ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2021 й. 371-сон "ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2021 й.

N 371




ЮНЕСКО БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА

МАДАНИЙ МЕРОС МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ХАЛҚАРО МАСЛАҲАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда - Миллий комиссия):

Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинадиган Халқаро маслаҳат қўмитасини (кейинги ўринларда - Халқаро маслаҳат қўмитаси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш;

Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг 2-иловадаги ташкилий схемага мувофиқ бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари эканлиги инобатга олинсин:

жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган мамлакатимизнинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (ИКОМОС, ИККРОМ) билан ҳамкорликни кенгайтириш;

моддий маданий мерос объектлари ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) муҳофазасини кучайтириш, уларнинг умумбашарий бемисл қимматини ишончли сақлаб қолиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш, тегишли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бошқарув режалари, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиб бериш учун тарихий шаҳарларни оқилона ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси қарорлари ва тавсияларини Ўзбекистонда самарали амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда бу борадаги миллий ҳисоботлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни илмий жиҳатдан кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш;

маданий мерос соҳасида кадрлар малакасини ошириш мақсадида халқаро конференциялар ва семинар-тренинглар ўтказиш, услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Халқаро маслаҳат қўмитаси моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича маслаҳат органи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Халқаро маслаҳат қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади;

Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақсимланадиган маблағлари доирасида қопланади;

Халқаро маслаҳат қўмитасининг харажатлар сметаси ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий комиссия ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳамда ЮНЕСКО таклифлари инобатга олинган ҳолда тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари туризм ва маданий мерос вазири, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоларининг Ўзбекистон Республикасидаги транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва ташрифлари билан боғлиқ бошқа сарф-харажатлари қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг талабномаларига биноан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига белгиланган тартибда кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг талабномаларига асосан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминлансин.

6. Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

Миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Халқаро маслаҳат қўмитаси билан яқин ҳамкорлик қилсин ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашсин;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Халқаро маслаҳат қўмита тавсия ва таклифларини кўриб чиқиб, асосли тавсия ва таклифларни белгиланган тартибда амалга оширилишини ташкил этсин.


7. Халқаро маслаҳат қўмитасига Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси 107-Б манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли хона ажратилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июндаги

371-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистонда маданий мерос масалалари

бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг

ТАРКИБИ

1. Майкл Тернер

-

шаҳар дизайни бўйича мустақил эксперт, профессор (Исроил)


2. Михаэль Янсен

-

археология ва ҳужжатлаштириш бўйича мустақил эксперт, профессор (Германия)


3. Кристина Яманди

-

шаҳарсозлик ва маданий меросни асраш бўйича эксперт (Руминия)


4. Этьен Клемент

-

маданий мерос ҳуқуқи бўйича мустақил эксперт (Белгия)


5. Юкио Нисимура

-

маданий мерос ва шаҳарсозликни сақлаш бўйича эксперт, профессор (Япония)


6. Кра Терра

-

тупроқли меъморий архитектура бўйича эксперт (Франция)


7. Шадия Юсеф Тукан

-

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказининг Араб минтақаси директори, архитектор ва тарихий шаҳарлар бўйича мутахассис


8. Тамар Тенеишвили

-

археолог, профессор (Грузия)


9. Мавлуда Юсупова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи, архитектура фанлари доктори, профессор (Ўзбекистон)


10. Гавхар Дурдиева

-

Хоразм Мамун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, архитектура фанлари доктори (Ўзбекистон)


11. Келишувга мувофиқ

-

Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши (ИКОМОС) вакили


12. Келишувга мувофиқ

-

Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ) вакили


13. Дмитрий Воякин

-

Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори (лавозимига мувофиқ)


           

Изоҳ. Зарур ҳолларда Халқаро маслаҳат қўмитаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси томонидан ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июндаги

371-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистонда маданий мерос масалалари

бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг бошқа

ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг

ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ


























Халқаро маслаҳат қўмитаси





Бош вазир ўринбосари - ЮНЕСКО

ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий

комиссияси раиси

















































































Ўзбекистон Республикаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

































































































ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишувга мувофиқ)





Маданий мерос объектлари

бошқарув раҳбарлари












































































Ўзбекистон Республикаси

Қурилиш вазирлиги
































































































Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий

ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар















































               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июнь




























































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск