ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2021 й. 434-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июлдаги

434-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


маҳсулотлар - хўжаликларнинг ўзида етиштирилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар;

субсидия - чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга қайтармаслик шарти билан бюджетдан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтган ва қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

чорвачилик субъектлари - йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар етиштирувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар;


интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси - сунъий сув ҳавзалари, кичик сув ҳавзалари, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси;


йирик ва майда шохли моллар - жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парваришланадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари - қорамол, қўй ва эчки;


қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси - очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 куб.м ҳажмдаги сувда 10 кгдан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси.


3. Экспортга сотилган чорвачилик, парранадачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


4. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 1 250 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади);

чорвачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар 2 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм. Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

2024 йил 1 январга қадар балиқчилик ҳўжаликларига - интенсив усулда совуқ сувда етиштирилган балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида.

5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган субсидия олувчиларга ажратилади.

6. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи ушбу Низомнинг 4, 5, 10-бандлари талабларига мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


7. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


8. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари электрон ҳисобварақ-фактуралар ва "оn-line" касса аппаратлари орқали сотилганда, сотилган маҳсулот номи (товар коди) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактуралар (савдо чеклар) шакллантирилади.


9. Маҳсулотларни нақд пул ёки банк картаси (тўлов терминали) орқали сотиш бўйича "оn-line" касса аппаратларини ўрнатиш субсидия олувчилар зиммасига юкланади.


10. Йирик ва майда шохли моллар гўшти (тирик вазндаги), парранда гўшти ва балиқ килограмм, сут литр, парранда тухуми дона ўлчов бирлигида ёзилади.


11. Йирик ва майда шохли молларнинг 1 килограмм тирик вазндаги гўштининг сўйим чиқими (суб маҳсулотларсиз) коэффициенти 55 фоиз ҳисобида ҳисобга олинади.


3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) "my.vetgov.uz" сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига (кейинги ўринларда - Бўлим) ариза билан мурожаат қилади.

Бўлим субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.

14. Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўриб чиқилади.


15. Чорвачилик субъекти томонидан сотилган маҳсулотларга субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга 3, ва 3б-иловаларга мувофиқ топширилади.


16. Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларни ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва маҳсулотларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда "my.vetgov.uz" сайти орқали электрон шаклда Қўмитага тақдим этади.

17. Хулоса келиб тушган санада Қўмита ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.

18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотганидан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотларини "my.vetgov.uz" сайти орқали доимий кузатиб боради.


4-БОБ. СУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


19. Қўмита календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5, ва 5б-иловалардаги шаклларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уч иш кунида тасдиқлайди.

20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "my.vetgov.uz" сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси "my.vetgov.uz" сайти орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

22. Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

Комиссия ва солиқ органлари тақдим этган хулосаси ва маълумотларининг ҳаққонийлиги учун ўзлари жавобгар ҳисобланади.


24-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган

МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИ

Т/р

          

Маҳсулот номи

        

Ўлчов бирлиги**

        

Маҳсулот (хизмат)ларнинг Ягона

электрон миллий каталоги бўйича

идентификация коди*

           

1.

Сигир сути


литр

00401001001000000

2.

Эчки сути


литр

00401001002000000

3.

Қўй сути


литр

00401001005000000

4.

Бутун (бўлинмаган) мол гўшти


кг

00201001004000000

5.

Суяксиз мол гўшти


кг

00201001001000000

6.

Қўй гўшти


кг

00204001001000000

7.

Эчки гўшти


кг

00204002001000000

8.

Янги сўйилган товуқ гўшти


кг

00207001001000000

9.

Музлатилган парранда гўшти


кг

00207002001000000

10.

Музлатилган товуқ гўшти (бўлакларга бўлинмаган)


кг

00207002001000002

11.

Курка гўшти (тозаланган, патсиз)


кг

00207001004000000

12.

Музлатилган курка гўшти


кг

00207002004000000

13.

Янги сўйилган ўрдак гўшти


кг

00207001001000000

14.

Янги сўйилган ғоз гўшти


кг

00207001003000000

15.

Янги сўйилган курка гўшти


кг

00207001004000000

16.

Бедана гўшти


кг

00207001005000000

17.

Суякли мол гўшти


кг

00201001003000000

18.

Товуқ тухуми


дона

00407001001000000

19.

Бедана тухуми


дона

00407001002000000

20.

Туя қуш тухуми


дона

00407001003000000

21.

Ғоз тухуми


дона

00407001005000000

22.

Ўрдак тухуми


дона

00407001004000000

23.

Курка тухуми


дона

00407001006000000

24.

Сазан


кг

00301001001000000

25.

Сом


кг

00301001002000000

26.

Судак


кг

00301001003000000

27.

Карп


кг

00301001004000000

28.

Толстолоб


кг

00301001005000000

29.

Осётр


кг

00301001006000000

30.

Оқ амур


кг

00301001007000000

31.

Форель


кг

00301001009000000

32.

Лосось


кг

00301001011000000

33.

Музлатилган толстолоб


кг

00303001001000000

34.

Музлатилган форель


кг

00303001004000000

35.

Музлатилган лосось


кг

00303001005000000

36.

Музлатилган сом


кг

00303001006000000

37.

Музлатилган карп


кг

00303001007000000

38.

Музлатилган осётр


кг

00303001009000000

39.

Музлатилган балиқлар


кг

00303001999000000

       

*) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Cолиқ қўмитаси ушбу каталогга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Кенгайтирилган католог Солиқ қўмитаси томонидан (позициялар, субпозициялар, атрибутлар ва брендлар кўрсатилган ҳолда) юритилади.


**) Асосий ўлчов бирликлари турлари тегишли синфдаги асосий бирликлар асосида белгиланди. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Cолиқ қўмитаси томонидан позициялар ва субпозицияларга киритиладиган товарларни эътиборга олиб ўлчов бирликлари ўзгартирилиши мумкин






Низомга

2-ИЛОВА


Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг субсидия

олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш

ва субсидия ажратиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Субсидия олувчи


Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "my.vetgov.uz" сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ариза билан мурожаат қилади.


Ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида









2-босқич

Комиссия (Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)


Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларнинг ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва уларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда "my.vetgov.uz" сайти орқали электрон шаклда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этади.


Беш иш кунида









3-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.


Уч иш кунида









4-босқич

Субсидия олувчи


Ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасини "my.vetgov.uz" сайти орқали кузатиб бориш имконияти яратилади.


Доимий









5-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади.


Бир иш кунида









6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Қўмитанинг хулосасини олгандан сўнг бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.


Бир иш кунида









7-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан ажратилади.


Кейинги ойнинг 25-санасига қадар



      





Низомга

3-ИЛОВА



Чорвачилик субъектлари томонидан етиштирилган

ва сотилган гўшт (тирик вазнда) ва сут маҳсулотлари

учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза

НАМУНАСИ

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)



3.

СТИР рақами:



4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



5.

Телефон рақами:



6.

Электрон почта манзили:



7.

Хўжаликда етиштирилган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган

гўшт, тирик вазнда (кг)

сут (литр).



8.

Ихтисослаштирилган ва автоматлаштирилган сўйиш корхонасининг номи ва манзили



9.

Сўйиладиган ҳайвоннинг идентификация рақами



       





Низомга

3а-ИЛОВА



Паррандачилик субъектлари томонидан етиштирилган

ва сотилган парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари

учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза

НАМУНАСИ

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)



3.

СТИР рақами:



4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



5.

Телефон рақами:



6.

Электрон почта манзили:



7.

Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган парранда гўшти (кг)



8.

Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган тухум (дона)



       





Низомга

3б-ИЛОВА



Балиқчилик субъектлари томонидан интенсив

усулда етиштирилган ва сотилган лосось, форель,

осётр балиқлари (кг) ва бошқа турдаги балиқлар

учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза

НАМУНАСИ

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)



3.

СТИР рақами:



4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



5.

Телефон рақами:



6.

Электрон почта манзили:



7.

Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган лосось, форель ва осётр балиқлари (кг)



8.

Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган бошқа турдаги балиқлар (кг)



       





Низомга

4-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

ХУЛОСА


____________ вилояти ____________ туманидаги субсидия олишга талабгор "_____________" нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва куйидагилар аниқланди:

Т/р

Хўжа-

лик

номи


Жой-

лашган

манзили


Жами

мол

бош

сони


Шундан:


Жами ер

майдони


Шундан:


Йиллик

жам-

ғарил-

ган

озиқа

бирлиги

(тонна)


Молхона

бинолари

(сони)


Етишти-

риладиган

маҳсулот

(тонна)

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

(тонна)

прогноз


соғин

сигир-

лар


боқув-

даги

моллар


озиқа

экин


бино

ва ин-

шоот


очиқ

бино


ёпиқ

бино


гўшт

(тирик вазнда)

сотиб

олина-

диган

сут


гўшт

(тирик

вазнда)


соғиб

олина-

диган

сут













































жами:
















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

         





Низомга

4а-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

___________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор "____________" нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Т/р

Хўжалик

номи

Жой-

лашган

манзили


Жами

парран-

да сони

(юз бош)


Хўжалик

ташкил

этилган-

лиги

тўғри-

сидаги

маълу-

мот


Шундан

(сони):


Ходимлар

сони


Асбоб-ускуналар

мавжудлиги


Етишти-

риладиган

маҳсулот

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

прогноз


гўшт

учун


тухум

учун


дои-

мий


мав-

сумий


озиқа

таъми-

ноти


сув

таъми-

ноти


ша-

мол-

латиш

тизими


Сўйиш

линия-

си


гўшт

(кг)


тухум

(дона)


гўшт

(кг)


тухум

(дона)
















































жами:

















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

       





Низомга

4б-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

туман ҳокимининг қишлоқ ва

сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_________________________________

(Ф.И.О)

20___ йил "____" _____________

___________ вилояти __________ туманидаги субсидия олишга талабгор "___________" нинг 20___ йил __________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

T/р

Хўжалик

номи


Жой-

лашган

манзили


Интен-

сив сув

ҳавза

майдони


Интенсив усулда балиқ

етиштириш технологияси


Совуқ сув балиқлари,

шундан:


Қолган

турдаги

балиқлар,

шундан:


Етиш-

тирила-

диган

маҳсу-

лот (кг)

прогноз


Реализация

қилинадиган

маҳсулот

(кг) прогноз


Интен-

сив


Ярим

интен-

сив


Ёпиқ

сув

айланма

тизими

(ЎЗВ)


Қафас

(садок)


Лосось


Форель


Осётр


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

1.



























2.















ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

(ташкилот номи)

__________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади.


Комиссия аъзолари

Туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири

имзо/муҳр


Ф.И.О.

Туман солиқ инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр


Ф.И.О.

       





Низомга

5-ИЛОВА



______ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган сут

ва гўшт (тирик вазнда) маҳсулотларининг

прогноз кўрсаткичлари жадвали

НАМУНАСИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ўз хўжаликларида

етиштириладиган

қорамол ва қўй гўшти

(тирик вазнда), (тонна)


Ўз хўжаликларида

етиштириладиган

сут, (тонна)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси




2.

Андижон вилояти




3.

Бухоро вилояти




4.

Жиззах вилояти




5.

Қашқадарё вилояти




6.

Навоий вилояти




7.

Наманган вилояти




8.

Самарқанд вилояти




9.

Сурхондарё вилояти




10.

Сирдарё вилояти




11.

Тошкент вилояти




12.

Фарғона вилояти




13.

Хоразм вилояти





Жами




      





Низомга

5а-ИЛОВА



_____ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган

парранда гўшти (сўйилган вазнда) ва тухум

маҳсулотларнинг прогноз кўрсаткичлари жадвали

НАМУНАСИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ўз хўжаликларида

етиштириладиган

парранда гўшти

(сўйилган вазнда),

(тонна)


Ўз хўжаликларида

етиштириладиган

тухум, (минг дона)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси




2.

Андижон вилояти




3.

Бухоро вилояти




4.

Жиззах вилояти




5.

Қашқадарё вилояти




6.

Навоий вилояти




7.

Наманган вилояти




8.

Самарқанд вилояти




9.

Сурхондарё вилояти




10.

Сирдарё вилояти




11.

Тошкент вилояти




12.

Фарғона вилояти




13.

Хоразм вилояти





Жами




       





Низомга

5б-ИЛОВА



_______ йилда ўз хўжаликларида интенсив усулда

етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель

ва осётр) ҳамда бошқа турда етиштирилган балиқ

прогноз кўрсаткичлари жадвали

НАМУНАСИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Ўз хўжаликларида

интенсив усулда

етиштириладиган

совуқ сув балиқлари

(лосось, форель ва

осётр), (тонна)


Ўз хўжаликларида бошқа

турдаги етиштирилган

балиқлар, (тонна)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси




2.

Андижон вилояти




3.

Бухоро вилояти




4.

Жиззах вилояти




5.

Қашқадарё вилояти




6.

Навоий вилояти




7.

Наманган вилояти




8.

Самарқанд вилояти




9.

Сурхондарё вилояти




10.

Сирдарё вилояти




11.

Тошкент вилояти




12.

Фарғона вилояти




13.

Хоразм вилояти





Жами




          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 июль
















































Время: 0.0368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск