ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2021 й. ПҚ-5171-сон "Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2021 й.

N ПҚ-5171



ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ШАФФОФЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Корпоратив ва бюджет буюртмачиларида давлат хариди тизимини янада такомиллаштириш ҳамда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, уларнинг жорий ишлаб чиқариш фаолияти узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил 5 июлдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив буюртмачилар:

давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштиради;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасига киритади;

давлат харидларининг йиллик ва чораклик режа-жадвалларини, шунингдек, импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини харидларнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кузатув кенгаши мажлисида кўриб чиқади;

б) мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.


2. Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгилансин.


3. Республика комиссияси (А.Н. Арипов) мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив ва бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш доирасида:

бир ой муддатда қиймати 1 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган шартномаларни, шу жумладан импорт шартномаларини хатловдан ўтказиб, мақбуллаштириш чораларини кўрсин. Бунда хатлов натижаларига кўра, 30 фоиздан кам бўлган ҳажмда бажарилган ва (ёки) 30 фоиздан кам миқдорда тўлов амалга оширилган шартномалар бўйича харидлар самарадорлигини ошириш ҳамда ортиқча харажатларни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилсин;

ҳар ой якуни билан давлат буюртмачилари раҳбарларининг давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича ҳисоботларини танқидий муҳокама қилиб борсин;

давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ўтказилишини, давлат буюртмачилари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласин.


4. Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Бош вазир ўринбосари Д.А. Кучкаров ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив буюртмачилар билан биргаликда икки ой муддатда халқаро консалтинг ва аудит компанияларини жалб қилган ҳолда:

харид жараёнларини аудитдан ўтказиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш ("форензик");

шартномалар тузиш жараёнларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, нархларни экспертизадан ўтказиш ва товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини таъминлаш;

мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив буюртмачиларда харидлар трансформацияси офисларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Молия вазирлиги (О.Р. Исаков) мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган корпоратив буюртмачилар билан биргаликда икки ой муддатда:

Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали ўртасида ўзаро электрон маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин;

етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминласин;

омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали "E-ombor" товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизимини жорий этсин.


7. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Қудбиев) давлат буюртмачилари билан биргаликда:

уч ой муддатда "E-ombor" товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизимининг солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилинишини таъминласин;

ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) идентификациялаш кодлари Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига мувофиқ акс эттирилишини ҳамда барча шартномалар Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги (О.Р. Исаков) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) билан биргаликда икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда давлат буюртмачиларининг харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган ходимларнинг касбий маҳоратини ҳамда давлат харидлари соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича амалий ўқув курсларини ташкил этсин.


9. Давлат буюртмачилари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига давлат харидларини амалга оширишда соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этилиши, шунингдек, давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3487-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 июлдаги

ПҚ-5171-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари

алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим

корпоратив ва бюджет буюртмачилари

РЎЙХАТИ

Т/р

Корпоратив ва бюджет буюртмачиларининг номи


I. КОРПОРАТИВ БУЮРТМАЧИЛАР

1.

"Навоий КМК" АЖ


2.

"Навоийуран" ДК


3.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


4.

"Ўзметкомбинат" АЖ


5.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


6.

"Навоийазот" АЖ


8.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


9.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


10.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


11.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


12.

"Uzbekistan Airways" АЖ


13.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


14.

"Олмалиқ КМК" АЖ


15.

"Ўзбектелеком" АК


16.

"Ўзтрансгаз" АЖ


17.

"Ўзавтосаноат" АЖ


18.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


19.

"Ўзбеккўмир" АЖ


20.

"Uzbekistan Airports" АЖ


21.

"Ўзбекгеофизика" АЖ


22.

"Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


23.

"Давлат белгиси" ДУК


24.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Геолтехтаъминот" ДК


II. БЮДЖЕТ БУЮРТМАЧИЛАРИ

25.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


26.

Сув хўжалиги вазирлиги


27.

Халқ таълими вазирлиги


28.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


29.

Мактабгача таълим вазирлиги


30.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


31.

Автомобиль йўллари қўмитаси


                

Изоҳ:


1) мазкур рўйхатга, зарур ҳолларда, Республика комиссиясининг қарорига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин;


2) Республика комиссияси ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда корпоратив ва бюджет буюртмачилари таркибидаги ташкилотларнинг давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини назорат қилиши мумкин;


3) кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган корпоратив буюртмачиларда давлат харидларининг йиллик ва чораклик режа-жадваллари, шунингдек, импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатлари харидларнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан уларнинг муассиси томонидан кўриб чиқилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 июлдаги

ПҚ-5171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини

таъминлаш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Бош вазир, Комиссия раиси


Д.А. Кучкаров

-

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


Н.Т. Йўлдошев

-

Бош прокурор


М.Б. Нурмуратов

-

Марказий банк раиси


О.М. Умаров

-

Бош вазир маслаҳатчиси


Б.Т. Турабов

-

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари


Т.А. Ишметов

-

молия вазири


А.С. Султанов

-

энергетика вазири


Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


А.Э. Бурханов

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори


Д.Ф. Рахимов

-

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи


Ш.Ш. Шарахметов

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

О.З. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


Д.Ш. Султанов

-

молия вазири ўринбосари


Б.К. Абдиназаров

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


М.А. Аллаберганов

-

"Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори


О.Р. Исаков

-

молия вазири ўринбосари, Комиссия котиби


           

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 июль





































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск