ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш Қоидалари (АВ томонидан 19.06.2021 й. 3311-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 18.06.2021 й. 13-мҳ-сон буйруғига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 19 июнда 3311-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2021 йил 18 июндаги

13ҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси фармойишларининг ҳисобини юритишга ҳам татбиқ этилади, мазкур Қоидаларнинг 8-банди учинчи-еттинчи хатбошилари, 17, 21-23-бандлари бундан мустасно,


3. Мазкур Қоидаларда белгиланган тартиб "Махфий" белгиси қўйилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритишга нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш - норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни марказлаштирилган тарзда йиғиш, ҳисобга олиш, уларнинг фондларини яратиш ва назорат нусхаларини юритиш ҳамда улар ҳақидаги марказлаштирилган ахборотни шакллантириш;


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклдаги реестрга киритиш орқали ҳисобга олиш, матнларини йиғиш ва сақлаб туриш;


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби реестри (бундан буён матнда Давлат ҳисоби реестри деб юритилади) - норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, тури, қабул қилган орган, қабул қилиш санаси ва унинг рақами, кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати, расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар, ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги, шунингдск. ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди ҳақидаги маълумотлар ифодаланган реестр;


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестри - давлат органлари томонидан юритиладиган ва уларнинг расмий веб-сайтларида доимий жойлаштириб бориладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг реквизитлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхат;


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритиш - норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнларига уларни қайта кўриб чиқишга асос бўлган (ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги) ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни киритиш.


5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) томонидан "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби ва тарқатилиши" ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг электрон фонди - Fond.uz базасини шакллантиради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги назорат нусхалари Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси (бундан буён матнда "Адолат" маркази деб юритилади) томонидан "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси" (Lex.uz)да (бундан буён матнда Миллий база деб юритилади) юритилади.


6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисоби давлат органлари томонидан юритилади.



2-БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ

ҲИСОБИГА ОЛИШ УЧУН ЮБОРИШ ТАРТИБИ


7. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ҳисобига олиш учун Адлия вазирлигига юборилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;

д) вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

е) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.


8. Мазкур Қоидаларнинг 7-банди "а", "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар уларни қабул қилган органлар томонидан Адлия вазирлигига имзоланган куни ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали) электрон шаклда юборилади.

Мазкур Қоидаларнинг 7-банди "д" кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда Адлия вазирлигининг Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси томонидан "Адолат" марказита электрон шаклда тақдим этилади.

Ушбу Қоидаларнинг 7-банди "е" кичик бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар "Адолат" марказига қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон шаклда юборилади.

Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига тақдим этилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;

туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тегишинча туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан.

Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шакли электрон почта тизими орқали юборилади.


9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш учун уларнинг давлат тилидаги муҳрланган ҳолдаги нусхалари рангли кўринишда электрон почта тизими орқали юборилади, шунингдек, бир вақтнинг ўзида бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.



3-БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ДАВЛАТ ҲИСОБИГА ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ФОНДЛАРИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ


10. Давлат ҳисоби реестрига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий нашрларда эълон қилиниши тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори бўйича коди;

бошқа маълумотлар (изоҳ).


11. Давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари хронологик тартибда тизимлаштирилади ва махсус йиғмажилдлар ҳамда маълумотларнинг электрон базаларида сақланади.


12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги назорат нусхаларини юритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатларнинг реквизитлари 1-иловага мувофиқ жадвалга киритилиб, мазкур ҳужжат расмий матнининг охирги саҳифасидан кейин жойлаштириб борилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хронологик тартибда алоҳида йиғмажилдларда сақланади ҳамда йиғмажилдлар муқовасига "НАЗОРАТ" белгиси, шунингдек, ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий матнининг дастлабки саҳифасига назорат муҳри қўйилади.


13. Давлат ҳисоби реестри Миллий базанинг таркибий қисми бўлиб, ундаги давлат ҳисобига олиш учун келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнлари эса расмий ҳисобланади.


14. Адлия вазирлиги давлат ҳисобига олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фондларга ўз вақтида киритилишини ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан уларнинг назорат ҳолатида сақлаб турилишини таъминлайди.



4-БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

ТИЗИМЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


15. Давлат органлари ўзлари томонидан қабул қилинган ҳамда бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш ихтиёрий бўлиб, тегишли давлат органи раҳбарининг қарорига мувофиқ амалга оширилади, бундан ушбу Қоидаларнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда уларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тизимлаштирилган ҳисоби юритилади.


17. Туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тизимлаштирилган ҳисоби юритилади.


18. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси юридик хизмат ходимига (юрисконсультга) юклатилади. Унинг йўқлигида ушбу вазифа тегишли давлат органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан бошқа шахсга юклатилади.


19. Давлат органларининг бевосита ўз фаолиятига тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларга Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган тартибда Миллий база асосида "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат ҳисоби ва тарқатилиши" ахборот тизими орқали юборилади.


20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қоидаларнинг 18-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрига киритилиб, доимий равишда давлат органларининг расмий веб-сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларига ҳавола қилган ҳолда эълон қилиб борилади. Расмий веб-сайтга эга бўлмаган ҳудудий ёки таркибий бўлинмаларга тегишли маълумотлар юқори турувчи ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


21. Давлат органларида ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги нусхалари сақланади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

туман (шаҳар) ҳокимликларида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимининг, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳамда вилоят, Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.


22. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоғоз шаклдаги матнлари махсус йиғмажилдларда хронологик тартибда сақланади ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий матнларининг охирги саҳифасидан кейин мазкур ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар кетма-кетликда жойлаштирилади.


23. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрига қуйидаги маълумотлар киритилади:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реестрдаги тартиб рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни реестрга киритиш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган(лар);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш санаси ва унинг рақами (вазирликлар, қўмиталар ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари учун уларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган рақами ва санаси);

бошқа маълумотлар (изоҳ).



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Давлат ҳисоби реестри ва фондларнинг сақланиши, ишончлилиги учун жавобгарлик Адлия вазирлиги мансабдор шахслари зиммасига, давлат органларида юритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги реестрларидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилигига мазкур ташкилотлардаги масъул шахслар зиммасига юкланади.


25. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Намуна


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

____ йил "___" ___________даги _______-сон

қарорини қайта кўриб чиқишга асос бўлган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат рақами


Ҳужжат қабул қилинган сана


Расмий манбада нашр

этилган сана


1.





2.





3.





4.





5.





        





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон шаклдаги

РЕЕСТРИ

Т/р

Ҳужжатни реестрга

киритиш санаси

Ҳужжат

тури

Ҳужжатни қабул

қилган орган(лар)


Ҳужжат номи


Ҳужжатнинг

қабул қилиш

санаси ва унинг

рақами

Изоҳ


1


2

3

4

5

6

7


























          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь








































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск