ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2021 й. 357-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ҳамда "шаҳидлар хотираси" жамоат фондини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2021 й.

N 357




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИ ВА ҲУДУДЛАРДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ТУЗИЛМАСИДАГИ ҚАТАҒОН

ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ МУЗЕЙЛАРИ ҲАМДА

"ШАҲИДЛАР ХОТИРАСИ" ЖАМОАТ ФОНДИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда олий таълим муассасалари тузилмаларидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари (кейинги ўринларда - ҳудудий музейлар) фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда:

соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ҳудудий музейлар фаолияти ҳамда моддий-техник базаси танқидий ва таҳлилий ўрганилиши;

зарур ҳолларда, ҳудудий музейларнинг етарли шароит мавжуд бўлган биноларга жойлаштирилиши, уларга экспозиция заллари, музей фонди ва ходимлар фаолияти учун хоналар, мебель жиҳозлари, замонавий техник асбоб-ускуналар, шунингдек, белгиланган тартибда техник ва хизмат кўрсатувчи (фаррош, электрик ва бошқа) ходимлар ажратилиши;

ҳудудий музей раҳбарларининг сўровлари асосида уларнинг хизмат сафарларига (ҳудуддаги туман ва шаҳарларга) боришлари учун олий таълим муассасасидаги мавжуд навбатчи енгил автотранспот воситаларидан (ёқилғи билан таъминлаган ҳолда) фойдаланишлари назарда тутилсин.


2. "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди ҳисобварағи барча жисмоний ва юридик шахслар, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан ҳомийлик хайрияларини ихтиёрий тарзда тушириш учун очиқ эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2021 йилнинг 15 июнига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тайёрланган кўп жилдлик "Қатағон қурбонлари" хотира китобларини нашр этиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи талабномасига кўра зарур маблағларни "Шаҳидлар хотираси" хайрия фондига ажратсин;

2021 йилнинг 1 июлига қадар "Шаҳидлар хотираси" хайрия фондининг бўлимлари фаолиятини ривожлантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги давлат архивларида сақланаётган қатағон сиёсати акс эттирилган архив ҳужжатларининг электрон нусхалари доимий равишда ҳудудий музейларга бепул тақдим этилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 июндаги

357-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари

хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим

муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси

музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 7-бандда:


а) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Музей ҳамда олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади. Музей директори ўринбосарларининг базавий лавозим маоши Музей директорининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган ҳолда белгиланади";


б) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Музей тузилмасидаги бошқарув, маъмурий-хўжалик ва мутахассис ходимларнинг иш ҳақлари Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорларига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса давлат музейлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилсин";


в) еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 1 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

936-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг

ТУЗИЛМАСИ




Директор














Музей ва ҳудудий музейлар директорлари кенгаши







Илмий кенгаш




















Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари


Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари



Юрисконсульт














Фонд бўлими

3


Бухгалтерия

2



Ходимлар бўлими

1













Экскурсоводлар бўлими

4


Маъмурий-хўжалик бўлими

4



Халқаро алоқалар бўлими

1













Илмий бўлим

5


Музей кузатувчилари

5



Биринчи бўлим

1













Экспозиция бўлими

4















            

Бошқарув ходимларининг (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) умумий чекланган сони - 34 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони (музей кузатувчиларидан ташқари) давлат музейлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 ноябрдаги

936-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларининг тузилмасидаги

Қатағон қурбонлари хотираси музейларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ



Олий таълим муассасаси ректори













Музей директори


















Илмий ва мутахассис ходимлар бўлими

2

Фондлар бўлими

1


Экскурсовод ва музей назоратчилари бўлими

2

              

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 6 нафар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 июнь














































Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск