Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2021 й. 425-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 июлдаги

425-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш

масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш

вазирининг функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон ҳамда "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Бош вазирнинг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш, ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағаллкини қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бўйсунади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш, ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлаш, камбағаллкини қисқартиришни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритишни таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятида (кейинги ўринларда - Котибият), шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


8. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш, таркибий ўзгаришлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда бюджет, солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;

Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини таъминлаш;

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини ва мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартиришнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;

тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;

бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилиш, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарздорликни камайтириш ва қарздорлик ҳосил бўлишининг олдини олиш ҳамда уларнинг касса ижросини таъминлаш;

капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ҳамда кўлами кенгайишини таъминлаш орқали ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларнинг, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтириш мақсадли дастурлари амалга оширилишининг, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш;

солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектлари ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;

солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 июндаги 394-сон қарорига мувофиқ "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

божхона тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш, бунда лойиҳани қабул қилишнинг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш;


б) давлат активларини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик, рақобат ва молия бозорини ривожлантириш соҳасида:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ошириш;

хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларни ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш;

давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

корпоратив бошқарувини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

Республикада давлат-хусусий шериклик муносабатларининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш ва халқаро амалиётга мос давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ ягона сиёсатини юритиш;

давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда шу асосда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;

бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлаш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;

тармоқлар ва ҳудудларда хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш ва юритиш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, унинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсат шакллантирилиши ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш ҳамда кўрсатилаётган суғурта хизматларининг сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими ва молиявий инфратузилманинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

давлат қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;


в) бандликни ошириш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида:

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонига мувофиқ иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни;

ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамда аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида келтирилган механизмлар, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини янада ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини мувофиқлаштириш;

аҳоли бандлигини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини тайинлаш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликнинг такомиллаштирилишини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;

давлат бошқаруви органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

миллий барқарор ривожланишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш чора-тадбирларини амалга оширилишини ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш кўламини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолаш тизимини қўллаган ҳолда, демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва улардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш;

республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга белгиланган тартибда субсидиялар ажратилишини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни амалга ошириш;

самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш;

иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорлари мувофиқ ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси, республика вакиллари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишини ваколат дирасида тизимли назорат қилинишини мувофиқлаштириш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ахборотлари, материаллари ҳамда ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.


9. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимлар ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, Давлат бюджетининг барча даражада мутаносиблигини таъминлаш чора-тадбирлари, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш дастурлари, хусусий тадбиркорлик ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш борасида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;

Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият шуъба мудирлари, бош мутахассислари ва Бош вазир ўринбосари ёрдамчиси лавозимларига кадрлар танлайди;

Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият бош мутахассислари ва Бош вазир ўринбосари ёрдамчисини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Котибиятнинг штатдаги лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.


10. Бош вазир ўринбосари тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларига кўра - давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


12. Бош вазир ўринбосари:

ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган ва Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Бош вазир ўринбосарининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, Бош вазир ўринбосари ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;

жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг республика манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан биргаликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.


14. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 июль

























Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск