ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2021 й. 430-сон "Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2021 й.

N 430




ҚЎҚОН ШАҲРИДА II ХАЛҚАРО

ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони ва "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони 1-бандига мувофиқ Қўқон шаҳридаҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро ҳунармандчилик фестивали (кейинги ўринларда - Фестиваль) ҳамда Фестиваль доирасида "Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда - Конференция) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага;

2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита:

а) 2021 йил октябрь ойига қадар:

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида жойларда "Мен Қўқонга бораман" шиори остида кўргазма ва кўрик-танловни ўтказиш тўғрисидаги низомни;

Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган хорижий ҳунармандлар, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан муносибларини танлаб олиш учун саралаш комиссияси таркиби ва саралаш мезонларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

б) "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминласин;

в) Фестивални ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш доирасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;

г) зарур ҳолларда, Фестивални юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин;

д) Фестиваль Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 960-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:

а) 2021 йил ноябрь ойига қадар Фестиваль ва Конференцияни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга муносиб тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича манзилли "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда уни амалга ошириш чораларини кўрсин;

б) Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида "Мен Қўқонга бораман" шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этсин:

биринчи босқич - туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;

иккинчи босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йилнинг июнь ойида.


5. Фарғона вилояти ҳокимлиги Қўқон шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин, шунингдек, Фестиваль ва Конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори 11-бандига мувофиқ Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари, 50 фоизи - Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ташкилий қўмита 2021 йил декабрь ойига қадар Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


7. Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Савдо-саноат палатаси ва "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда:

2021 йил декабрь ойига қадар Фестиваль ва Конференциянинг мақсади ҳамда вазифаларини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

медиа-режага асосан Фестиваль ва Конференцияни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уларни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Фестиваль расмий веб-сайти ва бошқа ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 июлдаги

430-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро

ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш

ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси

2. Х. Бозаров

-

Фарғона вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. А. Икрамов

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


5. О. Назарбеков

-

маданият вазири


6. А. Хаджибаев

-

соғлиқни сақлаш вазири


7. Ш. Собиров

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


8. О. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ф. Арзиев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


10. Лавозими бўйича

-

туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари

11. А. Абдувалиев

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


12. А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


13. Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


14. Б. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти


15. Ш. Пидаев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори


16. И. Махкамов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раиси


17. Х. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


18. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


19. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


20. С. Саидов

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси


21. Р. Фатхуллаев

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти


22. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари


23. О. Қудратов

-

Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби


          

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларини бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 июлдаги

430-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик

фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Ижро учун масъуллар


Вазирлик ва

идоралардан


Вазирлар

Маҳкамасидан


I. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

1.

2022 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.


1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий кўмита йиғилишларини ўтказиш.


2022 йил

февраль,

май,

август


Ташкилий қўмита аъзолари


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Ш. Каримов


2. Фестиваль доирасида:

- иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

- иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

- иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

- тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритувчи;

- маданий дам олишни ташкил этувчи;

- таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш;

- таржимон ва волонтёрларга йўриқнома бериш ва зарур малакаларга ўқитиш.


2022 йил

март

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўртамахсус таълим вазирлиги

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Қўқон шаҳридаги "Худоёрхон" ўрдаси атрофидаги боғ ҳудуди).


1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик ҳунармандлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш.


2022 йил

март


Фарғона вилояти ҳокимлиги


А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов


2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Қўқон шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.


3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.


2022 йил

июль-август

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудуд газ таъминот" АЖ


3.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш.


1. Қўқон шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

апрель


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари


А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов


2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган (шаҳар, туман миқёсида жами 2 500 ўриндан кам) тақдирда, ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қўқон, Марғилон, Риштон, Фарғона шаҳарларида 50 ўрингача бўлган янги меҳмонхоналар қуриш, шунингдек, ташаббускорларни белгилаган ҳолда қўшимча равишда меҳмон уйларини ташкил қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

давомида


4.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш.


2022 йил

апрель


"Ҳунарманд" уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат Палатаси,

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов


2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш.


2022 йил

май


5.

"Мен Қўқонга бораман" шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этиш.


1. Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида "Мен Қўқонга бораман" шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов, Ш. Абидов

2. Кўргазма ва кўрик-танловнинг:

биринчи - туман (шаҳар)лар;

иккинчи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш.


2022 йил

апрель,

июнь

3. "Мен Қўқонга бораман!" шиори остида кўргазма ва кўрик-танловнинг кенг ёритилишини таъминлаш.


2022 йил

март-апрель

6.

Эсдалик буюмларини тайёрлаш.


Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш.


2022 йил

февраль


"Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов


7.

Қўқон шаҳрида умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.


1. Фестиваль давомида Қўқон шаҳридаги мавжуд  умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

апрель


Фарғона вилояти ҳокимлиги, вазирлик ваидоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Ш. Абидов

2. Заруратга кўра, янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

апрель

август


3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш.


Фестиваль

кунлари

8.

Йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш.


1. Қўқон шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналарни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

май

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги


А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов


2. Заруратга кўра, Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларидан Қўқон шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш.


Фестиваль

кунлари

3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан кредит, лизинг асосида) кўмаклашиш.


2022 йил

давомида

9.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.


1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил килиш.


2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш.


3. Фестиваль кунлари Тошкент шаҳридан Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларига ҳаракатланувчи фестиваль иштирокчилари учун йўловчи поездларига белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар қўйилишини таъминлаш.


4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.


Фестиваль

кунлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, туристик ташкилотлар


А. Раматов, Ш. Абидов, О. Қудратов


10.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.


Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш.


Фестиваль

кунлари


Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни саклаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


Б. Мусаев, Х. Бердибаев, Ш. Каримов


II. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

11.

Фестиваль сайтини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.


Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль сайтини такомиллаштириш ва унда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш.

Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.


2022 йил

апрель-

сентябрь


"Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов


12.

Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини мунтазам ёритиш.


1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

май


Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий Ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар


А. Абдухакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов

2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.


2022 йил

июнь


3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВлари орқали сайёҳлар ҳамда ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.


4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.


2022 йил

давомида

13.

Фестивалда миллий ҳунармандчилик намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.


1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.


2022 йил

августь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов, Ш. Абидов

2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан камида 60 нафардан ҳунарманд иштирокини таъминлаш.


Фестиваль

кунлари


3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар хиёбони ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш.



4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ер ости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).


2022 йил

март,

май,

август


14.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.


1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.


2022 йил

июль


Туризм ва спорт вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


А. Абдухакимов, О. Қудратов, Ш. Абидов


2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамдамеҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш.


2022 йил

август

Фарғона вилояти ҳокимлиги

3. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.

Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этиш.


2022 йил

июль

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси


4. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунги ҳолатини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильм суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.


2022 йил

август

Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания


15.

"Wi-Fi" ҳудудларини ташкил этиш.


Ташкилий қўмита мурожаатига асосан фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул "Wi-Fi" хизматини ташкил этиш.


Фестиваль

кунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги


А. Абдухакимов, О. Умаров


III. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

16.

Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши (World craft council) ҳамкорлигида халқаро тадбирларни ташкил этиш.


Фестиваль доирасида Жаҳон ҳунармандлар Кенгашининг (World Crafts Council):


1. Бошқарув кенгаши йиғилишини муносиб тарзда ўтказиш;


2. "Жаҳон ҳунарманд шаҳарлари" форумини ташкил этиш ва ўтказиш.


2022 йил

сентябрь


"Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов, Ш. Абидов, Ф. Раҳимов


IV. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

17.

Фестивални молиялаштириш


1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

декабрь


Фарғона вилояти ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар


А. Абдуҳакимов, О. Қудратов, Э. Рустамов, Ш. Абидов


2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.


2022 йил

май


3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.


2022 йил

давомида


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июль
















































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск