ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2021 й. 382-сон "Электр энергетика соҳаси ташкилотларининг электр хўжалиги объектлари ва асосий воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2021 й.

N 382




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИ ВА АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмолчиларига сифатли электр энергиясини барқарор етказиб бериш ҳамда электр энергетика соҳаси ташкилотларининг электр тармоғи хўжалиги объектлари ва асосий воситаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга тегишли электр тармоғи объектларни (кейинги ўринларда - объектлар) 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖ тизимидаги хўжалик жамиятларига баланс (қолдиқ) қийматда бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки, объектлар улардаги барча электр қурилмалар, мол-мулклар, уларнинг техник ҳужжатлари, шунингдек, бошқа муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари билан бирга "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш (камайтириш) ҳисобига ўтказилади.


3. Молия вазирлиги объектларнинг баланс (қолдиқ) қийматига устав капиталини ошириш (камайтириш) масалаларини хўжалик жамиятларининг тегишли бошқарув органлари йиғилишида кўриб чиқилиши таъминлансин.


4. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бир ой муддатда объектлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорининг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

382-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Иссиқлик электр

станциялари" АЖ тизимидаги хўжалик жамиятларига

берилаётган "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"

АЖга тегишли электр тармоғи объектларни

РЎЙХАТИ

Т/р

Топшириладиган объектлар номи

Жойлашган ери

Қабул қилувчи

хўжалик жамияти

Изоҳ


1

"Хотамтой" 35/10 кВ ПС, барча электр қурилмалари ва мол-мулклари билан бирга


Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, "Ўқчи" МФЙ, Хотамтой қишлоғи


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ орқали "Фарғона ҲЭТК" АЖ


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида берилади


2

Л-Газли 35 кВ (11,01 км)


3

Л-Кудаш 35 кВ (4,4 км)


4

"Горнорудная" 110/35 кВ ПС, барча электр қурилмалари ва мол-мулклари билан бирга


Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Заркент қишлоғи


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ орқали "Самарқанд ҲЭТК" АЖ


5

Модуль экрани МЭК-43


Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Дизель кўчаси, 1-уй


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ орқали "Қорақалпоқ ҲЭТК" АЖ


6

Алоқа канали учун фавқулодда вазиятларга қарши бошқарув шкафи - ШПАА-КК-ТМ-2420.19-5 220УХЛ4


7

Фавқулодда вазиятни бошқариш учун марказий қабул қилувчи-узатувчи станция шкафи - ШПАА- ЦППС-2420.20-5 220 УХЛ4


8

Шкаф YKCH-T-D-42U-15


9

Шкаф УKCH-T-D-42U-14


Қорақалпоғистон Республикаси, Қанлиқўл тумани, "Коспаж" ОФЙ, ПС "Бек Яб"


10

Шкаф УKCH-T-D-42U-1


Қорақалпоғистон Республикаси, Қанлиқўл тумани, "Наврўз" ОФЙ, Қанлиқўл ТЭТК


11

Шкаф YKCH-T-D-42U-14


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Санаат" МФЙ, Қўнғирот ТЭТК




12

Шкаф YKCH-T-D-42U-14


Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, "Раушан" ОФИ ПС "Раушан"


13

Л-Қорақалпоғистон-1 - 220 кВ 2-ячейка


Қорақалиоғистон Республикаси, Тахиатош шаҳри, п/б N 1


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ орқали "Тахиатош ИЭС" АЖ


"Иссиқлик электр станциялари" АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида берилади


14

Л-Қорақалпоғистон-2- 220 кВ 8-ячейка


15

Л-1-Х-220 кВ 10-ячейка


16

Л-Беруний-220 кВ 13-ячейка


            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

382-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 майдаги 266-сон қарорига 1-илованинг 346 ва 654-позициялари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 436-ф-сон фармойишига 1-илованинг рус тилидаги матнида 3-позициясида:


а) "наименование объекта" устунидан "и Литер "Д"" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "площадь территории (га)" устунидаги "0,8" рақами "0,65" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь






















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск