ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2018 й. ПҚ-3833-сон "Тошкент шаҳрида ""Delta city" халқаро юқори технологияли иновацион марказ" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2018 й.

N ПҚ-3833



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ""DELTA CITY"

ХАЛҚАРО ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ИНОВАЦИОН

МАРКАЗ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида ""Delta city" халқаро юқори технологияли инновацион марказ" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишларни сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида:

2. "Hi-tech city" халқаро юқори технологияли инновацион марказ номи "DELTA CITY" халқаро юқори технологияли инновацион марказ деб ўзгартирилсин (кейинги ўринларда - лойиҳа).

6. Қуйидагилар:

а) лойиҳани амалга ошириш доирасида 2021 йилнинг 1 июлига қадар:

инвесторлар лойиҳа ҳудудида объектлар қурилиши билан боғлиқ фаолият қисмида ягона солиқ тўлови, мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан;

бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Дирекция, инвесторлар, бош пудрат ташкилоти томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси, ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дирекциянинг буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Дирекциянинг буюртманомаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшаб турган жойларда вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг буюртмаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилишини, шунингдек, мазкур хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилиши (муддати узайтирилиши)ни белгиланган тартибда таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедходжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.О. Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль















































Время: 0.1432
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск