ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2021 й. ПҚ-5154-сон "Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2021 й.

N ПҚ-5154



"ЯНГИ АНДИЖОН" ШАҲАРЧАСИНИ

БАРПО ЭТИШ ВА АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида "Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳани, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишларини молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:


1. Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилсин:

а) "Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига марказлашган инвестицияларни ошириш ҳисобига қайтариб бермаслик шарти билан - 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан:

25 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар - ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;

15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар - йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;

60 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар - коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;

б) Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун - 80 миллион АҚШ доллари эквивалентида тижорат банкларига, шундан:

40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкасида - тенг улушда "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган "етакчи" тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;

40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11 фоиз ставкасида - "Агробанк" акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;

в) кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан - 20 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

2. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

Андижон вилоятининг муҳим ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурини тасдиқласин;

"Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш чора-тадбирларига оид тегишли қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


3. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 1-банди "а" кичик банди билан ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

мазкур қарорда назарда тутилган маблағлар тақсимотига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) Бош прокуратура (А.Ю. Мавлонов) билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тўловлар асосланганлиги ва лойиҳа харажатлари мақбуллаштирилганлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь











































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск