ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.06.2021 й. 345-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 июндаги

345-сон қарорига

2-ИЛОВА



Академик лицейлар рейтингини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом академик лицейларнинг фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) аниқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари ҳамда бошқа ҳарбийлаштирилган йўналишдаги академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Таълим инспекцияси) томонидан ҳар йили аниқланади.


3. Рейтингни аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Академик лицейлар рейтингини аниқлаш мазкур таълим муассасаларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, улардаги таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ўқитиш сифати бўйича юқори кўрсаткичларга эришиш ҳамда таълимнинг кейинги босқичи учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга замин яратиш мақсадида амалга оширилади.


5. Қуйидагилар рейтингни аниқлашнинг вазифалари ҳисобланади:

академик лицейлар фаолияти самарадорлиги бўйича мониторинг юритиш, кўрсаткичлари паст бўлган лицейларнинг фаолиятига оид таҳлилий маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун тақдим этиш;

кенг жамоатчиликни академик лицейлар фаолияти ҳамда ўқув-тарбия жараёнларининг самарадорлиги ҳақида холис ахборотлар билан таъминлаш.



3-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШГА ОИД

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни шакллантириш Таълим инспекцияси томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.


7. Таълим инспекцияси томонидан маълумотларни шакллантириш мақсадида рейтингни аниқлаш мезонларига мос равишда жадваллар ишлаб чиқилади ва рейтинг аниқланаётган йилнинг 10 декабрь санасигача Вазирликка етказилади.


8. Академик лицейлар томонидан маълумотлар 1 февралга қадар Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага (monitoring.tdi.uz) (кейинги ўринларда - махсус платформа) жойлаштирилади.

Асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаган маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


9. Таълим инспекцияси тақдим этилган маълумотларни 1 апрелга қадар таҳлил қилади. Маълумотларни тасдиқлаш учун 10 апрелга қадар махсус платформага жойлаштиради.


10. Олий таълим муассасасининг масъул проректори ва академик лицей директори томонидан маълумотлар тасдиқланиб, 1 майга қадар махсус платформага жойлаштирилади.

Махсус платформага рейтинг аниқланаётган йилнинг 1 майидан сўнг қўшимча маълумот жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Махсус платформага жойлаштирилган маълумотлар бўйича Таълим инспекцияси асослантирувчи ҳужжатлар сўраб олиши мумкин.

Асослантирувчи ҳужжатлари тақдим этилмаган маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.



4-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ


11. Таълим инспекцияси тўпланган маълумотлар асосида академик лицейлар рейтингини аниқлайди.

Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Академик лицейлар рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.


12. Таълим инспекциясига рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида:

а) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган академик лицей битирувчиларининг сони тўғрисидаги маълумотлар, хусусан:

давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида қатнашган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари бўйича маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан;

Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган нодавлат ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига қабул имтиҳонларида қатнашган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари, халқаро эътироф этилган нуфузли рейтинг агентликларининг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) топ 1000 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган битирувчилар сони ва уларнинг тўплаган баллари бўйича маълумотлар - мазкур олий таълим ташкилотлари томонидан;

б) бошқа мезонлар бўйича маълумотлар - академик лицейлар томонидан тақдим этилади.


13. Рейтинг қуйидаги ҳисоблаш тамойиллари асосида аниқланади:

тегишли рейтинг мезони бўйича энг юқори натижага эга академик лицей аниқланади;

энг юқори натижага эга бўлган академик лицейга мазкур мезон учун белгиланган энг кўп балл берилади;

бошқа барча академик лицейларнинг баллари шу мезон бўйича энг юқори баллга эга бўлган академик лицейнинг баллари йиғиндисига нисбатан ҳисобланади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси академик лицейлар рейтингини белгилайди. Бунда, баллари йиғиндиси тенг бўлган академик лицейларнинг рейтинги тасдиқланган мезонлар кесимида энг юқори балл кўрсаткичлари назарда тутилган мезон бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда устуворлик бериб аниқланади. Устуворлик берилган мезон бўйича тенг баллик академик лицейлар мавжуд бўлганда, уларнинг ҳар бирига тегишли ўрин берилади.


14. Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва оммавий ахборот воситаларида ёритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Таълим инспекциясида беш йил мобайнида сақланади.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Академик лицейлар рейтингини аниқлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Рейтингни аниқлаш мезонларига мос равишда жадваллар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига етказиш.


Рейтинг аниқланаётган йилнинг 10 декабрига қадар







2-босқич

Академик лицейлар


1. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни асословчи ҳужжатлари билан биргаликда Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус платформага (monitoring.tdi.uz) жойлаштириш.



Ҳар йили

1 февралга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни таҳлил қилиш.



Ҳар йили

1 апрелга қадар


3. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тасдиқлаш учун махсус платформага жойлаштириш.



Ҳар йили

10 апрелга қадар

Академик лицейлар



4. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни тасдиқланган ҳолда махсус платформага жойлаштириш.



Ҳар йили

1 майга қадар








3-босқич

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


1. Мезонларасосида академик лицейлар рейтингини аниқлаш.


2. Рейтинг натижаларини Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


Ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечикмай

       





Низомга

2-ИЛОВА



Академик лицейлар рейтингини

аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Т/р

Мезон номи


Балл


Мезонлар учун балларни

ҳисоблаш методикаси


1

Академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг мазкур муассаса учун белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи)


5

Академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг мазкур муассаса учун белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи) қуйидаги формула орқали аниқланади:

, бунда:

A11 - академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сони;

L - академик лицей қабул параметри.


2

Олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши


25

Олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши қуйидаги формула орқали аниқланади:

,бунда:

А1 - олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар сони;

Р - академик лицей битирувчиларининг умумий сони.


3

Рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицей ўқувчилари улуши


20

Рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган)академик лицей ўқувчилари улуши қуйидаги формула орқали аниқланади:


Халқаро фан олимпиадаларининг совриндорлари улуши, формула билан аниқланади.

Республика фан олимпиадаларининг совриндорлари улуши, формула орқали аниқланади.

Спорт мусобақаларининг совриндорлари улуши, формула орқали аниқланади.

Бунда:

А2 - халқаро фан олимпиадалари совриндорлари сони;

А3 - республика фан олимпиадалари совриндорлари сони;

А4 - спорт мусобақалари совриндорлари сони;

Т - академик лицей ўқувчиларининг умумий сони.


3.1

Халқаро фан олимпиадалари совриндорлари улуши


10

3.2

Республика фан олимпиадалари совриндорлари улуши


7

3.3

Спорт мусобақалари совриндорлари улуши


3

4

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши


15

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши қуйидаги формула орқали аниқланади:

Миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши,формула орқали аниқланади.

Халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши, формула орқали аниқланади.

Бунда:

А5 - миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони;

А6 - халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар сони;

Т - академик лицей ўқувчилар умумий сони.


4.1

Миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши


7

4.2

Халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши

8

5

Илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши


15

Илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши қуйидаги формула орқали аниқланади:

Илмий даражали педагоглар улуши, формула орқали аниқланади.

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагоглар улуши,формула орқали аниқланади.

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар улуши, формула орқали аниқланади.

Бунда:

А7 - илмий даражали педагоглар сони;

А8 - чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагоглар сони;

А9 - чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар сони;

А - академик лицей педагог ходимларининг умумий сони.


5.1

Илмий даражали педагоглар улуши


7

5.2

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган педагоглар улуши


3

5.3

Чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар улуши


5

6

Хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар - Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities рейтингларида биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши


10

Хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар - Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities рейтингларида биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши , формула орқали аниқланади.

Бунда:

А10 - Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities рейтингларида биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар сони;

А - академик лицейпедагог ходимларининг умумий сони.


7

Академик лицейдаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида)


10

Маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит кўрсаткич қуйидаги формула орқали аниқланади:

, бунда:

A11 - ҳисоб йилида биринчи ташаббус (мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари) доирасида республика тадбирларида эришилган ютуқлар сони;

A12 - ҳисоб йилида иккинчи ташаббус (ёшларни спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш) доирасида республика тадбирларида эришилган ютуқлар сони;

A13 - ҳисоб йилида учинчи ташаббус (аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш) доирасида қилинган ишлар;

A14 - ҳисоб йилида тўртинчи ташаббус (ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш) доирасида эришилган ютуқлар сони;

A15 - ҳисоб йилида бешинчи ташаббусга (хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида) доир қилинган ишлар.



Умумий балл


100


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 июнь

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск