ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2021 й. ПҚ-5132-сон "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2021 й.

N ПҚ-5132



"IJRO.GOV.UZ" ИЖРО ИНТИЗОМИ

ИДОРАЛАРАРО ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6166-сон Фармони билан:

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - "Ijro.gov.uz" тизими) орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилинганлиги;

2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат "Ijro.gov.uz" тизимида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашнинг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қуйидаги тартиби жорий этилсин:

биринчи босқич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;

иккинчи босқич - Адлия вазирлиги "Ijro.gov.uz" тизимига назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди. Бунда, Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича ўзининг аппаратида топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочини, зарур бўлганда, вазирлик ва идораларни белгилайди ҳамда топшириқларни назоратга олади;

учинчи босқич - давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақда "Ijro.gov.uz" тизимига белгиланган шаклдаги маълумотларни киритади;

тўртинчи босқич - Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;

бешинчи босқич - Вазирлар Маҳкамаси "Ijro.gov.uz" тизимида Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан киритилган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, ҳар ойда Раёсат мажлисларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижадорлигини танқидий кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифлар билан биргаликда умумлаштирилган маълумот киритади;

олтинчи босқич - Ҳисоб палатаси "Ijro.gov.uz" тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;

еттинчи босқич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.


3. Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз "технологик занжир"ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар этиб қуйидагилар белгилансин:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини ҳар томонлама пухта ҳамда юксак профессионал даражада тайёрлаш;

бошқарув тизимини, замонавий Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини мақсадли ҳамда устувор вазифаларга мувофиқ такомиллаштириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш, уларнинг бажарилиш ҳолатини мақсадли ўрганиш ва аниқланган камчиликлар бўйича тезкор чоралар кўриш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги назорат бандларида аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланиши бўйича "йўл хариталари"ни (ҳаракат режаларини) ўз вақтида ишлаб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш;

ташкилий, ижро ва назорат фаолияти ягона тизимининг натижадорлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра "Ijro.gov.uz" тизими орқали назорат ва ҳисобдорликни ташкил этишда:

давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни 3-иловага мувофиқ тартибда ташкил этади, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ҳамда бу ҳақда "Ijro.gov.uz" тизимига тегишли маълумотларни киритади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни 4-иловага мувофиқ тартибда ташкил этади, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг жойларда тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ҳамда бу ҳақда "Ijro.gov.uz" тизимига тегишли маълумотларни киритади;

хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни 5-иловага мувофиқ тартибда ташкил этади, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ҳамда бу ҳақда "Ijro.gov.uz" тизимига тегишли маълумотларни киритади.


5. "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда ижро муддати белгиланмаган ёки ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритиб борилади;

"Ijro.gov.uz" тизимига давлат органлари ва ташкилотларини улаш ва уларнинг "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланишини таъминлаш Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси олинган таклифлар асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан узайтирилади;

махфийлик белгиси остидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари маълумотлар базасини юритиш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари масъул ҳисобланади.


7. Молия вазирлиги "Ijro.gov.uz" тизимига давлат органлари ва ташкилотларини улаш ва уларнинг "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланишини таъминлаш билан боғлиқ мақсадлар учун маблағларни 2021 йилда Давлат бюджети параметрлари доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса давлат органлари ва ташкилотларининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3962-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 10 январга қадар "Ijro.gov.uz" тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этишда юзага келган муаммолар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш, "Ijro.gov.uz" тизими самарадорлигини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу қарор билан тасдиқланаётган вақтинчалик низомни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларига - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ижро интизомини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалда бажарилишида кўмаклашиш учун;

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ишларнинг ташкил қилиниши учун;

Ҳисоб палатаси раисига - давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларида ижро интизомини тегишли даражада таъминлаш учун;

адлия вазирига - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида бажарилишининг назорати олиб борилиши, "Ijro.gov.uz" тизими самарали юритилиши ҳамда манзилли ва тематик таҳлилларнинг сифатли ташкил этилиши учун;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига - "Ijro.gov.uz" тизими узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий асосда чоралар кўриб борилиши учун;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда

хўжалик бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz"

ижро интизоми идоралараро ягона электрон

тизимида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва

топшириқлари ижроси бўйича назорат ва

ҳисобдорликни ташкил этиш

ТАРТИБИ

I БОСҚИЧ


II БОСҚИЧ

III БОСҚИЧ

IV БОСҚИЧ

Администрация

Адлия вазирлиги

Масъул ижрочилар

(давлат органлари ва ташкилотлари,

хўжалик бирлашмалари

Адлия вазирлиги

"Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг электрон нусхаларини Адлия вазирлигига юбориш.

"Ijro.gov.uz" тизимига топшириқларни киритиш, масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилаш.

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

Бажариш муддати:

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

3 кун

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳукумат тизимидаги ташкилотлар бўйича масъул ижрочини белгилаш ва топшириқларни назоратга олиш.

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш.

белгиланган муддатларда

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

Бажариш муддати:

Бажариш муддати:

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳақида Адлия вазирлигига таклиф киритиш.

заруратга кўра

2. Ижро муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифларни ўрганиш ва "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш.

5 кун

1 кун, шошилинч топшириқлар - зудлик билан

ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб 1 кун

V БОСҚИЧ

VI БОСҚИЧ

VII БОСҚИЧ

Вазирлар Маҳкамаси

(Ҳукумат тизимидаги ташкилотлар бўйича)

Ҳисоб палатаси

Администрация

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Бажариш муддати:

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - "Ijro.gov.uz" тизимида назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратдан ечиш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

мунтазам равишда

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

2. Топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш.

белгиланган муддатларда

2. Ижро муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш.

5 кун

2. Ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифлар асослилигини ўрганиш ва Администрацияга хулоса киритиш.

5 кун

3. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш.

заруратга кўра




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

томонидан "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро

ягона электрон тизимида қонунлар, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармон, қарор,

фармойиш ва топшириқлари ижроси бўйича

назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш

ТАРТИБИ

I БОСҚИЧ


II БОСҚИЧ


III БОСҚИЧ


IV БОСҚИЧ

Администрация

Адлия вазирлиги

Масъул ижрочилар

(маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари)

Адлия вазирлиги

"Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг электрон нусхаларини Адлия вазирлигига юбориш.

"Ijro.gov.uz" тизимига топшириқларни киритиш, масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилаш.

Вилоят ҳокимликлари:

Бажариш муддати:

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графиклари (назорат режалари)ни тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

3 кун, шошилинч топшириқлар - зудлик билан

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ижрочилар ва ижро муддатларини белгилаб, "Ijro.gov.uz" тизими орқали туман (шаҳар) ҳокимликларига юбориш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган маълумотларни тасдиқлаш.

белгиланган муддатларда

Вазирлар Маҳкамаси

Масъул ижрочини белгилаш ҳамда топшириқларни назоратга олиш.

4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро муддатларини узайтириш ҳақида Адлия вазирлигига таклиф киритиш.

заруратга кўра

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари:

Бажариш муддати:

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш.

белгиланган муддатларда

Бажариш муддати:

Бажариш муддати:

2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш.

2. Ижро муддатларини узайтириш тўғрисидаги таклифларни ўрганиш ҳамда "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш.

5 кун

1 кун, шошилинч топшириқлар - зудлик билан

ҳужжатнинг электрон нусхасини олган кундан бошлаб 1 кун

3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси муддатларини узайтириш ҳақида вилоят ҳокимлигига таклиф киритиш.

заруратга кўра

V БОСҚИЧ


VI БОСҚИЧ


VII БОСҚИЧ

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳисоб палатаси

Администрация

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

1. Натижаларни кўриб чиқиш:

Бажариш муддати:

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Бажариш муддати:

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

а) ижро натижалари қониқарли бўлганда - "Ijro.gov.uz" тизимида назоратга олинган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратдан ечиш;

1 кун, қўшимча ўрганиш талаб этилганда - 5 кун

мунтазам равишда

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

б) ижро натижалари қониқарсиз бўлганда - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатиш.

2. Топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш.

белгиланган муддатларда

2. Ижро муддатларини узайтириш ҳақида таклифларни кўриб чиқиш ва "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлаш.

5 кун

2. Ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифлар асослигини ўрганиш ва Администрацияга хулоса киритиш.

5 кун

3. Назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олиш.

заруратга кўра




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва

топшириқларнинг давлат органлари ва ташкилотлари

томонидан ижросини ташкил этиш

ТАРТИБИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Марказий аппарат

Умумий бўлими

(канцелярияси)

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан

30 дақиқа мобайнида

2-босқич

Марказий аппарат раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

3-босқич

Марказий аппарат

масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


2. Заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмаларга амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда топшириқни юборади ва назоратга олади.

3 кун муддатда

4-босқич

Ҳудудий бўлинма Умумий бўлими

(канцелярияси)

Марказий аппарат томонидан ижро учун юборилган топшириқларни рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан

30 дақиқа мобайнида

5-босқич

Ҳудудий бўлинма раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

6-босқич

Ҳудудий бўлинма масъул ижрочиси

Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича назорат режасини тайёрлайди, тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

3 кун муддатда

Топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда марказий аппаратга тизим орқали киритади.

Топшириқда белгиланган муддатда

7-босқич

Марказий аппарат

масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган муддатдан кечикмасдан

2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.

Зудлик билан

8-босқич

Марказий аппарат ва ҳудудий бўлинма раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати:

раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама қилинади;

раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.

Ҳар ҳафта жума куни

Ҳар ҳафта  душанба куни

Давлат органлари ва ташкилотлари

ҳайъати

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати муҳокама қилинади, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларни қўллаш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳар ойда


9-босқич

Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси  юкланган таркибий бўлинма

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.

Доимий

10-босқич

Адлия вазирлиги

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - масъул ижрочи томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда

5 кун муддатда

"Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотлар ўз вақтида киритилмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатма киритади.

Заруратга кўра

11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 кун муддатда

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида бажарилиши, натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилишини назоратга олади.

Доимий

12-босқич

Ҳисоб палатаси

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади, натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимида топшириқни назоратдан ечади;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

3 кун муддатда, қўшимча ўрганиш талаб этилганда

5 кун муддатда




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва

топшириқларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органлари томонидан ижросини ташкил этиш

ТАРТИБИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

(кейинги ўринларда - вилоят ҳокимликлари)

Умумий бўлими

(канцелярияси)

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан

30 дақиқа мобайнида

2-босқич

Вилоят ҳокимлиги раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

3-босқич

Вилоят ҳокимлиги

масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


2. Заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларига амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда топшириқни юборади ва назоратга олади.

3 кун муддатда

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги Умумий бўлими

(канцелярияси)

Вилоят ҳокимлиги томонидан ижро учун юборилган топшириқларни рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан 30 дақиқа мобайнида

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул ижрочиси

Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича назорат режасини тайёрлайди, тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

3 кун муддатда

Топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда вилоят ҳокимлигига тизим орқали киритади.

Топшириқда белгиланган муддатда

7-босқич

Вилоят ҳокимлиги масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.


Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган муддатдан кечикмасдан

2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.

Зудлик билан

8-босқич

Вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати:


ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама қилинади;


ҳоким ҳузурида муҳокама қилинади.

Ҳар ҳафта

жума куни

Ҳар ҳафта

душанба куни

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туман (шаҳар) кенгашлари

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати муҳокама қилинади, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларни қўллаш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳар ярим йилда

9-босқич

Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси  юкланган таркибий бўлинма

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.

Доимий

10-босқич

Адлия вазирлиги

Вилоят ҳокимликлари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - масъул ижрочи томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 кун муддатда

"Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотлар ўз вақтида киритилмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида вилоят ҳокимлигига кўрсатма киритади.

Заруратга кўра

11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Вилоят ҳокимлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 кун муддатда

Вилоят ҳокимлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида бажарилиши, натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилишини назоратга олади.

Доимий

12-босқич

Ҳисоб палатаси

Вилоят ҳокимлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади, натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимида топшириқни назоратдан ечади;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

3 кун муддатда, қўшимча ўрганиш талаб этилганда 5 кун муддатда




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари

ва топшириқларнинг хўжалик бирлашмалари

томонидан ижросини ташкил этиш

ТАРТИБИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Марказий аппарат

Умумий бўлими

(канцелярияси)

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини (кейинги ўринларда - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан

30 дақиқа мобайнида

2-босқич

Марказий аппарат раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

3-босқич

Марказий аппарат

масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


2. Заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмаларга амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда топшириқни юборади ва назоратга олади.

3 кун муддатда

4-босқич

Ҳудудий бўлинма Умумий бўлими

(канцелярияси)


Марказий аппарат томонидан ижро учун юборилган топшириқларни рўйхатдан ўтказади ҳамда раҳбариятга ахборот беради.

Келиб тушгандан

30 дақиқа мобайнида

5-босқич

Ҳудудий бўлинма раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1 кун муддатда

6-босқич

Ҳудудий бўлинма масъул ижрочиси

Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича назорат режасини тайёрлайди, тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

3 кун муддатда

Топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотни зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда марказий аппаратга тизим орқали киритади.

Топшириқда белгиланган муддатда

7-босқич

Марказий аппарат

масъул ижрочиси

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган муддатдан кечикмасдан

2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.

Зудлик билан

8-босқич

Марказий аппарат ва ҳудудий бўлинма раҳбарияти

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати:


раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида муҳокама қилинади;


раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.

Ҳар ҳафта

жума куни


Ҳар ҳафта

душанба куни

Хўжалик бирлашмаси бошқаруви органи

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати муҳокама қилинади, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масалалари кўриб чиқилади.

Ҳар ойда


9-босқич

Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси  юкланган таркибий бўлинма

1. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ киритилишини назоратга олади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.

Доимий

10-босқич

Адлия вазирлиги

Хўжалик бирлашмаси томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - масъул ижрочи томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда

5 кун муддатда

"Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотлар ўз вақтида киритилмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хўжалик бирлашмасига кўрсатма киритади.

Заруратга кўра

11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Хўжалик бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади ва натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

1 иш кунида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда

5 кун муддатда

Хўжалик бирлашмалари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида бажарилиши, натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилишини назоратга олади.

Доимий

12-босқич

Ҳисоб палатаси

Хўжалик бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади, натижаси бўйича:

а) топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимида топшириқни назоратдан ечади;

б) топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлашга масъул ижрочига жўнатади.

3 кун муддатда, қўшимча ўрганиш талаб этилганда

5 кун муддатда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 май


"Халқ сўзи", 2021 йил 1 июнь








































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск