ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2021 й. 434-сон "Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2021 й.

N 434




ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК

ВА БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИГА УЛАР

ТОМОНИДАН ЕТИШТИРИЛГАН ВА СОТИЛГАН

МАҲСУЛОТЛАР УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон, "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш шартлари;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;

субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор бўйича шикоят қилиш тартиби;

ажратилган субсидиядан субсидия олувчи томонидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби.


2. Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш жараёнида электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июлдаги

434-сон қарорига

2-ИЛОВА


Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини

самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича

туман (шаҳар) комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими мудири


4. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июлдаги

434-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:


"а" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) гўшт ва сут қорамолчилигида - ёши энг кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи бузоқлар, бўғоз бўлган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 36 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган ғунажинлар танланади";

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) "б" кичик банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) қўйчилик ва эчкичиликда - мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроққлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 ойликдан қам бўлмаган наслдор қўй ва эчкилар танланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1057-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Импорт қилинган ҳайвонлар йигирма бир кундан кечиктирмасдан идентификация қилинади";


б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади";


в) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш схемаси".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 9-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги бешинчи - тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;

паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озиқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш";


б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги "д" - "з" кичик бандлар қўшилсин:

"д) паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш соҳасида:

паррандачилик ва қуёнчилик тармоқларини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

парранда ва қуёнларни парваришлаш технологиялари бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда таҳлилий ишларни амалга оширади;

экспорт қилиш қоидалари (шартлари) бўйича таклифлар тайёрлайди;

экспорт масалалари бўйича ҳалқаро шартномалар ва битимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда соҳадаги тадбиркорларни бошқа компаниялар билан халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади;

ички ва ташқи бозларнинг ҳолати ва маҳсулотга бўлган талабини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;

паррандачилик ва қуёнчилик соҳасида тезкор онлайн-мониторинг юритиш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантиради ва юритади;

е) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:

аҳоли ўртасида паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларининг истеъмол даражасини ошириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;

оммавий ахборот воситаларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ижтимоий тусдаги, шу жумладан, парранда ва қуён гўштининг фойдали томонлари, парранда ва қуён боқиш авфзалликлари ҳақидаги маълумотларни ёритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга оширади;

маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш чораларини кўради;

ж) парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

парранда ва қуёнларни тўла қийматли озиқлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;

озуқа ем тайёрлашни кўпайтириш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тадбиркорларга етказади;

паррандачилик ва қуёнчилик тармоғи озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида интенсив технологияларни қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганади;

чет давлатлардан сифатли озуқалар ва уларнинг қўшимчалари келтиришни ташкил этиш бўйича хамкорликдаги ишларни ташкил этади;

з) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш соҳасида:

агентлик мутахассисларини ва ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тегишли малака ошириш курсларига, шу жумладан, хорижга юбориш орқали қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;

инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

инновацион технологиялар ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, илмий-тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ ҳаражатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарорида:


а) 2-банддаги "1-илова билан тасдиқланган рўйхат доирасида" сўзлари "чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - озуқабоп экинлар етиштирувчилар) суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида:


а) қарорга 1-иловада:


4-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 11-банднинг учинчи хатбоши, 12-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда - наслдор қорамолларнинг туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги, бўғоз бўлган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим";


11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ёши кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи ёш қорамол бўлиши";


12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги;";


15-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрида баён қилинсин:

"наслдор қорамол, қўй ва эчкининг идентификация электрон базасига киритилганлиги";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрида баён қилинсин:

"божхона юк декларацияси нусхаси";


27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қарорга 2-илованинг 12-банди иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари ҳамда 3-илованинг 10-банди иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


в) қарорга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

4-ИЛОВА



Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш

фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш

бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозими бўйича

-

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2.

Лавозими бўйича

-

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3.

Лавозими бўйича

-

Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


4.

Лавозими бўйича

-

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили, комиссия котиби


       

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра, бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.";


г) қарорга 5-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

5-ИЛОВА



Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш

фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш

бўйича Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозими бўйича

-

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2.

Лавозими бўйича

-

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3.

Лавозими бўйича

-

Вилоят агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


4.

Лавозими бўйича

-

ҳудудий "Чорванасл" маркази директори, комиссия котиби


           

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра, бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 июль

















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск