ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 413-сон "2021/2022 ўқув йили учун "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 413




2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН "ММФИ"

МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ ЯДРО УНИВЕРСИТЕТИ"

ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ АВТОНОМ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ФИЛИАЛИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 20 июлдаги ПҚ-3875-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сон қарорларига мувофиқ ҳамда "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалида республиканинг атом тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - "Ўзатом" агентлиги) атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги фйлиалида (кейинги ўринларда - Филиал) 2021/2022 ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул параметрлари 100 ўрин миқдорида иловага мувофиқ белгилансин. Бунда, Филиалда бакалаврлар давлат гранти асосида тайёрланади.


2. "Ўзатом" агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасаси билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили учун Филиалга кириш имтиҳонларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланган республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари ўтказиладиган объектларда белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.


3. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари ижараси ҳамда абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовлари жараёнини онлайн режимда узатиш билан боғлиқ харажатлар (алоқа каналлари ижараси, техник хизмат кўрсатиш) "Ўзатом" агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 1 июлдаги

413-сон қарорига

ИЛОВА



"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал

давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия

Федерацияси) Тошкент шаҳридаги филиалида 2021/2022

ўқув йили учун бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Таълим йўналиши (мутахассислиги) номи


Қабул квотаси


1.

Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси


25

2.

Ядро физикаси ва технологиялари


25

3.

Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси


25

4.

Электроэнергетика ва электротехника


25

Жами:


100

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июль











































Время: 0.0273
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск