ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 й. 402-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N 402



"ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА,

ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА

ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА  ҚАРШИ  КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - ташкилотлар) томонидан шубҳали операциялар тўғрисида махсус ваколатли органга хабар бериш, ушбу хабарларни махсус ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш ҳамда ташкилотларга сўров юбориш тартибини назарда тутувчи Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

махсус ваколатли орган, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда тергов органларининг халқаро ва хорижий ташкилотлар билан соҳага доир ахборот алмашинувини таъминлаш, халқаро сўровларни тайёрлаш, юбориш, ижро этиш ва рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

ваколатли органлар томонидан ташкилотларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларга доир ҳисоботларини масофавий тарзда таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкилотга чиққан ҳолда текширув ўтказиш орқали ўрганиш тартибини назарда тутувчи Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - ташкилотлар) томонидан шубҳали деб топилган операциялар ҳақидаги хабарлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда - махсус ваколатли давлат органи) автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ёрдамида тақдим этилади, давлат сирларини ташкил этувчи ахборотлар бундан мустасно;

ташкилотлар томонидан махсус ваколатли давлат органига юборилаётган хабарга уни юбориш учун асос бўлган маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади;

махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган хабарларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ташкилотларни ва уларни назорат қилувчи органларни таҳлилий маълумотнома, тақдимнома, маъруза ва семинарлар, шунингдек, методик тавсиялар орқали мунтазам равишда хабардор қилиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ваколатли органлари ўртасида легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик тарафларнинг халқаро сўровларига ёки ўз ташаббусларига кўра амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорликни амалга оширувчи ваколатли органлари махсус ваколатли давлат органининг сўровига мувофиқ халқаро ҳамкорлик ҳақидаги маълумотларни тақдим этадилар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан амалга оширилади;

мониторинг ташкилотлар тақдим этган ҳисоботлар, статистик ва бошқа маълумотларни ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади;

мониторингни амалга оширишда ташкилотларга ташриф буюриш, шунингдек, текширув предметига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб қилиб олиш ман этилади;

назорат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси ҳолатини ташкилотга чиққан ҳолда ўрганиш орқали ўтказилади;

назорат давомида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари доирасига кирмайдиган масалаларни ўрганиш тақиқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

402-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" бўлимида "Департамент бошлиғининг ёрдамчиси" сўзларидан кейин "Бошқарма бошлиғининг ўринбосари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда):


а) 7-банд қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўз ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";

йигирма биринчи хатбоши йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 8-банд қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи - ўттиз биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ДБҚ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган нақд пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ушлаб туради ҳамда олиб қўйади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди";

йигирма еттинчи хатбоши ўттиз иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг "Кафолатлар мазмуни" устуни 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар белгилансин:

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади;

назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) 4-банди тўртинчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 12-банди ўн учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 4-модда) 6-бандидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 июндаги 123-сон қарорининг номидаги, 1-банди учинчи хатбошисидаги ва 2-иловаси номидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


53-банди 4-кичик банди биринчи хатбошисидаги ва учинчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга" ва "Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 10 декабрдаги 309-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 50-51-сон, 537-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасида:


а) қуйидаги мазмундаги 8-1-позиция билан тўлдирилсин:

"8-1

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бюджет маблағларини олувчи давлат органлари ва ташкилотларида Департамент томонидан ўтказилган тафтишлар ва текширувлар натижалари бўйича аниқланган ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган бюджет маблағларнинг ноқонуний харажатлари, ўғирликлар, талон-торожликлар, камомадлар суммаси

10";

б) "**" изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 1 февралдаги 25-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 48-модда) 2-бандидаги "Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида" 2013 йил 23 январдаги 16-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласинлар";


в) 3-банддаги ва 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда) иловасининг 19-банди тўртинчи хатбошисидаги "жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялаштиришдан олинган даромадлар легаллаштирилишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик" сўзлари "жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


1 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи хатбошисидаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида низомнинг 13-банди ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 3-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 25-банди саккизинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" сўзлари "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади".

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш";


б) 11-бандда:

"в" кичик банддан еттинчи - тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "е" кичик банди билан тўлдирилсин:

"е) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

махсус ваколатли давлат органи билан бирга товар-хомашё биржалари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

товар-хомашё биржалари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;

белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашда иштирок этади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади";


в) 13-бандда:

ўттизинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўттиз учинчи - қирқ иккинчи хатбошилар тегишинча ўттизинчи - ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 616-сон қарори билан тасдиқланган "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламентининг 14-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 54-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан берилган маълумотлар асосида ўтказилган бўлса, камерал солиқ текшируви натижасида кўп ва жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича ундирилган солиқлар, пеня ва молиявий жарималар суммаларининг 20 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳамда 20 фоизи Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Бунда, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ундирилган маблағларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади".




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

402-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро тўғрисида намунавий низомнинг 11-2-банди "б" ва "г" кичик бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2005 йил 6 ноябрдаги 243-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди "в" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2013 йил 5 декабрдаги 318-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 38-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 9 июндаги 365-сон қарорига илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди "г", "д" ва "е" кичик бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек унга 1-илова.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 46-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь








































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск