Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.06.2021 й. ПҚ-5143-сон "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2021 й.

N ПҚ-5143



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон ва 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон фармонлари ҳамда 2021 йил 3 апрелдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги ПҚ-5053-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

Бош вазир ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозими тугатилиб, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири лавозими киритилганлиги;

Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти этиб қайта номланганлиги ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафар этиб белгиланганлиги. Бунда, қўшимча ажратилган 3 та штат бирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қисқартирилган ходимлари сони ҳисобига шакллантирилганлиги;

Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти этиб қайта номланганлиги ҳамда унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафар этиб белгиланганлиги;

Давлат тилини ривожлантириш департаменти Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта номланганлиги ва унинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 7 нафар этиб белгиланганлиги;

бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 10 нафардан иборат Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил этилганлиги. Бунда, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси штат бирликлари Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармони билан:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 17 нафардан иборат бўлган Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ташкил қилинганлиги, улардан 6 та штат бирлиги Вазирлар Маҳкамасининг умумий штат бирликлари доирасида ва 11 та штат бирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг штат бирликлари ҳисобига шакллантирилганлиги;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчилари лавозимлари маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчилари этиб қайта номланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири зиммасига Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилсин;

в) Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилсин ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилсин;

г) Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилсин ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилсин:

Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти;

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки:

Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан амалга оширилади.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорларини қабул қилсин:

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазирининг ҳамда Бош вазир маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифаларини тасдиқлашни;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлашни;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига ҳамда тегишли таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини зарур назарий ва амалий кўникмаларга ҳамда юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4710-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 июндаги

ПҚ-5143-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг ижро этувчи

ТУЗИЛМАСИ



















Бош вазир
























































































































































































Бош вазирнинг котибияти

6



        

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли

вакили

        



          

Бош вазирнинг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири

         



Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими

4


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими

3


Халқаро консультант-

лар -  масла-

ҳатчилар












































Бош вазирнинг протокол хизмати

2






























Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти

11










Котибият

1




























Бош вазирнинг матбуот хизмати

2















































Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари

котибияти

21













          

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси

        

















Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси

9









        

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

        






















































Котибият

1



















































       

Бош вазирнинг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси

       












































Бошқарувчининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари



        

Бошқарувчининг ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари

      

















Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш бўлими

3






































































































Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти

5







































Котибият

1



Котибият

1













































Экологик назорат бўлими

3
















































Юридик таъминлаш

бошқармаси

9



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

бўлими

5



















Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи






























































Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари

котибияти

18

































Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлими

4


















IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти

10






Ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш

бўлими

2





























































Назорат ва ижро интизоми бўлими

7







































        

Бош вазирнинг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

      






Кадрлар бўлими

3








































































Хўжалик фаолияти бошқармаси

8






       

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича

ўринбосари

     



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари

котибияти

13






Умумий бўлим

8





















































Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти

7




Биринчи бўлим

3













































































































Инвестициялар, экспортни қўллаб-

қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари

котибияти

17


































































































        

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича

ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири

        





        

Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи

      














































































































Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари

котибияти

16




































Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти

10





























































































































































Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари

котибияти

16

























Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари

бўйича ўринбосари



















































































































































Ёшларни қўллаб-

қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари

котибияти

6













































































































































































Маънавият

ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти

7


























































































































































































































        

Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика

ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича

ўринбосари - энергетика вазири

         



Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари

котибияти

11


































































































































Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони - 269 нафар.

Техник ходимлар сони - 53 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 10 июндаги

ПҚ-5143-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 12 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4710-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:


"г" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"д" кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 2-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 июнь











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск