ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2021 й. 359-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 10 июндаги

359-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль

тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида (кейинги ўринларда - юридик техникумлар) таълимнинг кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Юридик техникумларда ўқув жараёнида кредит-модуль тизими Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS)га мувофиқ ташкил қилинади.

Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) томонидан бошқа олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари доирасидаги шартномаларда ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, шартнома қоидалари қўлланилади.


3. Ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ташкилий масалаларига оид маълумотлар, шу жумладан, таълим дастури, фанлар каталоги, академик мобилликни таъминлаш, таълим тўғрисидаги маълумотнома, кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишга тааллуқли ҳужжатлар ҳамда дипломга илованинг шакллари, шунингдек, академик мобиллик даврида ўқувчининг билим даражасини аниқлаш бўйича кўрсаткичлар ва бошқа зарур ҳужжатлар намуналари Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда - ТДЮУ) томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


академик мобиллик - юридик техникум ўқувчиларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги юридик техникумга (ТДЮУга) ёки хорижий давлатдаги бошқа бир таълим муассасасига ўқиш мақсадида бориши;


кредит - таълим олиш натижаларига кўра ўқувчи томонидан муайян фан бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги;


кредитларни кўчириш - ўқувчиларнинг академик мобиллигини таъминлаш мақсадида бир таълим муассасаси таълим дастурида олинган кредитларни бошқа таълим муассасасига кўчириш ва тан олиш;


кредит тўплаш - таълим элементларини ўзлаштириш ва бошқа ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини тўплаш;


мобиллик дастури - икки ёки ундан ортиқ таълим муассасаси ўртасида ўзаро келишув асосида ташкил этилган академик мобиллик дастури;


таълим дастури - юридик техникум битирувчисига муайян эгаллаган мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи таълим стандартлари, ўқув режаси, ўқув фанлари (модуллар) дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;


таълим дастури каталоги - юридик техникум тавсифи, кредит-модуль тизимига кириш, мавжуд таълим мутахассисликлари, хизматлар ва ресурслар, ўқув фанлари дастурлари, аниқ таълим дастурлари элементлари тавсифи тўғрисидаги ахборот;


таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими - ўқувчиларни рўйхатга олиш, ўқув материалларни тарқатиш, ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, топшириқларни бериш, назоратлар ўтказиш, баҳолаш ва унинг натижаларини қайд этиш каби имкониятларга эга бўлган электрон тизим (махсус дастурий восита);


таълимнинг кредит-модуль тизими - таълим олувчига йўналтирилган, таълим олиш, таълим бериш ва таълим олувчилар билимини баҳолаш жараёнларининг шаффофлиги тамойили асосида кредитларни йиғиш ва ўтказишдан иборат тизим;


таълим модули (модуль) - бу ўзида билимга оид ҳамда касбий жиҳатларни қамраб оладиган, ўқувчида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган таълим дастурининг таркибий элементи сифатида назорат қилишнинг тегишли тури билан якунланадиган алоҳида ўқув фани (унинг қисми ёки ўзаро бир соҳага доир фанлар мажмуи);


таълим тўғрисидаги маълумотнома - ўзлаштирилган модуллар, тўпланган кредитлари миқдори, олинган баҳолар акс эттириладиган ўқувчининг академик ўзлаштириши бўйича гувоҳномаси;


таълим элементлари - таълим дастурининг бир қисми бўлиб, таълим олиш натижаларига эришиш ва таълим дастурида кўрсатилган билимларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш тури;


транскрипт - таълим олишнинг тегишли даврида ўзлаштирилган кредитлар ва баҳоларнинг ҳарф ва рақамлардаги ифодаси кўрсатиб ўтилган фанлар рўйхатини ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;


ўқувчининг шахсий таълим траекторияси - ўқувчи томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва ҳоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш (маршрут). Таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар ёрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил малака олишга олиб келиши мумкин;


ўқиш юкламаси - ўқувчи томонидан ўқув фаолиятининг барча турлари (маъруза, амалий машғулот, семинар, курс лойиҳаси (иши), амалиёт ва мустақил иш)ни амалга ошириш асосида кутилган ўқув натижаларига эришиш учун зарур бўлган вақт сарфи;


GPA (Grade Point Average) - таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

GPA =

K1 * U1 + K2 * U2 + K3 * U3 … + Kn * Un

, бунда:

K1 + K2 + K3 … + Kn

K - ҳар бир фан/модулга ажратилган кредитлар миқдори;

U - ҳар бир фан/модуль бўйича талаба тўплаган балл.

Бунда, ўқувчи фақат фан/модулни муваффақиятли якунлаган тақдирда, ушбу фан/модуль бўйича кредит берилади.


5. Юридик техникумларнинг ўқув йили учун таълим дастури тузилмаси бир ёки бир нечта модуллардан иборат таълим элементларидан ташкил топган бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади. Таълим дастури аудитория машғулотлари, илмий лойиҳалар, мустақил таълим, амалиёт ва бошқа таълим элементларидан иборат бўлиши мумкин.

Таълим дастурида кредитларнинг миқдори ўқув юкламаси асосида кўрсатилади.

Таълим дастури каталоги ва ўқитиш шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар юридик техникумнинг расмий веб-сайтига қулай юкланадиган шаклда ўқув йили бошланишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади ва эълон қилиб борилади.


6. Юридик техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ


7. Юридик техникумларда ўқув жараёни ўқув (аудитория машғулотлари, амалиёт ва мустақил ишларнинг ташкил этилиши) ва назорат (модуллар бўйича билимлар ўзлаштирилишини ва уларнинг натижаларини баҳолаш) тадбирларидан ташкил топади.


8. Ўқув жараёни ўқувчилар, педагог ходимлар ва маъмурият ўртасида очиқ мулоқот шаклида ўқувчига йўналтирилган ёндашув асосида режалаштирилади. Ушбу жараёнда ўқувчиларнинг талаб ва истаклари муҳокама қилинади. Барча манфаатдор томонлар таълим дастурининг яратилиши ва ўзлаштирилишининг конструктив муҳокамасига жалб этилиши мумкин. Бундай муҳокамаларда ўқувчилар вакиллари овоз бериш ҳуқуқи орқали иштирок этишлари мумкин.


9. Ўқув жараёнини режалаштириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

таълим дастури каталоги ва ўқув режасини ишлаб чиқиш;

модулларнинг ўқув дастурини (силлабусни) ишлаб чиқиш;

ўқув режаси ва танлов фанлари рўйхатига мос равишда ўқувчиларнинг шахсий таълим траекториясини шакллантириш;

ўқув жараёни жадвалини тузиш;

академик гуруҳлар бўйича ўқув машғулотлари жадвалини тузиш.

Ўқув режасига ўқувчилар томонидан ихтиёрий равишда ўзлаштириладиган қўшимча кредитлар ажратиладиган таълим элементлари киритилади. Ўқувчининг жамоат ишларидаги, илмий тугараклар, юридик клиникалар фаолиятидаги иштироки ҳамда хорижий мутахассислар томонидан ўтказиладиган қисқа муддатли курслардаги иштироки рағбатлантирилиб, кредитлар ажратилади.

Ўқувчи ўқув юкламасидан ташқари ўз ихтиёрига кўра рўйхати тақдим этиладиган қўшимча фанларни (модулларни) ёки бошқа факультет ва таълим йўналиши ўқув режасининг танлов фанларида мавжуд фанлар рўйхатидан қўшимча фанни танлаб тўлов-контракт асосида ўқишига рухсат этилади. Бунда қўшимча ўзлаштирилган фанлар ўқувчи ўқув юкламасига (кредитлар хажмига) қўшилади ҳамда диплом иловасида қайд этилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) томонидан академик давр шакли - назарий таълим даври семестр, триместр ва бошқа шаклларда ўрнатилиши мумкин, шунингдек, ўқув жараёнини тизимли ташкил этиш учун дарс машғулотларини бошлаш вақти ва сменаси белгиланади.

Академик давр давомида ўқувчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов модулларини ўз ичига олади.

Мажбурий ва танлов модуллари таркиби ҳамда уларни ўрганишга ажратиладиган кредитлар миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади.

Ўқувчилар шахсий таълим траекториясида белгиланган танлов модуллари доирасида фанларни мустақил танлаши мумкин. Ўқувчиларнинг шахсий таълим траекториясини шакллантириш тартиби ТДЮУ томонидан белгиланади.


11. Юридик техникумларда ўқувчи бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши керак. Семестр давомида ўқувчи томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган кредитлар ҳажми ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларини ўз ичига олади. Ўқувчи ўзининг шахсий таълим траекториясини шакллантиришда ҳар бир семестр учун 30 кредит ҳажмидаги фанларни ўзлаштиришни назарда тутиши, улар таркибида ўқув режасидаги мажбурий фанлар бўлиши шарт.


12. Юридик техникумларнинг битирувчилари ТДЮУда иккинчи курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, ТДЮУнинг биринчи курсидаги кредитларини (60 кредит) юридик техникумларда тўплайди.


13. ТДЮУнинг биринчи курсидаги тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг юридик техникумнинг қайси курси давомида (биринчи ёки иккинчи курс ёхуд иккала курсда) тўпланиши ТДЮУ томонидан белгиланади.


14. Юридик техникумларда ўқув юкламаси ҳажми Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


15. Кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори ва ўқув машғулотлари соати (астрономик ёки академик соат) ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.


16. Таълим сифати самарадорлиги ТДЮУ томонидан ишлаб чиқиладиган таълим дастурининг ваколатли ташкилотлар тавсифномалари ва талабларига мослигини таъминлаш билан белгиланади.

Таълим сифатини такомиллаштириш ва педагог ходимлар ўртасида рақобатни шакллантириш мақсадида ТДЮУ Кенгаши қарорига асосан таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими портали орқали ўқувчиларга модуль доирасида ўқувчиларнинг шахсий таълим траекториясини шакллантириш жараёнида педагог ходимларни танлаш имконияти берилади.


17. Педагог ходимларнинг таркиби меҳнатини меъёрлаштириш, уларнинг иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда амалга оширишлари, педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари (сарфланадиган вақт меъёрлари) ECTS талабларига мувофиқ ТДЮУ кенгаши қарори билан белгиланади.

ECTS талабларига мувофиқ ўқув юкламаси бўйича ҳисобланган соатлар ҳажми, ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси соатлар миқдори штат бирликлари сонини ҳамда педагог ходимларнинг ойлик маошларини белгилаш учун асос бўлмайди.

Штат бирликлари педагог ходимларнинг ўқувчилар сонига нисбати бўйича, ойлик маоши эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланади ҳамда иш ҳақи ҳисоблаш ва тўлаш табель асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР ЎЗЛАШТИРИШИНИ

БАҲОЛАШ ТИЗИМИ


18. Таълим дастури доирасида ўқитиш шаклидан қатъи назар, юридик техникум ўқувчиларининг билимини баҳолаш белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Юридик техникумларда таътил вақтида, қоида тариқасида, ёзги семестр ташкил этилиши мумкин. Ёзги семестр модулларни ўзлаштириш (академик қарзларни топшириш), ўқув дастуридаги фарқларни йўқотиш мақсадида пуллик асосда ташкил қилинади.


20. Ёзги семестрнинг давомийлиги ўқув жараёнининг графиги асосида йўналишлар, мутахассисликлар ва курслар кесимида белгиланади. Бунда, ўқувчилар билимини баҳолаш амалда белгиланган тартиб асосида ташкил этилади.


21. Ёзги семестрга жалб қилинган педагог ходимларга соатбай асосида иш ҳақи тўланади.


22. Ўқувчилар ўзлаштириши натижалари транскриптда акс эттирилади.


23. Кредитларни кўчириш юридик техникумда баҳолаш тизимини бошқа баҳолаш тизимларига конвертация қилиш жадвалини бошқа таълим муассасасида тузилган шунга ўхшаш жадвал билан солиштириш асосида амалга оширилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР АКАДЕМИК МОБИЛЛИГИ

ВА КРЕДИТЛАРНИ ТАН ОЛИШ


24. Академик мобилликни таъминлаш ва ўқувчининг кредитларини бошқа юридик техникум (ТДЮУ) томонидан тан олинишида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:

таълим дастури (фанлар) каталоги;

таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва сертификат.

Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва юридик техникумга кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос ҳисобланади.


25. Ўқувчи томонидан юридик техникум таълим дастури бўйича тўпланган кредитлар миқдори бошқа юридик техникумда (ТДЮУда) белгиланган таълим олиш натижаларига мувофиқ ўзлаштириладиган кредитлар миқдорига тенг ҳисобланади.


26. Ўқувчи жўнатувчи таълим муассасаси тавсиясига асосан қабул қилувчи таълим муассасасига академик мобилликни амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни топширади. Жўнатувчи таълим муассасаси томонидан ўқувчига белгиланган шаклдаги транскрипт тақдим этилади.


27. Ўқувчининг академик мобиллик даврида ўзлаштирилиши белгиланган таълим элементларини жўнатувчи таълим муассасасининг розилигисиз ва у билан келишмасдан ўзгартириш мумкин эмас. Хориждаги ҳамкор таълим муассасаларининг ўқув дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари юридик техникумларнинг ўқув дастури бўйича таълим олиш натижаларига мос келиши ёки уларни тўлдириши лозим.


28. Қабул қилувчи таълим муассасасида ўқувчи томонидан ўзлаштириладиган таълим элементлари жўнатувчи таълим муассасасининг ўқув дастурига интеграция қилинганлиги, шунингдек, академик мобиллик даврида ўқувчининг билим даражасини аниқловчи кўрсаткичларнинг жўнатувчи ва қабул қилувчи таълим муассасаларининг баҳолаш тизимларига конвертация қилинганлиги академик мобиллик тўғрисидаги шартномада аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.

Қабул қилувчи таълим муассасасида ўзлаштириладиган кредитлар миқдори юридик техникум (ТДЮУ)да ёки хорижда ўқиш даврига (6 ой ёки 1-2 йил) мутаносиб бўлиши керак. Жўнатувчи таълим муассасаси томонидан ўқувчи академик мобиллик даврида ўзлаштирган (тўлиқ ёки қисман) кредитлар тан олинади. Ўқувчи жўнатувчи таълим муассасасига қайтиб келгач, академик мобиллик даврида тўпланган кредитлар миқдоридан келиб чиққан холда амалдаги тартиб-қоидалар асосида уни кейинги курсга ўтказиш ёки курсда қолдириш белгиланади.

ТДЮУнинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари доирасида академик мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувлар тузилиши талаб этилмайди.


29. Юридик техникум ўқувчиларининг ўқишини бошқа юридик техникумга кўчириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ,

ҚАЙТА ТИКЛАШ, КУРСДАН КУРСГА ЎТКАЗИШ


30. Юридик техникум ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўқувчи четлаштирилгунига қадар ўзлаштирган кредитлар миқдори юридик техникум томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади.

Четлаштирилган ўқувчига белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги маълумотнома берилади.


31. Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга.


32. Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 30 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган ўқувчи ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади. Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган ўқувчи академик қарздор ҳисобланади.

Академик қарздор ўқувчилар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади.

ТДЮУ кенгаши қарори билан аудитория соатини сабабсиз қолдириш фоизи қисқартирилиши ва академик қарздорликни бир марта бепул топширишга рухсат берилиши мумкин.


33. Ўқувчини курсдан курсга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Юридик техникумлар ўқувчиларини курсдан курсга ўтказишда GPA кўрсаткичи ТДЮУ томонидан белгиланади. GPA кўрсаткичини тўплай олмаган ўқувчи қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.


34. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди ва курсда қолдирилади.

Курсда қолган ўқувчилар фақат қарздор бўлган модулларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди.

Ўқувчи иккинчи курсни тугатгандан сўнг иккала босқичлари учун белгиланган энг кам кредитлар миқдорини тўплаб, шартнома тўловидан қарзи бўлмаса "битирувчи" мақомига эга бўлади. Бунда битирувчи мақомига эга ўқувчи модулларни мустақил ўзлаштирган ҳолда мунтазам равишда ўтказиладиган имтиҳон сессияларида имтиҳон топшириш ёки якуний давлат аттестациясидан шартнома-тўлов асосида ўтиш учун мурожаат қилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Ўқувчи ўқув режасида назарда тутилган кредитларни тўпласа, шу жумладан якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтса ўрта махсус профессионал маълумот даражасига эга бўлади.


36. Юридик техникумларни муваффақиятли тамомлаб ТДЮУга ўқишга якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилинган талабаларнинг ТДЮУнинг биринчи курси учун юридик техникумларда тўпланган кредитлари ТДЮУ кенгаши қарори билан кўчирилади.


37. Юридик техникумларда таълим олишнинг тўлов қиймати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан мустақил белгиланади.

Ўқув йили учун тўлов-контракт 60 кредит миқдорида ҳисобланади. Ўзлаштиришлари шарт бўлган (мажбурий ва танлов модуллар доирасида) кредитлардан ташқари ўқувчиларга ўз ихтиёрлари билан қўшимча модулни қўшимча тўлов асосида ўзлаштиришига рухсат этилади.


38. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Адлия вазирлиги томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Адлия вазирлиги томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган базавий тўлов-контракт миқдорини режалаштирилган кредитлар миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.


39. Таълим дастурида белгиланган натижаларга эришиш ҳамда кредит-модуль тизими тўғри ва ҳаққоний қўлланилаётганлигини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида ўқув жараёнининг мониторинги ўтказилади.

Мониторинг юридик техникумлар ва ТДЮУ томонидан сўровнома, фокус-гуруҳлар, интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик

техникумларида таълимнинг кредит-модуль

тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Ижро учун масъуллар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Таълим дастури каталоги ва ўқув режасини ишлаб чиқиш.


Ўқув-методик бўлим, факультет деканати


Ҳар ўқув йили бошланишидан камида 2 ой олдин









2-босқич

Фанларнинг дастурларини ишлаб чиқиш.


Кафедра мудирлари, педагог ходимлар


Ҳар ўқув йили бошланишидан камида 1 ой олдин









3-босқич

1. Ҳар бир ўқувчининг шахсий таълим траекториясини шакллантириш.


2. Ўқувчиларни фан (модул) ва ўқитувчиларни танлаш бўйича рўйхатдан ўтказиш.


Гуруҳ мураббийи ва факультет деканати


1-курсда академик ва касбга йўналтириш тадбирлари амалга оширилганидан кейин, 2-курсда ўқув йили бошлангунга қадар









4-босқич

Академик гуруҳларни шакллантириш.


Ўқув-методик бўлим, факультет деканати


1-курсда академик ва касбга йўналтириш тадбирлари амалга оширилганидан кейин, 2-курсда ўқув йили бошлангунга қадар









5-босқич

Дарс жадвалини шакллантириш.


Ўқув-методик бўлим, факультет деканати


Ҳар йили август-сентябрь ойлари









6-босқич

Ўқув жараёнини амалга ошириш.


Ўқув-методик бўлим, факультет деканати


Ўқув режага мувофиқ









7-босқич

Таълим натижалари бўйича ўқувчининг кредитларини ҳисоблаш


Ўқув-методик бўлим


Доимий



          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 июнь














































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск