Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикасининг 26.08.2004 й. 664-II-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.08.2004 й.

N 664-II



ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ

ҒАЗНА ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна ижроси (бундан буён матнда Давлат бюджетининг ғазна ижроси деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



3-модда. Давлат бюджети ғазна ижросининг

асосий принциплари


Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий принциплари кассанинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг ягоналигидан иборат.



4-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси


Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат.



5-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси муддатлари


Давлат бюджетининг ғазна ижроси молия йили мобайнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қўшимча вақт даврида амалга оширилади.



6-модда. Ғазначилик


Давлат бюджетининг ғазна ижроси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган махсус ваколатли молия органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлардаги ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Ғазначилик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.



7-модда. Ғазначиликнинг асосий вазифалари

Ғазначиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Давлат бюджетининг касса ижроси;

Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;

Давлат бюджети маблағларини бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағини ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларини юритиш;

бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган шартномасини мажбурий рўйхатдан ўтказиш;

Давлат бюджетида қайси юридик ёки жисмоний шахслар учун маблағлар назарда тутилган бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва хисоботни тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикасининг кафолатларини ижро этиш.

Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш.


8-модда. Ғазначиликнинг бошқа органлар

ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари


Ғазначилик ўз зиммасига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради. Мазкур органлар ва ташкилотлар Давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширишда, унинг маблағларини бошқаришда, Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга оширишда Ғазначиликка кўмаклашишлари шарт.

Ғазначилик билан давлат солиқ, божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик шахслар, шунингдек бюджет жараёнининг бошқа иштирокчилари Давлат бюджетининг ғазна ижроси соҳасидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алмашиб турадилар.

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик шахслар, шунингдек бюджет жараёнининг бошқа иштирокчилари Ғазначиликка тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва асослилиги учун жавобгар бўладилар.



9-модда. Ғазначиликнинг банк ҳисобварақлари


Ягона ғазна ҳисобварағи Ғазначилик томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағи бўлиб, бу ҳисобвараққа Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади. Ягона ғазна ҳисобварағидан Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади.

Ягона ғазна ҳисобварағи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Ғазначилик томонидан очилади.

Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва ўзга банкларда бошқа банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.

Ғазначиликнинг банк ҳисобварақларидан маблағларнинг сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.



10-модда. Давлат бюджети даромадларини ҳамда

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари

маблағларини ҳисобга киритиш


Давлат бюджетига тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ягона ғазна ҳисобварағига киритилиб, улар тегишинча республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари даромадларида акс эттирилади. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ягона ғазна ҳисобварағига киритилиб, улар мазкур ташкилотларнинг даромадларида акс эттирилади

Давлат бюджетига чет эл валютасида тўланадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек бюджет ташкилотларининг чет эл валютасида тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, Ғазначиликнинг банкдаги валюта ҳисобварақларига киритилади.



11-модда. Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий

тўловлар суммаларини қайтариш


Ғазначилик юридик ва жисмоний шахсларга улар томонидан ортиқча тўланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ғазна ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидан қайтарилишини амалга оширади.



12-модда. Давлат бюджетининг харажатларини

амалга ошириш


Давлат бюджетининг харажатлари ягона ғазна ҳисобварағи ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидан белгиланган муддатларда ва тегишинча республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджет, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг қолдиқлари доирасида амалга оширилади.



13-модда. Маблағларни суднинг қарорига биноан

ўтказиш, дотациялар ва ссудаларни ўтказиш


Маблағларни суднинг қарорига биноан ўтказиш, дотациялар ва ссудаларни ўтказиш ягона ғазна ҳисобварағидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидан Давлат бюджетида маблағлар назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига Ғазначилик томонидан ўтказилади.



14-модда. Давлат бюджети маблағларини бошқариш


Ғазначилик ягона ғазна ҳисобварағидаги ва Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидаги Давлат бюджети маблағларини уларни Давлат бюджетининг харажатларини белгиланган муддатларда амалга ошириш учун йўналтириш, шунингдек Давлат бюджети бўш маблағларини банк депозитлари ва бошқа активларга вақтинча жойлаштириш ҳамда улар ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига бюджет ссудалари бериш йўли билан бошқариб боради.



15-модда. Давлат бюджети ғазна ижросининг

бухгалтерия ҳисоби


Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби Ғазначилик томонидан, шунингдек давлат солиқ ва божхона хизмати органлари, бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ягона режаси ва бюджет таснифи асосида ташкил этилади ҳамда амалга оширилади.

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ягона режаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



16-модда. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот


Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ғазначилик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ғазначилик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар молия органларига тақдим этилади.



17-модда. Низоларни ҳал қилиш


Давлат бюджетининг ғазна ижроси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



18-модда. Давлат бюджетининг ғазна ижроси

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик

учун жавобгарлик


Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов








































Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск