ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2021 й. ПФ-6260-сон "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.07.2021 й.

N ПФ-6260



ЁШЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Айниқса, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларини тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизларни муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар, IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Биргина 2021 йилнинг ўтган даврида ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими ҳисобланган "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар дастурлари" асосида 430 минг нафар йигит-қизнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани, 92 минг нафардан зиёд ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2,3 триллион сўм имтиёзли кредитлар, қишлоқ жойларда яшаётган 230 мингдан ортиқ ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиши учун 61 минг гектар ер майдони ажратилгани бу борадаги ишларнинг кўлами тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Жорий йил 30 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида илгари сурилган янги ташаббус ва ғояларни амалга ошириш ҳамда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил август ойида "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари - "Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилишини таъминласин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади.


3. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Марказий банк (М.Б. Нурмуратов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда таълим кредитларини бериш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


4. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда:

олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини қоплашга йўналтирилган жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзлари қўлланишини;

ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1-иловага мувофиқ қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилсин.

Белгилансинки:

нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар ҳамда давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати шакллантирилади;

ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.


6. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби, 2022 йилдан бошлаб барча ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ёшлар бизнес мактабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакатимиз ва чет элнинг етакчи тадбиркор ва бизнес юритувчиларини жалб этган ҳолда, ёшларга тадбиркорлик фаолияти давомида яхши натижаларга эришиш ва бизнес юритишда хавф-хатарлардан ҳимояланиш усулларини ўргатиш;

тадбиркорликка қизиққан ёшларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларда замонавий бизнес юритиш кўникмаларини шакллантириш, мотивацион бизнес-семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ёшлар бизнес мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.


7. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ёшларнинг "Бизнесга биринчи қадам" стартап ғоялари танловларини ташкил этиш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилсин.

Белгилансинки, энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача грант маблағлари берилади ва улар 2022-2023 йилларда Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм миқдорида қўшимча ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Д.А. Кучкаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдураҳмонов), Молия вазирлиги (Ж.И. Абруев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев):

бир ой муддатда стартап ғоялари танловларини очиқ ва ошкора ташкил этиш, лойиҳаларни баҳолаш мезонлари ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш тартибини тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда стартап ғояларнинг амалга оширилишига кўмаклашсин.


8. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш вазифаси юклатилсин.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга ушбу бандда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст қилиб берилади.


9. Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Н. Ташкенбаев) билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилишини ҳамда ўқитувчиларнинг ушбу дастур асосида қайта тайёрланишини таъминласин.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) 2021 йил якунига қадар барча умумий ўрта таълим мактабларини юқори тезликдаги Интернетга улаш ишларини тўлиқ якунласин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни арафасида Ҳукуматнинг дастури, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг алоҳида ҳудудий дастурлари қабул қилинади;

мазкур дастурлар ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларлардан иборат бўлади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.И. Икрамов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 июнга қадар мазкур бандда кўрсатилган Ҳукумат дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, шунингдек, ҳудудий дастурлар қабул қилинишини ташкил қилсин.

11. Олий Мажлис Сенатига:

а) ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида:

мазкур қарорнинг 10-бандида белгиланган Ҳукумат ва ҳудудий дастурларни ўз вақтида ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш, бу борада халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш;

фаол ва ташаббускор ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантириш;

халқ депутатлари Кенгашларида "Ёшлар парламенти вакиллари мактаби"ни ташкил қилиш;

б) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда:

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган раҳбарларнинг Олий Мажлис палаталари ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериб бориш тартибини жорий этиш;

"Биз парламентда ёшларни қўллаб-қувватлаймиз" ташаббусни амалга ошириш;

халқ депутатлари Кенгашлари тавсияси асосида ёш, фидойи, азму шижоатли ёшларни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига бириктириш тавсия этилсин.


12. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.А. Хасанов) Олий Мажлис Сенати томонидан шакллантирилган янги авлод захира кадрларини Миллий кадрлар захирасига киритсин ҳамда уларнинг раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида тавсия этилишини таъминласин.


13. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳудудларда ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-тренерларга, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритувчи спортчи-тренерларга:

спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;

спорт тўгаракларини ташкил этиш учун спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилади;

камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.


14. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танловини ташкил этсин.

Белгилансинки, танловда ғолиб деб топилган муаллифларга биринчи ўрин учун - 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун - 75 миллион сўм, учинчи ўрин учун - 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилади.

Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) мукофотларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни 2021 йилда Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини ҳамда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.


16. Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 июлдаги

ПФ-6260-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида

фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг

ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига

киритилган хорижий олий таълим муассасаларини

(бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда

илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа

илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим

маошига тўлаб бериладиган қўшимча устамалар

МИҚДОРИ

Халқаро

рейтингдаги

ўрни


Устамалар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баробарида)

Бакалавриат


Магистратура


Илмий даража (PhD ва унга

тенглаштирилган бошқа

илмий даража)


1-100


30

40

75

101-300


20

30

60

301-500


15

20

50

         

Изоҳ: лавозим маошларига қўшиб бориладиган устамалар бўйича:

ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World University) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади;

ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан ўттиз ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 13 июлдаги

ПФ-6260-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлари ва талабалари

форумида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида

белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини

таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун масъуллар


I. ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ВА ТАДБИРКОРЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ,

УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ЯНГИ

АВЛОД ЗАХИРА КАДРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

Пахта ва ғалладан бўшаган майдонларни озиқ-овқат экинлари етиштириш мақсадида 10 йил муддатга деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага бериш тизимини жорий этиш ва шу йўл билан 500 минг нафар ёшларни доимий иш билан таъминлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 сентябрь


-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Кадастр агентлиги (Умаров), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2.

Бухоро вилоятининг Олот тумани тажрибаси асосида ёшларга бериладиган имтиёзли кредитлар ва лизинг асосида 50 мингдан зиёд енгил конструкцияли замонавий автосервис, маиший хизмат, чакана савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларини барпо этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


Режа ишлаб

чиқиш - 2021

йил 1 август,

якунлаш -

2022 йил

1 январь

Имтиёзли кредитлар, лизинг


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, тижорат банклари


3.

Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан сўнг 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари бериш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 август


-

Молия вазирлиги (Ишметов) Марказий банк (Нурмуратов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)


4.

Таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашга оид маҳаллий, ҳудудий ва республика дастурларини амалга ошириш.

Дастурда ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, стартап ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш ишларини белгилаш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари қарори


Ҳар йили

1 август


-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида камида 150 та касб ва лавозимларга қўйилган олий маълумот талабини бекор қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2021 йил

1 октябрь


-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов)


6.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан ёшларнинг янги ғоялар асосида ишлаб чиқилган инновацион, стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил

1 сентябрь


-

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (Мирсоатов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов)


7.

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га кирган оилаларнинг фарзандлари ва "Ёшлар дафтари"га кирган ёшларнинг янги турмуш қураётганларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 сентябрь


-

Молия вазирлиги (Ишметов), Марказий банк (Нурмуратов), тегишли тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Раҳматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


8.

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2021 йил

1 сентябрь


Давлат бюджети маблағлари


Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


9.

Хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган, илм-фан билан шуғулланаётган, етакчи компанияларда ишлаётган ҳамда юксак билим ва малакага эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг Ватанимизга келиб ишлаши учун зарур шарт-шароит яратиш, бундай ёшларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида илгари суриш, уларга уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизим жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 октябрь


Давлат бюджети маблағлари


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов), Молия вазирлиги (Ишметов)


10.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг халқаро нуфузли рейтингларда 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим муассасасини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган мутахассисларни ўз ҳудуди ва тизимига ишга олиб келиш режасини тасдиқлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

декабрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


11.

Ҳоким, давлат бошқарув органлари ва ташкилотлари, давлат улуши юқори бўлган тижорат банклари раҳбари лавозимларига ҳар йили 2 нафардан иқтидорли ёшларни саралаб, ёш кадрлар захирасини тасдиқлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

декабрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари


12.

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган мутахассисларнинг лавозим маошига устамалар тўлаб борилишини жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 октябрь


-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмуродов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган ёшлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари

Ҳар йили

1 июнь


Ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари


14.

Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантиришга қаратилган "Келажак лидерлари" лойиҳасини амалга ошириш.


Амалий

чора-тадбирлар


Ҳар йили

-

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Миллий кадрлар захирасига киритилган ёш кадрларни мутахассислигига мувофиқ, "Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида ривожланган мамлакатларга тажриба ўрганиш учун юбориш амалиётини жорий этиш.

Ушбу тадбирларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 октябрдан


-

"Эл-юрт умиди" (Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов), Молия вазирлиги (Ишметов)


16.

Давлат бошқаруви академиясида ёшлар масаласига мутасадди барча раҳбарларнинг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари


Давлат бошқарув академияси (Бекмуродов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов)


II. ЁШЛАРНИ ИЛМ-ФАНГА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ, ИҚТИДОРЛИ

ЁШЛАРНИНГ ҒОЯ ВА ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

17.

Республика миқёсида умумий ўрта таълим мактабларини қўшимча компьютер синфлари билан таъминлаш бўйича:

халқаро молиявий институтлар маблағларини жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

молиялаштириш манбаларига мувофиқ, қўшимча 5 мингта компьютер синфларини жорий ўқув йилдан бошлаб ташкил этиш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида Вазирлар Маҳкамаси томонидан дастур қабул қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


Дастур

ишлаб

чиқиш -

2021 йил

1 октябрь,

якунлаш -

дастур

бўйича


Халқаро молиявий институтлар маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)


18.

2021 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Навоий вилоятларида Ёшлар технопаркларини фойдаланишга топшириш.

2022 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида технопарклар барпо этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь




2022 йил

ноябрь


Давлат бюджети маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


19.

Қорақалпоғистон Республикасида IT-Park ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь


Маҳаллий бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


20.

Қорақалпоғистон Республикасининг рақамли технологиялар ўқув марказларини янада ривожлантириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


21.

Робототехника бўйича танловлар ғолибларининг "Ақлли уй" технологик ечимларини пилот лойиҳа сифатида жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь


Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар


Қурилиш вазирлиги (Закиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


22.

Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган "Бир миллион дастурчи" лойиҳасини кенг жорий қилиш учун комьюнити-менежерлар фаолиятини ташкил қилиш.

Бунда, ҳар бир ҳудудда "Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг ёш ва фаол битирувчилари ичидан комьюнити-менежерларни саралаб олиш ва энг самарали натижа эгаларини тақдирлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь


Давлат бюджети маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


23.

Фармацевтика соҳасини рақамлаштириш орқали аҳолига янада қулай имкониятларни яратиш учун дори-дармонларни маркировка қилиш ҳамда етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2021 йил

октябрь


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


24.

Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларини республикамиз ҳудудларида мунтазам ташкил этиш ҳамда ёшлар ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш.


Амалий

чора-тадбирлар


Доимий

Ижрочилар маблағлари


Давлат тест маркази (Каримов), Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов)


25.

Чет тиллар бўйича билимларни баҳолашнинг кўп даражали (Multi-level) тест тизими орқали талабгорлар ўз билим даражасини аниқлай олиш имкониятини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2021 йил

1 октябрь


Ижрочилар маблағлари


Давлат тест маркази (Каримов), Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов)


26.

Ёшлар ўртасида хорижий тилларни оммалаштиришга қаратилган форум, конференция, кўнгилочар тадбирлар ва семинар тренинглар ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


Доимий

Ҳомийлик маблағлари

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов)


27.

Ҳудудларда хорижий тилларда эркин мулоқот майдончаларини (тил муҳити) ташкил этиш, 207 та ихтисослаштирилган мактабларда LLL (Language learning lab) эркин мулоқот майдончалари фаолиятини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

30 декабрь


Давлат бюджети, грантлар ва ҳомийлик маблағлари


Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов)


28.

Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик саноат корхоналарида иқтидорли ёшларнинг инновацион лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

саноат корхоналаридаги муаммолар ечимига қаратилган ёшларнинг лойиҳаларини саралаш ва тақдимотини ташкил этиш;

тавсия этилган лойиҳаларни давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик давлат корхоналарида жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

августдан

режа

асосида


Ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), вазирлик ва идоралар


29.

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзолари томонидан яратилган аэростат қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини стратосферага олиб чиқишга бағишланган тантанали тадбирни ташкиллаштириш ва уни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари


Вазирлар Маҳкамаси (Умаров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Миллий телерадиокомпания (Хаджаев), тегишли вазирлик ва идоралар


30.

Ижод мактабларида "Ёш таржимонлар" тўгаракларини йўлга қўйиш.

"Ёш таржимонлар" тўгарагининг дастурини ишлаб чиқиш, маҳаллий ёки хорижий мутахассисни тўгарак раҳбари сифатида белгилаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

сентябрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари


Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Умарова), Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси (Ташкенбаев)


31.

"Алишер Навоий" мобиль иловасини такомиллаштириш ва унда улуғ шоирнинг адабий-маърифий, илмий асарларини, шунингдек, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган замонавий асарларни жойлаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

сентябрь

ойидан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари


Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Умарова), Фанлар академияси (Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)


32.

Мумтоз адабиётда тушунилиши қийин бўлган сўзларни бугунги кунга тўғри келадиган шакл ва хорижий тиллардаги таржимаси йиғилган луғат тайёрлаш учун Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Исхоқхонтўра Ибрат номидаги мактаб-интернатига Наманган вилояти ҳокими грантини ажратиш.


Наманган вилояти ҳокими қарори

2021 йил

июль


Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдуразақов)


33.

Ўзбекистонда шолини кўчат усулида экиш технологиясини Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тажрибадан ўтказиш ва натижаси бўйича илмий асосланган таклиф ишлаб чиқиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

октябрь


Ижрочилар маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев)


34.

Ёшларнинг "Ақлли иссиқхона" инновацион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Умарова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)


35.

Ёшларнинг илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


Ҳар ҳафта

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари


III. ЁШЛАР ЎРТАСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ, УЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

ВА БЎШ ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

36.

Ҳар йили анъанавий равишда:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳар, барча туман ва шаҳарларда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ёшлар фестиваллари ва форумлари;

Наврўз ва Мустақиллик байрамларига бағишлаб, ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, қишлоқ, туман ва шаҳарларда сайил ҳамда танловлар;

"Беруний издошлари", "Мирзо Улуғбек ворислари", "Алишер Навоий давомчилари" билимлар беллашуви ва мушоиралар ташкил этиб бориш.

Тадбирларни ташкил этиш, ўтказиш, ғолибларни тақдирлаш ва рағбатлантириш тартибини, асосий ташкилотчилари ва молиялаштириш манбаларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил

октябрь


Маҳаллий бюджет ва ижрочилар маблағлари


Маданият вазирлиги (Назарбеков), Туризм ва спорт вазирлиги (Абдухакимов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


37.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили:

1 июнь куни ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг натижалари эълон қилиниши;

30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни энг юқори натижага эришган ҳудудда ёшлар фестивалининг республика якуний босқичи ўтказилишини ҳамда ушбу ҳудуддаги ёшлар масаласи бўйича мутасаддилар тақдирланишини ташкил қилиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йилдан

ҳар йили


-

Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


38.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган фидойи ёшлар ҳақида "Замонамизнинг ёш қаҳрамонлари" рукнида оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар, мақола ва суҳбатлар бериб бориш орқали уларнинг ибратли ишларини жамоатчилик, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар


Доимий


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Сафаров), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)


39.

Буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уни келажак авлодга безавол етказиш мақсадида дўппи, чопон, атлас, адрас, сўзана, кашта, дутор, ғижжак, танбур, дўмбира, чанқовуз каби миллий ҳунармандчилик намуналари ва мусиқа чолғуларини ёшлар ўртасида оммалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёни

2021 йил

август

ойидан

бошлаб


Маҳаллий бюджет ва ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Зайниддинов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


40.

Ёшлар ўртасида мумтоз мақом қўшиқларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ушбу қўшиқларнинг караоке форматидаги тўпламларини тайёрлаш.

Таълим муассасаларида, маданият ва истироҳат боғларида ёшларнинг миллий мумтоз мақом қўшиқларини ижро этиши учун караоке майдончаларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

10 августдан

бошлаб

доимий


Ижрочилар маблағлари


Маданият вазирлиги (Назарбеков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)


41.

Ўзбек миллий мусиқа чолғуларини ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини QR-кодли замонавий ўқув қўлланма ва ноталар тўпламлари билан таъминлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

август


Давлат бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги (Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Молия вазирлиги (Ишметов)


42.

Ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танловини ташкил этиш.


Ижрочиларнинг қўшма қарори


2021 йил

1 октябрдан

бошлаб ҳар

йили


Ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)


43.

Халқимизга хос бўлган миллий ва умуминсоний қадриятлар, муқаддас қадамжоларимизга, шунингдек, юртимиз ҳаётига оид муҳим тарихий воқеаларга бағишланган, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, миллий қаҳрамонларимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган ёдгорликларга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш каби хатти-ҳаракатларга нисбатан жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 ноябрь


-

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Раҳматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (Ходжиматов), вазирлик ва идоралар


44.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, оилавий ажралишлар, бузғунчи ва радикал оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш, адашганларни тўғри йўлга солишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 август


Ижрочилар маблағлари


Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Раҳматов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев)


45.

Олис ҳудудларда ёшлар учун енгил конструкцияли ва сэндвич панелли спорт иншоотларини барпо этиш бўйича туманлар кесимида дастурни тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2021 йил

1 ноябрь


-

Туризм ва спорт вазирлиги (Абдухакимов), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


46.

Ёшлар ўртасида от спортини оммалаштириш, қорабайир зотли отларни ғурур тимсолига айлантириш мақсадида ҳар бир вилоят ва туманларда "Чавандозлар мактаби" фаолиятини йўлга қўйиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2021 йил

1 октябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари


Миллий гвардия (Джураев) Молия вазирлиги (Ишметов), Туризм ва спорт вазирлиги (Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


47.

Мудофаа вазирлиги ҳузурида "Ватан ўғлони" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ташкил этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

сентябрь


-

Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)


48.

Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш.

Бунда, илғор хорижий тажрибалар асосида соҳанинг малакали мутахассислари, олимлари ва экспертларини жалб этган ҳолда, Ботаника боғининг ўсимлик дунёсини ўрганиш, муҳофаза қилиш, шунингдек, уни ёшлар доимий ташриф буюрадиган масканга айлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2021 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари


Фанлар академияси (Юлдашев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)


49.

Ёшлар ўртасида ички туризмни кенг ривожлантириш мақсадида йил давомида талаба ва ёшлар учун республиканинг диққатга сазовор жойлари, қадимий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар ва қўриқхоналарга имтиёзли саёҳат пакетларини ташкил этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил

1 ноябрь


-

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Давлат экология қўмитаси (Максудов), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Молия вазирлиги (Ишметов)


              

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари шакли ўзгартирилиши ва улар бирлаштирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль


"Халқ сўзи", 2021 йил 15 июль


























































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск