ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2021 й. 402-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

402-сон қарорига

3-ИЛОВА



Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ

операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги

қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг

ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан легаллаштиришга (кейинги ўринларда - легаллаштириш) қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг текширув ўтказишга доир талаблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу соҳада ўтказиладиган текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Низомнинг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ҳамда "Текширувларни рўйхатга олиш китоби" билан ишлашга доир талаблари тадбиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;


мониторинг - ташкилотлар томонидан легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси юзасидан ҳисобот ва ахборотларни масофадан таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


мониторинг ва назоратни амалга оширувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) - тегишли ташкилотлар учун легаллаштиришга қарши курашиш борасида ички назорат қоидаларини ишлаб чиқувчи ва тасдиқловчи органлар ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилиш ваколати берилган бошқа органлар ва ташкилотлар;


назорат - легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси ҳолатини ташкилотга чиққан ҳолда ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


операциялар - легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операциялар;


ташкилотлар - Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида назарда тутилган ташкилотлар.


3. Легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Мониторинг ва назорат ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.


4. Мониторинг ва назорат қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш принциплари асосида амалга оширилади.


5. Мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг асосий мақсади ташкилотлар томонидан легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.

Қуйидагилар мониторинг ва назоратнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ташкилотларнинг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик;

ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

легаллаштиришга қарши курашиш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.


6. Мониторинг ва назоратни амалга ошириш ушбу Низомнинг 1-1а-иловаларидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МОНИТОРИНГНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Мониторинг легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида ташкилотлар тақдим этган ҳисоботлар, статистик ва бошқа маълумотларни ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади.

Ҳисобот шакллари ваколатли органлар томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


8. Мониторингни амалга оширишда ташкилотларга ташриф буюриш, шунингдек, легаллаштиришга қарши курашиш соҳасига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб қилиб олиш ман этилади.


9. Мониторинг давомида легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ваколатли органлар томонидан уларни бартараф этиш чоралари кўрилади ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



3-БОБ. НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


10. Назорат ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ваколатли органлар томонидан мустақил ёки махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида текширув шаклида амалга оширилади.

Махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси асосида тегишли ваколатли органлари томонидан унинг назорати остидаги ташкилотларда текширув ўтказилиши мумкин.


11. Текширув Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилади, тадиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотлар бундан мустасно.


12. Текширув давомида легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари доирасига кирмайдиган масалаларни ўрганиш тақиқланади.


13. Текширув ваколатли органлар томонидан мустақил ёки ҳамкорликда чиқарилган текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруққа (фармойишга) (кейинги ўринларда - буйруқ (фармойиш) асосан ўтказилади.

Текширувни ўтказиш учун ваколатли органларнинг икки ёки ундан ортиқ ходимлари жалб этилган тақдирда, буйруқ ёки фармойишда улардан бири текширувда вазифаларни тақсимлаш бўйича гуруҳ раҳбари этиб белгиланади.


14. Ҳамкорликда ўтказиладиган текширувлар текширув бошланишидан камида беш кун олдин ўзаро хабардор қилган ҳолда ўтказилади.


15. Буйруқ (фармойиш)да қуйидагилар кўрсатилади:

текширув ўтказадиган ваколатли орган(лар) номи;

буйруқ (фармойиш) рақами ва санаси;

текширув ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;

текширув ўтказиладиган ташкилотнинг номи, почта манзили ва фаолият кўрсатиш жойи;

текширув жараёнида ўрганиладиган масалалар доираси ҳамда текширилаётган фаолият даври;

текширувни бошлаш ва тугаш муддати.

Текширувни бошлашдан олдин текширув дастури тузилиши ва унда ўрганиладиган масалалар акс эттирилиши лозим.


16. Текширув дастурига қуйидагилар киритилади:

масъул шахсларни тайинлаш тартибига риоя этилиши;

масъул шахсни ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш аҳволи;

ташкилот фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги ва уларга риоя этилиши;

ички назоратни ва мижозларни текшириш чораларини жорий этиш;

легаллаштириш билан боғлиқ таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этиш, шунингдек, ушбу таваккалчилик ҳақида раҳбариятни ўз вақтида хабардор қилиш ва уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш ҳолати;

масъул шахсларнинг зиммасига ички назорат қоидалари ва лавозим йўриқномаси билан юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши;

мижозларни, шу жумладан бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича ўз вақтида ва тўлиқ чоралар кўрилганлиги;

масъул шахслар томонидан мижозларни текшириш, мижоз ёки операцияларнинг таваккалчилик даражасини аниқлаш, таваккалчиликларни қайд этиш ҳамда назорат қилишнинг кенгайтирилган чораларини қўллашнинг тартиб ва талабларига риоя этилиши;

операция иштирокчилари ўртасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига (кейинги ўринларда - Рўйхат) киритилган шахсларни аниқлаш бўйича ишлар ҳолати;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиб ва талабларига риоя этилиши;

махсус ваколатли давлат органи томонидан операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан юборилган кўрсатмаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши;

легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ишларда махфийлик талабларига риоя этилиши;

операциялар ҳақидаги ахборотларни, идентификациялаш маълумотларини, мижозларни текшириш материалларини, шунингдек, легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бошқа маълумотларни сақлаш тартибларига риоя этилиши;

шубҳали операциялар ҳақида хабарларни тайёрлаш талабларига ҳамда уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш муддати ва тартибига риоя этилиши;

шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар), шу жумладан ушбу операцияларнинг барча ҳолатлари ва контрагентлари тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши;

махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши;

легаллаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ташкилотлар, шу жумладан ушбу соҳадаги хорижий давлат ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш аҳволи;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар.


17. Текширувни ўтказиш вақтида текширувга алоқадор бўлмаган шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади, ваколатли органлар томонидан жалб этилган мутахассислар бундан мустасно.


18. Ташкилотнинг мансабдор шахси буйруқ (фармойиш)ни қабул қилишдан бош тортиши текширувни ўтказишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда далолатнома тузилиб, текширув ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

Текширувни ўтказиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим.


19. Текширув далолатномасига "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда - электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.

Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, ташкилот мансабдор шахси текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.


20. Буйруқ (фармойиш)да кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.


21. Ваколатли органлар барча ўтказилган текширув натижалари ҳақида махсус ваколатли давлат органини текширув туганган кундан сўнг уч иш куни ичида хабардор қилиши лозим.



4-БОБ. ТЕКШИРУВНИ ЎТКАЗИШГА ВАКОЛАТЛИ

БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲАМДА ТАШКИЛОТ

МАНСАБДОР ШАХСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотдан текширув предметига тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш, уларни ўрганиш ҳамда нусха олиш;

ташкилотнинг мансабдор шахсидан текширув предметига тааллуқли масалалар бўйича ёзма тушунтириш беришни ҳамда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилиш;

ташкилот раҳбарияти олдига айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш;

аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш.

Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган ташкилот мансабдор шахслари учун мажбурий ҳисобланади.


23. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:

текширув бошлангунга қадар ташкилот мансабдор шахсини буйруқ (фармойиш) билан таништириш ва унинг нусхасини имзо қўйдирган ҳолда тақдим этиш;

ташкилот мансабдор шахсини текширув мақсади билан таништириш, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиш;

текширилаётган ташкилотда "Текширувларни рўйхатга олиш китоби" мавжуд бўлган ҳолларда, унинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдириш;

текширувни ўтказиш вақтида ташкилот мансабдор шахсига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан, текширув вақтида мутахассисларни жалб қилишга ҳақли эканлигини тушунтириш;

ўзига маълум бўлган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;

ўтказилган текширув натижалари билан ташкилот мансабдор шахсини таништириш;

текширув натижалари текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилишини таъминлаш;

ўз ваколатлари ва буйруқ (фармойиш)да белгиланган текширув мақсадлари доирасидан чиқмаслик.

Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.


24. Ташкилот мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

буйруқ (фармойиш) нусхасини олиш, текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси билан танишиш;

текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш;

текширувни ўтказиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган шахсларга текширувни ўтказишга йўл қўймаслик;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсдан "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"нинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдиришни талаб қилиш, тўлдиришдан бош тортган тақдирда эса - ўзининг ҳудуди ва биноларига киришига йўл қўймаслик;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг ваколатига кирмайдиган ёки текширув предметига алоқадор бўлмаган масалалар бўйича талабларни бажармаслик;

текширув материалларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш, улар билан танишиш ва нусха олиш;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.

Ташкилот мансабдор шахси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


25. Ташкилот мансабдор шахси қуйидаги мажбуриятларга эга:

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга текширув билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек, электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаш;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг текширув билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш ҳамда унинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширув предметига алоқадор масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш.

Ташкилот мансабдор шахси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



5-БОБ. ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


26. Текширув натижалари бўйича текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс томонидан текширув далолатномаси тузилади.

Текширув далолатномаси икки нусхада, ҳамкорликда ўтказилган текширувлар бўйича эса, уч нусхада тузилади ҳамда текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар ва ташкилот мансабдор шахси томонидан имзоланади.


27. Текширув далолатномасида қуйидагилар қайд этилиши лозим:

текширувни ўтказган ваколатли орган(лар) номи;

далолатнома тузилган жой ва сана;

буйруқ (фармойиш) рақами ва санаси;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;

текширилган ташкилотнинг номи, почта манзили ва фаолият кўрсатиш жойи;

текширув ўтказилган жой ва сана, текширилган фаолият даври;

текширув натижалари, шу жумладан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг хусусиятлари ҳамда қонун бузилишида жавобгар бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар;

ташкилотнинг мансабдор шахси далолатнома билан танишганлиги (имзолаганлиги), текширув натижалари бўйича берилган шикоят ва эътирозлар ҳамда танишишдан ёки имзолашдан бош тортганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

"Текширувларни рўйхатга олиш китоби"нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда - электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг имзоси.


28. Текширув далолатномасининг бир нусхаси текширув ўтказилган ташкилот мансабдор шахсига тилхат орқали топширилади ҳамда текширув натижалари ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.


29. Текширув далолатномаси ташкилот мансабдор шахсига топширилган кун текширув якунланган кун деб ҳисобланади.


30. Текширувни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, мутахассислар хулосалари, текширув давомида олинган материаллар, шунингдек, текширув доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар текширув далолатномасига илова қилинади.


31. Текширув натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва қонуний чора кўриш текширувни ўтказган ваколатли орган, ҳамкорликдаги текширув бўйича эса, текширув ташаббускори томонидан амалга оширилади.

Бунда, текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича фақат ўз ваколати доирасида уларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни кўриши мумкин.


32. Текширув давомида аниқланган легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари бўйича иш юритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


33. Ваколатли органлар ушбу Низомга мувофиқ ўтказилган текширувлар ҳамда кўрилган чоралар ҳисобини юритишлари лозим.


34. Ваколатли органлар ўтказилган мониторинг ва назорат натижалари ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган жадвал асосида махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.


35. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ

операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг

фаолияти устидан мониторинг ва назоратни

амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари




1-босқич


Ваколатли органлар


1. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этган ҳисоботларни, статистик ва бошқа маълумотларни масофавий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш.


2. Ўрганиш давомида қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


1. Доимий равишда



2. Мониторинг натижаларига кўра

2-босқич


Ваколатли органлар


1. Текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) қабул қилиш.


2. Текширувни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш, тадиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотлар бундан мустасно.


3. Текширув дастурини ишлаб чиқиш.


1 кун ичида




3-босқич


Ваколатли органларнинг текширувни амалга оширувчи ходимлари


1. Текширилаётган ташкилот мансабдор шахсини буйруқ билан таништириш.


2. "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"ни тўлдириш.


3. Текширувни амалга ошириш, текширув предметига доир ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


1. Текширув бошланган кунда


2. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда




4-босқич


Текширилаётган ташкилот мансабдор шахси


1. Текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш.


2. Текширув материаллари билан танишиш ва нусха олиш.


3. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширувга доир масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш.


Текширув давомида




5-босқич


Ваколатли органларнинг текширувни амалга оширувчи ходимлари


1. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузиш ва нусхасини ташкилот мансабдор шахсига тақдим этиш.


2. Текширув натижалари бўйича махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш ҳамда уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш.


3. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриш.


1. Текширув якунланган кунда


2. Текширув якунлангандан сўнг уч кун ичида








Низомга

1а-ИЛОВА



НАМУНА



Аудиторлик ташкилотларининг жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга  ва  оммавий  қирғин  қуролини

тарқатишни  молиялаштиришга  қарши  курашиш

соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши

устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Молия вазирлиги


1. Аудиторлик ташкилоти тақдим этган ҳисоботларни, статистик ва бошқа маълумотларни масофавий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш.


2. Ўрганиш давомида қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


1. Доимий равишда



2. Мониторинг натижаларига кўра

2-босқич


Молия вазирлиги


1. Текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) қабул қилиш.


2. Текширувни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш.


3. Текширув дастурини ишлаб чиқиш.


1 кун ичида




3-босқич


Молия вазирлигининг текширувни амалга оширувчи ходимлари


1. Аудиторлик ташкилотининг мансабдор шахсини буйруқ билан таништириш.


2. "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"ни тўлдириш.


3. Текширувни амалга ошириш, текширув предметига доир ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.


1. Текширув бошланган кунда


2. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда




4-босқич


Аудиторлик ташкилотининг мансабдор шахси


1. Текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш.


2. Текширув материаллари билан танишиш ва нусха олиш.


3. Молия вазирлигининг ваколатли ходимига ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширувга доир масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш.


Текширув давомида




5-босқич


Молия вазирлигининг текширувни амалга оширувчи ходимлари


1. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузиш ва нусхасини аудиторлик ташкилоти мансабдор шахсига тақдим этиш.


2. Текширув натижалари бўйича махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш ҳамда уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш.


3. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриш.


1. Текширув якунланган кунда


2. Текширув якунлангандан сўнг уч кун ичида








Низомга

2-ИЛОВА



томонидан 20_____ йилнинг ______ чорагида

(ваколатли орган номи)


пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни

амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятданолинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга

ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши

устидан мониторинг ва назорат натижасида бўйича

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ташкилот номи

Назорат тури

Аниқланган қонун бузилишш ҳолатларининг қисқача мазмуни

Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар

Ташкилотга нисбатан қўлланилган санкциялар

Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони

мониторинг натижалари

назорат натижалари

Жами

Шу жумладан

Маъмурий

интизомий

1.









2.









3.









4.









5.









6.









7.









(ваколатли орган раҳбари)


20__ йил "____" ___________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь














































Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск