Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 18.06.2021 й. 380-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

380-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Намунавий низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини ҳузуридаги комиссиялар (кейинги ўринларда - комиссиялар) фаолиятини тартибга солади.


2. Комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ жамоатчилик асосида амалга оширади.


3. Фуқаролар йиғини ҳузурида қуйидаги комиссиялар фаолияти йўлга қўйилади:

фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси;

фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлашва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси;

фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси;

фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ОИЛАВИЙ

ҚАДРИЯТЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни

мустаҳкамлаш комиссиясининг асосий вазифалари,

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


4. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг (кейинги ўринларда - оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудда миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;

оилаларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга оширишда иштирок этиш, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли ўртасида оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши - оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

йигит ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, оиланинг муқаддаслиги ва оилавий муносабатлар бузилишининг олдини олиш бўйича манзилли тарғибот ишларини ташкил этиш;

суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш;

ҳудудда осойишталикнинг бузилишига сабабчи бўлаётган оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, тинчлик ва тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш бўйича чора - тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

намунали оилалар, уларнинг фарзанд тарбияси борасидаги тажрибаларини ҳамда оила аъзолари ўртасидаги ибратли муносабатларни оммалаштириш;

ўсиб келаётган ёш қизлар ўртасида миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида бўлиш ҳамда билим ва одоб қоидаларини, маънавий-маърифий фазилатларни кенг тарғиб этиш;

аҳоли ўртасида тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятлар ва ибратли анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.


5. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.


6. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

маҳалла ва оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни ўрганиш ва улардаги ҳолат тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун фарзандлари ўқиётган таълим муассасаларидан зарур маълумотларни ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда олиш;

маҳалла ва оилалардаги тинчлик ва осойишталик, ҳамжиҳатликка салбий таъсир этувчи омилларни ҳамда бунга сабабчи бўлган шахсларни аниқлаш, салбий ҳолатларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишида ўз ваколати доирасида иштирок этиш;

никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан "Меҳрибонлик" ва "Мурувват" уйларига жойлаштирилиши масаласининг белгиланган тартибда ҳал қилинишида ўз фикрини билдириш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига давлат органларининг масъул ходимларини, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни таклиф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тавсиялар бериш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ёш оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш.


7. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришни, эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш;

ўз фаолиятида фуқаролар қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.


8. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси ва унинг аъзолари:

оилалар билан ишлашда ҳар бир оиладаги муҳитни инобатга олган ва замонавий самарали услубларни қўллаган ҳолда индивидуал ёндашиш;

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.



2-§. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини

шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш


9. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 - 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси таркибига маҳалла хотин-қизлар фаоли, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, имом-хатиб, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, оилавий шифокорлик пункти (оилавий поликлиника) вакили, психологлар, ҳаётий тажрибага эга бўлган, намунали оила бошлиқлари, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган маҳалла фаоллари киритилиши мумкин.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, унинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.


10. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси:

комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбирларда бевосита иштирок этади;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва котибини сайлайди.


11. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.


12. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.


13. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ХОТИН-ҚИЗЛАР

БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш

бўйича комиссиясининг асосий вазифалари,

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


14. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда - хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия) асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш;

маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан биргаликда меҳнат жамоаларида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган имкониятлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларга хотин-қизларни манзилли жалб этиш;

хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг (жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби)нинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;

миллий, диний урф-одатлар ва маросимларнинг тартибли, ихчам ва замонавий, кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишида фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

шакллантирилган рўйхат асосида қизларнинг оилавий муҳити, эҳтиёжлари ва қизиқишлари, тўгаракларга қамровини ўрганиш, уларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этишда ёшлар етакчисига кўмаклашиш;

шахсий кўникмаларини ривожлантириш истагини билдирган ўсмирлик ёшидаги қизларни "Бибихоним мактаблари" машғулотларига жалб этиш;

тарбияси оғир қизлар билан комиссия аъзолари, "Ибратли оила", "Мўътабар аёл", "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари совриндорлари, "Қизлар одоби тарғиботчиси" кўрик-танлови ғолибларини жалб этган ҳолда якка тартибда суҳбатлар ташкил этиш, уларнинг оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни "Ота-оналар университети" машғулотларига жалб этиш;

"Қизлар одоби" тарғиботчиси танловининг туман (шаҳар) босқичларида фаол аёллар иштирокини таъминлаш;

хотин-қизларнинг театрларга, маданият ва маърифат масканларига ташрифларини уюштириш;

хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш;

таҳдид ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларнинг ҳимоясини таъминлашга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга оид ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, пробация хизмати ҳисобида турган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш;

хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан келаётган хотин-қизлар ҳисобини олиб бориш, уларнинг оилалари аҳволидан хабардор бўлиб туриш, хорижда ишлаб келган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш.

15. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.


16. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш;

фарзанд тарбияси борасида ибратли бўлган оналарни, ижтимоий фаол хотин-қизларни, иқтидорли қизларни рағбатлантириш, шунингдек, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.

17. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

комиссия фаолиятида фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини, шунингдек, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.


18. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияраиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.



2-§. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияни

шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш


19. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 - 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия таркибига фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари-профилактика инспектори, таълим муассасалари, оилавий шифокорлик пункти (оилавий поликлиника), Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар вакиллари, психологлар, шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол хотин-қизлар киритилиши мумкин.

комиссияга раҳбарлик маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилади.

комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, унинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.


20. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияраиси:

комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.

комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияраиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.


21. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этиладива фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.


22. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.


23. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЖАМОАТЧИЛИК

НАЗОРАТИ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш

ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг

асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


24. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда - ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:

оилаларни ўрганиш, камбағал оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;

аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш, уларга ижтимоий ҳимоялаш, соғломлаштириш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;

қонунчилик ҳужжатларининг, шунингдек, фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш;

"маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла" ҳамкорлик тизими асосида аниқланган муаммоларнинг масъул ижрочилар томонидан кўриб чиқилиши, шунингдек, ҳал этилганлик ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.


25. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар филиаллари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.


26. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

камбағал оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини жалб этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;

камбағал оилалар, вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилалар фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ёзги дам олиш масалаларида ва бошқа ижтимоий тадбирлар ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларга мурожаат қилиш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;

жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, уларни ташкил этиш, шунингдек, уларда иштирок этиш;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат органларидан сўраб олиш;

жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юбориш;

давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш.


27. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

камбағал оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш;

жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

жамоатчилик назоратини амалга оширишда қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиш;

давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;

давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.


28. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий муҳофаза ҳамда жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.



2-§. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик

назорати бўйича комиссияни шакллантириш

ва унингфаолиятини ташкил этиш


29. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида камида 15 кишидан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия таркибига фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар киритилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.


30. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия раиси:

комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.


31. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияиш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.


32. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ўз фаолиятини олиб боришда фуқароларнинг мурожаатлари, комиссия раиси ва аъзоларининг таклифлари, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига қараб йиғилиш ўтказади ва тегишли қарорлар қабул қилади.


33. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.


34. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.


35. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.



5-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ

МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф

муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва

кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг асосий

вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


36. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда - экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда иштирок этиш;

аҳолининг уйларни, ҳовлилардаги биноларни, ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, йўллар, кўприклар, кўчалар, коммунал тармоқларни қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш, тарих ва маданият ёдгорликларини, қабристонларни таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосида қатнашишларини ташкил этиш, шу жумладан, ҳашарлар уюштириш, кўриклар ва танловлар ўтказишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;

атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан фуқаролар йиғинининг ваколатлари доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритиш;

камбағал оилаларнинг уйлари ва хонадонларини таъмирлаш, ушбу мақсадда аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;

ҳудудда ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга доир тадбирлар ўтказишга кўмаклашиш;

аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назоратнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

аҳоли томонидан чиқиндиларнинг белгиланган жойларга ташланишини назорат қилиш, мавсумий хазонлар ёқилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш;

фуқаролар йиғини аъзоларининг экологик маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларига доир тарғибот ишларини амалга ошириш;

коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.


37. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари, коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.


38. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан тасдиқлаш учун йиғин кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштиришга оид тадбирлар ташкил этиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

фуқаролар йиғини аъзоларининг атроф табиий муҳит тозалигини сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга ошираётган ибратли ишлари ва ижобий тажрибаларини оммалаштириш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш.


39. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;

йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.


40. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия раиси ва унинг аъзолари:

ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;

ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.



2-§. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш,

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

бўйича комиссияни шакллантириш ва унинг

фаолиятини ташкил этиш


41. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 - 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия таркибига таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотининг вакиллари, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори), шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.


42. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия раиси:

комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;

мажлисларни чақиради ва ўтказади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;

комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.

комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.


43. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияиш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганда қарор қабул қилинган ҳисобланади.


44. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.


45. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.



6-БОБ. ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ТАФТИШ

КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясининг ҳуқуқий

мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


46. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида уч нафар таркибда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.


47. Тафтиш комиссиясининг мақсади фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан иборат.


48. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорларига ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ амалга оширади.


49. Тафтиш комиссияси ўз текширишларини фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорига мувофиқ амалга оширади.

Тафтиш комиссияси режадан ташқари текширишларни фуқаролар йиғини аъзоларининг камида учдан бир қисмининг сўровига биноан ўтказади.


50. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобдордир.


51. Қуйидагилар Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фуқаролар йиғини органлари томонидан фуқаролар йиғини мол-мулкини сақлаш ва ундан фойдаланиш, жумладан пул маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланиши ҳолатини текшириш;

фуқаролар йиғини органлари томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритилишини текшириш;

фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётганлигини текшириш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда фуқаролар йиғинига таклиф ва хулосалар киритиш;

жалб этилган ҳомийлик хайрия маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига киритиш.


52. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа даврдаги фаолияти якунлари бўйича фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорига мувофиқ текширади.

Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати якуни бўйича мажбурий амалга оширилади.

53. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

текшириш ўтказиш бўйича йиллик иш режаларини тузиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) киритиш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил белгилаш;

текшириш ўтказиш учун зарур бўлган, шунингдек, фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига доир ёзма маълумотлар олиш;

зарур ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил аудиторлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

молия-хўжалик ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш, зарур ҳолларда хонадонларга бориб маълумотларни солиштириш;

фуқаролар йиғини номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

молия-хўжалик фаолиятида белгиланган норматив кўрсаткичлар ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш;

фуқаролар йиғини мол-мулкидан фойдаланишнинг ҳолатини ўрганиш;

текшириш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича моддий жавобгар шахслардан тушунтиришлар олиш;

молия-хўжалик фаолиятида аниқланган камчилик ва қонунбузарлик ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)ни чақириш тўғрисида таклиф киритиш;

фуқаролар йиғини кенгаши ёки фуқаролар йиғини раиси томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) қарорларига мувофиқлигини текшириш;

солиқ инспекцияси, статистика органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари учун ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;

фуқаролар йиғинининг молиявий ҳужжатларини, мол-мулк хатлови бўйича маълумотларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

юритилаётган бухгалтерия ҳисобининг мавжуд норматив қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

молия-хўжалик ҳисоботини белгиланган тартиб асосида юритиш бўйича тавсиялар бериш;

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклиф киритиш.

Тафтиш комиссиясининг талабига кўра фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолияти учун масъул шахс зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


54. Тафтиш комиссияси қуйидаги мажбуриятларга эга:

текшириш ўтказишда қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Намунавий низом талабларига қатъий амал қилиш;

ўтказилган текшириш натижаларига доир хулосалар нусхаларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш;

фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га амалга оширилган текширишлар натижалари юзасидан ёзма ҳисоботларни ўз вақтида етказиш;

ўз вазифаларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси аъзоларига маълум бўлган сир сақланадиган маълумотларни ошкор қилмаслик.

Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текшириш мавзусига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни пухта текширишга мажбур.

Тафтиш ўтказилаётган вақтда ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш Тафтиш комиссияси раиси зиммасида бўлади.



2-§. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш

комиссияси фаолиятини ташкил этиш


55. Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида Тафтиш комиссиясини тузади, Тафтиш комиссия аъзолари ва раисини сайлайди.

Тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини сайлаш учун номзодлар фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилади.

Тафтиш комиссияси таркибига номзоди кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.

Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.

Фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилган номзод сайланмаган тақдирда, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан шу куннинг ўзида фуқаролар йиғини аъзолари орасидан унинг ўрнига бошқа номзод тақдим этилади ва белгиланган тартибда сайланади.

Тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари беш йил муддатга сайланади.

Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.


56. Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг қарори билан Тафтиш комиссия таркибидан чиқарилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

ушбу Намунавий низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;

Тафтиш комиссияси фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) узрли сабабларсиз мунтазам равишда уч ёки ундан ортиқ марта иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;

фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

доимий ёки асосан яшаш жойи ўзгарганда;

соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этган тақдирда.

Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси Тафтиш комиссияси таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) бир ой муддат ичида Тафтиш комиссиясининг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.


57. Тафтиш комиссиясининг мажлиси унда Тафтиш комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.

Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Тафтиш комиссияси аъзолари Тафтиш комиссиясининг қарорига рози бўлмаганда мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига), фуқаролар йиғини кенгашига етказишга ҳақлидирлар.


58. Тафтиш комиссияси раиси:

Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;

Тафтиш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Тафтиш комиссияси номидан вакил бўлади;

Тафтиш комиссияси номидан чиқариладиган ҳужжатларни имзолайди;

Йилнинг ҳар чорагида бир мартаамалга оширилган ишлар бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот беради.


59. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органларининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.



3-§. Тафтиш комиссиясининг хулосаси


60. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари асосида қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тайёрлайди:

ҳисоботлардаги ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли ва тўғри эканлигига берилган баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари, шунингдек, қонунбузилиши фактлари тўғрисидаги маълумот;

аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар.


61. Тафтиш комиссияси хулосаси Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, фуқаролар йиғини раиси ва фуқаролар йиғини бухгалтерия ҳисобини юритиш учун фуқаролар йиғини раиси тавсияси асосида фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан белгиланган масъул шахс томонидан имзоланади.

62. Фуқаролар йиғини раиси ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахс Тафтиш комиссияси хулосаси бўйича эътироз билдирган тақдирда, хулосага имзо қўйиш билан бир вақтда ўз эътирозини илова қилиши мумкин.

63. Текшириш натижалари бўйича тузилган хулосага нисбатан билдирилган эътирозлар бўйича Тафтиш комиссияси ўз фикрини билдиради.


64. Тафтиш комиссияси ҳисоботи фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.


65. Тафтиш комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) қарорига мувофиқ амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


66. Комиссияларни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.


67. Ушбу Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь















































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск