Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2021 й. 438-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 июлдаги

438-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар

ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари

департаменти бошлиғининг функционал

вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон ҳамда "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг (кейинги ўринларда - Бош вазир маслаҳатчиси) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир маслаҳатчисининг фаолияти IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишини ташкил этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ҳамда телекоммуникация инфратузилмаси ва почта алоқаси хизматларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, инновацион фаолият ва илм-фан, архив иши, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини ташкил этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.

Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


7. Бош вазир маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига (кейинги ўринларда - Департамент) бевосита раҳбарлик қилади ва Департамент бошлиғи ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассисларининг ишини ташкил қилади.


8. Бош вазир маслаҳатчиси Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида умумий мувофиқлаштиради.


9. Бош вазир маслаҳатчисининг меҳнатига белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ ҳақ тўланади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ҳамда инновацион фаолият ва илм-фанни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик муаммоларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

Ҳукумат аъзоларининг, барча даражалардаги вазирликлар ва идораларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини оширишда иштирок этиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолият соҳасини янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда тармоқлар ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини юзага келадиган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига асос бўлувчи амалдаги халқаро ҳужжатларга миллий қонунчиликни мослаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотлар тўпланиши, умумлаштирилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, илм-фан, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши, космик фаолият ва сейсмик хавфсизлик масалалари бўйича амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун ҳар чоракда таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;

Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш, тармоқларни яқин ва узоқ муддатли истиқболда стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлат органларининг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва барча даражадаги бошқа ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Департамент кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.


11. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) IT-технологияларни ривожлантириш соҳасида:

IT-технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати шакллантирилишида иштирок этиш, ахборот технологиялари ва миллий дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига рақамли иқтисодиёт ва "электрон ҳукумат" тизимини жадал суръатларда ривожлантириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ тармоқларни ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

IT-технологияларни ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилишини халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ уларнинг ўзаро боғлиқ мувозанатли ривожланиш мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида IT-технологияларни ривожлантириш масалаларида маъмурий тартиботлар, функционал ва операцион жараёнлар тизимли қайта ташкил этилиши ва ахборотлаштирилиши, шунингдек, рақобатбардош миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилишини рағбатлантириш, истиқболли лойиҳаларни яратиш билан банд бўлган ёш иқтидорли дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва электрон тижоратни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида таклифлар тайёрлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

IT-технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик асосида технопарклар фаолиятини ташкил этиш йўли билан замонавий рақобатбардош дастурий маҳсулотларни, шунингдек, экспортга йўналтирилган хизматларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун рағбатлантиришнинг самарали механизмини ва шарт-шароитларини яратиш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


б) телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини ва архив ишини ривожлантириш соҳасида:

телекоммуникация инфратузилмаси фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалаларида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, телекоммуникация инфратузилмасини, почта алоқаси хизматларини, архив иши ва иш юритишни ривожлантиришнинг сифат ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштиришни, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришни, маҳаллий хомашё ресурслари негизида телекоммуникациялар соҳасида импорт ўрнини ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган замонавий, юқори технологик рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этилишини таъминлаш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш, шунингдек, "йўл хариталари" масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

телекоммуникация инфратузилмаси, почта алоқаси хизматлари, архив иши ва иш юритиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ телекоммуникациялар, почта алоқаси ва радиочастота спектри соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши соҳалари ва воситаларини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда ушбу соҳаларга хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

телекоммуникациялар, почта, архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон қарорига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, почта алоқаси хизматларини кўрсатилишини тўлиқ автоматлаштиришни таъминлаш;


в) инновацион ривожланиш соҳасида:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги ошиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга қодир бўлган устувор соҳалар ва тармоқларнинг инновацион ривожланишининг бўлажак моделларини, илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш жараёнини тизимли ўрганиш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик дастурларига, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илм-фанни кўп талаб қиладиган технологияларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ илмий ҳажмдор технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати, давлат илмий-техник дастури амалга оширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини, шунингдек, маҳаллий илм-фан натижаларининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлашда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лаборатория базасининг жиҳозланиш даражасини ошириш, уларни зарур бутловчи ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, жамоавий фойдаланиладиган илмий лабораториялар, тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмани яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига мувофиқ илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этиш ҳамда илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификациялашни таъминлаш;

илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг илмий-техник салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ва илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ва "Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ миллий илм-фан ва инновация тизимини ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш;


г) ахборот хавфсизлиги соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органларида давлат сирига тегишли бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ахборотлар алмашишнинг миллий ҳимояланган автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3061-сон қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш, шунингдек, миллий ахборот маконининг яхлитлигини сақлаш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш давлат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 июндаги ПФ-6007-сон Фармонига мувофиқ ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари томонидан бошқарув қарорларининг қабул қилинишини назорат-таҳлилий таъминлаш;

миллий ахборот маконини тизимли таҳлил қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида мониторинг олиб бориш, прогнозлаштириш ва таҳдидларни баҳолаш тизимини ташкил этишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;


д) гидрометеорология ва иқлим ўзгариши ҳамда космик фаолият соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарорига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини гидрометеорологик ва иқлимий маълумотлар билан таъминлаш ва мониторинг юритиш тизимларини такомиллаштиришни таъминлаш;

гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлашни ташкил этиш;

мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни олиш, тўплаш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сон Фармонига мувофиқ иқтисодиётнинг турли соҳаларида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мавжуд илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш;

космик фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик тизимлар аварияси сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича тегишли органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;


е) сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарорига мувофиқ мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириш;

сейсмология соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан, инновацион технологияларни кенг жорий этишни ташкил этиш;

сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий мониторинг қилиш;

аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда чоралар кўриш;

республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган иншоотларнинг мониторинги натижаларига асосланиб, мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


ж) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижросини назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" амалга оширилишини, Департамент фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислари учун ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун Департамент фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.


12. Бош вазир маслаҳатчиси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

IT-технологиялар, телекоммуникациялар, илм-фан ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланишида қатнашади ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Бош вазир маслаҳатчиси ва Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ҳамда натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Департаментга бириктирилган вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

IT-технологиялар, телекоммуникациялар, илм-фан ва инновацион фаолият, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;

Бош вазир маслаҳатчиси юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукуматнинг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Департамент бошлиғининг ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;

Департамент бошлиғи ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари, шуъба мудири ва бош мутахассисларининг вазифалари тақсимотини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бош вазир маслаҳатчисининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Бош вазир маслаҳатчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра - бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир маслаҳатчисининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.

Бош вазир маслаҳатчисининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


14. Бош вазир маслаҳатчиси:

ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;

унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир маслаҳатчиси олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши, раҳбарлик қилинаётган Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг сўровлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;

жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Бош вазир маслаҳатчиси фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Департамент иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.

Департамент бошлиғи ўринбосари, шуъба мудири ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.

Бош вазир маслаҳатчиси вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Департамент бошлиғининг ўринбосари бажаради.


16. Бош вазир маслаҳатчисининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.








































Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск