ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2021 й. ПФ-6262-сон "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.07.2021 й.

N ПФ-6262



РЕСПУБЛИКАДА ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш тизимини тўлиқ хусусий секторга ўтказиш, ташқи бозорда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, минерал ўғитлар ва агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилсин.


2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар акциядорларининг:

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин;

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Тугатиш комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ ва унинг ҳудудий комиссияларининг (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссия) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тугатиш комиссияси раиси:

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказиб, кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширсин;

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖлар мол-мулклари ва асосий воситаларини хатловдан ўтказиб, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ўтказиш ёки белгиланган тартибда сотиш чораларини кўрсин. Бунда, Агентликка бериладиган мол-мулкларнинг баҳоланган қийматига мос равишда ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларнинг бюджет, давлат мақсадли жамғармалари ва ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликлари ҳисобдан чиқарилади ҳамда ушбу мол-мулклар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

мол-мулк ва техникалар талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриб борсин.

5. Қуйидагилар "Агробанк" АТБ томонидан:

ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилганлиги;

Қишлоқ хўжалиги йўналишида, шу жумладан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, мутахассислар ва аҳолининг билим даражасини ошириш мақсадида "Агробанк" АТБ қошида "Фермерлар мактаби" ташкил этилганлиги;

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва соҳадаги изланувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги инновацион тадқиқотларни амалиётга жорий қилганлик учун 10 млрд сўм миқдорида грант ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги ва "Агробанк" АТБнинг Тошкент вилоятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи марказни (кейинги ўринларда - Намунавий марказ) ташкил этиш бўйича буюртмачи этиб "Агробанк" АТБни белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига "Агробанк" АТБ билан биргаликда Намунавий марказ тажрибаси асосида тадбиркорларнинг ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи бизнес лойиҳаларини ташаббускорларнинг ўз маблағлари, банк кредити ва лизинг асосида босқичма-босқич ташкил этиб бориш вазифаси юклатилсин.


8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


9. Агентлик:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар фавқулодда вазиятларда зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) олти ой муддатда "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги ва "Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар нормаларини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин;

в) жорий йил якунига қадар минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига белгиланган тартибда киритиш чораларини кўрсин;

г) жорий йил якунига қадар:

хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик ва жисмоний шахсларнингходимларини сертификатлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда айрим кимёвий воситаларни агроном-инспекторнинг тавсияси ва рецепти асосида ердан фойдаланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида сотиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Агентлик билан биргаликда зарарли организмларга қарши кураш тадбирларини амалга оширишда агроном, фитопатолог, энтомолог, хим-биолог бўлган мутахассисларни иш билан таъминлаш мақсадида уларни ўқитиш ва малакасини ошириш орқали ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш тартибига мувофиқ, ўсимликлар клиникалари ва биолабораторияларга жалб қилиш тизимини шакллантирсин;

б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков) Агентликнинг "e-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизимини янада кенг жорий қилиш мақсадида соҳага оид барча фаолиятни ушбу тизимга интеграция қилишда тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

в) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Қ. Юсупалиев) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида зарарли моддаларнинг (пестицидлар, микотоксинлар, нитратлар, токсик элементлар, минерал ўғитлар ва бошқалар) миқдорини белгилаш ва уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни халқаро стандартларга уйғунлаштирсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, янги тизимни самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи "Йўл хариталари"ни тасдиқласин ва унда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари кўрсатиб ўтилсин.


12. Агентлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда:

Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишларини ташкиллаштирсин;

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни амалга ошириш тўғрисида телевидение орқали кўрсатувларни доимий намойиш қилсин ҳамда ижтимоий реклама сифатида уларни телевидение ва радиоканалларда жойлаштирсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПФ-6262-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя"

АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. Ш. Ғаниев

-

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси


2. А. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Комиссия раисининг ўринбосари


3. Ш. Умуров

-

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раиси в.в.б. комиссия раисининг ўринбосари


4. Ш. Рахимов

-

Бош прокурор ўринбосари


5. О. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


6. И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


7. C. Нишанбаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


8. Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


9. Ш. Тешаев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


10. А. Файзибаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


11. Х. Садиқов

-

Ҳисоб палатаси бош инспектори


12. Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг иқтисод бўйича ўринбосари


13. О. Омонов

-

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти директори ўринбосари


14. К. Мақсудов

-

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ бўлим бошлиғи, Комиссия котиби


            

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифалар юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПФ-6262-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя"

АЖларни тугатиш бўйича ҳудудий комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

      

1. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ҳудудий комиссия раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Ҳудудий комиссия раҳбари ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокурорлари ўринбосарлари


4. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, вилоят ҳокимликлари молия бош бошқармаларининг бошлиқлари


5. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари, вилоятлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари


6. Лавозими бўйича


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари


7. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари ва вилоятлар Адлия бошқармалари бошлиқлари


8. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар қишлоқ хўжалиги ҳудудий бошқармаси бошлиқлари


9. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


10. Лавозими бўйича

-

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бошқармалари бошлиқлари


11. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бошқармалари бошлиқлари


12. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари бошлиқлари


13. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий "Агрокимёҳимоя" ҳудудий АЖларнинг раислари, ҳудудийкомиссия котиби


            

Изоҳ: Ҳудудий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифалар юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПФ-6262-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-илованинг 12-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12.

Ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилиши устидан назорат қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


1 кун".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2640-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига 1-илованинг "Идоравий формали кийим" бўлимидаги 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3574-сон қарорига 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "100 миллиард" сўзлари "50 миллиард" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3626-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4861-сон қарорининг 1, 3, 4, 5, 6, ва 8-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4975-сон қарорига 1-иловадаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти" блоки чиқариб ташлансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июль


"Халқ сўзи", 2021 йил 16 июль













































Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск