ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2021 й. ПҚ-5125-сон "Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2021 й.

N ПҚ-5125



ҲУДУДЛАРДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧАЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 3-7 ёшли болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторининг улушини ошириш мақсадида:


1. 2021-2022 йилларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлигига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилсин.


2. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар:

Молия вазирлигига фоизсиз 2026 йилда қайтариш шарти билан ажратилади;

ажратилаётган маблағларни қайтариш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

3. Молия вазири Т.Ишметов бошчилигида Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) иловага мувофиқ ташкил этилсин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ва молиялаштириш;

давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадларига ажратилаётган марказлашган маблағлардан манзилли ва самарали фойдаланишини таъминлаш, соҳадаамалга оширилаётган лойиҳаларни доимий таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;

мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришда коррупция ҳолатларига, ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик.


4. Комиссия (Т.Ишметов) мазкур қарорга мувофиқ белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 26 майдаги

ПҚ-5125-сон қарорига

ИЛОВА



Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача

таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1. Т.А. Ишметов

-

молия вазири, Комиссия раиси


2. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


3. Б.О. Онорбоев

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири


4. А.М. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


5. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


6. Б.И. Зокиров

-

қурилиш вазири


7. А.А. Камалов

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


8. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосари


9. А.Б. Эшчанов

-

Молия вазирлиги департамент директори, Комиссия масъул котиби


Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 май











































Время: 0.2406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск