ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2021 й. 329-сон "Бухоро маданият саройи фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳудудда театр санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2021 й.

N 329




БУХОРО МАДАНИЯТ САРОЙИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

ҲУДУДДА ТЕАТР САНЪАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятида маданият ва санъат муассасалари фаолиятини замон талаблари асосида ташкил этиш, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги таркибида давлат муассасаси шаклида юридик шахс мақомидаги Бухоро маданият саройини ташкил этиш;

Бухоро вилояти мусиқали драма театрининг Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Абдуҳолиқ Ғиждувоний кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини Бухоро маданият саройига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бухоро вилояти маданият бошқармасининг Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Мухтор Ашрафий кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган ва ҳозирги кунда бўш турган бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда - объект) Бухоро вилояти мусиқали драма театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Бухоро маданият саройининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, мусиқа, рақс ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ўзбек халқининг бой маънавий меросини тараннум этувчи, миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғловчи ёрқин саҳна асарларини намойиш этиш орқали аҳолининг кенг қатламларини санъат усталари ва истеъдодли ёш ижрочилар ижодидан баҳраманд этиш;

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи ранг-баранг ижодий дастурлар орқали ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш;

халқаро фестиваль, кўрик-танлов, конференция, ижтимоий-маданий анжуман ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


3. Бухоро маданият саройининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарурат бўлганда, Бухоро маданият саройи тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Бухоро маданият саройи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари (ўз даромадлари билан қопланмаган қисми бўйича);

шартнома (пуллик) асосида кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда ушбу манзилдаги бўш турган ҳудудга қўшимча бино қуриш ва ободонлаштириш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин;

лойиҳа-смета ҳужжатларини зарур маблағлар ажратиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекциясига (кейинги ўринларда - Дирекция) белгиланган тартибда тақдим этсин.


6. Объект бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги - буюртмачи этиб;

бош лойиҳа ташкилоти ва бош пудрат ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Объект моддий маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинганини инобатга олиб, объект ва унинг қўриқланадиган теграсидаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга қатъий риоя қилинсин.


7. Дирекция объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда ушбу манзилдаги бўш турган ҳудудга белгиланган тартибда қўшимча бино қуриш ва ободонлаштириш ишлари 2021 йилда ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Бухоро маданият саройининг устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўз тизимидаги санъат саройлари ва маданият саройлари реконструкция қилиниши, таъмирланиши ва ободонлаштирилишини;

санъат саройлари ва маданият саройларида йил давомида ўтказиладиган маданий-маърифий, концерт ва бошқа оммавий тадбирлар сони кўпайтирилиши ҳамда мазмунан бойитилишини;

санъат саройлари ва маданият саройлари ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), кўнгилочар жойлар (кинотеатр) ташкил этилишини таъминласин.


9. Бухоро вилояти ҳокимлиги 2021 йилда Бухоро маданият саройининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни зарур махсус асбоб-ускуналар ва хавфсизликни таъминловчи техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, маданият вазири О.А. Назарбеков ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

329-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бухоро маданият саройининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор



Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Ижодий ходимлар

4

Ахборот-коммуникация

технологияларини

ривожлантириш бўйича

мутахассис

1

Матбуот хизмати

1

Техник ходимлар*

Бош юрисконсульт

1

Бухгалтерия

2

Ёрдамчи ходимлар*

Кадрлар бўйича

бош мутахассис

1

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 12 нафар.


*) Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 майдаги

329-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг "Бухоро вилояти" бўлимига "Бухоро маданият саройи" давлат муассасаси" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг "Бухоро вилояти" бўлимида 142-позициянинг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият бошқармаси" сўзлари "мусиқали драма театри" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 май

































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск