Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2021 й. 438-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 июлдаги

438-сон қарорига

2-ИЛОВА



IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва

инновацион фаолиятни ривожлантириш

масалалари департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ва унинг Раёсати, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини IT-технологиялар ва телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматлари ва архив ишини ривожлантириш ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғига (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини, илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзоларининг, барча даражалардаги вазирликлар ва идораларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини оширишда иштирок этиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар, идораларнинг мустақиллигини кучайтириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда тармоқлар ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини юзага келадиган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Департаментда, шунингдек, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) IT-технологияларни ривожлантириш соҳасида:

IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишида иштирок этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ривожлантириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

давлат органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини янада ривожлантиришда ва сифатини яхшилашда иштирок этиш, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборот ресурсларидан, шу жумладан, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун кенг фойдаланишни таъминлаш, бизнес-субъектларнинг жадал ва барқарор ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ушбу тартиботларни оптималлаштириш ва соддалаштириш;

IT-технологияларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

IT-технологияларни ривожлантириш, шунингдек, "йўл хариталари" масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ тармоқларни ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

иқтисодиёт тармоқларида замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилишини, ахборот тизимлари, уларнинг комплекслари, ахборот ресурслари реестрлари шакллантирилиши ва юритилишини мувофиқлаштириш;

IT-технологияларни ривожлантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

IT-технологияларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилишини халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ уларнинг ўзаро боғлиқ мувозанатли ривожланиш мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий тартиботлари, функционал ва операцион жараёнлари тизимли қайта ташкил этилиши ва ахборотлаштирилиши, шунингдек, рақобатбардош миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни яратиш билан банд бўлган ёш иқтидорли дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва электрон тижоратни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида таклифлар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талабларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини янада ривожлантириш, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, ахборот тизимларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мақсадли ва манзилли рағбатлантириш механизмларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ҳудудлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантиришдаги тенгсизликни бартараф этишнинг амалий ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

IT-технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик асосида технопарклар фаолиятини ташкил этиш йўли билан замонавий рақобатбардош дастурий маҳсулотларни, шунингдек, экспортга йўналтирилган хизматларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун рағбатлантиришнинг самарали механизмини ва шарт-шароитларини яратиш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу тармоқда ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар ва буюртмачиларга қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини янада чуқурлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш ишларини ташкил этиш;


б) телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш соҳасида:

телекоммуникация инфратузилмаси фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалаларида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилиши таъминланишида қатнашиш;

иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришни, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришни, маҳаллий хомашё ресурслари негизида телекоммуникациялар соҳасида импорт ўрнини ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган замонавий, юқори технологик рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини таъминлаш;

телекоммуникациялар ва почта соҳасидаги ташкилотларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш, шунингдек, "йўл хариталари" масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

"охирги мил" тамойили, алоқанинг мультисервис тармоқлари технологиялари, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, почта алоқаси логистикаси ва хизматлари бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ телекоммуникациялар, почта алоқаси ва радиочастота спектри соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

телекоммуникациялар ва почта корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

телекоммуникациялар ва почта соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг аҳволи мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, архив иши тизими ишларининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари сақланишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа давлат ташкилотларида иш юритишнинг, шу жумладан, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини қўллаган ҳолда, иш юритишнинг самарадорлиги ва функционаллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

телекоммуникациялар ва почта ташкилотларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши соҳалари ва воситаларини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда ушбу соҳаларга хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон қарорига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, почта алоқаси хизматларини кўрсатишни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлаш;

телекоммуникациялар, почта ва архив иши соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг зарур ихтисосдаги кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда архив иши ва иш юритиш самарадорлиги ва ривожланишини ошириш бўйича вазифалар комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


в) инновацион ривожланиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ва "Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ миллий илм-фан ва инновация тизимининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган устувор соҳалар ва тармоқларнинг инновацион ривожланишининг бўлажак моделларини, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёнини тизимли ўрганиш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўп талаб қиладиган технологияларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ илмий хажмдор технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати, давлат илмий-техник дастури амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини, шунингдек, маҳаллий илм-фан натижаларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон қарорига мувофиқ илмий-тадқиқот муассасалари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ижодий ғоялар ва ёш авлоднинг ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ушбу фаолиятда ёшларнинг фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лаборатория базасининг жиҳозланиш даражасини ошириш, уларни зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига мувофиқ илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этиш ҳамда илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификациялашни таъминлаш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ва илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва илмий-техник фаолият натижалари тижоратлаштирилиши самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ академик фан ва олий таълим интеграциясини янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг олий таълим муассасалари ишида иштирок этишда фаоллигини ошириш, илмий ютуқларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, изланувчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот муассасаларида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;


г) ахборот хавфсизлиги соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органларида давлат сирига тегишли бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ахборотлар алмашишнинг миллий ҳимояланган автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3061-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш, шунингдек, миллий ахборот маконининг яхлитлигини сақлаш чораларини кўриш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муқобил қарши курашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш давлат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 июндаги ПФ-6007-сон Фармонига мувофиқ ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари томонидан бошқарув қарорларининг қабул қилинишини назорат-таҳлилий таъминлаш;

миллий ахборот маконини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида мониторинг олиб бориш, прогнозлаштириш ва таҳдидларни баҳолаш тизимини ташкил этишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш самарадорлигини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, уларни ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва жамоат хавфсизлиги соҳасида ўқитиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, жамоат тартибини таъминлаш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


д) гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарорига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини гидрометеорологик ва иқлимий маълумотлар билан таъминлаш ва мониторинг юритиш тизимларини такомиллаштиришни таъминлаш;

гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлашни ташкил этиш;

мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни олиш, тўплаш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни мувофиқлаштириш;


е) космик фаолият соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сон Фармонига мувофиқ иқтисодиётнинг турли соҳаларида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мавжуд илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш;

космик фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик тизимлар аварияси сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича тегишли органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

космик фаолият соҳасидаги ваколатли орган тақдимоти бўйича космик тизимларнинг операторларини, шунингдек, уларнинг вазифа ва функцияларини белгилаш;


ж) сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;

сейсмик мустаҳкамлик ва сейсмология соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан, инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш чораларини кўриш;

республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;

аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда чоралар кўриш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган иншоотларнинг мониторинги натижаларига асосланиб, мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


з) концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳалари тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилиниши механизмини жорий этиш, яқин, ўртача ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида муҳокама қилиш учун киритиш;

тақдим этилаётган ахборот ва материалларни "йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;


и) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижросини назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" амалга оширилишини, Департамент фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислари учун ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Департамент фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.


8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

мутасаддилик қилинадиган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳисобот бериш учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича дастурлар ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

тегишли ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ижро этилишини ташкил этади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ва ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Департаментга бириктирилган соҳалар вазирлари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланишини ташкил этади;

юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг бириктирилган органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

юкланган вазифаларга мувофиқ жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолияти соҳаларининг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, стратегик ривожлантириш дастурларининг сифати ва амалга ошириш самарадорлигига асосланган фаолиятини баҳолашда иштирок этади;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг топшириғига биноан эса - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Департамент:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Департаментнинг тузилмасига Бош вазирининг маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи, шунингдек, қуйидагилар киради:

Департамент бошлиғининг ўринбосари;

телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

ахборот хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ривожлантириш, миллий ахборот маконини ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

космик фаолиятни ва гидрометеорология соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

инновацион фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

академик фанни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

шуъба мудири (сейсмология соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалалари);

иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

инспектор киради.

Департамент тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Департамент ишларига Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.


13. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент бошлиғи ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Департамент бошлиғи ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Департаментга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Департаментнинг фаолиятини комплекс ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.


15. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда пухта ишлаб чиқади;

Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режасини белгиланган тартибда ва Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрлар амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди ҳамда чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Департамент бошлиғининг ўринбосари бажаради.


17. Департамент бошлиғининг ўринбосари Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган функционал мажбуриятларга асосан ўзига юкланган вазифалар доирасида:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланишини назорат қилади;

материаллар тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

унинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


18. Департаментнинг шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага бириктирилган масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

шуъба мутахассислари томонидан тегишли тармоқлар, соҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини назорат қилади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, шуъба ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

шуъба мутахассисларининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади;

шуъба мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг кўрсатмасига кўра Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


19. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, Департамент бошлиғининг ўринбосарига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Департаментга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Департаментда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.








































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск