Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2021 й. 437-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти, Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2021 й.

N 437




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ - ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ, МАҲАЛЛИЙ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ

ҲАМДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИ ВА ТАШҚИ САВДОНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон ва "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармонлари ҳамда "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ўн кун муддатда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ва Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 31 декабрдаги 822-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 июль


































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск