Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.2021 й. ПҚ-5185-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2021 й.

N ПҚ-5185



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2021-2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Вилоятлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4а-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг тузилмаси 4б-иловага мувофиқ;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро битимлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Агентликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.


4. Белгилаб қўйилсинки Агентлик бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


5. Агентликка қуйидаги вазифалар юклатилсин:

ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳаларида ягона давлат сиёсати ва назоратини амалга ошириш;

тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлиллардан ўтказиш;

ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўқ қилиш;

Ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар тизимини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари ҳамда минерал ва микробиологик ўғитларнинг биологик самарадорлиги бўйича синовларни ташкил қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, қишлоқ хўжалигида кимёлаштириш ва биологик воситалардан фойдаланиш соҳасида норматив, регламент ва стандартлар ишлаб чиқиш ҳамда кимёлаштириш ва биологик воситалар реализацияси билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

фитосанитар хавфсизликни таъминлашда илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ривожлантириш, замонавий инновацион ечимлар, режалаштириш ва бошқариш усулларини жорий этиш, илғор технологиялар ҳамда иш усулларини жорий этишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, соҳада кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


6. Агентлик, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссиясининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) тугатилаётган "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги:

чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматини "Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Агентликкаўтказиш;

тут парвонасига қарши кураш бўйича давлат буюртмасини бериш вазифасини Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига юклаш;

б) Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси негизида Агентликнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)ни қайта ташкил этиш;

в) Агентлик тизимида:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Илмий-тадқиқот институти) ва унинг минтақавий филиаллари;

Илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидаги филиаллари;

"Агрокимё станцияси" МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Республика агрокимёвий таҳлил маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

"Республика ўқув ишлаб чиқариш биолабораторияси" МЧЖ ва "Республика "Биосифат" марказий лабораторияси" МЧЖ негизида "Биосифат" республика марказини ташкил этиш;

Бунда, "Агрокимё станцияси" МЧЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг, "Республика "Биосифат" марказий лабораторияси" МЧЖ ва "Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси" МЧЖнинг улуши тўлиқ Агентликка ўтказилади;

г) "Агрокимё станцияси" МЧЖ ҳудудий филиалларининг лабораторияларини модернизация қилиш мақсадида сотиб олинган замонавий лаборатория асбоб-ускуналарини ҳудудий "Агрокимёҳимоя" АЖларнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансига бериш.


7. Белгилансинки:

2021 йил 1 августдан бошлаб Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларига ажратилган хоналарни зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ҳамда инфратузилмасига улаш, мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ишлари Жамғарма ҳамда халқаро грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларини сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Агентликка ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Илмий-тадқиқот институти, Марказ ва "Биосифат" республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахслар ҳисобланади;

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари, Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари, "Биосифат" республика маркази, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари Давлат бюджетидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари асосида ажратиладиган грантлар, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун шартномалардан тушум, халқаро молия институтлари грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади;

мазкур қарорнинг 8-бандига мувофиқ ташкил этилган муассасалар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ушбу муассасалар тузилиши учун асос қилиб олинган ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


9. Қуйидагилар:

а) Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жамғарма маблағлари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

импорт ва транзит карантин рухсатномалари, халқаро, ичкива реэкспорт фитосанитария сертификатлари, транспорт бирлигини очишва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар;

ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар, минерал ва органик ўғитларни сақлаш, реализация қилишни лицензиялашдан олинадиган тўловлар;

кўрсатилган лаборатория таҳлиллари хизмати учун олинадиган тўловлар;

зарарсизлантириш (фумигация) ишлари ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар;

биолабораториялар фаолияти учун бериладиган техник рухсатнома ва биомаҳсулот сифати бўйича сертификатлар учун олинадиган тўловлар;

кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар;

маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликка мувофиқ ундириладиган жарималар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни ҳал этиш, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.


10. Агентлик ва унинг тизимида янгидан ташкил этилаётган ташкилотларнинг штат бирликлари ҳамда бошқа харажатларини қоплашга қўшимча равишда талаб этиладиган маблағлар Давлат бюджетининг 2021 йил параметрларида зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қоплансин.


11. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг яхлит тизими яратилаётганлиги ва ушбу тизимнинг фаолияти биринчи навбатда ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари тарқалишининг олдини олишга қаратилганлигини ҳисобга олиб, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳосилни сақлаб қолишни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун 50 млрд сўм маблағ кўзда тутилсин.


12. 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан Жамғармага келиб тушадиган давлат божи ва йиғими кўринишидаги тушумларнинг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдори Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилсин.


13. Агентлик бош директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Агентликнинг марказий аппарати ва унинг қуйи ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари, Агентликка идоравий мансуб ташкилотлар низомлари ва тузилмаларини, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг белгиланган сонини тасдиқлаш;

ишлаб чиқариш зарурати ва иш юкламасидан келиб чиқиб Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш;

бўйсунувдаги идораларнинг низомини тасдиқлаш;

малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ишга ёллаш.


14. Агентликка, унга юклатилган вазифаларни бажариш учун агродронларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси орқали олиб кириш ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан улардан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.

Агентлик томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги уч кун муддатда агродронларни ишга тушириш учун рухсатнома берсин.


15. Агентлик:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий ва йирик шаҳарларида ҳамда Тошкент шаҳрининг барча туманларида манзарали ва мевали дарахтлар, буталар ҳамда гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишда алоҳида назоратни амалга оширсин;

бир ой муддатда Республика агрокимёвий таҳлил маркази, Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва Биосифат республика маркази тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий ва йирик шаҳарларида ҳамда Тошкент шаҳрида давлат унитар корхонаси шаклида Манзарали ва мевали дарахтлар, буталар ва гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш марказини қуйидаги вазифалар юклатилган ҳолда ташкил этиш чораларини кўрсин;

манзарали ва мевали дарахтлар, буталар ҳамда гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;

манзарали ва мевали дарахтлар, буталар ҳамда гулларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш бўйича препаратлар ҳамда минерал ўғитлар захираларини шакллантирсин.


17. Қуйидагилар:

Агентликнинг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77а-уй;

Илмий-тадқиқот институти ва Биосифат республика маркази Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уй;

Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 8-уй манзиллари бўйича жойлаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Агентлик зиммасига юклатилган назорат механизмларини такомиллаштириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.


19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021-2024 йилларда ўсимликлар карантини

ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар

I. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

"Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги ва "Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар меъёрларини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳаларини киритиш.


Қонун лойиҳалари

2022 йил

январь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Ўсимликлар клиникаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

I чорак


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига белгиланган тартибда киритиш.


Қонун лойиҳаси

2021 йил

декабрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил

январь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомни;

Агентликнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

январь


Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


II. ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА АСОСИДА ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ

ВА ҲИМОЯСИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция котибияти билан ҳамкорликни ривожлантириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

октябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


7.

Ўзбекистон Республикаси манфаатларидан келиб чиқиб, хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотлари билан икки томонлама ҳамкорлик келишувлари тузиш.


Халқаро ҳужжатлар

2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


8.

Ўзбекистон Республикасига чегарадош давлатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотлари билан биргаликда зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни тизимли ташкил этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


Қўшма чора-тадбирлар режаси

2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


9.

Ўсимликларни ҳимоя қилишда кимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш тизимини Пестицидларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро ахлоқ кодексига мувофиқлаштириш чораларини кўриш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


10.

Соҳадаги халқаро илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион янги технологияларни қўллаш бўйича агроном-инспекторлар малакасини мунтазам ошириб бориш, ривожланган хорижий давлатларнинг шу йўналишдаги тегишли муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2021 йил

сентябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


11.

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларига малакали хорижий ва маҳаллий олимларни жалб қилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларини ўқитиш чораларини кўриш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021 йил

сентябрь-

октябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


12.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳамда агрокимёвий таҳлил йўналишидаги илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш учун Агентликка хорижий экспертларни жалб қилиш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021 йил

октябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


III. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ СОҲАСИДА

САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАШКИЛИЙ ИШЛАР

13.

Ташкилий йиғилиш ўтказилиб, масъул вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг вазифалари аниқ белгилаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланишини таъминлаш.

Агентлик:

ердан фойдаланувчилар ва аҳоли томонидан ўсимликлар ҳимояси воситаларидан белгиланган меъёрлар асосида қўлланилишини назорат қилсин;

фитосанитар, санитар хавфсизлик талабларига ва регламентларга риоя қилмаган, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилмаган воситалар (кимёвий, биологик, минерал ўғитлар, стимуляторлар ва бошқалар)ни сотган, қўллаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш тўғрисида таклиф киритсин;

карантин рухсатномаси ва карантин кўриги далолатномаси мавжуд бўлмаган карантин остидаги импорт маҳсулотлари республика ҳудудида аниқланган тақдирда, ушбу маҳсулотларни импорт қилган, сақлаган, реализация қилган ва ташиган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўлласин;

ўсимликлар клиникаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритсин.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2021 йил

август

Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


14.

"Томорқа хизмати" МЧЖлар раҳбар ва мутахассисларини ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги билимларини ошириш чораларини кўриш ва ўқув курсларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорига мувофиқ, ўсимликлар карантини ва ҳимоясини кучайтириш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш доирасида агрокимёвий таҳлил лабораториялари учун ажратилган 5 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш чораларини кўриш.

Бунда, ажратиладиган маблағлардан 4 730 минг АҚШ доллари Агентлик ва унинг тизимидаги лабораторияларни жиҳозлашга, 540 минг АҚШ доллари фумигация жиҳозлари харид қилишга ва 378 минг АҚШ доллари фумигация лабораториясини ташкил этишга, шунингдек, 152 минг АҚШ доллари мутахассислар малакасини оширишга йўналтирилади.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар

2021 йил

октябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


16.

Агентликнинг "E-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг электрон хариталар тизимига интеграция қилиш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021 йил

октябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Кадастр агентлиги


17.

Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларининг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш.


Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар


2021 йил

декабрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


18.

Ўсимликлар карантини чегара масканларини республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг тури бўйича ихтисослаштириш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

1 сентябрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Экспортбоп маҳсулотлар етиштириладиган боғ, токзорлар ва дала майдонлари ҳамда қадоқлаш цехларининг доимий рўйхатини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили I чоракда

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


20.

Агрокимёвий таҳлил лабораторияси, биолаборатория, ўсимликлар клиникалари ва тупроқ клиникалари фаолиятини амалга ошириш учун уларни зарур бино-иншоотлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2022 йил

январь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги


21.

Агентлик таклифи асосида Ўсимликларни карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университетининг карантин лабораторияларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун 50 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар


22.

Хитой Халқ Республикасининг 2,9 млн. АҚШ долларига тенг гранти ҳисобига "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий фитосанитария лабораториясини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида карантин лабораторияси асбоб-ускуналарини Хитой томонидан Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш.


Битим, амалий чора-тадбирлар


2021 йил

IV чорак


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


23.

Фитосанитария назорати соҳасидаги илмий, илмий-техник фаолият натижаларини амалга оширишни давлат томонидан грант ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021 йил

IV чорак


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


24.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг ер майдонларида хавфли зараркунанда ва касаллик ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши самарали курашиш чораларини белгилаш учун йилига 30 мингдан кам бўлмаган феромон тутқичларни харид қилиш, уларни бепул ўрнатиш ҳамда мониторингини олиб бориш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021 йил

IV чорак


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатувчи асосий зараркунанда ҳашаротларга қарши комплекс курашиш бўйича "Долзарб ўн беш кунликлар" ва иссиқхоналарда зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш бўйича кузги-қишки ва баҳорги агротехник тадбирлар ўтказишни ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021 йил

IV чорак


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Экин майдон тупроқ таркибида заҳарли кимёвий моддалар (пестицид) таҳлили натижасига кўра экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда биологик ёки алмашлаб экиш усулини қўллашни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2021 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


27.

Экин майдонларида заҳарли кимёвий моддалардан (пестицид) фойдаланиш амалиётини кескин қисқартириш, зараркунандаларга қарши курашишда энтомофаглардан фойдаланиш чораларини кўриш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


28.

Ўсимликларни касаллик ва зараркунандаларга қарши таъсирчанлигини ошириш имконини берувчи селекция тажрибаларини амалга ошириш лойиҳалари учун давлат грантлари ажратилишини таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


29.

Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни халқаро талабларга мувофиқ босқичма-босқич уларни ўрнини босувчи воситаларга алмаштириш чораларини кўриш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022-2024

йиллар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


30.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмларини ривожланиши ва тарқалиши ҳамда агрометеологик прогноз маълумотларни фермер, деҳқон хўжаликларига етказиш тизимини кенг кўламда жорий этиш мақсадида агрометеостанцияларни ўрнатишга қаратилган грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Гидрометеорология хизмат маркази


31.

"Далагача тушадиган хизматлар тизими"ни жорий этиш мақсадида агрокимё лаборатория, биолаборатория, ўсимлик клиникалари ва тупроқ клиникаларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Агробанк" АТБ, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


32.

Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши самарали кураш тизимининг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш.


Кўлланма

2021-2022

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


33.

Республиканинг фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида ўсимликлар карантини ва ҳимояси инспекторларининг импорт, экспорт, реэкспорт ва реимпорт ҳамда истисно тариқасида транзит жараёнларидаги иштирокини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

январь


Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Адлия вазирлиги


IV. ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКАГА ҚАРШИ КУРАШ

УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

34.

Зарарли чигиртка ўчоқларини аниқлаш, уларга қарши самарали кураш тизимининг илмий асосланган механизмларни қўллаш услубиётини ишлаб чиқиш.


Қўлланма

2022 йил

1 июль


Фанлар Академияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


35.

Хорижий мамлакатлар илғор тажрибасини яқиндан ўрганиш натижасида чигирткага қарши кураш услубларини такомиллаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2022 йил

I чорак


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар Академияси


36.

Чегарадош қўшни давлатлар билан зарарли чигиртка тарқалишига оид маълумотларни алмашиш тизимини жорий қилиш ва уларнинг ҳужумини олдиндан бартараф қилиш ва уларга қарши кураш юзасидан ҳамкорлик режаларини тузиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


V. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

АГЕНТЛИГИНИНГ ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ ВА АХБОРОТ

ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

37.

Зарарли организмларга қарши курашиш воситалари савдосининг ҳудудлар кесимидаги тенденциясини таҳлилини юритиш ва фитосанитар назорат бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2022 йил

1 декабрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


38.

Иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг илмий асосланган усулларини жорий этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


39.

Ўсимликлардаги зарарли организмларни аниқлаш ва уларга қарши кураш чораларини белгилашнинг имконини берувчи "Дала ҳимояси ва интерактив хизмат кўрсатиш" электрон мобил дастурини яратиш ва оммага етказиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш агентлиги


VI. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

ТИЗИМИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

40.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда карантин факультетларини, шунингдек, кафедраларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини кучайтириш, илмий салоҳиятни ошириш ва замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


41.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудлардаги ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус ва Термиз филиалларида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўқув курслари ва семинарларини ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Тошкент ДАУ ва унинг Нукус ва Термиз филиаллари, Андижон агротехнологиялар институти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти


42.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида "Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

ўқув йили


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


43.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси хизмати фаолиятини ривожлантириш мақсадида 500 нафарга яқин хорижий агрономларни жалб қилиб, қишлоқ хўжалиги техникум ва коллежларда ўрта бўғин мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Халқаро ва хорижий ташкилотлар базасида соҳа мутахассислари малакасини оширишни ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2024

йиллар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


VII. "БИОСИФАТ" РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

44.

Биолаборатория, биофабрика ва биомарказларда "Техник-паспорт" ҳамда ҳар бир кўпайтириладиган энтомофагларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича "Сифат сертификати" юритилишини жорий қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

1 декабрь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


45.

Биомаҳсулотлар етказиб берилиши бўйича ҳудудларнинг мониторингини юритиш учун биолабораториялараро ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, "Биосифат" республика маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


VIII. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

46.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан транспорт воситалари, асбоблар, техник воситалар ва зарур жиҳозлар билан белгиланган тартибда таъминлаш, шу жумладан:


1. Махсус планшетлар -760 дона;


2. Чўнтак микроскоплари - 830 дона;


3. Ҳудудий бошқармалар маъмурий биноларига, ўсимликлар карантини чегара масканларидаги инспекторлар фаолият кўрсатадиган жойларга видеокузатув мосламаларини ўрнатиш;


4. Электрон ахборот тизими учун 2 комплект сервер харид қилиш;


5. "Дамас" русумли автомашина - 110 дона;


6. Фумигация гуруҳлари учун "Лабо" русумли автомашина - 15 дона;


7. Махсус автомашиналар - 56 дона;


8. Махсус юк автотранспорт -1 дона.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


47.

Грант ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда:


1. Термокамера - 12 дона;


2. Фумигация камераларида газ концентрациясини аниқлаш учун газ анализаторлари - 27 дона;


3. Фумигация объектларида герметизацияни аниқлаш учун газ анализаторлари - 27 дона;


4. Фумигация лабораторияси - 1 дона;


5. Автодозатор (фосфин фумиганти учун) - 28 та;


6. Махсус кийим-бош;


7. Фумигация гуруҳларини турли хил шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;


8. Фумигантлар;


9. Фитосанитария сертификатлари;


10. Мониторинг учун кўп марта ишлатиладиган замонавий феромон тутқичлар - 30 минг дона;


11. Лаборатория жиҳозлари (7 та ҳудудий бошқармага);


12. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида халқаро стандартларга мос карантин питомнигини ташкил қилиш ва уни кичик лаборатория ва синов участкаси учун иссиқхона билан таъминлаш, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва питомник учун қишлоқ хўжалиги техникаларини (трактор, юк машинаси, тиркамалар, пуркагичлар ва ҳоказо) харид қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2021-2024

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


48.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятлари ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларини лаборатория бинолари ва замонавий ускуналар билан таъминлаш.

Таъмирталаб биноларни асослантирилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жорий таъмирлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси


2021-2023

йиллар


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги


49.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг лабораториясини мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур буюмлар, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2021-2024

йиллар

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар

карантини ва ҳимояси агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









Ўзбекистон Республикаси

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги



























































































Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари   14, улар таркибида:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари (156)

Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) ўсимликлар карантини чегара масканлари(40)

Давлатлараро ўсимликлар карантини чегара масканлари (32)

Республика ичидаги автомобиль йўллари ўсимликлар карантини чегара масканлари (14)

Темир йўл станцияларидаги ўсимликлар карантини чегара масканлари (12)

Аэропортлардаги ўсимликлар карантини чегара масканлари (12)

Дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара маскани (1)

Почтамтдаги ўсимликлар карантини чегара маскани (1)



Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, унинг минтақавий филиаллари-6









































"Биосифат" республика маркази































Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари



















Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари - 13























           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ






Маслаҳатчи (хорижий консультант)



Бош директор



Бош директор аппарати

2




























































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари



Иқтисод бўйича бош директор ўринбосари



























































































Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашни мувофиқлаштириш бош бошқармаси

3



Ички ва ташқи ўсимликлар карантини назорат бошқармаси

3



Бухгалтерия

бошқармаси

5


Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

4



Давлат тили ва маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчи

























































Ўсимликлар карантини дала назорати ва мониторинги бўлими

4



Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мувофиқ-

лаштириш бўлими

3


Халқаро алоқалар, жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялаштириш ва грантларни жалб қилиш бошқармаси

5



Матбуот котиби -ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи




































Прогноз-

лаштириш ва мониторинг бўлими

3



























Матбуот хизмати

2






















Ўсимликлар карантини чегара масканларини назорат қилиш бўлими

3















































Инновацион фаолият ва рақамли технологияларни ривожлантириш

бошқармаси

5


Протокол хизмати

1



Кадрлар бўлими

3



Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими

4





















































Юридик бўлим

3



Ички назорати бўлими

2









































Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси

4



Ахборот-

коммуникация технологиялари бошқармаси

4


















Мева-

сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими

3






Ишлар бошқармаси

4



Ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2












































Экспортга кўмаклашиш бўлими

3




Ички аудит бўлими

2
























Девонхона

2











"Ягона дарча" тизимида ишлаш бўйича бош мутахассис






Биологик ҳимоя, ўсимликлар клиникалари фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бўйича бош мутахассис













































Марказий фитосанитария лабораторияси

16




























































































































Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассис























































Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш бошқармаси

4










































































































































Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини лицензиялаш ҳамда мувофиқлаштириш бўлими

4



Зарарсизлантириш (фумигация) бўлими

4































































































































































































































Жами бошқарув ходими 116 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар

карантини ва ҳимояси агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ





























































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари - бош агроном



Бошлиқ ўринбосари















Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2



























Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими

2



Ички карантин бўлими

2















Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассис

1



























Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими

2



Ташқи карантин бўлими

2















Матбуот котиби

1





























Ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари

29











Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими

2





Бош юрисконсульт

1























Кинология бўлими

3





















Кадрлар бўйича бош мутахассис

1



Ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар фаолияти мониторинги бўйича бош мутахассис

1





















Фитосанитария лабораторияси

4















Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2









































Зарарсизлантириш (фумигация) бўлими

5





















Бош иқтисодчи

1

































Маъмурий амалиёт бўйича бош мутахассис

1



Ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1















Техника муҳофазаси бўйича бош мутахассис

1




















Умумий ходимлар сони - 67 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 26 нафар.


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Вилоятлар ўсимликлар карантини

ва ҳимояси бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ





























































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари - бош агроном



Бошлиқ ўринбосари















Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2



























Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими

2



Ички карантин бўлими

2















Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассис

1



























Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими

2



Ташқи карантин бўлими

2















Матбуот котиби

1





























Ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари

12-106











Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими

2





Бош юрисконсульт

1























Кинология бўлими

2-6





















Кадрлар бўйича бош мутахассис

1



Ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар фаолияти мониторинги бўйича бош мутахассис

1





















Фитосанитария лабораторияси

4















Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2









































Зарарсизлантириш (фумигация) бўлими

5-12





















Бош иқтисодчи

1

































Маъмурий амалиёт бўйича бош мутахассис

1



Ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1















Техника муҳофазаси бўйича бош мутахассис

1




















Ходимлар сони - 47 - 154 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 26 нафар.

Умумий ходимлар сони - 911 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 312 нафар.


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

4б-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини

ва ҳимояси бошқармасининг

ТУЗИЛМАСИ















Бошлиқ
























































































































Бошлиқ ўринбосари - бош агроном




















































































































Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими

2



Зарарсизлантириш (фумигация) бўлими

9


Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассис

1


Ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1









































Ички карантин бўлими

2



Туман ўсимликлар карантини инспекторлари

12


Матбуот котиби

1


















Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2





















Ташқи карантин бўлими

2












Бош юрисконсульт

1




Ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари

65



























Кинология бўлими

6




Кадрлар бўйича бош мутахассис

1






















Маъмурий амалиёт бўйича бош мутахассис

1



Туман агроном-энтомологлари

12






















































Техника муҳофазаси бўйича бош мутахассис

1






























Бош иқтисодчи

1









































































































Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2


























































Ходимлар сони - 124 нафар, шундан бошқарув ходимлари сони - 20 нафар.


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 15 июлдаги

ПҚ-5185-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Бўлим бошлиғи
























































































Касаллик, зараркунанда, ҳашаротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис

1

Ахборот-

коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассис

1


Туман (шаҳар) ўсимликлар карантини инспекторлари

1-3


Туман (шаҳар) агроном-

энтомологлари

1-15







Ходимлар сони - 5-21 нафар.

Умумий ходимлар сони - 1 600 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июль


"Халқ сўзи", 2021 йил 16 июль
























































Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск