Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2004 й. 508-сонли қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 октябрдаги

508-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш,

уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш

ва унинг ташқарисига  олиб  чиқиш  ҳамда

овчилик-балиқ овлаш хўжалигини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳайвонот дунёси объектларини фойдаланишга бериш, ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, овчилик ўлжаларини, зоология коллекцияларини, ҳайвонларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш, шунингдек овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:

келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар - сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;

ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;

ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;

ёввойи ҳайвонлар яшаш фаолиятининг маҳсулотлари.


3. Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек овчилик ва балиқ овлаш жойларига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади ва давлат овчилик-балиқ овлаш фондини ташкил этади.

Питомникларда, инкубаторларда, фермаларда, ҳовуз хўжаликларида ўстирилган ва шу хўжаликларнинг чегараларида жойлашган ёввойи ҳайвонлар питомниклар, инкубаторлар, фермалар, ҳовуз хўжаликлари тегишли бўлган шахсларнинг мулки ҳисобланади.

Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.


4. Қуйидагилар ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотлари ҳисобланади - мўйна ва тери, ҳайвоннинг шохи, шунингдек улардан тайёрланган буюмлар, ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, уларнинг гўшти, уларнинг қисмлари, паррандалар ва судралиб юрувчи ҳайвонларнинг тухумлари, балиқларнинг увулдириғи, овчилик ўлжалари ҳамда белгиланган тартибда тутилган ҳайвонларнинг ўзи.



II. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Қуйидагилар ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:

ов қилиш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);

балиқ овлаш (спорт, ҳаваскорлик ва саноат мақсадида);

ҳайвонот дунёсидан илмий, тиббий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;

ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш;

кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш ҳамда тижорат мақсадларида тутқунликда сақлаш (питомникларда, ҳайвонот боғларида ва ҳоказо);

зоология коллекциялари барпо этиш;

ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш, уларни мослаштириш ва қайта мослаштириш;

тиббиёт, уй ҳайвонларининг ўлат касалликларига қарши, санитария-эпидемиология ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ва усуллари ҳам назарда тутилиши мумкин.


6. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳайвонларни яшаш муҳитидан ажратиб олмасдан ва ҳайвонларга зарар етказмасдан амалга оширилади. Шунингдек барча табиий сув ҳавзаларида 5 килограммгача ва овчилик-балиқ овлаш хўжаликларига рўйхатдан ўтказилган табиий сув ҳавзаларида 10 килограммгача миқдорда балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш ҳам умумий фойдаланишга тегишли бўлади. Ҳайвонот дунёси объектларидан умумий фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Балиқларни спорт ва ҳаваскорлик тарзида овлаш:

ушбу бандда белгиланган миқдорларда балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига риоя қилган ҳолда барча сув ҳавзаларида рухсат берилади;

қўриқхоналар ҳудудида, бошқа қўриқланадиган ҳудудларда овлаш тақиқланади (уларнинг низомларига мувофиқ);

балиқ питомниклари ва ҳавза хўжаликлари ҳудудида эса - маъмуриятнинг розилиги билан овлашга рухсат берилади.


7. Умумий фойдаланишга тегишли бўлмаган ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш махсус фойдаланиш ҳисобланади. Махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар ҳайвонот дунёсидан умумий асосларда фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.



III. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИДАН УМУМИЙ

ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш, унинг мақсадларидан қатъи назар, фақат махсус ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва тақсимланадиган пулли квоталар асосида берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Чет эл фуқаролари томонидан ҳайвонот дунёсининг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган айрим турларини овлашни ташкил этиш ва овлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланади.


10. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномалар:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонларни табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишга - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ажратиладиган квоталар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;

овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар томонидан - белгиланган квоталар доирасида фақат уларга бириктирилган ҳудудда;

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.


11. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш учун буюртманомалар:

ўрмон фонди (Давлат ўрмон фонди) ерларида ҳайвонот дунёси объектларини тутиш (отиш, овлаш)га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига;

фақат уларга бириктирилган ҳудудларда овчилик-балиқчилик хўжаликларида белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга - овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг тегишли бошқарув органларига;

қолган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига берилади.


12. Ёввойи ҳайвонларни илмий, тиббий, маданий-маърифий мақсадларда ва бошқа мақсадларда тутишга рухсатномалар тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, уларда қуйидагилар кўрсатилади:

ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

тутишнинг мақсадлари ва усуллари;

турлар бўйича ҳайвонлар сони;

тутиш қуроллари ва сузиш воситалари (балиқ овлашда);

мўлжалланаётган тутиш жойи (туман, вилоят);

ҳайвонларни тутиш муддатлари.

Ариза 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Ёввойи ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик ва саноат мақсадларида тутишга рухсатнома тақдим этилган буюртманомалар асосида берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ёввойи ҳайвонларни тутадиган юридик шахс (ташкилот)нинг номи, унинг реквизитлари, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми, паспортига ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

ҳайвонларни тутиш мақсадлари;

овчилик-балиқчилик хўжаликлари ёки бошқа маъмурий ҳудудлар бўйича турларига кўра ҳайвонлар сони;

ҳайвонларни тутиш муддатлари;

ҳайвонларни тутиш жойи;

тутиш усули;

илмий ташкилотлар ва табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг сўралаётган турлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланган ўтган йили тутилган ҳайвонлар сони (ҳайвонларнинг турлари ва хўжаликлар бўйича);

амалга ошириладиган муҳофаза қилиш ва кўпайтириш тадбирлари ҳажмлари;

агар уларни Ўзбекистон ташқарисига олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, ҳайвонларни ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома олиш учун буюртманомага Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинади.

Буюртманома 7 кун мобайнида кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда юридик ёки жисмоний шахс рухсатнома олиш учун буюртманомани такроран бериш ҳуқуқига эгадир.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни табиатдан исталган шаклда ажратиб олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради ва беради.


15. Фуқаролар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг рухсатномалари бўйича фақат уларга бириктирилган ҳудудларда - овчилик-балиқчилик хўжаликларида амалга оширилади.


16. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ қиймат тўлангандан кейин берилади.


17. Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишга - ёввойи ҳайвонларни тутиш (отиш, овлаш)га рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган белгиланган намунадаги махсус бланкаларда берилади. Рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади.

Ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатномалар берилиши махсус дафтарда қайд этилади, унда фойдаланувчи, тутиш жойи ва тутишга рухсат берилган ҳайвонлар сони, ҳайвонларни тутиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


18. Қуйидаги ҳолларда:

буюртманомада кўрсатилган ҳайвонларнинг турларини тутишга квота мавжуд бўлмаганда;

ҳайвонларни тақиқланган жойларда, тақиқланган вақтда ёки тақиқланган усулда тутишга буюртманома тақдим этилганда;

табиатни муҳофаза қилиш органларига тутиш сўралаётган ҳайвонлар сони тўғрисидаги маълумотлар ва илгари берилган рухсатнома (квота) бўйича тутилган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганда;

тутилиши мўлжалланаётган ҳайвонлар сони қиймати тўланмаганда;

тутилган ҳайвонларни узоқ вақт тутиб туриш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаганда;

қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.

Рухсатномаларни беришга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Рухсатнома берилиши рад этилганлиги тўғрисидаги қарор юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори органларга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


19. Тайёрлаш ва спорт-ҳаваскорлик мақсадларида ёввойи ҳайвонларни тутишга рухсатнома олишда ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, сонини ҳисобга олиш ҳамда тутилган ҳайвонларни ҳисобга олиш тадбирларини амалга оширадиган шахслар устуворлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.


20. Рухсатнома олган шахс уни фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас. Айбдор шахслар (рухсатномани берган ва қабул қилган шахслар) қонун ҳужжатларга мувофиқ жавоб берадилар.


21. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахс (мақсадлардан қатъи назар):

рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин, бироқ 10 кунлик муддатдан кечикмай, рухсатномани уни берган органга ундан фойдаланганлик тўғрисидаги қисқача ҳисобот билан биргаликда қайтаришга;

рухсатномада кўрсатилган барча талабларга риоя қилишга мажбурдир.

Рухсатномага ўзбошимчалик билан бирон-бир тузатиш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


22. Ҳайвонларни спорт-ҳаваскорлик овида ёки балиқ овида тутган жисмоний шахс овчилик-балиқчилик маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақлидир.

Овчилик маҳсулоти сотилган тақдирда, жисмоний шахс ҳайвонларни тутишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхасига, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши шарт.


23. Рухсатнома унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир. Рухсатнома бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Тутилган ёввойи ҳайвонлардан рухсатномада кўрсатилган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.


24. Қонун ҳужжатлари талабларига, мазкур Низомга, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларда баён қилинган талабларга риоя этилиши учун номига рухсатнома берилган юридик ва жисмоний шахслар жавоб берадилар. Йўл қўйилган бузилишлар учун рухсатнома олиб қўйилади, қонунни бузувчига нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.


25. Овчилик хўжалигига, инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказаётган ҳайвонлар уларга бириктирилган ер майдонларида овчилик-балиқчилик хўжаликларининг овчилари ва ёлланган овчилари ҳамда овчилар ва фуқароларнинг махсус бригадалари томонидан, ов мавсумидан ташқари, рухсатномалар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тутилади.



IV. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН

ОВ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


26. Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси асосида қуйидаги тартибда берилади:

ов қилиш ва балиқ овлаш учун хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳавонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;

овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг рухсатномасини олиши зарур.


27. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектлари айрим турларини, шу жумладан тувдоғ қушини овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида берилади.


28. Тувдоғ қушини овлашда республиканинг бутун ҳудуди бўйича алоҳида Низом билан чеклашлар белгиланади.


29. Хорижий фуқароларнинг ов қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назорати остида амалга оширилади.


30. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўловлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ундирилади. Рухсатномалар мазкур тўловлар тўлангандан кейин берилади. Ёввойи ҳайвонларни овлаганлик учун тўловлардан тушган маблағлар белгиланган тартибда сарфланади.


31. Овлаш вақтида яраланган ҳайвонлар овланган ҳайвонларга тенглаштирилади.


32. Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларни ва шу кабиларни республикадан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади.



V. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ,

УЛАРНИНГ  ҚИСМЛАРИНИ  ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ ВА УНИНГ

ТАШҚАРИСИГА ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

34. Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан питомникларда етиштирилган ҳайвонларни кўчириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.


35. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга берилган ариза асосида рухсатнома берилганлиги учун ҳақ ундирилгандан кейин берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс (ташкилот)нинг номи, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми;

олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;

турлар бўйича олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг (уларнинг қисмлари, ўлжалар, тулумлар, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва ҳоказо) сони. Зоология коллекцияларини олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир турининг нусхалари сони кўрсатилади;

олиб чиқиш учун асос - ҳайвон қонуний сотиб олинганлиги ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами, бошқа ҳужжатлар), зоология коллекциясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш органларида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.


36. Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлар олиб кирилиши - олиб чиқилишига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги рухсатнома бериш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

37. Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб кириш ёки унинг ташқарисига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг махсус рухсатномасисиз уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, ўлжалар, тулумлар олиб қўйилади.

Олиб қўйилган ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан қабул қилинади.


38. Ҳайвонот дунёси объектларини республикадан ташқарига олиб чиққанлик учун:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган битта ёввойи ҳайвон, унинг қисмлари, тулум, ўлжа, ҳайвоннинг териси, бир жуфт шох, битта шох учун - мазкур ёввойи ҳайвонни тутишга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

бошқа ёввойи ҳайвонлар учун - ёввойи ҳайвоннинг мазкур турини тутишга рухсатнома қийматининг 2 фоизи миқдорида тўлов назарда тутилади.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлар республикага олиб кирилганлиги учун тўлов ундирилмайди.


39. Ёввойи ҳайвонларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган белгиланган намунадаги бланкаларда берилади.


40. Рухсатнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланади ва белгиланган тартибда сақланади. Берилган рухсатномалар махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.



VI. ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТИШ ХАВФИ ОСТИДАГИ

ЁВВОЙИ ФАУНА ВА ФЛОРА ТУРЛАРИ БИЛАН

ХАЛҚАРО САВДО ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

КОНВЕНЦИЯГА (CITES) КИРУВЧИ ҲАЙВОНЛАР

ТУРЛАРИ НАМУНАЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШГА РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ

ТАРТИБИ


41. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ҳайвонлар турлари намуналарини Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун белгиланган намунадаги рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади.


42. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти "Ботаника" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги илмий органи ҳисобланади. Унинг функциясига қуйидагилар киради:

I, II ва III иловаларига киритилган фауна турлари намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиш масалалари юзасидан Маъмурий органга маслаҳатлар бериш;

фауна турлари намуналари экспорти-импорти бўйича хулосалар бериш;

фауна турлари намуналарини қабул қилишга давлатнинг тайёрлиги тўғрисида хулосалар бериш;

ҳайвонларни сақлаш шароитлари бўйича хулосалар бериш;

коллекциялар ва питомникларни рўйхатдан ўтказиш бўйича хулосалар бериш.


43. CITES Конвенцисининг I, II ва III иловаларига киритилган намуналарни олиб кириш-олиб чиқишга (экспорт, қайта экспорт, импорт) CITESнинг рухсатномасини расмийлаштириш учун CITESнинг Маъмурий ва Илмий органларига ариза тақдим этиш зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

экспорт, қайта экспорт, импортнинг мақсади (тижорат операциялари, илмий тадқиқотлар, ҳайвонот боғлари ва музейлар ўртасида айирбошлаш, овчилик ўлжалари, ҳадя ва бошқалар);

ҳайвоннинг рус ва лотин тилларида тўлиқ номи кўрсатилган ҳолдаги тури;

намунанинг тавсифи (тирик ҳайвонлар, ҳайвоннинг териси, тулуми, танаси, суяги, шохи, сўйлоқ тиши, қони, увулдириғи, шунингдек буюмлари ва бошқалар; тирик ҳайвонлар учун - жинси ва ёши, идентификацияловчи белгилар мавжудлиги);

намуналарнинг сони ёки оғирлиги;

намунанинг келиб чиқиши (табиатдан ажратиб олинган, сунъий шароитларда урчитилган ёки ўстирилган ёки қандай ҳужжатлар асосида бошқа мамлакатдан импорт қилинган, мусодара қилинган, сотиб олинган, ҳадя ёки мерос сифатида олинган ва ҳоказо);

намуналарни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг режалаштирилаётган муддатлари ва божхона пункти, транспорт воситалари ва йўналиш схемаси;

тирик ҳавонларни транспортда ташиш CITES қоидаларига ва ҳаво транспортида ташилган тақдирда эса - тирик ҳайвонларни транспортда ташиш (ИАТА) қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжат;

экспорт қилувчи (қайта экспорт қилувчи) ва импорт қилувчининг рус ва инглиз тилларидаги юридик манзили (жисмоний шахслар учун - уй манзили, паспортига оид маълумотлар), уларнинг телефонлари ва факслари.


44. Қуйидагилар намуналарни тутиш, сотиб олиш, тасарруф этиш ёки уларга эгалик қилишнинг қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади:

намунани тасарруф этиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ишончнома;

ҳайвонот дунёси объектларини тутишга берилган рухсатнома нусхаси;

сув биология ресурсларини тутишга берилган рухсатнома нусхаси;

ота-онаси тўғрисидаги маълумотлар иккинчи авлодигача, зарурат бўлганда эса ундан олдинги авлодигача кўрсатилган ҳолда туғилган санаси ва жойи, зот тартиб рақами ва лақаблари кўрсатилган ҳайвонлар зоти дафтаридан кўчирма;

агар намуна савдо шохобчасидан сотиб олинган бўлса - товар чеки;

мулкчилик ҳуқуқини ва/ёки олди-сотди шартномасини, васиятнома, ҳадя шартномасини тасдиқловчи бирламчи юридик ҳужжатлар;

ваколатли органларнинг намуналарни мусодара қилиш тўғрисидаги қарори ва/ёки CITESнинг Ўзбекистондаги Маъмурий органининг мусодара қилишга сертификати;

музейларнинг ва коллекция қилиш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларнинг инвентарь дафтарларидан кўчирма;

агар экспорт қилувчи мамлакат CITES Томони ҳисобланмаса, экспорт қилувчи мамлакат CITES Маъмурий органининг ёхуд ваколатли давлат органи рухсатномасининг асл нусхаси.


45. Истисно ҳолларда, ҳайвонлар сақланишини таъминлаш зарурлигидан ва Конвенция талабларига риоя қилиш зарурлигидан келиб чиқиб CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи олиб кириш-олиб чиқишга тегишли қўшимча ахборотни сўраши мумкин.


46. CITESнинг Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий органи аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, CITES назарда тутган ҳолларда эса CITES Котибияти билан маслаҳатлашади ва 30 кун мобайнида рухсатномани расмийлаштиради ёхуд асосланган рад жавобини юборади.

Рухсатнома 6 ойгача муддатга, кўчма кўргазмалар ва цирклар учун - 12 ойгача муддатга берилади.

Рухсатнома бериш белгиланган тартибда тўлов эвазига амалга оширилади.


47. Ҳар бир рухсатнома белгиланган намунадаги бланкада тўрт нусхада расмийлаштирилади, унинг биринчи нусхасида ҳимоя маркаси бўлади, ваколат берилган мансабдор шахс томонидан имзоланади ва CITESнинг Маъмурий органи муҳри билан тасдиқланади. Намуналарнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида рухсатнома расмийлаштирилади.


48. Рухсатноманинг расмийлаштирилган нусхалари аризачига рухсатномаларни бериш журналида тилхат билан уч нусхада берилади ёхуд тўлов тасдиқлангандан кейин почта орқали юборилади.


49. Намуналарни олиб чиқиш кўрсатилган муддатларда ва рухсатномада кўрсатилган божхона шохобчаси орқали амалга оширилади.

Ҳимоя маркаси бўлган рухсатноманинг асл нусхаси намуна билан бирга бўлади.

Олиб кирилган намуналарда CITES рухсатномасининг асл нусхаси CITES Маъмурий органига тақдим этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.


50. Агар бирор сабаб билан рухсатномадан кўрсатилган муддатларда фойдаланилмаса, у CITESнинг Маъмурий органига қайтарилиши шарт.



VII. ОВЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК

ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ


51. Спорт-ҳаваскорлик ҳамда саноат мақсадида овлаш ва балиқ овлашга рухсат берилган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш ва юриш жойи бўлган барча ерлар, сувлар ва ўрмонлар ов қилинадиган ва балиқ тутиладиган жойлар ҳисобланади.

Саноат мақсадларида сув ҳайвонлари ва ўсимликларини овлаш учун фойдаланилаётган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган ёхуд балиқларни кўпайтириш учун аҳамиятга эга бўлган барча сув ҳавзалари (денгиз, дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқа сув ҳавзалари) балиқчилик хўжаликлари ҳисобланади.


52. Қуйидагилар овчилик-балиқ овлаш жойлари ҳисобланмайди:

аҳоли пунктлари ерлари;

табиатни қўриқлаш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий вазифаларни бажарувчи ерлар;

шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар;

корхоналар атрофидаги санитария-ҳимоя зоналари;

сув олиш иншоотларининг ҳимоя зоналари;

аэродромлар ва аэродром атрофи зоналари;

чегара полосалари;

ҳосили йиғиштириб олингунга қадар қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ерлар;

тўғонлар, сув айиргичлар, кўприклардан, балиқ питомниклари, ҳовуз ва бошқа маданий балиқчилик хўжаликлари чегараларидан 200 метрли полоса ёки ушбу объектларни қўриқлашнинг муайян режимида белгиланган йироқликдаги полоса.


53. Овчилик-балиқчилик хўжалиги - муҳофаза қилиш ва урчитиш тадбирлари, ов қилиш ва балиқ овлаш амалга ошириладиган ҳудуд участкасининг овчилик жамоаси, муассасаси ёки ташкилотига бириктирилган ишлаб чиқариш бирлиги.


54. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари:

давлат ташкилотлари ихтиёрида бўладиган ҳамда овчилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлашга мўлжалланган давлат хўжаликларига;

овчилик фаолияти ўрмон хўжалиги билан бирга қўшиб олиб бориладиган ўрмон-овчилик - давлат хўжаликларига;

жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат тузилмалар томонидан ташкил этиладиган, шахсий эҳтиёжларни қондириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан спорт-ҳаваскорлик ови ва балиқ овлаш учун спорт-ҳаваскорлик хўжаликларига;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган хусусий овчилик-балиқчилик хўжаликларига бўлинади.


55. Овчилик ва балиқчилик ер майдонларини бириктириш (овчилик-балиқчилик ер майдонларини овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга бериш) шартнома билан расмийлаштирилади.

Ўрмон фонди ерларидаги овчилик ва балиқчилик ер майдонларини бириктириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан, бошқа ҳудудда - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


56. Овчилик хўжалигини юритиш учун овчилик-балиқчилик ер майдонларини бириктириш ер эгалари ёки ердан фойдаланувчилардан ерни олиб қўймасдан амалга оширилади. Зарурият бўлганда, ер ажратиш масаласи белгиланган тартибда ҳал этилади.

Қуйидагилар овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқини бериш учун асос ҳисобланади:

хўжаликни ташкил этиш иқтисодий жиҳатдан асосланган (муҳофаза қилиш ва урчитиш тадбирларини олиб боришга харажатлар ҳажми ва ҳайвонлар сони ҳисобини юритиш) ва ҳудуд тавсифланган буюртманома;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ўтказилган ёввойи ҳайвонлар сони ҳисобини юритиш материаллари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси сўровига кўра тақдим этиладиган ер майдонининг ҳолати тўғрисидаги ахборот;

ҳудудида хўжаликни ташкил этиш режалаштирилаётган ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг розилиги.


57. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи ўрмон фонди ерларида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ахборот тақдим этилган ҳолда овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи ташкилот билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси органлари ўртасида, бошқа ҳудудда - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан тузилган шартнома билан расмийлаштирилади.

Шартнома асосий ҳужжат ҳисобланади. Шартномага мувофиқ ҳайвонот дунёсидан фойдаланилади ҳамда овчилик ва балиқчилик хўжалиги юритилади. Шартнома 10 йилгача муддатга тузилади. Шартномада овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш муддати, овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш масалалари бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, урчитиш, сонини ҳисобга олиш ва тутиладиган ҳайвонлар ҳисобини юритиш, овчиликни ташкил этиш тадбирлари ва бошқа масалалар кўрсатилади.


58. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик ва жисмоний шахснинг мажбуриятлари:

фойдаланиш учун қабул қилинган овчилик ва балиқчилик ер майдонини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;

ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва сонини кўпайтиришга, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳитини сақлаб қолишга, бошқа биотехника тадбирларига йўналтирилган илмий асосланган тадбирлар ўтказиш;

белгиланган методикаларга мувофиқ, махсус тайёрланган ва ўқитилган одамларнинг кучи билан ёввойи ҳайвонлар сони ҳисобини ўз вақтида олиб бориш;

тутиладиган ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш;

ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига (ов қилиш ва балиқ овлаш ҳолатларидан ташқари) ва ер майдонларининг ёмонлашувига йўл қўймайдиган усуллар билан овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш;

овчилик ва балиқчилик хўжаликларини чегара тўсинлари, аншлаглар ва кўрсаткичлар, хўжалик тўғрисида тўлиқ ахборот берилган харита-схема билан таъминлаш;

ёнғин хавфсизлиги чораларига риоя этиш;

овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш билан боғлиқ ахборотларни табиатни муҳофаза қилиш органларига ўз вақтида тақдим этиш;

ҳар йили ов бошлангунга қадар табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий органларини аниқ хўжаликларда ёки ҳудудда ёввойи ҳайвонларни тутишга берилган рухсатномалар сони тўғрисида хабардор қилиш;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органларига ёввойи ҳайвонлар сони ва уларнинг турлари таркиби, тутилган ҳайвонларнинг сон ва турлари таркиби, биотехник, урчитиш ва муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;

ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажариш.


59. Овчилик ёки балиқчилик хўжалигини юритувчи юридик шахслар ўз ваколатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

жисмоний шахсларга белгиланган квоталар доирасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома бериш;

белгиланган квоталар доирасида саноат мақсадларида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун юридик шахслар ва фуқаролар билан шартномалар тузиш;

берилган квотага (рухсатномага) мувофиқ тутилган овчилик ва балиқчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда санитария талабларига риоя қилган ҳолда ҳайвонот дунёси объектларидан буюмлар ишлаб чиқариш;

ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотларини уларни тутишнинг қонунийлигини ёки сотиб олинишини, маҳсулотнинг сифат сертификатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳокимликлар томонидан махсус ажратилган жойларда сотиш;

ов қилиш ва балиқ овлаш маҳсулотларидан, ҳайвонот дунёси объектларидан тайёрланган буюмлардан фойдаланиш ва уларни сотиш;

сунъий равишда етиштирилган ҳайвонлардан, улардан ов қилиш учун фойдаланилган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда ўз хоҳишига кўра фойдаланиш;

табиатни муҳофаза қилиш органларига ов қилиш қоидалари бўйича таклифлар тақдим этиш;

ҳайвонларни, шу жумладан балиқларни тутишни белгиланган тартибда амалга ошириш.


60. Овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

овчилик-балиқчилик хўжалигини юритиш рад этилганда;

фойдаланишнинг белгиланган муддати тамом бўлганда;

фойдаланиш ҳуқуқи берилган юридик шахс тугатилганда;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари бажарилмаганда;

ҳайвонот дунёсидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда;

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзбошимчалик билан бошқага берилганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.


61. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда овчиликдан фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ҳайвонлар сони ҳисоби юритилади ва ҳайвонлар сони шартнома тузилгандаги сонга нисбатан асоссиз равишда пасайтириб юборилган тақдирда, ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ҳайвонларнинг етишмаётган сонини пул ифодасида қоплайди.


62. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари, шу жумладан тутиш нормалари, ов қилиш (тутиш) қуролларига қўйиладиган талаблар, тутиш муддатлари, ов қилиш ёки балиқ овлаш тақиқланган жойларни аниқлаш тартиби, шунингдек ов қилиш ва балиқ овлаш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.



VIII. ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРНИ

ТУТҚУНЛИКДА САҚЛАШ


63. Ёввойи ҳайвонларнинг барча турлари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича тутқунликда сақланиши мумкин. Зоология дўконларидан сотиб олинган ёввойи ҳайвонлар бундан мустасно.

Тутқунликда сақлаш - ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, аквариумда, террариумда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо).

Хонакилаштирилмайдиган ҳайвонлар ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади.


64. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда заҳарли ҳайвонларни ҳаёт фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида тутқунликда сақлашга фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда йўл қўйилади.


65. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомниклар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида ҳисобга қўйилади.

Питомник - инсоннинг доимий назорати остида бўлган ва ҳайвонларни урчитиш учун фойдаланиладиган, ҳайвонларнинг назорат қилинадиган ҳудуддан чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи чегараларга эга бўлган назорат қилинадиган ҳудуд (муҳит).


66. Ёввойи ҳайвонлардан ва питомникларда ўстирилган, CITES Конвенциясининг Иловасига кирадиган ҳайвонлардан фойдаланишга қонун ҳужжатларига ва CITES Конвенцияси иловаларига мувофиқ йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг назорати остида амалга оширилади.


67. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни ҳисобга қўйишга рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ёввойи ҳайвонлар эгасининг аризаси тақдим этилиши зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили), жисмоний шахснинг манзили, фамилияси ва исми;

ҳайвонларни сақлашнинг мақсади (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар);

турлари (кичик турлари) ва жинси бўйича сони кўрсатилган ҳолда ҳайвонларнинг турлари рўйхати (кичик турлари, агар дурагай бўлса, ота-оналарининг турлари кўрсатилади);

ҳайвонларнинг келиб чиқиши (сотиб олиниши);

ҳайвонларнинг сотиб олинган санаси;

питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги;

ҳайвонларни сақлаш шароитлари (қафасда, темир панжарали жойда, эркин ва ҳоказо);

ҳайвонларнинг белгиси борлиги (тавсифлаш, тартиб рақамини кўрсатиш);

ветеринария хизмати мавжудлиги.

Ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи юқори ташкилотга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаслиги рухсатнома бериш рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

68. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда ёки питомникда сақлашга рухсатнома берилган шахслар ҳар йили, 1 январгача, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ўзларидаги ҳайвонларнинг сони, тур таркиби ва ҳолати тўғрисида ахборот бериши шарт. Ҳайвон нобуд бўлган тақдирда, уни сақлайдиган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига унинг нобуд бўлиши сабаби тўғрисидаги ветеринария хулосасини тақдим этиши шарт.


69. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномасисиз тутқунликда ва питомникларда сақланаётган ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш тақиқланади.



IX. ЗООЛОГИЯ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


70. Коллекция - консервация қилинган ва тирик зоология объектлари йиғиндиси. Коллекция тирик ҳайвонлардан (ҳайвонот боғлари, жонли бурчаклар ва ҳоказо) - ҳайвонларнинг тулумлари, таналари, терилари, скелетлари, уялари, тухумлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, нам препаратлар, овчилик ўлжалари ва ҳоказолардан иборат бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган объектларнинг туркумлаштирилмаган ҳолда тўпланишига ҳар қандай турдаги коллекция сифатида қаралади.

Туркумлаштирмаган ҳолда тўплаш - ишлов берилмаган, коллекция тартиб рақамига, аниқ илмий номига ва тўплаш (сотиб олиш) жойига эга бўлмаган тўпланган намуналар.


71. Ёввойи ҳайвонларни табиатдан ажратиб олиш йўли билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан зоология коллекциялари ташкил этилиши ва уларнинг тўлдирилишига фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича йўл қўйилади ва улар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мажбурий тартибда давлат ҳисобидан ўтказилади.


72. Зоология коллекцияларини ҳар хил мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси бўйича амалга оширилади.


73. Зоология коллекцияларини давлат ҳисобига қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ариза тақдим этиш зарур. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

зоология коллекцияси эгасининг манзили, жисмоний шахснинг фамилияси ва исми;

зоология коллекциясининг келиб чиқиши;

зоология коллекциясининг таркиби (ҳайвонлар турлари, уларнинг қисмлари, турлар бўйича сони);

зоология коллекцияси консервация қилиниши тури (танаси, нам препаратлар, тулум ва бошқалар);

Фанлар академиясининг зоология коллекциясининг илмий аҳамияти тўғрисидаги хулосаси.


74. Зоология коллекциясини давлат ҳисобига қўйиш тўғрисидаги ариза ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда аризачи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги зоология коллекциясини давлат ҳисобига қўйишнинг рад этилиши учун асос бўлиши мумкин.

Зоологик коллекциянинг давлат ҳисобига қабул қилиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу коллекцияни давлат ҳисобига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича зоологик коллекциянинг давлат ҳисобига қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

75. Қонун ҳужжатларини бузадиган зоология коллекциялари эгалари маъмурий жавобгар бўладилар. Қонун ҳужжатлари такроран бузилган тақдирда коллекцияни олиб қўйиш ва уни бошқа юридик шахсга бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.



X. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


76. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


77. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан идоравий назорат тасарруфида овчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари мавжуд бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади.


78. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан ишлаб чиқариш назорати овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


79. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда овчилик ва балиқ овлаш хўжалигини юритиш устидан жамоатчилик назорати овчилар ва балиқ овловчиларнинг жамоат ташкилотлари томонидан - уларга бириктирилган ер майдонларида ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.


80. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари, ўрмон қўриқчилиги, давлат овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари қўриқчилиги, овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари, қўриқхоналар ва табиий боғлар, қўриқланадиган бошқа ҳудудларнинг инспекторлари томонидан амалга оширилади.


81. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўғринча овлашни ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш нормалари ва қарорлари бошқача тарзда бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ҳайвонлар яшайдиган ҳудудни бориб кўриш;

ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, тайёрланган овчилик-балиқчилик маҳсулотларини, ўрмончилар ва ёлланган овчиларнинг қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналари ва биноларини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва ушлаб туриш;

ихтиёрида қурол, овчилик-балиқчилик маҳсулотларини овлаш ва балиқ овлаш қуроллари бўлган барча шахслардан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши муносабати билан ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш;

мазкур Низом, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, нормалари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ҳайвонот дунёси объектларидан барча фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолларда ноқонуний тутилган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш, шунингдек ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида протоколлар тузиш;

ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

амалга ошириш чоғида "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ишларни тўхтатиб қўйиш;

мазкур Низом ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда ундан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонунни бузишлар тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

хизмат бўйича берилган ўқотиш қуролини ва унга ўқ-дориларни белгиланган тартибда олиб юриш.


82. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбурдир.


83. Ноқонуний ов қилиш ёки балиқ тутиш орқали ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш орқали ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳайвонни табиий яшаш муҳитидан ноқонуний ажратиб олиш (отиш, овлаш) деб ҳисобланади. Етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.


84. Ноқонуний ов қилиш ёки балиқ тутишнинг аниқланган маҳсулоти олиб қўйилади ва қонун бузилишини аниқлаган шахсларда тақдирлаш сифатида қолдирилади (кўпи билан бир бош туёқли ҳайвон гўшти, умумий оғирлиги 5 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдордаги ёввойи қуш, балиқ), тайёрлов ташкилотларига топширилиши шарт бўлган мўйна бундан мустасно. Туёқли ҳайвонларнинг бошқа гўшти ва балиқ тайёрлов ва савдо ташкилотларига, болалар уйларига, кексалар уйларига, мактаблар ва касалхоналарга белгиланган тартибда топширилади.


85. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, ўлжалар, тулумлар, ҳаёт фаолияти маҳсуллари, зоология коллекциялари қонуний сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ноқонуний олиб чиқиб кетиш ёки олиб киришга, ташиш ва жўнатишга уринишда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


86. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилган ҳужжатларнинг материалларини (баённомалар, қонунни бузишлар тўғрисидаги далолатномалар), шунингдек олиб қўйилган қурол-яроғларни ва ноқонуний овлаш ва балиқ овлаш маҳсулотларини, жиноят белгилари мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқни бузишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беришлари керак.

Олиб қўйилган қурол-яроғлар ва ўқ-дорилар белгиланган тартибда ички ишлар органларига топширилади.

Ноқонуний ов қилаётган ёки балиқ тутаётган шахсларни ушлашда ҳужжатлар, қурол-яроғлар, ов қилиш ва балиқ овлаш анжомлари ва маҳсулотларини олиб қўйиш ва фойдаланилаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


87. Мазкур Низомнинг, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.


88. Ҳайвонот дунёсига зарар етказган шахслар зарарни мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ қоплашга мажбурдир. Зарарнинг қопланиши айбдорларни жавобгарликдан озод қилмайди.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёввойи ҳайвонлар тутилганлиги учун тўловлар

МИҚДОРИ

         



Ҳайвонларнинг турлари



   

Жинси ва ёшидан қатъи назар 1 та

ёввойи ҳайвонни тутиш нархи

Энг кам иш ҳақига нисбатан коэффициент

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун (АҚШ долларида)

Тайёрлов нархлари

Спорт мақсадида ва бошқа мақсадларда тутиш

Илмий мақсадларда

тутиш

1

2

3

4

5

         

Қизил китобга киритилган

СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР

Қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони

        

-

300

250

30000

Бурама шохли эчки ёки морхўр, Северцов қўйи, Бухоро буғуси (хонгул), Тяньшань қўйи, Устюрт қўйи, тожик қўйи

        

-

120

100

7000

Тяньшань қўнғир айиғи, Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр

      

-

100

70

2000

Мензбир суғури, жайрон

     

-

70


50

1500

Қизил китобга киритилган сутэмизувчиларнинг бошқа турлари

       

-

50

30

1000

            

Бошқа турлари

Манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, олакўзан, қизил бўри

      

-

40

20

800

Тоғ эчкиси

     

2

2

0.5

500 (450)

Тўнғиз

    

2

2

0.5

300 (250)

Буғу

     

1

1

0.2

120 (100)

Сайғоқ

     

0.1

0.1

0.05

250 (200)

Тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар

       

0.5

0.5

0.1

50

Ондатра

      

0.03

0.03

0.02

50

Тулки, чиябўри, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани

    

0.3

0.3

0.05

20

Бўри

     

-

-

-

-

Бўрсиқ, жайра, сув каламуши

   

0.05

0.05

0.01

75

Қуён, ариқ сичқони

    

0.03

0.03

0.01

10

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси

     

0.01


0.01

0.005

1


Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сутэмизувчилар

      

0.005

0.005

0.002

0.5

         

Қизил китобга киритилган

ПАРРАНДАЛАР

Шохин, итолғи, лочин, тувалоқ-дудаги, рангдор тувалоқ, безгалдак

     

-


100


10


5000


Оққуш, соқақушлар, қор калхати (қумай), лайлаклар, балиқхўр йирик паррандалар, сув бургутлари, кичик бургут, ўлимтикхўр бургут, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий, илонхўр, оқбошли қумой, чўл бўктаргиси, катта подорлик, оққорин булдуруқ, Зарафшон қирғовули, япалоққуш, мармарранг чуррак, краснозобая казарка (ёввойи ғоз тури), оқкўз ботқалдоқ (балиқчи ўрдак), кичик оқ қарқара, қошиқбурун, қоравой, қизил ғоз (фламинго), қорабош чағалай, чийилдоқ ғоз

      

-

50

8

1000

Бошқа турлари

         

-

30

5

500

           

Паррандаларнинг бошқа турлари

Турна, укки, бошқа йиртқич паррандалар, кичик оққуш

        

10


10


3


100


Бойўғли (бойқуш), қарқара, қарға, клушица (оқ чорлоқнинг бир тури), Альп зоғчаси, сухонос ғоз

    

5

5

2

50

Улар

       

0.05

0.05

0.05

15

Қирғовуллар

     

0.02

0.02

0.01

15

Ғозлар

     

0.02

0.02

0.01

5

Ўрдаклар, чурраклар, қашқалдоқ, каклик, қорақорин булдуруқ, сажа

       

0.01

0.01

0.005

1

Йилқичи

     

0.01

0.01

0.005

50

Каптар, қумри (ғуррак), балиқчи қуш, катта бақлан, қўнғирлар, қамишзор қуши, бедана, кўлбуқалар, черагатлар

     

0.006


0.006

0.003

1

Паррандаларнинг бошқа турлари

     

0.1

0.1

0.005

2

Паррандалар тухуми

         

           

бир дона тухум учун ҳайвоннинг мазкур

тури қийматининг 30 фоизи

        

Қизил китобга киритилган

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Кобра, кулранг эчкиэмар

      

-

  

-


5


1000


Бошқа камёб турлари

      

-

-

2

500

        

Бошқа турлари

Эфа, қалқон илон, қора илон, гюрза

      

1

-

1

100

Заҳарсиз илонлар

    

0.1

-

0.05

15

Тошбақа

   

0.03

(экспорт учун 0.5 АҚШ $)

      

-

0.02

2

Яшчурки, геккон, калтакесак, агама ва бошқа турлари

    

0. 02

-

0.005

1


Судралиб юрувчилар тухуми

    

     

бир дона тухум учун ҳайвоннинг мазкур

тури қийматининг 30 фоизи

        

Қуруқликда ва сувда яшовчилар

Қурбақалар, бақалар

0.02

-

0.001

0.1

       

Қизил китобга киритилган

БАЛИҚЛАР

Орол сўзан балиғи, Орол бакра балиғи, чаклик (тошбақра), Орол кумжаси, чўртанбалиқчисимон оққайроқ, Туркистон сўзан балиғи

            

-

-

5


2000


Бошқа турлари

     

-

-

1

1000

       

Саноатбоп балиқлар

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, зоғорабалиқ, оққайроқ, пелядь, олабуға, қорабалиқ, гулмоҳи балиқ, оқ амур

     

0.5

0.05

0.02

15

Карп, товонбалиқ, Самарқанд хромуласи, илонбош, лешч, чўртанбалиқ, тарашабалиқ, мой балиқ, қизилкўз

   

0.3

0.03

0.01

10

Қизилқанот ва бошқа арзонбаҳо балиқлар

     

0.2

0.001

0.005

1

Изоҳ: балиқ тутишга рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган пул қуйидагича кўрсатилган: биринчи устунда тайёрлов мақсадлари учун 1 центнер учун, иккинчи устунда спорт-ҳаваскорлик мақсадлари учун белгиланган бепул нормадан ортиқча 1 кг учун ва бошқа мақсадлар учун 1 бош учун

     

    

Умуртқасиз жониворлар

Қизил китобга киритилган умуртқасиз жониворлар

   

-

-

0.05

60

Заҳарли умуртқасиз жониворлар


0.01

-

0.005

3

Дарё қисқичбақаси

      

0.005

0.005

0.001

1

Бошқа қисқичбақасимонлар (1кг учун)

    

0.05

0.02

0.01

3

Қисқичбақасимонларнинг тухумлари  (1 кг учун)

      

0.8

-

0.5

5

      

Умуртқасиз жониворлар

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа умуртқасиз жониворлар

    

0.01



0.01



0.001



0.5



Мумиё (1г учун)

     

0.05

-

0.005

1

          

Ёввойи ҳайвонларни тиббиёт мақсадларида тутиш (одам ва ҳайвонларнинг хавфли касалликларини ташувчилар) бепул амалга оширилади.

Урчитиш, кўпайтириш ёки қайта мослаштириш мақсадида тутиладиган ҳайвонларга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори мазкур тур учун дастлаб ундириладиган пулнинг 20 фоизини ташкил этади.

Туёқли ҳайвонларни тутишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори, долларда: биринчи рақам - биринчи ҳайвон учун ундириладиган пул, иккинчи рақам (қавсда) - иккинчи ва кейинги ҳайвонларни тутганлик учун.

Мўйна тайёрлаш мақсадида ҳайвонларни тутишга рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори: тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар, ондатра, тулки, корсак, чиябўри, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани, ариқ сичқони - спорт мақсадларида тутиладиган ҳайвонларнинг мазкур турлари қийматининг  50 фоизини ташкил этади.

           

         




Низомга

2-ИЛОВА




Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартиби

бузилиши сабабли етказилган зарар миқдорини

ҳисоблаш учун тўловлар

МИҚДОРИ

    


Ҳайвонларнинг турлари


Ёши, катталиги, оғирлиги ва жинсидан қатъи назар ҳар бир ҳайвон (калласи, териси, шохи ва бошқалар) учун ундириш миқдори

Ўзбекистон фуқаролари ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланмайдиган юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслари учун  (АҚШ долларида)

1

2

3

         

Қизил китобга киритилган

СУТЭМИЗУВЧИЛАР

Қоплон, тарғил сиртлон, қор қоплони

                    

500


40000


Бурама шохли эчки (морхўр)

     

400

30000

Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, Мензбир суғури, асалхўр, Бухоро буғуси (хонгул)

      

300


25000

Северцов қўйи, Тяньшань қўйи, Устюрт қўйи, тожик қўйи, Бухоро қўйи, жайрон, Тяньшань қўнғир айиғи

        

250

20000

Қизил китобга киритилган сутэмизувчиларнинг бошқа турлари

       

100

10000

     

Алоҳида муҳофаза қилинадиган сутэмизувчилар

Олакўзан, манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қизил бўри, бошқа турлари

       

75

2500

     

Овчилик-саноат турлари

Тоғ эчкиси

       

50

1000

Тўнғиз

      

50

800

Буғу

     

50

700

Тоғ сувсари, қоракўзан, қизил суғур, оқсувсар

    

25

150

Тулки, корсак, чиябўри, сув каламуши, ёввойи мушуклар, чўл сассиқкўзани, ондатра


20

100

Бўри

    

-

100

Бўрсиқ, жайра

   

10

75

Қуён, ариқ сич қони

    

5

50

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси

       

2

25

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сутэмизувчилар

   

2

20

Сайғоқ, кийик, жайрон, буғу, эчки, қўчқор шохлари


бир жуфт шох ва жуфт бўлмаган ҳар бир алоҳида шох мазкур ҳайвоннинг калласига мувофиқ келади мазкур буюмдаги терилар сони бўйича

Мўйна буюмлар


Айиқ, бўрсиқ, суғур, жайра ёғи (100г учун)

     

3

       

10

     

Айиқ сафроси (хом ашё ҳолида 1г учун)

       

1

20

        

Қизил китобга киритилган

ПАРРАНДАЛАР

Шахин, итолғи, сапсан

      

250

   

15000


Тувалоқ-дудаги, рангдор туфалоқ, безгалдак

     

200

7500

Оққуш, соқақушлар, қор калхати (қумай), лайлаклар, скопа, кичик бургут, ўлимтикхўр бургут, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий, илонхўр, оқбошли қумай, япалоққуш, қошиқбурун, кичик оқ қарқара, сариқ қарқара, стерх, оққорин булдуруқ, мармарранг чуррак, қоравой, краснозобая казарка (ёввойи ғоз тури), оқкўз ботқалдоқ (балиқчи ўрдак), фламинго (қизил ғоз), чийилдоқ ғоз, Зарафшон қирғовули, бошқа камёб турлари

       

150

     

3000

        

Спорт мақсадида овлаш тақиқланган,

алоҳида муҳофаза қилинадиган паррандалар

Турна, укки, бошқа йиртқич ва бойўғли қушлар, сухонос ғоз, саҳро қарғаси, қора қарға.

    

50


500


Ракошесимонлар, қарқаранинг бошқа турлари, клушица (оқ чарлоқларнинг бир тури), Альп зоғчаси

      

30

250

      

Овланадиган турлари

Қирғовул, улар, ғозлар

      

5

150

Ўрдаклар, чурраклар, қашқалдоқ, каклик, черагатлар, қамишзор қуши, қорақорин рябок, сажа

        

2

50

Каптар, қумри (ғуррак), балиқчи қуш, қўнғирлар, қамишзор қуши, бадана, кўлбуқалар

          

0.5

20

     

Бошқа турлари

Қушларнинг бошқа турлари

          

1

50

             

Қизил китобга киритилган

СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР

Кобра, кулранг эчкиэмар

      

100

   

2000


Бошқа камёб турлари

       

75

    

1500

        

Бошқа турлари

Гюрза

        

50

   

500


Эфа, қалқон илон, қора илон

     

40

400


Заҳарсиз илонлар

   

20

300

Тошбақа

   

5

150

Яшчурки, гекконлар, калтакесак, агама ва бошқа турлари

   

3

100

          

Қуруқликда ва сувда яшовчилар

Қурбақалар, бақалар

      

0.2

50

     

Қизил китобга киритилган

БАЛИҚЛАР

Орол сўзан балиғи, Орол бакра балиғи, чаклик (тошбақра), чўртанбалиқсимон оққайроқ, Туркистон сўзан балиғи

     

20

   

3000


Балиқларнинг бошқа турлари

   

15

2000

     

Саноатбоп балиқлар

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, оқ амур  (10 кг ва ундан ортиқ)

   

10

200

Лаққа балиқ, хумбош балиқ, оқ амур (10 килограммгача)

   

4

100

Зоғорабалиқ, оққайроқ, гулмоҳи балиқ, пелядь, қалқонбалиқ

  

2

100

Олабуға, қорабалиқ, буффало, илонбош, чўртанбалиқ

  

1


75

Карп, товонбалиқ, Самарқанд хромуласи, лешч

  

0.8

25

Тараша балиқ, мой балиқ, қизилкўз

  

0.5

20

Белоглазка, қизилқанот ва бошқа арзонбаҳо балиқлар

       

0.1

10

Балиқ увулдириғи (1 кг учун)

     

10

250

        

Умуртқасиз жониворлар

Қизил китобга киритилган умуртқасиз жониворлар

    

50


1000


Заҳарли умурқасиз жониворлар

      

20

100

Дарё қисқичбақаси

    

2

50

Бошқа қисқичбақасимонлар (1кг учун)

      

5

500

Қисқичбақасимонлар тухуми (1кг учун)

   

10

700

Коллекция ва музей аҳамиятига эга бўлган турлари

   

халқаро каталоглар нархлари бўйича

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа умуртқасиз жониворлар

       

2.5

10

Умуртқасиз жониворлар ва илонлар заҳари

1 г заҳар олиш учун зарур бўлган бош сони ҳисобида ҳайвонлар тутилганлиги учун қийматининг 1 баравари миқдорида

     

Мумиё (1г учун)

     

1.5

5

Қўриқхона, миллий (халқ) боғи,  заказник, табиат ёдгорликлари, питомник ҳудудида, заповедникнинг қўриқланадиган зонасида ва муҳофаза қилинадиган бошқа табиий ҳудудларда уяларни, инларни, катакларни бузганлик учун, ҳайвонларни овлаганлик учун

    

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг

3 баравари миқдорида


Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек Қизил китобга киритилган ноқонуний овланган она қушларнинг ҳар бир эмбриони ёки судралиб юриувчи ҳайвонлар тухуми учун

       

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг 

50 фоизи миқдорида

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек овлаш тақиқланган ноқонуний овланган тутилган она қушнинг ҳар бир эмбриони учун

      

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг

25 фоизи миқдорида

Олинган ҳар бир тухум ва жўжа учун, шунингдек қонунсиз тутилган она қушнинг ҳар бир эмбриони учун

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг

20 фоизи миқдорида

Ёввойи ҳайвонлар яшаши учун хос бўлмаган шароитда (музликда, сувда ва ҳоказо) фалокатга учраганда (ёнғин, сув тошқини, озуқа етишмаслиги ва бошқалар), шунингдек ёритиш асбобларини қўллаб  транспорт воситалари, моторли қайиқлар ва катерлар, самолётлар ҳамда вертолётлар воситасида уларни тунда нобуд қилганлик учун   

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг

3 баравари миқдорида

Тақиқланган даврда балиқ тутганлик учун

     

     

мазкур тур учун ундириладиган зарар суммасининг

2 баравари миқдорида

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган жойлардаги қамишлар ва ялангликларни,  ўтларни ёққанлик ҳамда шудгорлаганлик учун (1га учун)

   

2

(муҳофаза қилинадиган табиий муҳитларда сумма икки баравар кўпаяди)

   

100

Ёввойи ҳайвонлар яшайдиган тўқайларни, табиий ҳолда кўпаядиган ўрмон дарахтлари ва ниҳолларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ёққанлик, кундаков ва пайҳон қилганлик учун (1га учун)

     

3

(муҳофаза қилинадиган табиий муҳитларда сумма уч баравар кўпаяди)

          

300

          


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 459-модда.
































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск