ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2021 й. ПҚ-5168-сон "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N ПҚ-5168



ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИГА

ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида синов тариқасида жами 23 та давлат органи ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларига юридик хизматлар кўрсатувчи марказлар фаолияти Адлия вазирлиги тизимида йўлга қўйилиб, ўзининг ижобий самарасини кўрсатди.

Шу билан бирга, соҳага тажрибали кадрларнинг жалб қилинишидаги камчиликлар ҳужжатлар лойиҳаларининг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада қабул қилинаётган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар кўп ҳолларда жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларига марказлашган юридик хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказларини (кейинги ўринларда - Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда - давлат ташкилотлари) фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;

давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;

давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;

давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш.

3. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб жами 1 182 та юридик хизматлар штат бирликлари 1-иловага мувофиқ қисқартирилсин ҳамда бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирликлари 2-иловага мувофиқ ажратилсин.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи "E-huquqshunos" электрон тизимини босқичма-босқич жорий этсин.

Бунда, "E-huquqshunos" электрон тизими қуйидаги асосий имкониятларга эга бўлиши назарда тутилсин:

электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш;

электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш;

Марказларнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш;

электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш;

давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда юбориш;

тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали алмашиш;

давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш;

юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга нисбатан ўтказиладиган текширишларда масофавий тарзда иштирок этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;

Марказлар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва уларга асослантирилган жавоблар юборишда иштирок этиш.


5. Белгилансинки:

Марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш "E-huquqshunos" электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

Марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади;

Марказлар ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра тегишли равишда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларига тенглаштирилади, шунингдек, уларга адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;

Марказлар ходими сифатида камида уч йил меҳнат стажига эга бўлган шахс лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳамда нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади;

Марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади;

Марказлар тегишли ташкилотда қонунчилик ҳужжатлари билан юридик хизматларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади;

Марказларга ушбу қарорда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди;

Марказлар ходимларининг ойлик иш ҳақи, шунингдек, Марказларнинг жорий харажатлари - маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, Марказлар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бунда, давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг 16 фоизи унинг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ундириладиган қисмини 80 фоиздан 74 фоизга камайтириш ҳисобига бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

Марказлар таъминоти учун харажатларни молиялаштириш тегишли маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундан маъмурий жавобгарлик ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ қабул қилинадиган ҳужжатлар мустасно. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди;

Марказларга ўзининг асосий фаолиятига таъсир кўрсатмаган ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаган ҳолда бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилади. Юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда пуллик хизматлардан келиб тушган маблағлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

туман (шаҳар) давлат ташкилотлари билан Марказлар ўртасида юридик хизмат кўрсатиш доирасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


7. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Марказларнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Марказларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

Марказлар фаолиятини ташкил этиш тартиби.


8. Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 3-бандига асосан 2021 йилдан бошлаб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини қайта кўриб чиқсин.

Қисқартирилаётган штат бирликлари ҳисобидан Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қўшимча 2 та бошқарув ходими штат бирликлари ажратилсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги 2021 йил 1 декабргача:

Марказларни, биринчи навбатда, давлат хизматлари марказларининг биноларига ёки бошқа бинога жойлаштирилишини таъминласин;

аниқ ҳисоб-китобларга мувофиқ Марказларни зарур компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда, заруратга кўра, тегишли биноларни таъмирлаш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши назарда тутилсин.


10. Адлия вазирлиги:

2021 йил 1 октябргача Марказларни малакали кадрлар билан, шу жумладан биринчи навбатда қисқартирилаётган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритиб келган ходимлар ҳисобидан ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чораларини кўрсин;

2021 йил 1 декабргача Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўзларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


11. Юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 ноябрь ва 2022 йил 1 апрелга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июндаги

ПҚ-5168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат бюджетидан молиялаштириладиган

давлат органлари ва ташкилотларининг туман

(шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан

бошлаб қисқартирилаётган юридик хизматлар

ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

Т/р

Давлат органи (ташкилоти) номи

Туман (шаҳар) бўлинмалари

Қисқартирилаётган штат бирликлари сони

1.

Молия вазирлиги

Молия бўлимлари

204

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари

204

3.

Тиббиёт бирлашмалари

194

4.

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими бўлимлари

190

5.

Маданият вазирлиги

Маданият бўлимлари

160

6.

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим бўлимлари

102

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ободонлаштириш бошқармалари

62

8.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Давлат ўрмон хўжаликлари

54

9.

Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларидаги юридик хизмат кўрсатиш марказлари*

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари

12

Жами:

1 182

*) Ушбу марказлар эксперимент тариқасида Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори асосида ташкил этилган.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июндаги

ПҚ-5168-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг

ҳузурида ташкил этилаётган юридик

хизмат  кўрсатиш марказлари

ШТАТ БИРЛИКЛАРИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туманлар (шаҳарлар) сони

Марказларда жорий этиладиган штат бирликлари

Марказ бошлиғи

Бош юрисконсульт

Жами

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

17

17

61

78

2.

Андижон вилояти

16

16

65

81

3.

Бухоро вилояти

13

13

48

61

4.

Жиззах вилояти

13

13

43

56

5.

Қашқадарё вилояти

15

15

62

77

6.

Навоий вилояти

11

11

47

58

7.

Наманган вилояти

12

12

66

78

8.

Самарқанд вилояти

16

16

72

88

9.

Сурхондарё вилояти

15

15

65

80

10.

Сирдарё вилояти

11

11

30

41

11.

Тошкент вилояти

22

22

87

109

12.

Фарғона вилояти

19

19

91

110

13.

Хоразм вилояти

13

13

55

68

14.

Тошкент шаҳри

12

12

59

71

Жами:

205

205

851

1 056

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан юридик хизмат кўрсатиш марказлари тузилмасига, заруратга кўра, ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июндаги

ПҚ-5168-сон қарорига

3-ИЛОВА


Юридик хизмат кўрсатиш марказлари

томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат

органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари

ва давлат ташкилотларининг

РЎЙХАТИ

Т/р


Давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари

ва давлат ташкилотлари номи


1.

Молия бўлими


2.

Халқ таълими бўлими


3.

Мактабгача таълим бўлими


4.

Маданият бўлими


5.

Тиббиёт бирлашмаси


6.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими


7.

Давлат ўрмон хўжалиги


8.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими


9.

Ободонлаштириш бошқармаси


10.

Ирригация бўлими


11.

Қурилиш бўлими


12.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими


13.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими


14.

Оила ва хотин-қизлар бўлими


15.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


16.

Давлат солиқ инспекцияси


17.

Қишлоқ хўжалиги бўлими


18.

Туризм ва маданий мерос бўлими


20.

Ёшлар ишлари агентлиги бўлими

Давлат ташкилотларининг номи


1.

Умумий ўрта таълим мактаблари


2.

Мактабгача таълим ташкилотлари


3.

Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 29 июндаги

ПҚ-5168-сон қарорига

5-ИЛОВА


Юридик хизмат кўрсатиш марказларини

ташкил этиш ва уларнинг фаолият

кўрсатишини таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан ўз вақтида тўлдириш.

1. Марказларни малакали кадрлар билан, шу жумладан биринчи навбатда қисқартирилаётган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритиб келган ходимлар ҳисобидан ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил август-сентябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

2. Юридик хизмат марказларига ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказиш.

2021 йил август-сентябрь

3. Танловда ғолиб бўлган кадрлар билан меҳнат шартномасини тузиш.

2021 йил сентябрь-октябрь

2.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликларини қисқартириш.

1. Штат бирликлари қисқартириладиган ходимларни меҳнатга оид қонунчиликка мувофиқ огоҳлантириш.


2. Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш.

2021 йил

сентябрь

Манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

3.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Юридик хизмат кўрсатиш маркази ўртасида ҳужжатларни тезкор алмашиш чораларини кўриш.

Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг Юридик хизмат марказлари билан ўзаро ишни ташкил этиш мақсадида уларни "E-huquqshunos" ягона электрон тизимига улаш чораларини кўриш.

2021 йил август-октябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

4.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик шахсларга пуллик юридик хизматлар кўрсатиш тартибини жорий қилиш.

1. Юридик шахсларга пуллик юридик хизматлар кўрсатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Марказлар томонидан пуллик юридик хизматлар кўрсатиш учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлаш.

2021 йил ноябрь

5.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини жамоатчиликка етказиш бўйича кенг тарғибот тадбирларини ўтказиш.

1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

МТРК

(А. Хаджаев)

2. Телевидениеда Марказлар фаолияти бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, Марказлар фаолиятини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2021 йил

август-декабрь

6.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларини жойлаштириш учун бино ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Республиканинг барча туманларида (шаҳарларида) бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ва аниқлаш.


2. Бўш турган биноларга Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини жойлаштириш.

2021 йил

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг моддий-техника базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар ва техник воситаларни харид қилиш ва уларни сақлаш учун маблағлар ажратиш.

1. Зарур моддий-техника воситаларни харид қилишга буюртмаларни шакллантириш.


2. Моддий-техника воситаларини харид қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ шартнома тузиш.


3. Харид қилинган моддий-техника воситаларининг юридик хизмат кўрсатиш марказларига етказилишини таъминлаш.

2021 йил

сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сонини ошириш.

1. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар фаолиятини мониторинг қилиш орқали иш ҳажмини аниқлаш.

2021 йил сентябрь-декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатадиган ташкилотлар сонини кўпайтириш масаласи бўйича таклиф киритиш.

2021 йил декабрь

9.

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижаларига кўра, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Таклифларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш.


4. Таклифларни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

2021 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилиши муносабати билан тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш.

1. Ўзгартиришлар киритилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил ноябрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини молия органларида рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

11.

Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Вазирликнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини тайёрлаш.

2021 йил ноябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали лойиҳасини Молия вазирлиги билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил декабрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь





























Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск