ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 й. 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2021 й.

N 341




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ

МАРКАЗИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ

ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг (кейинги ўринларда - Миллий марказ) Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари;

Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳамда сарфлаш тартиби;

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва Жамғарманинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назоратни амалга ошириш тартиби.

2. Белгилансинки:

а) Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

республика бюджети, маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотлар ва кичик инновацион корхоналарнинг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган йиллик тушумнинг 3 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;

илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ва уларнинг якуний натижасидан фойдаланиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги субъектлари ва бошқа шахсларнинг маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва технологиялар ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган долзарб йўналишлардаги илмий лойиҳаларни танловлар асосида молиялаштириш;

белгиланган сметалар ва мавжуд маблағлар доирасида юқори технологик ва энергия тежайдиган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда тажриба (синов)ларни ўтказиш учун зарур материал ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш харажатларини молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, лаборатория, маъмурий бинолар, ижтимоий-муҳандислик инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш тадбирларини молиялаштириш;

танлов асосида илмий ходимларнинг етакчи хорижий илмий марказларида илмий стажировкалар ташкил этиш тадбирларини молиялаштириш;

Миллий марказ бошқарув аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, ходимларнинг ойлик лавозим маошларига қўшимчалар тўлаш (мукофотлар, моддий ёрдам, транспорт ва овқатланиш харажатлари, хизмат муддати учун тўловлар), Миллий марказ ходимларининг хизмат сафарлари ҳамда маданий-оммавий тадбирларни молиялаштириш, моддий рағбатлантириш харажатларини қоплаш;

Миллий марказга юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун тузилган шартномалар асосида хориждан жалб қилинган олим ва мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;

Миллий марказ ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатларини қоплаш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг консультант ва эксперт сифатида жалб этилган юқори малакали мутахассисларига белгиланган тартибда гонорар тўлаш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар) тайёрлаш, нашр қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар бўйича видеороликлар ва тақдимот материалларини яратиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини нашр қилиш ва Миллий марказ тизимида онлайн электрон журнални чоп этишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;

Миллий марказ тизимида фаолият юритадиган олимларнинг муаллифлик ҳуқуқларини, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини халқаро миқёсда муҳофаза қилиш (халқаро патент ташкилотларида расмийлаштириш) билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган ва давлат грантлари доирасида молиялаштириш иложи бўлмаган илмий тадқиқотларни Миллий марказ тизимидаги илмий ташкилотлар ҳамда хусусий секторлар билан ҳамкорликда молиялаштириш;

в) Жамғарма маблағлари бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий ташкилотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланишини таъминлашга, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган долзарб йўналишлардаги илмий лойиҳаларини танловлар асосида молиялаштириш учун ажратилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь







































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск