ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 410-сон "Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 410




ВАҚТИНЧА, МАВСУМИЙ ВА БИР МАРТАЛИК

ИШЛАРДА БАНД БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИНГ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ-5094-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ-5094-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузуридаги вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) сифатида қайта ташкил этилганлиги ва асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Кунлик меҳнат марказининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Марказлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, жойларда давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган тартибда Марказларни ташкил этиш чораларини кўрсин.

Бунда Марказларда иш берувчи ва иш изловчилар учун сall-марказ ташкил этиш, иш изловчиларни иш жойига транспортда олиб бориш ва олиб келиш хизматларини кўрсатиш, уларга ётоқхоналар, меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш ҳамда овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

а) икки ой муддатда:

Марказларни жойлаштириш учун мавжуд биноларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;

иш изловчилар вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларга норасмий ёлланадиган (тўпланадиган) жойларни ҳисобга олган ҳолда, Марказларни жойлаштириш ва бино қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонлари ажратиш;

б) Марказларда иш изловчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини, шу жумладан, овқатланиш шохобчалари ташкил этилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларни бажараётган шахсларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга ошириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги

410-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кунлик меҳнат марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари - Кунлик меҳнат маркази раҳбари























































































































Ишга жойлаштириш бўйича мутахассис - 2 нафар





Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ходими - 1 нафар

















Изоҳ.

Кунлик меҳнат марказлари маҳаллий меҳнат бозорининг конъюнктураси ва айрим вақтинча ва бир марталик ишларнинг мавсумийлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори билан қўшимча ходимлар билан таъминланади.

Кунлик меҳнат марказларига жамоат тартибини сақлаш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг бир нафардан масъул ходими доимий бириктирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги

410-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 48-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 26 февралдаги 54-сон қарорига илованинг 2-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)" 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига илованинг 13-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 июль


















































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск