ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.06.2021 й. 344-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 июндаги

344-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари

талабаларига академик таътил бериш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;

саломатлигини тиклаш учун;

ҳомиладорлик ва туғиш учун;

болаларни парвариш қилиш учун;

оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.


3. Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

ҳарбий хизматни ўташ учун - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига;

саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун - кейинги йилнинг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошлангунига қадар бўлган муддатга (агар мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ талаба академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилса, навбатдаги семестрнинг бошлангунига қадар бўлган муддатга). Бунда, қайд этилган муддатлардан бири талабанинг аризасига мувофиқ олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланади.


4. Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.


5. Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.



2-БОБ. АКАДЕМИК ТАЪТИЛ БЕРИШ


6. Академик таътил олиш учун талаба (соғлиғи ҳолатига кўра талаба шахсан мурожаат этиш имкониятига эга бўлмаса, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки турмуш ўртоғи) томонидан олий таълим муассасаси ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилинади.


7. Академик таътил олишни сўраб мурожаат қилган талабанинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳарбий хизматни ўташ учун - тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларининг талабани ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги чақирув қоғози;

саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун - талаба доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси;

оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун - оиласининг бетоб аъзоси доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси.


8. Талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, талаба ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки турмуш ўртоғининг аризасига асосан талабага академик таътил берилиши мумкин. Бунда, академик таътил муддати ўтишининг бошланиши талаба дарсларда қатнаша олмаётган кундан бошлаб ҳисобланади.


9. Талабага саломатлигини тиклаш ҳамда оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун академик таътилнинг берилиши мазкур Низомнинг иловасида келтирилган Олий таълим муассасалари талабаларига тиббий кўрсатмалар бўйича академик таътил беришга оид касалликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.


10. Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади.

Талабага академик таътил бериш олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ушбу буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш санаси кўрсатилиши шарт.


11. Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Бунда олий таълим муассасасида муайян бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича сиртқи ёки масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.

Талабанинг ўқишини академик таътил муддатига таълимнинг экстернат таълим шаклига ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

талабалар ўқишининг академик таътил муддатига экстернат таълим шаклига ўтказилиши бакалавриат таълим йўналишларининг (магистратура мутахассисликларининг) хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;

академик таътил муддатига ўқишни экстернат таълим шаклига ўтказиш бўйича аризалар 15 кун муддатда олий таълим муассасаси кенгашида кўриб чиқилади ва бакалавриат таълим йўналишининг (магистратура мутахассислигининг) хусусиятларидан келиб чиқиб, талабанинг белгиланган муддатга экстернат таълим шаклида ўқиши мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилинади;

олий таълим муассасаси кенгашининг қарори беш кун муддатда ариза муаллифига (талабага) маълум қилинади;

олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан академик таътил муддатига экстернат таълим шаклида ўқишга рухсат этилган талаба томонидан академик таътилдан қайтгандан сўнг муайян ўқув семестрида (семестрларида) ўқитилган фанлар бўйича бир марталик имтиҳонлар топширилади;

имтиҳонлар олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига асосан фанлар бўйича ташкил этилган комиссия томонидан ўтказилади;

имтиҳонлар натижаларига кўра барча фанлардан талаба кўрсаткичи белгиланган ўтиш балидан юқори бўлган тақдирда талабага навбатдаги ўқув семестридан (курсдан) ўқишини давом эттиришига рухсат этилади;

имтиҳонлар натижаларига кўра бир ёки ундан кўп фанлардан талаба кўрсаткичи белгиланган ўтиш балидан паст бўлган тақдирда талабанинг ўзлаштирилмаган ўқув семестрининг бошидан ўқишини давом эттириши белгиланади.

Мазкур бандда назарда тутилган тартиб ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил бериш ҳолатига нисбатан татбиқ этилмайди.


12. Саломатлигини тиклаш ёки оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабаларда ҳомиладорлик ва туғиш ҳолатлари юзага келган тақдирда, академик таътилнинг муддати ҳомиладорлик ва туғиш учун мазкур Низомда белгиланган академик таътилнинг муддатига узайтирилади.

Талабанинг саломатлиги ёки оиласининг бетоб аъзоси саломатлиги тикланмаганда талабанинг аризасига кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи асосида академик таътил муддати ушбу тоифадаги ҳолатлар учун белгиланган муддатларга узайтирилади.


13. Ўқув семестри якунланишига бир ой муддат қолгандан бошлаб мазкур семестр учун турмуш ўртоғи ёки ота-онаси Ҳукумат қарорлари ва топшириқларига мувофиқ хорижий давлатга узоқ муддатли хизмат сафарига юборилганлиги сабабли талабага унинг аризасига асосан алоҳида график асосида дарсларни ўзлаштириш имконияти яратилади.

Навбатдаги семестрда ушбу талаба дарс машғулотларида бевосита иштирок этиши ёки академик таътил олиши ёки ўз аризасига кўра талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин.



3-БОБ. АКАДЕМИК ТАЪТИЛДАН ҚАЙТИШ


14. Талаба академик таътилга чиққан кундан бошлаб бир ой ўтмаган бўлса, академик таътилни бекор қилиш ва ўқишга қайтишни сўраб олий таълим муассасасига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.


15. Талаба академик таътилнинг муддати тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилиши шарт.

Талаба академик таътилдан белгиланган муддат тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилган тақдирда унинг аризасини асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолат бўйича масъулият шахсан олий таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юкланади.


16. Агар академик таътил даврида талаба таҳсил олган бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) тугатилган бўлса, талабанинг ўқишини мазкур олий таълим муассасасининг турдош бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича, агар бундай бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) мавжуд бўлмаса, турдош бўлмаган бакалавриат таълим йўналишига (магистратура мутахассислигига) кўчириб тиклаш масаласи ариза билан бирга кўриб чиқилади ва Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳал этилади.


17. Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин.


18. Академик таътилдан қайтиш бўйича талабанинг мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ва унинг олий таълим муассасасига ўқишга қайтиши тўғрисида олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи расмийлаштирилади.

Ушбу буйруқда талаба академик таътилдан қайтгандан сўнг ўқийдиган бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги), ўқув курси ва гуруҳи кўрсатилади.


19. Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.


20. Академик таътил муддати тугагандан сўнг ўқишга қайтмаган ва натижада бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирган талаба олий таълим муассасасидан четлаштирилади.

Ушбу банд талаблари ўқув жараёни кредит-модуль тизимига ўтган олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Олий таълим муассасалари талабаларига

тиббий кўрсатмалар бўйича академик

таътил беришга оид касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллигининг фаол ва асоратланган шакллари.


2. Сурункали кечувчи ўпканинг носпецифик касалликлари билан боғлиқ юрак-ўпка фаолиятлари етишмовчилиги (III даража).


3. II ва III даражали сурункали қон айланиши бузилиши (Нью-Йорк классификатори бўйича III ва IV даража) билан кечувчи юрак клапанлари ва мушакларининг органик ўзгаришлари.


4. II ва III даражали қон босимининг ошиши, тез ривожланувчи қон босим ошиши (хавфли гипертония).


5. Ҳаёт учун хавфли юрак ритми ва ўтказувчанликнинг бузилиши билан кечувчи ҳолатлар (МАС синдроми, АВ қамал II-III даражаси, синус тугуни заифлиги синдроми, юрак қисқариш сони кундузи бир минутда 50 ва ундан паст бўлса, номуқим гемодинамика билан кечувчи пароксизмал тахикардиялар (САБ 90 мм симоб устунидан паст ҳолат).


6. Барча босқичдаги хавфли ўсма касалликлари (2 йил олдин радикал даволанганлар бундан мустасно).


7. Турғун буйрак етишмовчилиги билан кечувчи буйрак ва бошқа аъзолар касалликлари.


8. Стационар шароитида даволаниш талаб этиладиган ошқозон-ичак тизими яра ва яллиғланиш касалликларининг ўткир даври.


9. Оғир ва қўшма травматик шикастланишлар.


10. Стационар шароитида бир ой муддатдан ортиқ даволаниш ва реабилитация қилиш зарур бўлган турли этиологиялик жигар касалликлари ва сурункали панкреатит (сурункали гепатитлар, жигар циррози).


11. Эндокрин касалликларининг оғир шакли (акромегалия, диффуз токсик буқоқ, буйрак ости безининг етишмовчилиги, гипотериоз, қандли диабет касаллигининг биринчи тури, Иценко-Кушинг касаллиги).


12. Қон тизими касалликлари:

а) ўткир ва сурункали лейкозлар;

б) Идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

в) апластик анемия.


13. Асаб системаси сурункали органик касалликларининг асоратлари натижасида ақл заковатнинг чуқур ва турғун бузилиши ҳамда психопатик бузилишлар.


14. Шизофрения барча турларининг хуруж даври.


15. Тез-тез такрорланувчи тутқаноқли, тутқаноқсиз ва психомотор хуружлари билан, шунингдек, ҳушнинг хиралашуви ва оғир дисфория билан кечувчи эпилепсия, шу жумладан:

а) кам такрорланувчи хуружлар билан шахснинг чуқур ўзгариши ва ақл-заковат бузилиши билан кечувчи эпилепсия;

б) эпилептик психозлар.


16. Тез-тез хуружланувчи циклотимия, маниакал депрессив психоз ва тез-тез такрорланувчи маниакал депрессив ҳолатлар.


17. Психопатиянинг тез-тез декомпенсацияланиши билан кечувчи турлари.


18. Оғир, сурункали кечувчи тери касалликлари:

а) асоратланган псориаз;

б) пурсилдоқ яра;

в) Лайелл синдроми;

г) Стивенс-Жонсон синдроми.


19. Захмнинг юқумли босқичи.


20. Трахоманинг I, II ва III даражалари.


21. Гиёҳвандлик, токсикоманиянинг барча турлари (тамакига тобелик бундан мустасно).


22. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь


















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск