ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР Президентининг 31.05.2021 й. ПҚ-5132-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 31 майдаги

ПҚ-5132-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона

электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармон, қарор,

фармойиш ва топшириқлари ижросини

ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда - "Ijro.gov.uz" тизими) орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ижросини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилишининг назоратини олиб бориш ва "Ijro.gov.uz" тизимини юритиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


оператор - "Ijro.gov.uz" тизимини давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятига жорий қилиш учун жавобгар бўлган, шунингдек, унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги "UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси таъсисчилигидаги "UNICON-SOFT" масъулияти чекланган жамияти;


масъул ижрочилар - давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари;


"Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчилари - "Ijro.gov.uz" тизимини қўллаган ҳолда ўз лавозим мажбуриятлари доирасида ҳаракатланаётган масъул ижрочилар раҳбарлари ва ходимлари.


4. "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилади:

биринчи босқич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг электрон нусхаларини Адлия вазирлигига юборади;

иккинчи босқич - Адлия вазирлиги "Ijro.gov.uz" тизимига назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди. Бунда, Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича ўзининг аппаратида топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочини, зарур бўлганда, вазирлик ва идораларни белгилайди ҳамда топшириқларни назоратга олади;

учинчи босқич - масъул ижрочилар қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва бу ҳақда "Ijro.gov.uz" тизимига белгиланган шаклдаги маълумотларни киритади;

тўртинчи босқич - Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

бешинчи босқич - Вазирлар Маҳкамаси "Ijro.gov.uz" тизимида Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан киритилган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

олтинчи босқич - Ҳисоб палатаси "Ijro.gov.uz" тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан тасдиқланган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

еттинчи босқич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўяди, уларнинг айримларини алоҳида назоратга олади (назоратдан фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ечилади).


5. "Ijro.gov.uz" тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги намуналарга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. "IJRO.GOV.UZ" ТИЗИМИДА ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТОПШИРИҚЛАР

ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик

ҳужжатлари ва топшириқларнинг

ижросини ташкил этиш


а) Адлия вазирлиги марказий аппарати


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан юборилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида Адлия вазирлиги масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда Адлия вазирлиги раҳбариятига ахборот берилади.

7. Адлия вазирлиги раҳбарияти қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини назорат қилиш бошқармасига (кейинги ўринларда - Назорат қилиш бошқармаси) тегишли топшириқ беради.


8. Назорат қилиш бошқармаси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда назарда тутилган масъул ижрочилар ва уларни бажариш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда бир кун муддатда "Ijro.gov.uz" тизимига назорат топшириқларини киритади.


9. Назорат қилиш бошқармаси қуйидаги ҳолларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратга олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари) "Ijro.gov.uz" тизими орқали юборади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда тўғридан-тўғри масъул ижрочи этиб белгиланганда;

б) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмаларининг марказий аппарати томонидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликларига, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларига ижро учун юборилганда.


10. Ижро муддати яқинлашган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул ижрочиларга топшириқ муддати тугашидан ўн кун олдин "Ijro.gov.uz" тизимида автоматик равишда эслатмалар юборилади.


11. Назорат қилиш бошқармаси "Ijro.gov.uz" тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг мунтазам мониторингини амалга оширади ва масъул ижрочиларга топшириқларни бажаришда ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.


б) Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари


12. Ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган ҳолларда Назорат қилиш бошқармаси томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган назорат топшириқлари бир вақтнинг ўзида "Ijro.gov.uz" тизими орқали автоматик тарзда Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаларига назорат учун юборилади.


13. Адлия вазирлиги томонидан юборилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғига ахборот берилади.


14. Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлимига (кейинги ўринларда - Назорат қилиш бўлими) топшириқ беради.


15. Назорат қилиш бўлими бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни назоратга олади ҳамда уларнинг ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиб боради.


16. Назорат қилиш бўлими масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига топшириқ ижроси бўйича киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини, шу жумладан, амалий натижаларни кўздан кечириш мақсадида жойларга чиқиш орқали текширади ҳамда Назорат қилиш бошқармасига бир кун муддатда ахборот тақдим этади.


17. Назорат қилиш бўлими қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.


18. Назорат қилиш бўлими қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқнинг ижро муддати тугашидан ўн кун олдин топшириқнинг ижро ҳолати тўғрисида Назорат қилиш бошқармасига ахборот беради.


19. Назорат қилиш бўлими бажарилмаган ва муддати кечиктирилиб бажарилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар таҳлили ва ҳисобини юритади ҳамда натижаси бўйича умумлаштирилган ахборотни ҳар ой якунида Назорат қилиш бошқармасига тақдим қилиб боради.



2-§. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг

ижросини ташкил этиш


а) Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати


20. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.


21. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


22. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

Масъул ижрочи, заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ёки тизим ташкилотларига амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда топшириқни юборади. Бунда, марказий аппарат масъул ижрочиси ҳудудий бўлинмалар томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.


23. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

Агар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.


24. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;

агар топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.


25. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - раҳбар ҳузурида;

ҳар ойда - ҳайъат мажлисларида муҳокама қилинади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.


б) Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари


26. Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.


27. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


28. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


29. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига киритади.


30. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.


31. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.



3-§. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва

топшириқларнинг ижросини ташкил этиш


а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


32. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - вилоят ҳокимликлари) масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.


33. Вилоят ҳокимлиги раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


34. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

Масъул ижрочи, заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларига амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаган ҳолда топшириқни юборади. Бунда, вилоят ҳокимлиги масъул ижрочиси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.


35. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

Агар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.


36. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;

агар топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.


37. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ҳузурида;

ҳар ярим йилда - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.


б) туман (шаҳар) ҳокимликлари


38. Вилоят ҳокимлигидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида туман (шаҳар) ҳокимлиги масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.


39. Туман (шаҳар) ҳокимлиги раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


40. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


41. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизими орқали вилоят ҳокимлигига киритади.


42. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизими орқали вилоят ҳокимлигига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.


43. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - ҳоким ҳузурида;

ҳар ярим йилда - халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари йиғилишида муҳокама қилинади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.



4-§. Хўжалик бирлашмалари томонидан қонунчилик

ҳужжатлари ва топшириқларнинг

ижросини ташкил этиш


а) Хўжалик бирлашмалари марказий аппарати


44. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмаси марказий аппарати масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда раҳбариятга ахборот берилади.


45. Хўжалик бирлашмалари раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


46. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

Масъул ижрочи, заруратга кўра, раҳбариятга ахборот берган ҳолда ҳудудий бўлинмаларга амалга ошириш механизми ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгиланган ҳолда топшириқни юборади. Бунда, марказий аппарат масъул ижрочиси ҳудудий бўлинмалар томонидан топшириқ бажарилишини қатъий назоратга олиши ва ижросини таъминлашда кўмаклашиши зарур.


47. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

Агар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи бу ҳақда раҳбариятга ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритади.


48. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади;

агар топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилса, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизимига қайтадан киритилишини назоратга олади.


49. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - раҳбар ҳузурида;

ҳар ойда - хўжалик бирлашмалари бошқарув органи мажлисларида муҳокама қилинади.


50. Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.


б) Хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари


51. Хўжалик бирлашмалари марказий аппаратидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида хўжалик бирлашмалари ҳудудий бўлинмалари масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.


52. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.


53. Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.


54. Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган шаклда "Ijro.gov.uz" тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига киритади.


55. Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга "Ijro.gov.uz" тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.


56. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:

ҳар ҳафта жума куни - раҳбарнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.


57. Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.



5-§. Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг

ижросини ташкил этиш


58. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси Ҳукумат бевосита масъул этиб белгиланган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар келиб тушган куннинг ўзида Бош вазир топшириғи лойиҳасини ёки назорат режаларини тайёрлайди, тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишади.


59. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этиш бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган Бош вазир топшириғи ёки назорат режалари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига юборилади.


60. Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича тасдиқланган Бош вазир топшириғи ёки назорат режалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни "Ijro.gov.uz" тизимида белгилайди ва назоратга олади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул ижрочилар - Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари "Ijro.gov.uz" тизимида автоматик тарзда Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида акс этади.


61. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборилган топшириқлар ижросини ташкил қилади ва ижросини назорат қилади.


62. Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ижро этилишининг назорати Адлия вазирлиги томонидан умумий тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ВА

ТОПШИРИҚЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1-§. Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари

ва топшириқлар бажарилишининг назорат қилиниши


63. Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини доимий таҳлил қилиб боради ва назорат қилади.


64. "Ijro.gov.uz" тизимига масъул ижрочи томонидан киритиладиган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим:

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан имзоланган бўлиши;

ушбу Низомга 3-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ тўлдирилган бўлиши;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар PDF форматида, амалий натижаларни акс эттириш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда - уларни ифода этувчи бошқа форматлардаги маълумотлар илова қилинган бўлиши.


65. Масъул ижрочилар назорат топшириқларини бажариш муддатлари яқинлашгани ёки кечиктирилгани тўғрисида "Ijro.gov.uz" тизимидаги огоҳлантирувчи хабарлар орқали автоматик равишда мунтазам хабардор қилинади.


66. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Назорат қилиш бошқармаси томонидан бир кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб этилганда - беш кун муддатда) таҳлил қилинади. Таҳлил қилиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

маълумотлар ва илова қилинган тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини ўрганиш;

маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда жойига чиққан ҳолда ўрганиш;

тор ихтисосликлар бўйича киритилган маълумотларни (бажарилган ишларни) соҳага оид ташкилотларга сўровлар юбориш орқали ёки мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш;

маълумотларда ноаниқликлар мавжуд бўлган тақдирда масъул ижрочидан ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олиш.


67. Таҳлил жараёнида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши бўйича "Ijro.gov.uz" тизими орқали киритилган маълумотларга қуйидаги мезонлар асосида баҳо берилади:

қонунийлик - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда назарда тутилган маъмурий тартиб-таомиллар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилганлиги;

долзарблик - олиб борилаётган давлат сиёсати, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига мослиги;

тўлиқлик - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар билан кўзланган мақсадларга - кўрсаткичларга эришилганлиги (сони, миқдори, ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар);

ҳаққонийлик - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижалари бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларнинг амалда қилинган ишлар билан ўзаро мувофиқлиги;

масъулиятлилик - қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш борасида масъул ижрочилар томонидан ўз ваколати доирасида барча зарурий чоралар кўрилганлиги.


68. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолларда ҳамда Назорат қилиш бошқармаси топшириғига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича бажарилган ишларни таҳлил қилиш Назорат қилиш бўлимлари томонидан амалга оширилади. Бунда, Назорат қилиш бўлимлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича ахборот (зарур асословчи ҳужжатлар билан) "Ijro.gov.uz" тизими орқали Назорат қилиш бошқармасига киритилади.


69. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотлар таҳлили натижасига кўра, Назорат қилиш бошқармаси:

топшириқ бажарилган бўлса - масъул ижрочи томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.


70. "Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаган ёки нотўғри маълумотларни киритган масъул ижрочиларга Адлия вазирлиги томонидан мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар киритилади.

Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаган масъул ижрочиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади.


71. Адлия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича масъул ижрочиларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ушбу Низомга 4-иловадаги кўрсаткичларга мувофиқ баҳолаб боради.



2-§. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик

ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг

назорат қилиниши


72. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини "Ijro.gov.uz" тизими орқали назорат қилади.


73. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари қуйидаги тартибда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этади:

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Бош вазирнинг тегишли топшириғи лойиҳасини тайёрлайди, тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишади;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича назорат режаларини тайёрлайди ва тегишли таркибий бўлинмалар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишади;

ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб боради ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб боради;

ҳар ҳафта жума кунлари топшириқлар ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокида видеоконференц-алоқа тизими орқали муҳокамалар ўтказиб боради ҳамда натижаси бўйича Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига ахборот киритади;

ҳар ой якуни билан Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ижро интизоми масалалари бўйича ўтказиладиган муҳокамалар учун таҳлилий материаллар тайёрлайди;

график асосида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли ва комплекс ўрганади.


74. Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул таркибий бўлинмалари бир кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб этилганда беш кун муддатда) Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади:

топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни тасдиқлайди;

топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.



3-§. Ҳисоб палатаси томонидан қонунчилик

ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг

назорат қилиниши


75. Ҳисоб палатаси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочилар томонидан ўз вақтида ва натижадор бажарилишини "Ijro.gov.uz" тизими орқали назорат қилиб боради.


76. Ҳисоб палатаси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул ижрочилар томонидан киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини уч кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб этилганда беш кун муддатда) ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра, Ҳисоб палатаси:

топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимида топшириқни назоратдан ечади;

топшириқ бажарилмаган бўлса ёки зарур тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса - уларни қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборади.


77. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси Ҳисоб палатаси томонидан "Ijro.gov.uz" тизимида асосий масъул ижрочидан назоратдан ечилганидан сўнг, мазкур топшириқ бўйича ҳамижрочи ҳисобланган бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам назорат "Ijro.gov.uz" тизимида автоматик равишда ечилади.


78. Ҳисоб палатаси график асосида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар ва тармоқлар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боришда иштирок этади.


79. Ҳисоб палатаси ҳар чорак якунлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради.



4-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ВА

ТОПШИРИҚЛАРНИНГ ИЖРО ҲОЛАТИ БЎЙИЧА

УМУМЛАШТИРИЛГАН МАЪЛУМОТНОМАНИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА КИРИТИШ

ҲАМДА КЎРИБ ЧИҚИШ


1-§. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг

ижро ҳолати бўйича маълумотни Адлия вазирлигига

киритиш


80. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлайди ҳамда ижро натижалари бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига маълумотларни, уларнинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга киритади.


81. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг биринчи санасига қадар "Ijro.gov.uz" тизимидаги ўзлари масъул бўлган топшириқларни таҳлил қилади ва ижро ҳолати бўйича ушбу Низомга 5-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ биринчи раҳбар (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган маълумотни Адлия вазирлигига "Ijro.gov.uz" тизими орқали тақдим этади.



2-§. Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик

ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича

умумлаштирилган маълумотномани

Вазирлар Маҳкамасига киритиш


82. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича умумлаштирилган маълумотномани шакллантириш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда Ҳукумат раёсати мажлисларида кўриб чиқиш ушбу Низомга 6-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


83. Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши ҳолатини мунтазам равишда, шу жумладан тегишли масъул ижрочилар билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида таҳлил қилиб боради.

Адлия вазирлиги масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда тизимли равишда умумлаштириб боради.


84. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро этилиши ҳолати бўйича таҳлилий маълумотнома Адлия вазирлиги томонидан қуйидагиларни амалга ошириш натижасида шакллантирилади:

масъул ижрочилар томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш;

ўтказилган манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.


85. Давлат органлари ва ташкилотлари мунтазам равишда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни таҳлил қилади ҳамда ижро натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган муддатларда "Ijro.gov.uz" тизимига маълумотларни тўлиқ ва сифатли тарзда киритиб боради.


86. Адлия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг учинчи санасига қадар масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилади.


87. Адлия вазирлиги ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича умумлаштирилган маълумотнома ва таҳлилий жадвални (кейинги ўринларда - таҳлилий материаллар) ушбу Низомга 7-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритади.



3-§. Таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси

аппаратида ишлаш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

мажлисларида кўриб чиқиш


88. Адлия вазирлиги томонидан таҳлилий материаллар киритилгандан сўнг улар дарҳол Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳолда Назорат ва ижро интизоми бўлимига тақдим этилади.


89. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими таҳлилий материалларни ҳар ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юборади.


90. Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари:

а) ҳар ойнинг 8-санасига қадар:

бириктирилган давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этиш ишларининг реал ҳолатини ҳамда ижроси таъминланмаган бандларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликларни пухта таҳлил қилади;

бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ижроси таъминланмаган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни якунига етказиш бўйича муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишларни ташкил қилади;

бириктирилган давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати бўйича таҳлилий материалларни Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига тақдим қилади;

б) ҳар ойнинг 9-санасига қадар қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашда камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида муҳокамалар ташкил этади.


91. Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳар ойнинг 10-санасига қадар тегишли таркибий бўлинма томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни танқидий кўриб чиқади, заруратга кўра, уларнинг муҳокамаси бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини таклиф этган ҳолда йиғилишлар ўтказади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда жиддий камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар ва ходимларга нисбатан чора қўллаш масаласини кўриб чиқади ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга зарур кўрсатмалар беради.


92. Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари ҳар ойнинг 11-санасига қадар Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг таклифлари ва кўрсатмалари асосида қайта ишланган таҳлилий материалларни умумлаштириш учун Назорат ва ижро интизоми бўлимига тақдим қилади.


93. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда:

а) ҳар ойнинг 12-санасига қадар таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами ва қуйидагиларни ўз ичига олган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси кун тартиби ва олиб бориш тартиби;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида ҳисобот берувчилар ва таклиф этилганлар рўйхати;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баён лойиҳаси;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган таҳлилий маълумот лойиҳаси;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси самарадорлиги ҳамда раҳбарларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш бўйича таклифлар;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини таъминлашда жиддий камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклифлар;

бошқа ахборот-таҳлилий ва статистик материаллар;

б) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилиши билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этади.


94. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими ҳамда масъул таркибий бўлинмаларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатини пухта таҳлил қилиш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси учун таҳлилий материалларни тайёрлаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштириб борилади.


95. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари Назорат ва ижро интизоми бўлими билан бирга ҳар ойнинг 13-санасига қадар умумлаштирилган таҳлилий материалларни ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини пухта таҳлил қилади ҳамда Назорат ва ижро интизоми бўлими мудири билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилади.


96. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳар ойнинг 15-санасига қадар қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижалари бўйича умумлаштирилган таҳлилий материалларни ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини таҳлил қилади ва Бош вазирига ахборот беради ҳамда таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш муддатини келишади.


97. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади.

Ижро интизомини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган, шунингдек, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чораларни қўллаш масалалари кўриб чиқилади.


98. Вазирлар Маҳкамасининг Назорат ва ижро интизоми бўлими масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисининг якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бир кун муддатда пухта қайта ишлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни пухта қайта ишланганидан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда ушбу Низомга 8-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.

Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган маълумотномани тайёрлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

ҳисобот даврида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатининг қисқача умумий йиғма таҳлили;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги, эришилган асосий кўрсаткичлар;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси доирасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг таҳлили;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда аниқланган тизимли камчиликлар, уларни бартараф этиш ҳамда Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш бўйича асослантирилган таклифлар.


99. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёнида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими ҳамда масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юкланади.



5-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

ВА ТОПШИРИҚЛАРНИНГ ИЖРО

МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ


100. "Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ушбу Низомга 9-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


101. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда масъул ижрочилар томонидан Адлия вазирлигига назорат топшириқларининг ижро муддатини узайтириш бўйича ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклга мувофиқ таклифлар киритилади.


102. Адлия вазирлиги ижро муддатини узайтириш ҳақидаги белгиланган шаклдаги таклифлар келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддатда уларни таҳлил қилади ҳамда асосли деб топган тақдирда таклифларни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тасдиқлайди.

Масъул ижрочининг ижро муддатини узайтириш ҳақидаги таклифи Адлия вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг тегишлича Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича) ёки Ҳисоб палатаси (Ҳукумат тизимига кирмайдиган ташкилотлар бўйича) томонидан "Ijro.gov.uz" тизими орқали кўриб чиқилади.


103. Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топилган тақдирда тегишли таклифни Ҳисоб палатасига "Ijro.gov.uz" тизими орқали киритади.


104. Ҳисоб палатаси ижро муддатини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топган тақдирда "Ijro.gov.uz" тизимидаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритади.


105. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича таклифларни ва Ҳисоб палатасининг хулосасини таҳлил қилади ҳамда асосли деб топган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига таклиф киритади.


106. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари "Ijro.gov.uz" тизимидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ҳақидаги таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилайди.



6-БОБ. "IJRO.GOV.UZ" ТИЗИМИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА "IJRO.GOV.UZ" ТИЗИМИ

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШ


107. "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда оператор томонидан маълумотларни бошқаришни ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 10-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


108. "Ijro.gov.uz" тизими орқали назорат ва ҳисобдорликни ташкил этишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

"Ijro.gov.uz" тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларига "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

"Ijro.gov.uz" тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигининг таклифларига асосан "Ijro.gov.uz" тизимини такомиллаштиради ва модернизация қилади.


109. "Ijro.gov.uz" тизимининг ишлашини техник қўллаб-қувватлашни таъминлашда оператор:

"Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олади, улайди, электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлайди ва ўқитади;

Адлия вазирлигининг таклифларига асосан "Ijro.gov.uz" тизимини модернизациялайди ва "Ijro.gov.uz" тизимининг янги версияларини ишга туширади;

"Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиларига Call-марказ орқали "Ijro.gov.uz" тизимини эксплуатация қилиш бўйича, шу жумладан "Ijro.gov.uz" тизимида "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчилари хато ёки нотўғри ишлашларининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар беради;

"Ijro.gov.uz" тизими функционал ва фойдаланиш характеристикаларини яхшилаш мақсадида унинг ишлашини таҳлил қилади.


110. "Ijro.gov.uz" тизимига янги фойдаланувчиларни улаш учун операторнинг почта манзилига белгиланган шаклда тўлдирилган аризалар юборилади. Аризанинг намунавий шакли "Ijro.gov.uz" тизимига бириктирилади.


111. Оператор аризани олган кундан бошлаб уч кун муддатда "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиси билан шартнома тузади.


112. "Ijro.gov.uz" тизимига уланиш тўғрисидаги шартнома тузилгандан ва операторнинг банкдаги ҳисобварағига тўлов келиб тушгандан сўнг оператор уч кун муддатда:

ҳимояланган аппарат қурилмаларида уланаётган "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчисининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калитини ва очиқ калити сертификатини генерациялашни;

"Ijro.gov.uz" тизимининг янги фойдаланувчисига ёки унинг ишончли вакилига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ва очиқ калити сертификати бўлган ҳимояланган аппарат қурилмаси берилишини таъминлайди.


113. "Ijro.gov.uz" тизимининг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларни бошқариш оператор томонидан амалга оширилади.


114. "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш (маълумотларни киритиш, ўзгартириш, янгилаш, ўчириш) масъул ижрочи кадрлар бўлинмаси томонидан ушбу ташкилотнинг ижро интизоми учун масъул бўлган таркибий тузилмасини хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.


115. "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиси тўғрисида маълумотлар киритилгандан кейин унга электрон рақамли имзонинг ёзилган ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификатига эга ҳимояланган аппарат қурилмаси берилади.


116. "Ijro.gov.uz" тизимига кириш учун "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасидан фойдаланилади.


117. Ходим ("Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчиси) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳимояланган аппарат қурилмаси кадрлар бўлинмасига топширилади.


118. Операторнинг "Ijro.gov.uz" тизимининг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз ишлашини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


119. Масъул ижрочиларнинг раҳбарлари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммоларни ҳал қилишга ҳамда олдига қўйилган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган вазифаларни бажариш натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


120. "Ijro.gov.uz" тизими фойдаланувчилари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалар бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши, шунингдек, "Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланилганда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.


121. Оператор "Ijro.gov.uz" тизимининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.


122. Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб боради, жойлардаги ҳолат мониторингини юритади ва, зарур ҳолларда, "Ijro.gov.uz" тизими иштирокчиларидан тушунтиришлар олади.


123. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.




Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Давлат солиқ қўмитаси намунасида "Ijro.gov.uz"

ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими

орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони билан

тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси

бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш

СХЕМАСИ

I босқич

Адлия вазирлиги

Умумий бўлим (канцелярия)

Вазирлик раҳбарияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва

топшириқларини назорат қилиш бошқармаси

30 дақиқа мобайнида

1 кун муддатда

1 кун муддатда

Ижро муддати келишидан

10 кун олдин - 2021 йил 20 июль

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонини рўйхатдан ўтказади ва раҳбариятга ахборот беради.

Фармондаги топшириқларни "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини назорат қилиш бошқармасига топшириқ беради.

Фармон билан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 31-банди масъул ижрочиси - Давлат солиқ қўмитаси ва уни бажариш муддатини - 2021 йил 30 июль қилиб кўрсатган ҳолда "Ijro.gov.uz" тизимига назорат топшириғини киритади.

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижро муддати яқинлашганлиги ва унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасига "Ijro.gov.uz" тизими орқали эслатма юборади.

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижросини "Ijro.gov.uz" тизими орқали мониторинг қилади.

II босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Умумий бўлим (канцелярия)

Қўмита раҳбарияти

Топшириқ ижроси учун масъул этиб белгиланган ижрочи

Ташкилий ишлар ва назорат бошқармаси

Қўмита раҳбарияти

30 дақиқа мобайнида

1 кун муддатда

3 кун муддатда

Фармонда белгиланган муддатда (2021 йил 30 июлга қадар)

Доимий

Белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонини рўйхатдан ўтказади ва раҳбариятга ахборот беради.

Фармон ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

Фармон ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, Қўмита раҳбариятига тасдиқлатади ва ижрога қаратади.

1. "Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади, белгиланган тартибда Ҳукуматга киритади ва бу ҳақда Қўмита раиси (унинг биринчи ўринбосари) томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган белгиланган шаклдаги маълумотни Адлия вазирлиги тасдиқлаши учун "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилганда, бу ҳақида Қўмита раиси (унинг биринчи ўринбосари)га ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали Адлия вазирлигига қайта киритади.

1. "Йўл харитаси"нинг 31-бандидаги топшириқ ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ ва ҳаққоний киритилишини назоратга олади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан ишлашга қайтарилганда, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали Адлия вазирлигига қайта киритилишини назоратга олади.

Фармон, жумладан "Йўл харитаси" 31-банди ижросини:

ҳар ҳафта жума куни - Қўмита раиси биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - Қўмита раиси ҳузурида;

ҳар ойда - Қўмита ҳайъат мажлисларида муҳокама қилади.


III босқич

Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва

топшириқларини назорат қилиш бошқармаси

1 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

Заруратга кўра

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан киритилган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра: топшириқ бажарилган бўлса - уни "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлайди; топшириқ бажарилмаган бўлса - бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасини хабардор қилади.

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотлар ўз вақтида киритилмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, Давлат солиқ қўмитасига мазкур камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма киритади.

IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими,

рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва

камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти - масъул ижрочи

Назорат ва ижро

интизоми бўлими

3 кун муддатда

1 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

Ҳужжат лойиҳаси киритилган кундан бошлаб 10 кун муддатда

Доимий

Фармон, шу жумладан "Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, белгиланган тартибда тасдиқлатади, ижрога қаратади ва бажарилишини назоратга олади.

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра:

топшириқ бажарилган бўлса - уни "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлайди;

топшириқ бажарилмаган бўлса - бу ҳақида Адлия вазирлигини "Ijro.gov.uz" тизими орқали хабардор қилади.

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига кўра қабул қилиниши таъминлайди ва амалга оширилган ишлар тўғрисида тегишли маълумотни "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.

"Йўл харитаси"нинг 31-бандидаги топшириқ Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилиши Макроиқтисодий таҳлил котибияти масъул ижрочи томонидан таъминланишини назоратга олади.

V босқич

Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини

бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

3 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

"Йўл харитаси"нинг 31-банди ижроси бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра:

топшириқ бажарилган бўлса - "Ijro.gov.uz" тизимида топшириқни назоратдан ечади;

топшириқ бажарилмаган бўлса - бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасини "Ijro.gov.uz" тизими орқали хабардор қилади.




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳар ҳокимлиги намунасида "Ijro.gov.uz"

ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими

орқали  Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарори билан

тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси

бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш

СХЕМАСИ

I босқич

Адлия вазирлиги

Умумий бўлим (канцелярия)

Вазирлик раҳбарияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини назорат

қилиш бошқармаси

Тошкент шаҳар адлия

бошқармаси Назорат бўлими

30 дақиқа мобайнида

1 кун муддатда

1 кун муддатда

Ижро муддати келишидан 10 кун олдин - 2020 йил 20 май

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорини рўйхатдан ўтказади ва раҳбариятга ахборот беради.

Қарордаги топшириқларни "Ijro.gov.uz" тизимига киритиш учун Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини назорат қилиш бошқармасига топшириқ беради.

Қарор билан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 12-банди масъул ижрочиси - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва уни бажариш муддатини - 2020 йил 30 май қилиб кўрсатган ҳолда "Ijro.gov.uz" тизимига назорат топшириғини киритади ва назоратга олиш учун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Назорат бўлимига автоматик тарзда жўнатади.

Ижро муддати яқинлашганлиги ва унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига "Ijro.gov.uz" тизими орқали эслатма юборади.

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижросини "Ijro.gov.uz" тизими орқали мониторинг қилади.

II босқич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Умумий бўлим (канцелярия)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти

Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ижрочиси

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги раҳбарияти

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги масъул ижрочиси

Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ижрочиси

Ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси (бўлими)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

30 дақиқа мобайнида

1 кун муддатда

3 кун муддатда

30 дақиқа мобайнида

2020 йил

30 майга қадар

1 кун муддатда

Доимий

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорини рўйхатдан ўтказади ва раҳбариятга ахборот беради.

Қарор ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

Қарор ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва "Йўл харитаси"нинг 12-банди ижросини таъминлаш учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига юборади, топшириқни бажаришда кўмаклашади.

"Йўл харитаси" 12-банди ижроси бўйича - масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.

1. "Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича Мирзо Улуғбек тумани 6-ёнғин-қутқарув қисмини кўчириш учун бино ажратилишини таъминлайди ва бу ҳақда белгиланган шаклдаги маълумотни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасдиқлаши учун "Ijro.gov.uz" тизимига киритади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилганда, бу ҳақда туман ҳокими (унинг биринчи ўринбосари)га ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта киритади.

1. Туман ҳокимлиги томонидан "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотларни ўрганиб чиқади ва топшириқ ижросини бажарилган бўлса - тизимда тасдиқлайди, бажарилмаган бўлса - бу ҳақда туман ҳокимлигини "Ijro.gov.uz" тизими орқали хабардор қилади ва топшириқни бажаришда кўмаклашади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилганда, бу ҳақида шаҳар ҳокими (унинг биринчи ўринбосари)га ахборот беради, камчиликларни зудлик билан бартараф этади ва тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали Адлия вазирлигига қайта киритади.

1. "Йўл харитаси"нинг 12-бандидаги топшириқ ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига тўлиқ киритилишини назоратга олади.


2. Топшириқ ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига киритилган маълумотлар Адлия вазирлиги (Тошкент шаҳар ҳокимлиги) томонидан эътирозлар билан қайта ишлашга юборилганда, масъул ижрочи томонидан камчиликлар зудлик билан бартараф этилиши ва тегишли маълумотлар тасдиқлаш учун "Ijro.gov.uz" тизими орқали Адлия вазирлигига (Тошкент шаҳар ҳокимлигига) қайта киритилишини назоратга олади.

Қарор, жумладан "Йўл харитаси" 12-банди ижросини:

ҳар ҳафта жума куни - ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида;

ҳар ҳафта душанба куни - ҳоким ҳузурида;

ҳар ярим йилда - халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилади.

III босқич

Адлия вазирлиги

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Назорат бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва

топшириқларини назорат қилиш бошқармаси

Топшириқ бажарилишига кўра, 2020 йил 30 майга қадар

1 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

Заруратга кўра

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича тизимга киритилган маълумотнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ўрганиш натижаси бўйича ахборотни Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини назорат қилиш бошқармасига киритади.

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича Мирзо Улуғбек тумани 6-ёнғин-қутқарув қисмини кўчириш учун тегишли бино ажратилган бўлса - топшириқ ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлайди, бино ажратилмаган бўлса - топшириқ бажарилмаган деб топади ва бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигини "Ijro.gov.uz" тизими орқали хабардор қилади.

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича "Ijro.gov.uz" тизимига зарур маълумотлар ўз вақтида киритилмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш тўғрисида кўрсатма киритади.

IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар,

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари

котибияти - масъул ижрочи

Назорат ва ижро интизоми

бўлими

3 кун муддатда

1 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

Доимий

Қарор, шу жумладан "Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, белгиланган тартибда тасдиқлатади, ижрога қаратади ва бажарилишини назоратга олади.

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан киритилган ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини, заруратга кўра жойига чиққан ҳолда, ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра, топшириқ бажарилган бўлса - топшириқ ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлайди; топшириқ бажарилмаган бўлса - бу ҳақда Адлия вазирлигини тизим орқали хабардор қилади.

"Йўл харитаси"нинг 12-бандидаги топшириқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар "Ijro.gov.uz" тизимига киритилиши Ҳудудларни комплекс ривожлантириш котибияти масъул ижрочи томонидан таъминланишини назоратга олади.

V босқич

Ҳисоб палатаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини

бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

3 кун муддатда (қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 кун муддатда)

"Йўл харитаси"нинг 12-банди ижроси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан киритилган, Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган маълумотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра:

топшириқ бажарилган бўлса - топшириқ ижросини "Ijro.gov.uz" тизимида тасдиқлайди;

топшириқ бажарилмаган бўлса - бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасини "Ijro.gov.uz" тизими орқали хабардор қилади.




Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари

ва топшириқлар ижроси тўғрисидаги "Ijro.gov.uz"

тизимига киритиладиган маълумотларнинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ҳужжат санаси

Ҳужжат рақами

Банд рақами

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот

Бирламчи ҳужжат мавжудлиги

Вазирлик ва идоралар номи

Масъул ходим (ФИО ва тел рақами)

1










2










3










...




























































Изоҳ. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича киритилган маълумотларга уларнинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши зарур.




Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини

таъминлаш борасидаги фаолиятини баҳолаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Вазирлик ва идоралар

Муддати келган жами топшириқлар сони

Шундан

Умумий балл

Баҳоси

Ўз вақтида бажарилган топшириқлар

Кечиктириб бажарилган топшириқлар

Бажарилмаган топшириқлар

сони

балл

сони

балл

сони

балл

А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

З

И

1










2










3










Балл қуйидаги тартибда аниқланади:

В=Б:А*100

Д=Г:А*70

Ж=Е:А*100

З=В+Д-Ж


Қуйидаги тартибда баҳоланади:

БАҲО


аъло


яхши


ўртача


қониқарли


қониқарсиз

-

-


-


-


-

БАЛЛ


100


86-99


71-85


56-70


0-55




Вақтинчалик низомга

4а-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларининг

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини

таъминлаш борасидаги фаолиятини баҳолаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Вазирлик ва идоралар

Муддати келган жами топшириқлар сони

Шундан

Умумий балл

Баҳоси

Ўз вақтида бажарилган топшириқлар

Кечиктириб бажарилган топшириқлар

Бажарилмаган топшириқлар

сони

балл

сони

балл

сони

балл



А

Б

В

Г

Д

Е

Ж

З

И

1

Ташқи ишлар вазирлиги

14

14

100 балл

0

0

0

0

100 балл

АЪЛО

2

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

90

66

73,3 балл

22

17,1 балл

2

2,2 балл

88,2 балл

ЯХШИ

3

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

19

13

68,4 балл

4

14,7 балл

2

10,5 балл

72,6 балл

ЎРТАЧА

4

Бухоро вилояти ҳокимлиги

34

18

60 балл

11

22,6 балл

5

14,7 балл

67,9 балл

ҚОНИҚАРЛИ

5

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

64

26

40,6 балл

26

28,4 балл

12

18,8 балл

50,3 балл

ҚОНИҚАРСИЗ

Балл қуйидаги тартибда аниқланади:

В=Б:А*100

Д=Г:А*70

Ж=Е:А*100

З=В+Д-Ж


Қуйидаги тартибда баҳоланади:

БАҲО


аъло


яхши


ўртача


қониқарли


қониқарсиз

-

-


-

-

-

БАЛЛ


100


86-99


71-85


56-70


0-55




Вақтинчалик низомга

5-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари,

маҳаллий Ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик

бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz" тизими орқали

бажарилмаган топшириқлар ижро ҳолати тўғрисида

Адлия вазирлигига киритиладиган таҳлилий

ЖАДВАЛНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ҳужжат рақами ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш

муддати

Ижро ҳолати,

таклифлар

1





2





3





4





5





6





...





...





...








Вақтинчалик низомга

6-ИЛОВА




Вақтинчалик низомга

7-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона

электрон тизимида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари

ижроси тўғрисида Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар

Маҳкамасига киритиладиган умумлаштирилган

МАЪЛУМОТНОМАНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


I. КИРИШ ҚИСМИ


а) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатга олиш, масъул ижрочиларга етказиши ва уларнинг бажарилишини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили;

б) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни бажаришда, "Ijro.gov.uz" тизимида ишлашда масъул ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили.



II. БАЁН ҚИСМИ


в) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши ҳолати мониторинги ва таҳлили натижалари;

г) бажарилмаган топшириқлар таҳлили ва уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумот (жадвал илова қилинади);

д) камчиликларни бартараф этиш бўйича Адлия вазирлиги кўрсатмалари бажарилиш ҳолати таҳлили;

е) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар таҳлили (аниқ мисолларда очиб берилиши керак);

ж) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини ташкил этиш ишларининг реал ҳолатини танқидий ўрганиш таҳлили (марказий аппаратда, давлат бошқаруви органларининг ўрта ва қуйи бўғинларида, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида).



III. ТАКЛИФ ЭТИЛАДИГАН ЧОРАЛАР


з) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, раҳбарларнинг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар;

и) жиддий камчиликларга йўл қўйган, ижро интизомини сусайтириб юборган раҳбарларга (уларнинг ўринбосарларига) нисбатан чора кўриш бўйича асослантирилган таклифлар.




Маълумотномага

ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро

ягона электрон тизимида қонунлар, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш

ва топшириқлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан

Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган бажарилмаган

топшириқлар ҳолати тўғрисида таҳлилий

ЖАДВАЛНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ҳужжат рақами ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Ижро ҳолати,

таклифлар

Вазирлик ва идоралар

1





2





...





Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1





2





...





Хўжалик бирлашмалари

1





2





...








Вақтинчалик низомга

8-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро

ягона электрон тизимида қонунлар, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш

ва топшириқлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига

юбориладиган бажарилмаган топшириқлар ҳолати

тўғрисида таҳлилий жадвалнинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ҳужжат рақами ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Ижро ҳолати,

таклифлар

Вазирлик ва идоралар

1





2





...





Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1





2





...





Хўжалик бирлашмалари

1





2





...








Вақтинчалик низомга

9-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва

топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш имконияти мавжуд эмаслигини асословчи ҳужжатлар билан Адлия вазирлигига ижро муддатини узайтириш ҳақида ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклда таклифлар киритиш.

Заруратга кўра

2-босқич

Адлия вазирлиги

Ижро муддатини узайтириш ҳақидаги ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклдаги таклифларни таҳлил қилиш, асосли деб топилган тақдирда тегишлича Вазирлар Маҳкамасига (Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича) ёки Ҳисоб палатасига (Ҳукумат тизимига кирмайдиган ташкилотлар бўйича) таклиф киритиш.

5 кун муддатда

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича)

Ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклдаги ижро муддатини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда асосли деб топилган таклифларни Ҳисоб палатасига киритиш.

5 кун муддатда

4-босқич

Ҳисоб палатаси

Ижро муддатини узайтириш ҳақидаги ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклдаги Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда асосли деб топилган тақдирда "Ijro.gov.uz" тизимидаги топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

5 кун муддатда

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси

Ижро муддатини узайтириш ҳақидаги ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклдаги Ҳисоб палатаси томонидан кўриб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда асосли деб топилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига таклиф киритиш.

Заруратга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатини узайтириш ҳақидаги ушбу Низомга 9а-иловадаги намунавий шаклдаги таклифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб, тегишли чораларни белгилаш.

Заруратга кўра




Вақтинчалик низомга

9а-ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик

бирлашмалари томонидан "Ijro.gov.uz" тизими орқали

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро

муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлигига

киритиладиган таҳлилий жадвалнинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Ҳужжат тури

Ҳужжат рақами ва санаси

Топшириқ мазмуни

Бажариш муддати

Ижро ҳолати

Ижро муддатини узайтириш бўйича таклиф

Асослантириш

1







2







3







4







5







6







...







...







...










Вақтинчалик низомга

10-ИЛОВА



"Ijro.gov.uz" тизимидан фойдаланишни техник

жиҳатдан ташкил қилишда Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ҳамда оператор томонидан маълумотларни

бошқаришни ташкил этиш тартиби

СХЕМАСИ

Тизимдан фойдаланувчилар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги ҳамда оператор томонидан

амалга ошириладиган тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Администрацияси

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Умумий бўлим томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш, тизимдан фойдаланувчиларга етказиш модулини жорий қилиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


3. Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси учун назоратчи профилини яратиш ва топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Ҳисоб палатасидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш.


4. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


5. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Ҳисоб палатаси

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тизимлаштириш, электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ва Ҳисоб палатаси томонидан топшириқлар ижросини назорат қилиш модулини жорий этиш ва унинг таклифлари асосида модулни такомиллаштириш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш.


3. Ҳисоб палатасининг назоратчи профили учун қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тегишлилиги бўйича юқори турувчи ташкилотларга ижро учун йўналтирувчи, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


4. Ҳисоб палатаси учун назоратчи профилини яратиш ва топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш.


5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Вазирлар Маҳкамаси

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тизимлаштириш, электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан топшириқлар ижросини назорат қилиш модулларини жорий этиш ва уларнинг таклифлари асосида тегишли модулларни такомиллаштириш, ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш.


3. Ижро интизоми ва назорат бўлимининг назоратчи профили учун қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларини масъул ижрочи этиб белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


4. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари учун назоратчи профилини яратиш ва топшириқларнинг тегишлилиги бўйича Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш.


6. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг сўрови асосида Ҳукумат тизимидаги тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан тизим доирасида электрон ҳужжат айланишини ташкил этиш.


7. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


8. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Адлия вазирлиги

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тизимлаштириш, Адлия вазирлигидан электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ҳамда давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари марказий аппаратларига етказиш, улар томонидан топшириқлар ижросини назорат қилиш модулини жорий этиш;


3. Адлия вазирлигининг таклифлари асосида тизимни такомиллаштириш, ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш.


4. Адлия вазирлигига назоратчи профили учун қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул бўлган давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларини белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда ҳужжатнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


5. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


6. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари томонидан келган жавобларни назоратдан ечиш ёки қайта ишлашга юбориш функционалини жорий этиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


7. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар, ижрочилар ҳамда муддатлар кесимида топшириқларни назорат қилиб бориш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


8. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


9. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Давлат органлари ва

ташкилотлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Давлат органлари ва

ташкилотлари таркибий ва

ҳудудий бўлинмалари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул бўлган марказий аппаратдаги ходимлар, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


3. Назоратда турган топшириқлар, ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

1. Тизимдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитлари билан таъминлаш.


2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросига масъул бўлган ходимларни белгилаш, ижрочиларнинг иерархияси ҳамда топшириқнинг ижроси билан боғлиқ жараёнларни кузатиш функционалларини яратиш.


3. Назоратда турган топшириқлар ижро муддати келаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича масъул мутахассисларни огоҳлантириб туриш тизимини жорий этиш.


4. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросига оид маълумотларни киритиш ва асословчи ҳужжатларни юклаш функционалини яратиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.


5. Тизимдан фойдаланувчиларнинг юзага келадиган муаммолари "Call" маркази хизмати орқали бартараф этилишини таъминлаш.


6. Тизимнинг доимий равишда ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, 24 соат давомида техник қўллаб-қувватлаш.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 май


"Халқ сўзи", 2021 йил 1 июнь


















































Время: 0.0449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск