ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2021 й. ПҚ-5184-сон "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2021 й.

N ПҚ-5184



ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида:


1. Экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги талабномасига асосан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 5 йил муддатга 1 фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағларни ажратсин.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур бандга асосан ажратилган маблағларни 2026 йил 1 январдан бошлаб 2026 йил 1 июлга қадар қайтариш шарти билан "Савдони ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштирсин.

2. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.Умурзаков):

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилаётган молиявий ресурсларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини;

2021 йил якунига қадар халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва молия компанияларидан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий тижорат банкларига экспортолди молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль




































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск