ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2021 й. 373-сон "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2021 й.

N 373




РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛЕКТРОН

ҲУКУМАТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИНИ

РЕЙТИНГ  БАҲОЛАШ  ТИЗИМИНИ  ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк тизимида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини самарали рейтинг баҳолаш тизими ҳамда уни амалга оширишнинг идоралараро механизмининг йўқлиги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ривожланиш ҳолатини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш орқали келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш жараёнларини идоралараро мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг илмий доиралар ва хорижий экспертлар иштирокида қуйидагилар:

а) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда - ташкилотлар) ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилганлиги ва 2020 йил якуни бўйича қуйидагиларни баҳолашни назарда тутувчи апробацияси ўтказилганлиги:

ташкилотлар фаолиятида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, шу жумладан уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг самарали ишлаши, электрон ўзаро таъсирини ташкил этиш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, киберхавфсизлик ва давлат органлари маълумотларининг очиқлигини таъминлаш;

ҳудудлар кесимида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги, шу жумладан соҳада рақамли инфратузилмани ривожлантириш, электрон хизматларни жорий этиш, рақамли таълимни ривожлантириш ва бошқалар;

б) ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун NIS.UZ идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда - NIS.UZ-ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш, шунингдек, рейтинг баҳолашни амалга оширишда иштирок этадиган тегишли давлат органлари ҳамда уларнинг ишларига умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади;

NIS.UZ-ахборот тизимининг эгаси Вазирлик ҳисобланади ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилиши Вазирлик томонидан таъминланади;

NIS.UZ-ахборот тизимини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағидаги маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш ҳар олти ой якунлари бўйича амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади;

ташкилотлар томонидан нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг NIS.UZ-ахборот тизимига киритилганлиги, шунингдек, уларни ўз вақтида киритилмаганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилади.


3. "Ўзкомназорат" инспекцияси алоҳида график асосида NIS.UZ-ахборот тизимига ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ва текширишлар олиб боради.

4. Қуйидагилар:

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 июндаги

373-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни

ривожлантиришни баҳолаш, соҳа кўрсаткичлари

ҳисобини юритишни самарали ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш

механизми

Ижро

муддати

Ижро учун

масъуллар

I. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ АХБОРОТ ТИЗИМИНИ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини электрон ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тизимлари, шунингдек, "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг Ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизими билан интеграция қилиш.

1. Ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш.

2021 йил 15 июль


Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК

2. Технологик йўриқномалар асосида тизимларни интеграция қилиш.

2021 йил 20 июль

2.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рейтинг баҳолаш ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич тизимга улаш.

1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларни белгилаш.

2021 йил 10 июль


Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этиш.

алоҳида режа-жадвал асосида

3. Масъул ходимларни тизимга улаш ва маълумотлар киритилишининг ташкил этиш.

ҳар йили 15 январга,

15 июлга қадар

3.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида баҳолаш натижаларини эълон қилиш.

1. Ўтказилган рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш ҳамда таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва ахборот тизимида эълон қилиш.

ҳар йили 30 январга ва 30 июлга қадар


Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси, "Киберхавфсизлик маркази" ДУК


Мувофиқлаштириш

комиссияси

2. Рейтинг баҳолаш натижаларини "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш.

белгиланган муддатларда

4.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинган натижаларга асосан кўрсаткичларни кўтариш бўйича зарур чораларни кўриш.

1. Рейтинг баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар чоракда заруратга мувофиқ


Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

2. Камчиликларни бартараф этишга қаратилган тармоқ жадвали ижросини таъминлаш.

белгиланган муддатларда

5.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизими ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Тизимни техник қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш.

мунтазам равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги

II. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

БАҲОЛАШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

6.

Халқаро тажриба асосида Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисидаги миллий статистика амалиётини такомиллаштириш.

1. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш.

2021 йил июль


Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисида етишмайдиган статистик кўрсаткич давлат статистика ҳисоботи, идоравий ҳисобот ва кузатувларга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь

3. Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда давлат статистика ҳисоботи ва кузатувларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2021 йил ноябрь

7.

Рақамли иқтисодиётни баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

1. Қуйидаги халқаро ташкилотлар давлатлар тажрибасини ўрганиш:

БМТнинг Статистика бўлими стандартлари;

Евростат (Reference Metadata in Euro SDMX Metadata Structure (ESMS), ICT sector. Compiling agency: Eurostat) стандартлари;

Жанубий Корея ва Малайзия давлатлари тажрибаси.

2021 йил давомида


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзкомназорат" инспекцияси

2. Халқаро ташкилотлар билан видеоконференцалоқа шаклида семинарлар ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

8.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳолати бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий статистика амалиётига жорий этиш бўйича идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

1. Рақамли иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2021 йил июль


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳисоби юритилишини таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ахборот-коммуникациялари технологиялари хизматларини иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) асосида қайта кўриб чиқиш;

мазкур хизматларнинг фаолият турлари бўйича ҳажмларини аниқлаш;

рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича миллий статистикани шакллантириш тартибини белгилаш.

2021 йил сентябрь-октябрь

3. Идоралараро норматив ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш.


2021 йил декабрь

9.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистика ҳисобини юритиш ва унинг қамровини кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Давлат статистика ҳисоби ва бошқа расмий ахборот ресурслардан фойдаланган ҳолда Рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш.

2021 йил

июль


Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги статистик ҳисоботларнинг тўғри ва тўлиқ кўрсатилишини рағбатлантириш мақсадида мавжуд имтиёзлар ва преференцияларни ўрганиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил август

10.

Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш.

1. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш мақсадида:

жисмоний шахслар танланма кузатувини 2021 йил учун давлат статистика ишлари дастурига киритиш;

ҳар йили камида бир маротаба танланма кузатув, шу жумладан, интернет тармоғи орқали сўровномалар шаклида кузатув ўтказиш.

2021 йил давомида


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси








Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Танланма кузатув ўтказиш учун зарур бўлган респондентлар рўйхатини шакллантириш, бунда қуйидагиларни амалга ошириш:

ахборот-коммуникация техонлогиялари хизматларини тақдим этиш бўйича ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш;

Бир миллион дастурчи лойиҳасига аъзо бўлганлар орасида танланма кузатув ўтказиш.

2021 йил давомида

11.

Давлат идоралари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш чораларини кўриш.

1. Тизимларни жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил сентябрь


Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил январь

3. Рўйхат асосида самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

4. Тартибни амалиётда жорий этилаётган тизимларда синовдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича уни такомиллаштириш чораларини кўриш.

2022 йил ноябрь

12.

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт соҳасида йиғма кўрсаткичларни оммалаштириш.

1. Мавжуд статистик ва таҳлилий маълумотлар асосида "Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштирилган жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари" номли статистик тўпламни тузиш ва уни таълим, илмий муассасалар ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш.

2021-2022 йиллар, доимий равишда


Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Ахборот технологиялари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

2. Расмий веб-сайтларда ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид оммавий ахборот воситаларида "Рақамли иқтисодиёт" рукнини жорий этиш ҳамда уларни статистик ва таҳлилий маълумотлар билан доимий бойитиб бориш.

2021 йил июлдан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасига қадар

13.

2021-2023 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида рақамли иқтисодиёт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

"Рақамли Ўзбекистон-2030" дастурини самарали амалга ошириш вазифалари асосида рақамли иқтисодиёт ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш.

1. Ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Рақамли тадқиқотлар маркази базасида иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари йўналиши доирасида рақамли иқтисодиёт, жумладан ахборот-коммуникация технологиялари сектори кўрсаткичлари, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳиссасини аниқлаш, статистика тизимида АКТни қўллаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзкомназорат" давлат инспекцияси




Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари унивеститети, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа иқтисодий таълим муассасаларида ўқув дастурлардаги фанларга "Рақамли иқтисодиёт" мавзусини киритиш.

2021-2022 йиллар

14.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантиришни самарали ташкил этиш бўйича ҳаракатлар режаси ижросини тизимли назорат қилиб бориш.

1. Ҳаракатлар режаси бандлари ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказиб бориш.

алоҳида режа асосида


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзкомназорат" инспекцияси

2. Ҳаракатлар режасининг бажарилиши юзасидан маълумотларни умумлаштириш ва таҳлилини олиб бориш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб бориш.

ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

15.

Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш ва баҳолаш жараёнида масъул идоралар ўртасида самарали маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

1. Рақамли иқтисодиёт, шу жумладан электрон тижорат билан боғлиқ давлат ва идоравий статистика ҳисоби ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.

2021 йил июлдан мунтазам


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. Идоралар томонидан маълумотларни ўрганиб чиқиш ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда Республикада ягона рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичлар базасини шакллантириб бориш.

2021-2022 йиллар

3. Шакллантирилган статистик кўрсаткичлар тўпамини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимига киритилишини таъминлаш.

2022-2023 йиллар




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 июндаги

373-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори.


2.  Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 8 июлдаги 183-сон қарорига илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 20-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 59-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорининг 7-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорининг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июнь






















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск