ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 й. ПҚ-5128-сон "Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2021 й.

N ПҚ-5128



"МАШИНАСОЗЛИК ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА

МАХСУС САНОАТ ХАБИ" МАХСУС САНОАТ

ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, маҳаллий хомашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ йўлга қўйиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, янги иш ўринлари яратишга ва ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида:


1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Андижон вилояти ҳудудининг 105 гектар ер майдонида "Машинасозлик ва электротехника саноат хаби"ни (кейинги ўринларда - Саноат хаби) махсус саноат зонаси сифатидаташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Саноат хабининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга машинасозлик ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

вилоятнинг машинасозлик ва электротехника саноатидаги ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда махсус саноат зонаси иштирокчилари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш.


3. Белгилансинки:

Саноат хабининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

Саноат хаби фаолияти давомида унинг ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади;

Саноат хаби ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа соҳалардаги юқори қўшилган қийматли лойиҳалар жойлаштирилади ва уларнинг ташаббускорларига қурилган бино ва иншоотлар ижара шаклида ажратиб берилади;

Махсус иқтисодий зона маъмурий кенгаши ва дирекциясининг ваколатлари ҳамда Саноат хаби ҳудудида бино ва иншоотлар қуриш ишлари масъулияти чекланган жамият шаклидаги Саноат хаби бошқарувчи компанияси томонидан амалга оширилади.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда Саноат хаби ҳудудларининг чегараларини аниқлаш ва уларни келгусида кенгайтиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда Саноат хабининг бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Саноат хаби бошқарувчи компаниясини белгилаш чораларини кўрсин;

Саноат хаби ҳудудида режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Саноат хаби бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати ИК" ДУК - буюртмачи этиб;

танлов асосидаги лойиҳа ташкилоти - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар - молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


7. Белгилансинки:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Саноат хабининг ташкил этилиши, унинг ҳудудида машинасозликва электротехника соҳаларига ихтисослашган лойиҳалар жойлаштирилишини ташкил этишга масъул ҳисобланади;

Саноат хаби ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар уларнинг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асослари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда (кейинги ўринларда - Марказ) экспертизадан ўтказилади. Бунда, Марказ томонидан хулосалар бериш муддатлари ўн беш календарь кундан ошмаслиги лозим;

бошқарувчи компания томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини Саноат хаби ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати Марказ томонидан хулоса бериш жараёни билан бирга йигирма беш календарь кундан ошмаслиги лозим.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Саноат хабини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

9. Саноат хабида жойлашадиган лойиҳалар учун зарур бўлган барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳамда ушбу қарорда ўрнатилган тартибда молиялаштирилиши белгилансин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Саноат хабини барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш манзилли дастурини тасдиқласин.


10. Устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Саноат хаби ҳудудида лойиҳалар амалга оширилганда, лойиҳа ишга тушган муддатдан бошлаб уч йил ўтганидан сўнг тегишли улушларнинг аукцион савдолари орқали сотилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда аукцион савдоларини шаффофлик ва бозор тамойиллари асосида ўтказилишини таъминласин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 май











































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск