ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

"Ўзархив" агентлиги директорининг 21.06.2021 й. 232-сон "Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.06.2021 й. 2615-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2021 й.

N 2615-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

21.06.2021 й.

N 232


БУЙРУҒИ



Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда

кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон "Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 2615, 2014 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



"Ўзархив" агентлиги директорининг                                        У.М. Юсупов






Буйруққа

ИЛОВА



Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда

кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон миллий архивлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги билан;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси тегишли архив иши ҳудудий бошқармалари билан;".


2. 15-банддан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 1-иловадан 55-позиция чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 июнь













































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск