ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2021 й. ПҚ-5158-сон "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2021 й.

N ПҚ-5158



"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларини XXI асрнинг юксак демократик талаблари асосида янгилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини таъминлаш, жаҳон ҳамжамияти билан уйғун ва ҳамнафас бўлиб яшаш, миллий тикланишдан миллий юксалишга эришиш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай стратегик мақсадларнинг энг муҳим узвий қисми бўлган илм-фан ва таълим-тарбия тизимини, жумладан, олий таълим тараққиётини янги босқичга кўтариш устувор масала сифатида кун тартибига қўйилмоқда.

Айни шу асосда инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан бири бўлган билим олиш, замонавий касб-ҳунарлар, малака даражаларини эгаллаш бўйича катта имкониятлар яратилмоқда.

Қисқа муддатда республикамизда олий таълим муассасалари сони қарийб икки баробар ошгани, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, янги олийгоҳлар, хусусан нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари очилаётгани, тизимда ўқишнинг кундузги шакли билан бирга кечки ва сиртқи бўлимлар фаолияти йўлга қўйилгани, мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қамрови 2016 йилдаги 9 фоиздан бугунги кунга келиб 28 фоизга етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, бугунги кунда биз ўз олдимизга қўйган, ҳар томонлама ривожланган янги Ўзбекистон давлати ва жамиятини барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улкан вазифалар юртимизда юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлган, жаҳон меҳнат бозори, илм-фан ва технологиялар оламида рақобатдош, замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар кадрлар тайёрлашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосидаги инновацион тизимини шакллантириш борасидаги ишларимизни сифат жиҳатидан янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз олий таълим тизимининг байроқдори - флагмани сифатида республикамиз ва дунё тажрибасининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этадиган, барча институт ва университетларимизга намунавий модель бўлиб хизмат қиладиган янги замонавий университетни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Халқимиз, аввало, ёшларимизнинг талаб ва истакларини ҳисобга олиб ҳамда мамлакатимизнинг олий таълим соҳасидаги кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш, бу борада фарзандларимиз учун янада кенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида:


1. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида "Янги Ўзбекистон" университети (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Университетда таълим жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади;

Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади;

Университет Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларига эга бўлади.


2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак замонавий касбий билим ва малакага эга бўлган, халқаро миқёсда рақобатбардош, истиқболли кадрларни тайёрлаш;

ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;

талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлашга, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;

ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;

таълимнинг узлуксизлиги ва сифатини таъминлаш борасида Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Университет қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширади:

Университетнинг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, бакалавриат ва магистратурада ўқиш тартибини белгилаш;

хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ҳамда педагог ходимларнинг меҳнатини меъёрлаштириш;

юқори малакали, жумладан, хорижий мамлакатлардаги етук мутахассисларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университет ходимларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш;

бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаларни қабул қилишда тест синовлари фанлари мажмуасини ва ўқиш учун тўлов миқдорини белгилаш;

инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотлар (стартап, жамғарма ва бошқалар) тузиш;

хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ҳамда ўз фаолиятига оид молиявий-иқтисодий ва маъмурий бошқарув юзасидан қарорларни қабул қилиш;

б) Университетда таълим-тарбия жараёнлари миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида олиб борилади ҳамда талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга хизмат қилади;

в) Университетда таълим жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда давлат ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

г) Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

д) талабаларни қабул қилиш параметрлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан келишган ҳолда Университет томонидан ўрнатилади;

е) Университетда унинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

ж) Университетда таълим жараёни "фан - таълим - ишлаб чиқариш интеграцияси" тамойили асосида ташкил этилиб, талабалар 1-курсдан ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот марказларига бириктирилади ҳамда битирувчи курс талабалари учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳисобидан етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ва битирув олди амалиётини нуфузли хорижий компанияларда ўташ имконияти яратилади;

з) Агентлик Университетга малакали профессор-ўқитувчиларни, жумладан, хорижий мамлакатлар мутахассисларини жалб қилишга яқиндан кўмаклашади;

и) Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади;

к) Университетда талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спорт тўгараклари, санъат студиялари, кутубхона ва экскурсиялар ташкил этилади, турли тренинг ва маданий учрашувлар ўтказилади.


4. Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;

Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;

Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;

Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар фарзандларига.

Агентлик бир ой муддатда давлат грантини бериш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. "Янги Ўзбекистон" университетининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Агентлик томонидан Университетда таълим жараёнларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс технология институти, Стенфорд университети, Буюк Британиянинг Кембриж университети, Германиянинг Мюнхен техника университети ва бошқа нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Агентлик:

а) бир ой муддатда:

Университет уставининг тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

музокаралар якуни бўйича ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли келишувга эришиш чораларини кўрсин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб жорий этиладиган таълим йўналишларини белгиласин;

б) икки ой муддатда Университетни чуқур билим, юқори касб маҳоратига эга, тажрибали раҳбар ва педагог кадрлар ҳамда малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

в) факультетлар ва таълим йўналишлари очилишидан келиб чиқиб, ўқув режалари ва фан дастурларини жорий этиш учун Университетни зарур моддий-техника воситалари, дарсликлар, ўқув ва методик адабиётлар, лаборатория асбоб-ускуналари, сарфланадиган лаборатория материаллари билан бутлаш чораларини кўрсин ҳамда илғор электрон маълумотлар базаларига доимий уланишини таъминласин;

г) Университетга ҳомийлик, грант ва бюджетдан ташқари маблағларни, техник кўмак ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этишга кўмаклашсин.


7. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Университетда таълим жараёнини 2021/2022 ўқув йилидан ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


8. 2024 йил 1 июнга қадар Агентлик ва Университет томонидан олиб келинадиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, сарфланадиган лаборатория материаллари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, қурилиш материаллари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона божидан озод этилсин.


9. Университет буюртмаларига биноан:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

10. Вазирлар Маҳкамаси:

Университет кампусини қуриш учун Тошкент шаҳрида зарур ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш чораларини кўрсин;

хорижий лойиҳа ва пудрат компанияларини жалб этган ҳолда Университет учун замонавий ўқув кампуси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва халқаро стандартлар асосида қурилишини таъминласин;

янги бино қурилгунга қадар Университетни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш майдонларида вақтинчалик жойлаштирсин.


11. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 23 июндаги

ПҚ-5158-сон қарорига

ИЛОВА



"Янги Ўзбекистон" университетининг

фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. УНИВЕРСИТЕТ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.

"Янги Ўзбекистон" университетини (кейинги ўринларда - Университет) давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш.


1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Университетни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Университет тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2021 йил

июль


-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)


2.

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.


1. Университет фаолиятини дастлабки босқичда ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини аниқлаш.


2. Аниқланган олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувга эришиш.


2021 йил

июль


-

Агентлик (Ҳ.Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


3.

Университетни юқори касбий маҳоратга эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш.


1. Университет эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш.


2021 йил

июль


-

Агентлик (Ҳ.Умарова), Университет, Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


2. Университет таълим жараёнига жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали мутахассисларни очиқ танлов асосида саралаб олиш.


2021 йил

август

4.

Университетга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.


1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида қабул параметрларини белгилаш.


2. Қабул қилиш шартлари ва муддатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.


2021 йил

июль


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)


3. Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва талабаларни ўқишга қабул қилиш.


2021 йил

август-

сентябрь


5.

Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат грантини бериш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Давлат грантини бериш тартибини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

июль


-

Агентлик (Ҳ.Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


6.

Университетни ривожлантириш ва халқаро тан олинган рейтинг ташкилотлари рўйхатига киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Стратегияни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва ҳамкор олий таълим муассасалари мутахассисларини жалб этиш.


2021 йил

июль


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Агентлик (Ҳ.Умарова), Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

2. Университетни ўрта муддатда энг яхши 1000 та, узоқ муддатда энг яхши 500 та олий таълим муассасалари қаторига киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


2021 йил

ноябрь

7.

Университетни нуфузли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтказиш.


1. Халқаро ташкилотларнинг аккредитациядан ўтказиш талабларини ўрганиш.


2023 йил

июнь


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университет маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

2. Университетни халқаро аккредитация талаблари даражасида тайёрлаш.


2026 йил

январь

3. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш.


2027 йил

июнь

8.

Университетнинг халқаро рейтингларда иштирокини ташкил этиш.


1. Университет иштирок этиши кутилаётган халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш.


2023 май

июнь


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик (Ҳ.Умарова), Университет

2. Рўйхат бўйича халқаро ташкилотларнинг рейтинг ўтказиш талабларини ўрганиш.


2024 йил

август

3. Университетни халқаро рейтинг ташкилотлари талаблари даражасида тайёрлаш.


2027 йил

июль

4. Университетнинг халқаро рейтинг баҳолаш жараёнида иштирок этишини ташкил этиш.


2029 йил

декабрь


9.

Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга таълим узлуксизлиги ва сифатини таъминлаш борасида Университет томонидан методик ёрдам кўрсатиш.


1. Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ўрганиш.


2. Мактабларнинг ўқув жараёни таҳлили асосида уларда илғор педагогик технологияларни қўллашга кўмаклашиш.


3. Университет томонидан мактабларда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.


Доимий

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Агентлик (Ҳ.Умарова), Университет


II. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

10.

Ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш.


2. Бакалавриат ва магистратурада ўқиш муддатлари ва талабаларнинг ўқув машғулотларида қатнашиш тартибини белгилаш.


3. Малакали, жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш.


2021 йил

август


-

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)


11.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.


1. Хорижий етакчи олий таълим муассасаларининг илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини ўрганиш ва жорий этиш чораларини кўриш.


2021 йил

сентябрь


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

2. Хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш.


Доимий

12.

Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини замонавий дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, талабалар учун илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароит яратиш.


1. Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини тегишли ўқув-методик, илмий-методик қўлланмалар ва илмий нашрлар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2021 йил

сентябрь


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик (Ҳ.Умарова), Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

2. Талабалар таълим жараёнида фойдаланиши учун илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш.


3. Талабалар учун замонавий, жумладан рақамли шаклда кутубхона ташкил этиш ва уни замонавий адабиёт ва ахборот ресурслари билан бойитиб бориш.


2021-2022

йиллар


13.

Университет талабаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича амалий машғулотлари ҳамда малака амалиётлари давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилишини ташкил этиш.


1. Кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, талабаларни тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш.


2. Шартнома шартларига мувофиқ амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун Университет ва ташкилотлар вакилларини бириктириш.


Режа

жадвалга

мувофиқ


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, илмий-тадқиқот муассасалари


14.

Университетда талабалар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил қилиш ва уларнинг ижтимоий ҳаётини фаоллаштириш.


1. Талабалар учун спорт тўгараклари ва санъат студияларини ташкил қилиш.


2021 йил

октябрь


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)


2. Талабалар учун экскурсиялар ташкил этиш, турли тренинг ва маданий учрашувлар ўтказиш.


Режа

жадвалга

мувофиқ


15.

2021-2024 йиллар учун Университет таълим жараёнини ташкил этишнинг устувор йўналишларини белгилаш.

1. Факультетлар сонини 5 тага, йўналишлар сонини 10 тага етказиш.


2021 йил

сентябрь


-

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)

2. Магистратура босқичига қабул квотасини 50 тага етказиш.


2022 йил

сентябрь


3. Илмий унвон ва халқаро сертификатларга эга педагоглар сонини 124 нафарга етказиш.


2023 йил

сентябрь


4. Бакалавр босқичи талабалари сонини 500 нафарга, докторантлар сонини 10 нафарга етказиш.


2024 йил

сентябрь


16.

2025-2028 йиллар учун Университет таълим жараёнининг устувор йўналишларини белгилаш.

1. Факультетлар сонини 6 тага, йўналишлар сонини 12 тага етказиш.


2025 йил

сентябрь


-

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)

2. Магистратура босқичида талабалар сонини 400 нафарга етказиш.


2027 йил

сентябрь


3. Илмий унвон ва халқаро сертификатларга эга педагоглар сонини 587 нафарга етказиш.


2028 йил

сентябрь


4. Бакалавр босқичи талабалари сонини 4700 нафарга, докторантлар сонини 100 нафарга етказиш.


2028 йил

сентябрь

17.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва талабаларнинг амалий кўникмаларини орттириш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш.


1. Халқаро компаниялар ва корхоналарда амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.


2. Йирик компаниялар фаолиятини ўрганиш.


3. Талабаларни ихтисослик соҳасига амалиёт орқали ўргатиш тизимини жорий этиш.


2022 йил

январь-май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)


18.

Агротехнологиялар факультетини ташкил этиш.

1. Факультетни ташкил этишда халқаро тажрибаларни ўрганиш. Бунда, "Ген муҳандислиги", "Атроф-муҳит муҳандислиги", "Биотизимлар муҳандислиги" ва "Агроиқтисодиёт" соҳаларини таҳлил қилиш.


2022-2024

йиллар


-

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова)

2. Агротехнологиялар факультетига талабаларни қабул қилиш.


2024/2025

ўқув

йилидан


III. ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ВА ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

19.

Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли соҳаларнинг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.


1. Соҳаларнинг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.


2. Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.


Ҳар ўқув

йилининг

сентябрь-

октябрь

ойлари


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


3. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини импакт фактори юқори бўлган хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш ҳамда натижаларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.


Доимий


20.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.


1. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирокини таъминлаш.


2022 йил

январь

ойидан

бошлаб

доимий


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа фанлари доктори (PhD) ҳамда фан докторларининг (DSc) етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.


3. Етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.


2023 йил

январь

ойидан

бошлаб

доимий


21.

Хорижий университетлар билан ҳамкорликда талабалар алмашинувини ва қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.


1. Етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.


2022 йил

ноябрь


Университет маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


2. Талабаларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини таъминлаш.


2023 йил

мартдан

бошлаб

доимий


22.

Инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш.

1. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2. Мамлакатдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжларини таҳлил қилиш.


3. Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари салоҳиятдан фойдаланиб тижорат ҳамда нотижорат ташкилотлар тузиш.


Доимий

-

Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


23.

Университет илмий мактабларини шакллантириш ва республика илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.


1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий мактабларини йўлга қўйиш.


2. Илмий мактаблар фаолиятини оммалаштириш ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича халқаро конференциялар ташкил қилиш.


3. Маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни кучайтириш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб


-

Университет, Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


24.

Университет талабаларини амалиёт ўташ объектларига бириктириш.


1. Тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича амалиёт ўташ объектлари базасини шакллантириш.


2. Давлат органлари ва давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 мартга

қадар


Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Агентлик (Ҳ.Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар


IV. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ КУЧАЙТИРИШ

25.

Университет биносини барпо этиш ва унинг ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.


1. Университет биносини барпо этиш учун ер майдони ажратиш.


2. Университет учун бино ва иншоотларда қурилиш-таъмирлаш ишларини тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан бажариш.


3. Талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажариш.


4. Университет ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш.


2022/2023

ўқув

йилига

қадар


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Вазирлар Маҳкамаси, Агентлик (Ҳ.Умарова), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)


26.

Университетнинг ўқув биноларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Таълим йўналишларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда аудиторияларни жиҳозлаш учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

июль


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Университетни ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, қурилиш материаллари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.


Режа

жадвалга

мувофиқ


27.

Университет спорт комплексини ташкил этиш ва уни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш.

1. Спорт комплекси учун зарур инвентарлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2. Спорт инвентарлари билан доимий таъминлаш чораларини кўриш.


2022 йил

сентябрь


Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари


Университет, Агентлик (Ҳ.Умарова), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 24 июнь









































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск