Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере здравоохранения, туризма и спорта /

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.06.2021 й. 366-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июндаги

366-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) Агентлик томонидан тасдиқланган низомларга, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) бўлимлари) ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадилар.


8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по развитию медико-социальных услуг Республики Узбекистан;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency for development of medical and social services of the Republic of Uzbekistan.


9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12 А-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТИЗИМИ


10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентликнинг марказий аппарати;

ҳудудий бошқармалар;

туман (шаҳар) бўлимлари;

идоравий мансуб ташкилотлар:

"Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари;

"Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари;

"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари;

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказлари;

Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази;

Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

Агентлик тизимига кирадиган ташкилотлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставларга мувофиқ амалга оширадилар.


11. Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.

Ушбу жамғармалар маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан, "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари ҳамда "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш;

муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;

тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;

одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.


13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида ягона давлат бошқарувини амалга оширади;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига манзилли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга оид давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган янги усул ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматнинг янги шакл ва механизмини татбиқ этиш, тиббий-ижтимоий экспертиза, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларини реабилитация қилиш фаолиятини мувофиқлаштиради;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига имтиёзлар, санаторий-курортда соғломлаштириш учун йўлланмалар,

...
Время: 0.0109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск