ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2021 й. ПФ-6252-сон "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.06.2021 й.

N ПФ-6252



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА,

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА

ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаизчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бу борада халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойиллари асосида 100 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳада мустаҳкам ҳуқуқий ва институционал база шакллантирилди. Шунингдек, 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган амалий чоралар кўрилмоқда.

Бугунги кундаги таҳдидлар, аввало, қурол-яроқ, гиёҳвандлик ва одам савдоси ҳамда трансчегаравий ноқонуний молиявий операцияларнинг тобора кучайиб бораётгани жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг барвақт олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари талаблари, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ФАТФ) стандартларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижаси бўйича ишлаб чиқилган:

Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш;

ушбу соҳадаги миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш;

мазкур соҳадаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйиш;

соҳадаги барча статистик маълумотларнинг яхлит тизимини шакллантириш, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

соҳага жалб қилинган давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш.


3. Стратегия ва "Йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги ПҚ-3947-сон қарори билан ташкил этилган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) зиммасига қуйидагилар юклансин:

белгиланган вазифалар бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ҳамда чора-тадбирлар тўлиқ бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда етакчи хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

ҳар ойда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар бўйича ҳисоботларни эшитиб бориш ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига умумлаштирилган маълумотни киритиш.

Белгилаб қўйилсинки:

масъул вазирлик ва идоралар "Йўл харитаси" ижроси бўйича маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Комиссияга тақдим этади;

масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


4. Комиссияга (С.Артикова) Стратегия ва "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларини ташкил этиш;

"Йўл харитаси"га ўзгартиришлар киритиш.


5. Белгилансинки ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади.


6. Бош прокуратура, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банкнинг 2022 йилда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ҳамда соҳадаги етакчи олимлар иштирокида "Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент) ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида умумий чекланган штат бирликлари доирасида 7 та штат бирлигидан иборат ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операцияларни таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш;

яширин иқтисодиёт шаклланишининг, шу жумладан ёқилғи-энергетика комплексида, ижтимоий, банк-молия, солиқ, транспорт ва қурилиш соҳаларида иқтисодий жиноятлар содир этилишининг турли схемалари ва каналларини аниқлаш;

содир этилаётган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг ўзига хос схемаларини ўрганиш;

миллий даражадаги хавфларни мунтазам равишда ўрганиш асосида хавф даражаси юқори бўлган соҳаларнинг харитасини тузиш, бунга имкон бераётган сабабларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органлари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш.


9. Белгилансинки:

Марказ ходимларининг таркиби ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда Марказ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган соҳалар бўйича малакали мутахассислар орасидан тўлдирилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5349-сон Фармонининг 7-банди "г" кичик банди талаблари татбиқ этилади.


10. Бош прокуратура уч ой муддатда Марказни зарурий жиҳозлар, воситалар ва ускуналар ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Марказ фаолиятини ташкил этиш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, техника ва воситалар, дастурий таъминот маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техник восита ва ресурслар 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин.

11. Белгилаб қўйилсинки:

Марказни моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш, шу жумладан замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлаш харажатлари 2021 йилда республика бюджетининг ортиқча бажарилган даромадлари ҳисобидан, 2022-2023 йилларда эса - Давлат бюджети параметрлари доирасида;

Марказ биносини таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


12. Бош прокуратура:

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб этилган вазирлик ва идоралар, шу жумладан ички назорат қоидаларини амалга оширувчи ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида режали асосда ўқитиш курсларини ташкил этсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Департаментнинг харажатлар сметалари ва штат жадвалига мазкур Фармонга мувофиқ ўзгартишлар киритсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда масъул идоралар билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 4-иловага мувофиқ Департаментнинг ахборот ресурс базасига интеграция қилинишини таъминласин;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни саралаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишни автоматлаштириш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиб, жорий этсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар янги таҳрирдаги "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:

ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет ахборот тармоғида тушунтирилиши ва кенг ёритилишини;

Стратегиянинг амалга оширилиши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 июндаги

ПФ-6252-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга

ошириш

шакли


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА

ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

1.

"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Бунда:

қонун нормаларини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

экстремизмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат қоидаларининг минимал талабларини белгилаш;

молиявий ва номолиявий муносабатларни амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда маълум касбига оид вазифаларни амалга оширувчи шахсларга нисбатан ФАТФнинг айрим тавсиялари қўлланилмаслиги борасида нормалар киритиш назарда тутилади.


Қонун

лойиҳаси


2022 йил

1 март


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Ўзкомназорат (Ғ.Зияев)

2.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Бунда:

қонун ҳужжатлари билан "оммавий мансабдор шахс" тушунчасини ҳамда тоифасини белгилаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, экстремизм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юридик шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарликларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш.


Қонун

лойиҳаси


2021 йил

1 октябрь


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (К.Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурхонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов)

3.

Экстремизмни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

лойиҳалари


2022 йил

1 сентябрь


Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Олий суд (К.Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (С.Тошбоев)


4.

Бенефициар мулкдорларни аниқлаш ва идентификацияқилиш мақсадида пул маблағлари ва бошқа мол-мулкбилан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бенефициар мулкдорлар ҳақидаги маълумотларни олиш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Оммавий мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва оммавий мансабдор шахсларга яқин шахслар томонидан амалга оширилаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш ҳамда кенгайтирилган мониторинг ўтказиш чора-тадбирларини белгилаш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 ноябрь


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Давлат хизматлари агентлиги (У.Мухаммадиев), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурхонов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов)


5.

Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ички назорат қоидаларини такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021-2022

йиллар

давомида


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов)


6.

Экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) ишга солмай тўхтатиб қўйиш, тиклаш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 ноябрь


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


7.

Тергов ва суд амалиётида юзага келаётган саволлар ва муаммоларни чуқур таҳлил қилган ҳолда "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарорини янги таҳрирда қабул қилиш.


Олий суд

Пленуми

қарори

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


Олий суд (К.Камилов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)


8.

Тергов ва суд амалиётида юзага келаётган саволлар ва муаммоларни чуқур таҳлил қилган ҳолда "Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарорини қабул қилиш.


Олий суд

Пленуми

қарори

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь


Олий суд (К.Камилов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)


9.

Ноқонуний қўлга киритилган ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш натижасида олинган мол-мулкларни хорижий давлатлардан қайтариш борасида қонунчиликни такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 февраль


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (К.Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурхонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


10.

Тижорат банкларига идоралараро ахборот тизими орқали юқори хавфли деб баҳоланган операциялар бўйича тўловларни амалга оширишни тўхтатиб туриш ваколатини бериш ҳамда ушбу вазифаларни бажармаганлик учун уларнинг масъулиятини ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Марказий банк (М.Нормуратов), Олий суд (К.Камилов)


11.

Муддати ўтган дебитор ва асосланмаган кредитор қарздорликларнинг олдини олиш мақсадида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг ўтказишнинг муддати, шакли, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлигини назорат қилиш бўйича камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


Идоравий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


12.

Экспорт-импорт товарлари нархини асоссиз ошириш (камайтириш) ҳолатларини аниқлашнинг методикасини ишлаб чиқиш.


Идоравий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 октябрь


Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Марказий банк (М.Нормуратов)


II. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ,

ТЕРРОРИЗМ, ЭКСТРЕМИЗМ ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ҲАМДА БУНДАЙ ТОИФАДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ БАРВАҚТ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАЪМИНЛАШ

13.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Ҳар 3

йилда бир

маротаба


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий суд (К.Камилов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Б.Бурхонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Марказий банк (М.Нурмуратов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш механизмини такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 ноябрь


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Ўзкомназорат (Ғ.Зияев)


15.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида предикат жиноятлар тоифасини белгилаш ҳамда предикат жиноятлар бўйича параллел равишда молиявий тергов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Олий суд (К.Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов)


16.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган иқтисодий жиноятлар, терроризмни молиялаштириш ҳамда крипто-активларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


Доимий

равишда


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


17.

Молиявий ва номолиявий секторларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни камайтириш мақсадида ҳар йили таваккалчиликларни баҳолаш тизимини жорий этиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Ҳар 3

йилда бир

маротаба


Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишга алоқадор шахсларнинг операцияларини тўхтатиб қўйиш ва (ёки) пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ резолюцияларининг ижросини кечиктирмасдан таъминлаш мақсадида пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга ушбу резолюцияларни юбориш механизмини такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 ноябрь


Бош прокуратураДепартаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий суд (К.Камилов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Чиченков Д.)


19.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларнинг ўзига хос схемаларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2021-2022

йиллар

давомида


Бош прокуратураДепартаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий суд (А.Камилов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


20.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолаш натижаларини вазирлик ва идоралар, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар эътиборига етказиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий,

тасдиқлан-

гандан

кейин 1

ҳафтадан

кечиктир-

май


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)

21.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ички назорат хизматлари самарадорлигини мазкур ташкилотлар фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиш.

Таҳлил натижалари бўйича ички назорат хизматлари фаолиятини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2021 йил

1 ноябрь


Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов) Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


22.

Халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва соҳадаги олимлар иштирокида "Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2022 йил

давомида


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


23.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан солиқ, божхона, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, лицензиясиз фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш.


Қўшма чора-

тадбирлар


Доимий

равишда


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


24.

Пул ўтказмаларининг норасмий тизимларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш.


Таҳлилий

ҳужжат


2021 йил

1 август


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


25.

Қимматли қоғозлар бозорида битимларни амалга оширишда брокерларга сир тутиладиган маълумотларни ошкор қилиш бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

ҳужжат


2021 йил

1 сентябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


26.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи томонидан миллий тизим самарадорлиги борасида ўтказилган ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичи натижаларини муҳокама қилиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2022 йил

I ярим

йиллик


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия


III. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

27.

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш юзасидан, шу жумладан қуйидагилар орқали таъсирчан амалий чора-тадбирларни амалга ошириш:

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси қошида жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, бундай хавф-хатарларни бошқариш ва уларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасидаги касб маҳорати ва малакасини мунтазам равишда оширишни ташкил этиш;

семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш орқали миллий тизим самарадорлигига таъсир кўрсатувчи хавфларни муҳокама қилиб бориш;

жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасида амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда махсус ўқув-методик ва бошқа адабиётларни яратиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий

равишда


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Банк-молия академияси (Т.Ядгаров), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


28.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида илмий, тадқиқот ва эксперт салоҳиятини юксалтириш чораларини кўриш, шу жумладан бундай жиноятларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш:

мазкур соҳада сертификат олган экспертларнинг миллий жамоасини босқичма-босқич шакллантириш;

илмий-методик материалларни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш;

миллий экспертларнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаси бўйича ACAMS, ACCA, CFE дастурлари доирасида малака оширишини йўлга қўйиш ҳамда бошқа халқаро таълим муассасаларида ўқитиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий

равишда


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Е.Коленко), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги Академияси (Р.Хотамов), Давлат хавфсизлик хизмати Академияси (У.Азизов), Банк-молия академияси (Т.Ядгаров), Божхона институти (В.Эргашев), манфаатдор таълим муассасалари

29.

Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш махсус курсларини киритиш, шу жумладан:

миллий тизимга ушбу соҳадаги жиноятларнинг хавф-хатарлари асосида ўқув материалларини тайёрлаш учун ягона методологик талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

олий таълим муассасалари, шу қаторда давлат хизматчилари, шунингдек, бундай жиноятларга қарши курашиш бўйича таълим беришга масъул шахсларнинг малакасини ва касбий тайёргарлигини ошириш бўйича муассасаларда тааллуқли дастурларни жорий этиш;

параллел равишда молиявий тергов ўтказиш бўйича методика ишлаб чиқиш;

ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ишчи ўқув режаларига "Жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризм молиялаштириш ва экстремизмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки тергов ўтказиш" махсус курсини киритиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2021 йил

давомида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Бош прокуратура Академияси (Е.Коленко), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги Академияси (Р.Хотамов), Давлат хавфсизлик хизмати академияси (У.Азизов), Банк - молия академияси (Т.Ядгаров), Божхона институти (В.Эргашев)


IV. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМ ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ

ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

30.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида хорижий давлатлар, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликка оид халқаро ҳужжатлар имзолаш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Олий суд (К.Камилов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, шу жумладан хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажриба алмашишни таъминлаш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий

равишда


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий суд (К.Камилов), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Ноқонуний қўлга киритилган ёки жиноий даромадларни легаллаштириш натижасида олинган мол-мулкларни хорижий давлатлардан қайтариш борасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш,шу жумладанўзаро ҳамкорликка оид халқаро ҳужжатлар имзолаш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

чора-

тадбирлар


2022 йил

июль


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Олий суд (К.Камилов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Ш.Бурхонов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


33.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларнинг солиқ идоралари ўртасида солиқ маълумотларининг автоматлаштирилган алмашинувини йўлга қўйиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2023 йил

январь


Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


34.

Импорт қилинаётган товарлар қийматида экспорт давлатида қайд этилган қийматига нисбатан асоссиз ошириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий давлатларининг божхона хизматлари ўртасида онлайн тарзда ўзаро ахборот алмашиш борасида икки томонлама битимлар имзолаш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2021 йил

октябрь


Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов)


V. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМ ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ

ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

35.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган тартибда саралаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқиш жараёнини такомиллаштириш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


2021-2022

йиллар

давомида


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


36.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга, шу жумладан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини Бош прокуратура Департаменти базасига интеграция қилиш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


2021-2022

йиллар

давомида


Бош прокуратура Департаменти (Д.Рахимов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат персоналлаштириш маркази (У.Тошхўжаев), Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


37.

Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни амалга оширишда хавфларни автоматик тарзда таҳлил қилиш имконини берувчи тизимни жорий этиш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


2021-2022

йиллар

давомида


Марказий банк (М.Нурмуратов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шорахметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


38.

Департамент билан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида реал вақт режимида ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида Департаментнинг ахборот тизимида "шахсий кабинет" ташкил этиш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


2021 йил

давомида


Бош прокуратура Департаменти (Д. Рахимов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


39.

Ташкил этилаётган Хавфларни баҳолаш марказининг тўлиқ фаолият олиб бориши учун тегишли чораларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-

тадбирлар


2021-2022

йиллар

давомида


Бош прокуратура Департаменти (Д. Рахимов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


40.

Видеоконференцалоқа воситаси ёрдамида хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан реал вақт режимида ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментни зарурий воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2021 йил

давомида


Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 июндаги

ПФ-6252-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга

ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


12. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


13.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги


14. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги


16. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги


17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


18. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


19. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


20. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 июндаги

ПФ-6252-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Департаментнинг ахборот ресурс базасига интеграция

қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг

маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ахборотлар номи


Маълумотларни тақдим

этадиган ташкилотлар


1.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ва улар томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумот


Ички ишлар вазирлиги

2.

Жиноят содир этганликда айбланиб судланганлар тўғрисида маълумотлар


3.

Қидирилаётганлар рўйхатидаги шахслар тўғрисида маълумотлар


4.

Мавжуд қуроллар, шунингдек, йўқолган қуроллар ҳақида маълумот


5.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар


6.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (эски паспорт)


7.

Профилактик, тезкор ва бошқа ҳисобларда турган шахслар тўғрисидаги "Шахс" маълумотлар базаси


8.

Темир йўл транспортида ҳаракатланиш ҳужжат (чипта)ларини расмийлаштирган йўловчилар ҳақидаги "Вокзал" маълумотлар базаси


9.

Ҳаво транспортида ҳаракатланиш ҳужжат (чипта)ларини расмийлаштирган йўловчилар ҳақидаги "Аэропорт" маълумотлар базаси


10.

Қидирувда бўлган рақамли буюмлар тўғрисидаги "Буюм" маълумотлар базаси


11.

Республика бўйича қидирувдаги автомототранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар базаси


12.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси


13.

МДҲ давлатлари бўйича қидирувда бўлган автомототранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар базаси


14.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахсларнинг маълумотлар базаси


15.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар базаси


16.

Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари тўғрисида маълумот


17.

Берилган (бекор қилинган) ҳайдовчилик гувоҳномаси тўғрисидаги маълумотлар базаси


18.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ID-карталари тўғрисидаги маълумотлар


19.

"Шахслар" маълумотлар базасидан халқаро жиноятчилар, бедарак йўқолганлар ҳақида маълумот


Ички ишлар вазирлигининг Интерпол миллий марказий бюроси


20.

"Aвтомобилни ўғирлаш" маълумотлар базасидан барча турдаги ўғирланган транспорт воситалари ҳақида маълумот


21.

ғирланган ва йўқолган саёҳат ҳужжатлари (паспортлари)" маълумотлар базасидан йўқолган/ўғирланган паспортлар, саёҳат ҳужжатлари тўғрисида маълумот


22.

Рўйхатдан ўтган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларнинг таркиби тўғрисида маълумот


Адлия вазирлиги

23.

Юридик шахслар бирлашмалари реестри


24.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг Ягона давлат реестридан олинган маълумотлар


25.

Лицензияларни бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг бекор қилиниши, тўхтатиб қўйилиши ёки адвокатлик ва нотариал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар


26.

Мулкни сотиб олиш-сотиш шартномалари, мулкни ижарага бериш шартномалари ва ижара миқдори тўғрисидаги маълумотлар


Адлия вазирлиги

27.

Мерос орқали ёки хайр-эҳсон орқали фуқароларнинг мулкига ўтказилган мулк қиймати тўғрисида маълумотлар


28.

Нотариуслар реестри


29.

Адвокатлар, шунингдек адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари реестри


30.

Берилган давлат нафақалари тўғрисида олувчилар кесимида маълумот


Молия вазирлиги

31.

Давлат харидлари тўғрисида маълумот


32.

ҚҚСнинг қайтарилиши бўйича ҳақиқий харажатлар тўғрисида маблағ олувчилар кесимида маълумот


33.

Лицензияларни бериш, шунингдек, уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки қуйидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар:

1. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.

2. Лотереяларни ташкил этиш.


34.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган ичимлик суви ҳажми тўғрисида маълумот


"Ўзсувтаъминот" АЖ

35.

Йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи лицензияланган ташувчи ва транспорт тўғрисида маълумот


Транспорт вазирлиги

36.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (экспорт қилиш), сақлаш, сотиш (чиқариш), тарқатиш, ташиш, ишлаб чиқариш, йўқ қилиш, илмий ва маърифий мақсадларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар, саноат эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринария, шунингдек, гиёҳванд ўсимликларни етиштириш бўйича маълумотлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

37.

Фармацевтика фаолияти бўйича маълумотлар


38.

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


39.

Шаҳар телефон тармоғи ва уяли алоқа рақамлари ва уларнинг эгалари ҳақида маълумот


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, Уяли алоқа операторлари, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази


40.

Импортга расмийлаштирилган божхона юк декларациялари маълумотлари


Давлат божхона қўмитаси

41.

Йўловчи божхона декларациялари тўғрисидаги маълумотлар


42.

Товарлартранзити тўғрисида маълумот


43.

Товарларни ноқонуний олиб киришга уринишлар тўғрисидаги маълумотлар (сана, предмет, маҳсулот, миқдор, қиймат)


44.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизим маълумотлари базаси


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


45.

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациялар дастурий таъминоти


Давлат солиқ қўмитаси


46.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри


47.

Биржа савдолари орқали амалга оширилган битимлар тўғрисида савдо иштирокчилари кесимида маълумот (савдо предмети, нархи, келишув шартлари, битим тузилган сана, шартнома рақами ва иштирокчиларнинг реквизитлари)

1. Биржа битимлари

2. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартиби

3. Давлат шартномалари


"Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, "Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси" АЖ

48.

Савдо иштирокчилари кесимида биржа савдолари орқали амалга оширилган битимлар (савдо предмети, нархи, келишув шартлари) тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек электрон биржа савдо тизимининг маълумотлар базаси


"Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси" АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

49.

Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар тўғрисида маълумот (сана, қиймат, номинал қиймати, қимматли қоғозлар тури, эмитент, харидор ва сотувчининг реквизитлари)


"Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази" ДУК, "Тошкент Республика фонд биржаси" АЖ


50.

Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар, жумладан лицензияни тўхтатиб туриш, тугатиш, бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар


Туризм ва спорт вазирлиги


51.

Лицензияларни бериш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, қуйидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши ёки бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар:

1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўлланган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.

2. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш.


Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

52.

Кўчмас мулклар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида маълумотлар


Дaвлaт солиқ қўмитaси ҳузуридaги Кaдaстр агентлиги


53.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулк ва ер участкалари тўғрисида тоифалар бўйича маълумот (объектлар, шартномалар, эгалари, жойлашуви, баҳоланган қиймати тўғрисида тўлиқ маълумот)


Дaвлaт солиқ қўмитaси ҳузуридaги Кaдaстр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


54.

Маълумотлар базаси (хорижий давлатларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома тақдим этилган хорижий фуқаролар тўғрисида маълумот)


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги


55.

Лицензияларни бериш фактлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки диний таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси

56.

Давлат реестрига киритилган ва фаолияти тугатилган нашриётлар тўғрисидаги маълумотлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


57.

Лицензияларни бериш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


58.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси тўғрисида маълумот


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


59.

Юридик ва жисмоний шахслар кесимида ҳақиқатда фойдаланилган табиий газ ҳажми тўғрисида маълумот


"Ўзтрансгаз" АЖ, "Ҳудудий газ тармоқлари" АЖ


60.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимидан маълумотлар (жисмоний шахслар ва иш берувчилар)


АТ "Халқ банки"


61.

Сотилган чипталар, шунингдек, йўловчиларнинг рўйхатдан ўтишлари (йўловчи, сана, йўналиш ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ


62.

ДЕПО ҳисобварақлари, шунингдек, акциялар ва устав фондларидаги улушлар тўғрисида маълумот


"Қимматли қоғозларнинг марказий дeпозитарийси" ДУК


63.

Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг давлат реестри


Давлат активларини бошқариш агентлиги


64.

Гиёҳвандликка оид содир этилган жиноятларни ҳисобга олиш маълумотлар банки


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


65.

Алкоголли маҳсулотлар сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестри


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


66.

Рўйхатдан ўтказилган кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлар реестри


67.

Нефть, газ ҳамда газ конденсати қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


68.

Нефть маҳсулотларини сотиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 июндаги

ПФ-6252-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ПФ-5019-сон Фармонининг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

Бошлиқ ёрдамчиси

Матбуот котиби




  


Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари - Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи























Кадрлар бўлими

4


Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2


Ахборот-таҳлил бўлими

5

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси

23










Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни  легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси

23






Ички хавфсизликни таъминлаш бўлими

3













Ташкилий-назорат бўлими

3


Биринчи бўлим

6



Ҳужжатли текширишлар бўлими

7




















Ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

2



Иккинчи бўлим

6

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими

8


Тезкор-қидирув фаолияти ҳисоби бўлими

4


Суриштирув бўлими

4



















Учинчи бўлим

6



Халқаро алоқалар бўлими

3




Навбатчилик қисми








Терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўлими

3





Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2









Айдар-Арнасой кўллари тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими

3






















  

  












Махсус бўлим

1


Методология, хавфларни баҳолаш ва типологиялар бўлими

4



































Криминалистика лабораторияси

1




Молия-хўжалик бўлими

3






Хавфларни баҳолаш маркази

7


Ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар













Департамент бошқарув ходимларининг умумий сони - 1 031 штат бирлиги

шундан марказий аппаратда - 92 штат бирлиги.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5120-сон Фармонида:


2-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";

саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5446-сон Фармонида:


а) 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қтисодий ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, чек қўйиш ва бартараф этиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-иловада:


11-банднинг 5-кичик банди:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ маълумотлар ва ахборотни алмашиш ҳамда юбориш бўйича ҳамкорлик тартибини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан биргаликда белгилайди";

учинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидан "ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 3-1-боб билан тўлдирилсин:


"3-1-боб. Департамент ходимлари томонидан жисмоний

куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш


16-1. Департамент ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда эга.

Департамент ходими махсус тайёргарликдан, шунингдек, жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий яроқлилигини текшириш учун даврий текширувдан ўтиши шарт. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.

Жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий яроқлилигини аниқлаш бўйича текширувдан ўта олмаган Департамент ходимининг жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситалар қўллаш билан боғлиқ тезкор тадбирларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак, бундан ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва Департамент ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.

Жисмоний куч ишлатилиши ва махсус воситалар қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахслар хатти-ҳаракатларининг хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда Департамент ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.

Жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек, имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.

Жисмоний куч ишлатилган ва махсус воситалар қўлланилган ҳар бир ҳолат тўғрисида Департамент ходими бевосита бошлиғига дарҳол ахборот бериши шарт.

Жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний ёхуд юридик шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида Департамент ходими тегишли прокурорга дарҳол хабар беради.

Департамент ходимининг жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш чоғида ўз ваколатлари доирасидан чиққанлиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилган бўлса, Департамент ходими жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни қўллаш чоғида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

Агар Департамент ходими томонидан жисмоний куч ишлатилганлиги ёки махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида фуқарога тан жароҳати етказилса ёхуд у ҳалок бўлса, Департамент ходими ҳодиса жойини ўзгаришсиз сақлашга қаратилган чораларни кўриши шарт.

16-2. Агар куч ишлатилмайдиган усуллар Департамент ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади:

жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;

жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни Департамент органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;

Департамент ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

Департамент ходими ушбу Низомда махсус воситалар қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.

Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд Департамент ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

16-3. Департамент ходими қуйидаги ҳолларда махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга:

фуқарога ёки Департамент ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;

Департамент ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;

жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;

жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни Департамент органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб боришда;

жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлашда.

Департамент ходими қуйидаги махсус воситаларни қўллаш ҳуқуқига эга:

қўлкишанлар ёки бошқа боғлаш воситалари - ушбу банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

электрошок қурилмалари - ушбу банднинг иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

махсус бўёвчи ва маркировка қилувчи воситалар - ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда.

Махсус воситаларнинг қўлланилиши учинчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирмаслиги ва мол-мулкига зарар етказмаслиги керак.

Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан махсус воситаларни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ва (ёки) фуқароларнинг ёхуд Департамент ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.

Департамент органлари таъминотида бўладиган махсус воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"Департамент марказий аппаратининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи бир вақтнинг ўзида Департамент бошлиғининг матбуот котиби ҳисобланади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида:


қуйидаги мазмундаги 35-позиция билан тўлдирилсин:

"

35.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички назорат қоидаларини тасдиқловчи давлат органлари ва назорат юклатилган органлар


30 кундан

ошмаган

ҳолда


";


изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"35-позицияда кўрсатилган назоратни амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2847-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

қтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";


б) 7-илованинг рус тилидаги матнида:


8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"участие в разработке и реализации мер по противодействию легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения";


9-бандда:


7-кичик бандда:

ўн тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар тегишинча ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 15-кичик банд билан тўлдирилсин:

"15) в сфере участия в разработке и реализации мер по противодействию легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения:

разрабатывает и утверждает в установленном порядке правила внутреннего контроля для организаций, оказывающих лизинговые услуги, для страховщиков, страховых посредников, организаций, осуществляющих операции с драгоценными металлами и драгоценными камнями, аудиторских организаций, профессиональных участников рынка ценных бумаг и организаций, осуществляющих деятельность по организации лотерей, а также осуществляет мониторинг и контроль за их соблюдением;

изучает, анализирует и оценивает риски легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансирования терроризма и финансирования распространения оружия массового уничтожения в сфере оказания лизинговых услуг, осуществления страховой, аудиторской деятельности, оборота драгоценных металлов и драгоценных камней, рынка ценных бумаг и организации лотерейи принимает меры по снижению выявленных рисков;

участвует в установленном порядке в международном сотрудничестве в сфере противодействия легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения;

обеспечивает выполнение обязательств, вытекающих из Соглашения о Евразийской группе по противодействию легализации преступных доходов и финансированию терроризма;

применяет меры в соответствии с законодательством, в случае выявления нарушений законодательства о противодействии легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения;

осуществляет взаимодействие со специальным уполномоченным государственным органом по вопросам противодействия легализации доходов, полученных от преступной деятельности, финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения и ежегодно информирует его о выявленных рисках и принятых мерах по их снижению".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 7-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";

еттинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 8-банд қуйидаги мазмундаги "з-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з-1) крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади";


в) 10-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши борасида текширувлар ўтказиш ва натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш";

олтинчи хатбоши тегишинча еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";


б) 1-иловада:


9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";


10-банд қуйидаги мазмундаги 19-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"19-1) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

адвокатлик тузилмалари ва нотариал идоралари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

адвокатлик ва нотариал хизматлар кўрсатиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) жараёнида улар томонидан тақдим этилган ўзларининг бенефицарлари тўғрисидаги маълумотлар асосида юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантиради ва юритади;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3926-сон қарорининг 2-банди олтинчи хатбошиси ва 3-банди "в" кичик банди учинчи хатбошиси "терроризмни молиялаштиришга" сўзларидан кейин "ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3947-сон қарорида:


а) 6-бандда:

"а", "б", "в" ва "в-1" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари А.А. Турдалиевга - тижорат банклари ва кредит ташкилотлари хавфлари бўйича;

б) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Д.Ш. Султановга - лизинг хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар, аудиторлик ташкилотлари, суғурталовчилар ва суғурта воситачилари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда лотереялар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар хавфлари бўйича;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари в.б. Т.Н. Набиевга - риэлторлик ташкилотлари хавфлари бўйича;

в-1) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Х. Умматовга - товар-хом ашё биржалари хавфлари бўйича";


қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари В.Ю. Пакка - крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хавфлар бўйича";


г) 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"СОСТАВ

Межведомственной комиссии по противодействию

легализации доходов, полученных от преступной

деятельности, финансированию терроризма

и финансированию распространения

оружия массового уничтожения

        

Артикова С.Б.

-

заместитель Генерального прокурора Республики Узбекистан, председатель Комиссии


Рахимов Д.Ф.

-

начальник Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан, заместитель председателя Комиссии


По согласованию

-

ответственный сотрудник аппарата Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан


Пак В.Ю.

-

заместитель директора Национального агентства проектного управления при Президенте Республики Узбекистан


Турдалиев А.А.

-

заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан


Собиров Ш.У.

-

первый заместитель министра внутренних дел Республики Узбекистан


Султанов Д.Ш.

-

заместитель министра финансов Республики Узбекистан


Базарбаев З.Г.

-

заместитель министра обороны Республики Узбекистан


По должности

-

заместитель министра иностранных дел Республики Узбекистан


Ташкулов А.Д.

-

заместитель министра юстиции Республики Узбекистан


Латифжонов А.Р.

-

заместитель министра по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан


Олматов Б.А.

-

заместитель министра по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан


Рахимов Б.А.

-

заместитель министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан


Мирзаалимов Н.М.

-

заместитель председателя судебной коллегии по уголовным делам Верховного суда Республики Узбекистан


По должности

-

сотрудник Службы государственной безопасности Республики Узбекистан


Мухторов И.М.

-

первый заместитель Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан


Файзибоев А.Э.

-

заместитель председателя Государственного налогового комитета Республики Узбекистан


Икрамов А.А.

-

заместитель председателя Государственного комитета Республики Узбекистан по статистике


Набиев Т.Н.

-

и.о. заместителя директора Агентства по управлению государственными активами Республики Узбекистан


Умматов Б.Х.

-

заместитель председателя Антимонопольного комитета Республики Узбекистан


Ташкентбаев И.Э.

-

заместитель председателя Государственного комитета промышленной безопасности Республики Узбекистан


Маткаримов А.А.

-

заместитель начальника Государственной инспекции по контролю в сфере информатизации и телекоммуникаций Республики Узбекистан


Исаев А.Б.

-

заместитель начальника Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан, руководитель ответственного подразделения рабочего органа


           

Примечание: при переходе членов Комиссии на другую работу в ее состав включаются лица, вновь назначенные на эти должности, либо лица, на которых возложено выполнение соответствующих функций".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4024-сон қарорига 1-иловада:


а) 10-банд 1-кичик бандининг тўққизинчи хатбошисида "ва терроризмни молиялаштиришга" сўзлари "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14-банднинг 5-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённомалар тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда эса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июнь
















































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск