ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2021 й. 385-сон "Ўзбекистон бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2021 й.

N 385



ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ

БАДИИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА ПЕДАГОГ

ВА МУТАХАССИС КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига асосан бадиий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилганлиги ва унинг фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги дипломнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ;

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

Марказ давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларини (кейинги ўринларда - бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрлар) қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва давлат таълим муассасаси ҳисобланади;

тизимидаги таълим муассасаларида бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрлар бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар тегишли ташкилотларда фаолият юритаётган бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар рўйхатини шакллантириб, Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиб борадилар;

Марказ тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган меъёрлари таълимнинг санъат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига тингловчилар сони нисбатининг чекланган меъёрларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;

Марказ ходимларига олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда санъат соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолларда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишдан муваффақиятли ўтган бадиий таълим йўналишларидаги педагогларга тегишлича Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги Қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ва Малака ошириш ҳақидаги сертификат берилади;

Марказда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган малака аттестати берилади.


4. Ўзбекистон Бадиий академияси:

а) бир ой муддатда:

соҳани ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Марказ уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига асосан қурилиши режалаштирилган Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг (кейинги ўринларда - Мактаб) 400 ўринли ўқувчилар турар жойи лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта ишлаб чиққан ҳолда Мактабга ўқувчилар учун 200 ўринли ҳамда Марказга тингловчилар учун 100 ўринли турар жой ва 100 ўринли ўқув биноси қуриш ишларини 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;

б) 2022 йил 1 январга қадар:

бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга тааллуқли давлат таълим талаблари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Марказни юқори малака ва тажрибага эга бўлган кадрлар, шунингдек, халқ эътирофига мушарраф бўлган Ўзбекистон халқ рассомлари, Ўзбекистон халқ усталари, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклари, соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларга сазовор бўлган мутахассислар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун ўқув режаси ҳамда дастурларини ишлаб чиқсин ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин, уларнинг доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида тингловчиларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Марказни сақлаш харажатлари 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳамда Марказ учун 1 та шахсий хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 июндаги

385-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги

Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис

кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг

малакасини ошириш маркази

ТУЗИЛМАСИ































Директор


Илмий-методик кенгаш























































Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

3



Бухгалтерия

1































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ва сифатни баҳолаш бўлими

2



Матбуот ва ахборот технологиялари бўлими

1


































Умумий бўлим

1



Ахборот-ресурс маркази

1































Кафедралар*



Юрисконсульт

1











































Хўжалик ишлари бўлими*

1




























Бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 12 нафар.


*) Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлари, шунингдек, бўлимнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 июндаги

385-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни

қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)


Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом учта лотин ҳарфи - MQТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланилган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби

Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi mutaxassis

kadrlarni qayta tayyorlash haqida


DIPLOM


MQT N 000000

             

(Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ______________________ dan 20____ yil ______________________ gacha

O`zbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida


soatga mo`ljallangan

          

(Qayta tayyorlash kursining nomi)

qayta tayyorlsh kursida ta`lim olib,



mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya

komissiyasida


bahoga himoya qildi va unga


huquqi berildi.


Muhr o`rni



Direktor ___________



Sana ____________

Qayd raqami __________

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 июндаги

385-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг

малакасини ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)


Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi mutaxassis kadrlarni malakasini oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат учта лотин ҳарфи - MMO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланилган ҳолда олтита ҳимояга эга.




Ўзбекистон Республикаси

Давлат герби

Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi mutaxassis

kadrlarni malakasini oshirish haqida


SERTIFIKAT


MМО N 000000

             

(Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil ______________________ dan 20____ yil ______________________ gacha

O`zbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy ta`lim yo`nalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida

jami


soatli

bo`yicha malakasini oshirdi.


Muhr o`rni



Direktor ___________



Sana ____________

Qayd raqami __________

        

           

(Malaka oshirish kursining nomi)





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 июндаги

385-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда):


а) 1-илова (Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхати)нинг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлимида:


13-позициянинг "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари" устунидан "санъатшунослик" ва "рангтасвир; дизайн; графика; амалий санъат; ҳайкалтарошлик" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 18-позиция қўшилсин:

"

18.

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази


(Бадиий таълим) Тасвирий ва амалий санъат; Дизайн; Санъатшунослик; Музейшунослик


Ўзбекистон Бадиий академияси


";

б) 2-илова (Олий таълим муассасалари раҳбарва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомнинг 54-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бадиий таълим (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик) йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар - Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида:


а) 3-бандга қуйидаги таҳрирдаги "в" кичик банд қўшилсин:

"в) Бадиий таълим (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик) йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар - Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар";


б) 3-илова (Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисидаги низом)нинг 23-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мутахассислик фанлари бўйича педагог ходимлар - Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь











































Время: 0.0271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск