ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 й. ПҚ-5127-сон "Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2021 й.

N ПҚ-5127



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ УЧКЎПРИК

ТУМАНИДА ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ, ЛОГИСТИКА ВА САВДО ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Енгил саноат соҳаси салоҳиятини янада ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларга ва замон талабига тўлиқ жавоб берадиган енгил саноат ташкилотларини ташкил этиш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва "Микрокредитбанк" АТБнинг:

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 15 гектар ер майдонида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини ташкил этиш (кейинги ўринларда - Комплекс);

Комплекс қурилишини ташкил этишга "Микрокредитбанк" АТБни буюртмачи этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Комплексда барпо этиладиган объектлар:

а) биринчи навбатда Учкўприк туманидаги "Бобошбек", "Бекмурод", "Зиғир", "Палохон" ва "Яккамулла" маҳалла фуқаролари йиғинларида уй хўжалигида фаолият юритаётган ташаббускорларга енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун танлов орқали сотилади;

б) ташаббускорларга қуйидаги шартлар асосида сотилади:

логистика маркази, қўшимча маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, шунингдек, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо дўконлари, ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асосга эга эканлиги;

юқоридаги фаолиятни юритиш учун зарурий кўникма, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш.

Фарғона вилояти ҳокимлиги логистика маркази, қўшимча маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шу жумладан савдо дўконлари, ишлаб чиқариш цехлари, кичик савдо расталарини ташкил этиш салоҳиятига эга ташаббускорларнинг танланишига шахсан масъул ҳисобланади.


3. Белгилансинки:

Комплекс ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари, логистика маркази, шунингдек, бошқа объектларнинг сотиб олиниши ташаббускорларнинг ўз маблағлари, банк кредити ёки лизинг асосида амалга оширилади;

Комплекс ҳудудидаги объектларни сотишдан, шунингдек, Учкўприк тумани енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини бошқариш ва ободонлаштириш офисини молиялаштириш манбаларидан келиб тушадиган маблағлар биринчи навбатда "Микрокредитбанк" АТБ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.


4. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

Комплексни ташкил этиш учун Фарғона вилояти Учкўприк тумани марказига яқин ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердан 15 гектар ер майдонни қонунчиликда белгиланган тартибда "Микрокредитбанк" АТБга ажратилишини;

ажратилган ер майдони тупроғининг ҳосилдор қатламини олиш ҳамда ундан туманнинг қишлоқ хўжалигига яроқсиз бошқа ерларни рекультивация қилиш мақсадида фойдаланилишини;

б) Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ажратилган ер майдонида Комплексни барпо этиш юзасидан замонавий архитектура талаблари асосида лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин.


5. Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги муассислигида икки ҳафта муддатда масъулияти чекланган жамият шаклида Учкўприк тумани енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини бошқариш ва ободонлаштириш офиси (кейинги ўринларда - Офис) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Офиснинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Микрокредитбанк" АТБ билан тузиладиган молиялаштириш тўғрисидаги келишув асосида Комплекс учун ажратилган ер майдонларида ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконлари ва кичик савдо расталари, логистика маркази, шунингдек, бошқа объектларни қуриш учун очиқ танловлар ташкил қилиш;

қуриб битказилган объектларнинг тадбиркорлик субъектларига сотилишида шаффофликни таъминлаш;

Комплексдаги майдонлар, кўчалар, фавворалар ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

Комплекс ҳудудида фуқаро ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, қўриқлаш хизматини ташкил этиш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконларидан йиғимларни ҳамда кичик савдо расталари ижараси учун тўловларни ундириш;

замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда ташқи ёритиш тармоқларини, сунъий суғориш ва фавворалар тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш.

Белгилансинки, Комплекс ҳудудидаги объектларни тадбиркорлик субъектларига сотиш ишлари якунлангандан кейин Офиснинг объектлар қурилиши учун танлов эълон қилиш ҳамда объектларни сотиш вазифалари бекор қилинади.


6. Қуйидагилар Офисни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконларидан ундириладиган йиғимлар;

Офисга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги бир ой муддатда:

Офис уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Офиснинг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, штатларини малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда унинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш билан боғлиқ бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


8. Фарғона вилояти Учкўприк туманида барпо этиладиган енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексида савдо дўконлари, ишлаб чиқариш цехлари, кичик савдо расталари ва логистика марказини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаровга заруратга қараб, Фарғона вилояти ҳокимининг таклифига кўра мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Фарғона вилояти Учкўприк туманида барпо этиладиган енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексида қуриб битказилган объектларни ажратиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссияга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Комплексда қуриб битказилган объектларни танлов натижаларига кўра тадбиркорлик субъектларига ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қуриб битказилган объектларнинг тадбиркорлик субъектларига мазкур қарор талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда сотилишини доимий назорат қилиш;

ишлаб чиқариш цехлари, савдо дўконларидан йиғимларнинг ҳамда кичик савдо расталари ижараси учун тўловларнинг тўланиши ва мақсадли сарфланишини таъминлаш.


10. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Микрокредитбанк" АТБ билан биргаликда:

бир ой муддатда Фарғона вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда ташкил этилган Комплексга ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлаштирилишини таъминласин;

жорий йил якунига қадар илғор хорижий тажрибалар асосида Комплексда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуасининг ташкил этилиши ва уни замонавий талаблар асосида лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ташкил этиш ҳамда зарур инфратузилма билан таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Фарғона вилоят ҳокимлиги:

а) "Микрокредитбанк" АТБ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

ўн кун муддатда белгиланган тартибда олиб қўйилаётган суғориладиган ер майдонида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сарфланган харажатлар миқдорини ҳисоблаб чиқсин ҳамда етказилган зарарнинг қопланишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган 100 гектар ер майдонларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин;

б) Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар истиқболда Учкўприк туманида енгил саноат хомашё базасини мустаҳкамлаш мақсадида ташаббускорлар ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Учкўприк тумани ҳудудидан 100 гектар ер майдонларини ўзлаштириш бўйича зарурий тадбирларни амалга оширсин.

Белгилансинки, Комплекс қурилиши учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


12. Қурилиш вазирлиги Комплекснинг ташкил этилишида қуриш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.


13. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Комплексга ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича "Йўл харита"сини тасдиқласин ва ижросини таъминласин;

мазкур қарорда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш чораларини кўрсин;

ҳар чорак якуни бўйича қарорда назарда тутилган топшириқлар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган вазифаларнинг ижроси ёритиб борилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари Ж.А. Кучкаров ва Ш.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 майдаги

ПҚ-5127-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарғона вилояти Учкўприк туманида барпо

этиладиган енгил саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, логистика ва савдо комплексида савдо

дўконлари, ишлаб чиқариш цехлари, кичик савдо

расталари ва логистика марказини ташкил этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Фаолият тури


Тадбиркорлар сони


Яратиладиган иш ўрни


1.

Савдо дўкони


336

1 270

2.

Ишлаб чиқариш цехлари


212

5 271


100-200 кв.м


128



201-300 кв.м


60



301-350 кв.м


24


3.

Кичик савдо расталари


560

1 120

4.

Логистика маркази


2

75


Жами


1 110

7 736

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 27 майдаги

ПҚ-5127-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фарғона вилояти Учкўприк туманида барпо

этиладиган енгил саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, логистика ва савдо комплексида қуриб

битказилган объектларни ажратиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

    

1. А.Р. Уринбаев

-

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


2. А.А. Махмудалиев

-

Учкўприк тумани ҳокими, комиссия раиси ўринбосари


3. И.И. Алиев

-

"Микрокредитбанк" АТБ Фарғона вилояти минтақавий филиали бошқарувчиси, комиссия раиси ўринбосари


4. У.Х. Ахмадалиев

-

Учкўприк тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


5. У.В. Вохидов

-

Учкўприк тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари


6. С.К. Акбаров

-

Учкўприк тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


7. Д.С. Далиев

-

Учкўприк тумани бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи в.в.б


8. Б.Ш. Шокиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Учкўприк тумани бўлими бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

Учкўприк тумани енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини бошқариш ва ободонлаштириш офиси директори - комиссия котиби


             

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 май










































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск