Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.07.2021 й. 419-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 июлдаги

419-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва

оилани қўллаб-қувватлаш масалалари

котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади, айни пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

жойларда "халқ билан мулоқот", "маҳаллабай" тизими асосида ишларни ташкил этиш ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашда ҳамкорлик қилиш соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан, ёшларнинг бандлиги, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оила мустаҳкамлигини таъминлашни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашни ташкил этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларига содиқлик, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори ижросини самарали ташкил қилиш;

демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришда ёшларнинг фаол иштирокини ошириш, уларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган, ўзининг бутун кучи, билими ва салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сарфлашга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, ғайратли ёшлар сафини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўсиб келаётган авлодни йигит ва қизларнинг ички иммунитети шаклланишининг муҳим омиллари бўлган кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимга, қатъий эътиқодга эга бўлган, юқори малакали ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга йўналтирилган ёшларга оид сиёсатни янада такомиллаштириш ишларини тизимли амалга ошириш;

ўсиб келаётган авлод тарбиясида ёшлар ташкилотларининг ролини кучайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда ёшлар ташкилотлари фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш;

ёшларнинг ўқишга ва бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш йўли билан уларда турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш;

ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва амалга ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, йигит ва қизларни, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ва халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган ёш, малакали, ташаббускор, тадбиркор, уддабурон, виждонли ва фидойи раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармони билан тасдиқланган "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб бориш ва шу асосда зарурат бўлганда Давлат дастури ижроси механизмини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга, иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ва ишсиз ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш билан бандлигини таъминлашда кўмаклашиш, шу жумладан, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда, ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларида мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш;

"Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга бепул ўқитиш ва тадбиркорлик курсларида ўқиб, махсус сертификатини олган ёшларга имтиёзли давр билан микрокредитлар ажратишида кўмаклашиш;

мамлакатимиздаги олий таълим ташкилотларида таълим олаётган "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммасини белгиланган талаблар асосида тўлаб берилишини ташкил этиш;


б) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони назарда тутилган аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонига мувофиқ маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинлари ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ҳамда кўмакдошига айлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳар бир маҳаллада "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;

маҳалла ва оила муносабатлари борасидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳамда изланишлар ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишни мувофиқлаштириш;

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш ва уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилаш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришда тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш механизмини яратиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иш фаолияти самарадорлигини сифат жиҳатидан янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини ташкил қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, уларда ягона ҳуқуқни қўллаш ва ижро этиш амалиётини яратиш;

кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан жиҳозланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

"Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитилишида, бандлигини таъминлашда, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишида ва уларни тадбиркорликка жалб этиш учун кредит ажратилишида кўмаклашиш;

боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган ва қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз хотин-қизларга моддий ёрдамлар берилишида амалий ёрдам бериш;

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизларга психологик маслаҳатлар берилишида кўмаклашиш;


в) жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик жамиятини янги босқичга олиб чиқиш, ушбу соҳадаги муаммоларга тизимли ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон қарорига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарали ташкил этилишини таъминлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг ташкилотни самарали бошқариш, молиявий барқарорликка эришиш, ижтимоий муҳим лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ижтимоий шериклик ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, волонтёрларни, хайрия ва бошқа ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий менежмент, ижтимоий тадбиркорлик йўналишларида салоҳиятини ошириш;

жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органларининг жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


г) концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;

тақдим этилаётган ахборот ва материалларни "йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;


д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" амалга оширилишини, Котибият фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлаш ва киритиш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Котибият фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари учун тегишли материаллар тайёрлайди;

тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

Материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Бош вазир ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириғига биноан эса - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига:

Котибият мудири;

ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;

дин ишлари масалалари бўйича бош мутахассис;

шуъба мудири (фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари);

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

кексалар ва фахрийлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Котибият инспектори киради.

Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, шуъба мудири ва котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, шуъба мудири ва Котибият мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режа асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва унинг маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, шуъба мудири ва мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ бириктирилган вазирлик ва идораларда ҳамда котибиятда ижро интизомини таъминлайди, шу жумладан, соҳалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар, ҳар бир календарь йил учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари, тасдиқланган "йўл хариталари", концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши бўйича маълумотларнинг электрон базаси доимий асосда шакллантирилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шуъба мудири ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

шуъба мудири ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига келган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрлар амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини шуъба мудири бажаради.


17. Шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага бириктирилган масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

шуъба мутахассислари томонидан тегишли тармоқлар, соҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, шўъба ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

шуъба мутахассисларининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади;

шуъба мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг кўрсатмасига кўра Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


18. Котибият бош мутахассислари:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида шуъба мудирига, Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 июль









































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск