ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2004 й. 512-сон "Электр энергияси сотилиши ҳамда ундан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2004 й.

N 512



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОТИЛИШИ ҲАМДА

УНДАН ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ  ҲИСОБГА

ОЛИШ  ВА  НАЗОРАТ  ҚИЛИШ  ТИЗИМИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан етказиб берилаётган ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш, берилган электр энергияси учун тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссия, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт  вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 1 январдан бошлаб берилган электр энергияси учун аҳолидан маблағ йиғиш билан шуғулланувчи тузилмалар ва штатдаги лавозимларни қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Махсус комиссия билан биргаликда бир ой муддатда энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг янги тузилмасини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда берилган электр энергияси учун аҳолидан маблағ йиғиш функциялари бекор қилинсин ҳамда уларга электр энергияси учун тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши устидан назорат қилиш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақ тўланмаган тақдирда истеъмолчиларни тармоқдан узиб қўйиш юклансин.  


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йилгача бўлган даврда:

истеъмолчиларнинг барча тоифаларида - ташқаридан аралашишга йўл қўймайдиган ва муддати ўтказиб юборилган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда истеъмолчиларни электр энергияси манбаларидан ўз-ўзидан узиб қўйиш имконини берадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий приборларини;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарида - истеъмол қилинган электр энергияси масофадан туриб ҳисобга олинишини ҳамда тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлайдиган электр энергияси истеъмолини ҳисобга олишнинг, электр энергиясини сотиш ва тармоқларда узатишда йўқотишларни назорат қилишнинг интеграциялашган компьютер тизимларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ҳозирги вақтда фойдаланилаётган ҳисобга олишнинг индукцияли приборлари 2005-2008 йиллар мобайнида тўлиқ алмаштирилишини таъминлайдиган электр энергияси ҳисобини масофадан туриб бошқаришнинг замонавий электрон приборларини маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқиш дастурини  киритсинлар.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва қишлоқ туманлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

қайта ташкил этилган ширкатларнинг насосларини сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига ёки  насослардан якка тартибда фойдаланувчи фермер хўжаликларига беришни бир ой муддатда тугалласин, кейинчалик ширкатлар қайта ташкил этилганда эса мажбурий тартибда бир ой муддатда бир вақтнинг ўзида янги фойдаланувчилар билан шартномалар тузган ҳолда насосларнинг тегишли равишда берилишини амалга оширсин;

қайта ташкил этилган ширкатлар ҳудудидаги электр тармоқлари энергия билан таъминловчи ташкилотларга берилишини 2005 йил 1 мартгача бўлган муддатда амалга оширсин, илгари ширкатлар орқали ҳисоб-китоб қиладиган барча уй хўжаликларида ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминласин, улар билан электр энергиясидан фойдаланишга якка тартибдаги шартномалар тузсин;

хатлов натижалари бўйича 2005 йил 1 июлгача бўлган муддатда барча насослар ва насос станциялари ҳисобга олишнинг замонавий приборлари ва тизимлари билан жиҳозланишини таъминласин.

Белгилансинки, ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмасдан  ерларни суғориш учун фойдаланиладиган насослардан фойдаланиш ҳолати мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг тегишли чора-тадбирлари қўлланилган ҳолда электр тармоқларига рухсат берилмаган уланишга тенглаштирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

шартномалар тузилишини ҳамда барча йирик насос станцияларининг ажратилган бюджет лимитларига қатъий мувофиқ равишда  энергия  истеъмоли устидан назоратни   таъминласин;

ускуналарнинг энергия сарфини камайтириш мақсадида уч ой муддатда Насос хўжалигини замонавийлаштириш дастурини ишлаб чиқсин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги раҳбарияти (Хамраев) насос станциялари муассасалари томонидан энергия истеъмолининг бюджет лимитларидан ортиқча сарфланиши учун шахсан жавоб бериши  тўғрисида огоҳлантирилсин.

5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда компания корхоналарида, улар даромадлари ва харажатлари алоҳида ҳисобга олинишини, ҳисобга олишнинг бирхиллаштирилишини, компания балансини   жамлаш имкониятини таъминловчи ҳисобга олишнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда электр энергиясини тармоқларда узатишда технологик йўқотишларнинг асосланган нормативларини ишлаб чиқишга ва электр энергияси оқимлари ҳисобининг интеграциялашган компьютер тизимини  2005 йилда жорий этишга техник топшириқни тасдиқласин.


7. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тизимининг  раҳбар кадрларини ва мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказиш учун иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.

Комиссия:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси тизимининг  компаниянинг молия-иқтисодий фаолияти учун масъул бўлган раҳбар кадрларини ва мансабдор шахсларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин;

молия ва банк тизимларидан малакали кадрларни тизимга жалб этиш ҳисобига "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси иқтисодий хизматларини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.  



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 ноябрдаги

512-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси

тизими раҳбар кадрларини ва мансабдор шахсларини

аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

             

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари,  комиссия раҳбари



        

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари



     

Исмоилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари



    

Мамадалиев Р.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергктика комплексини ривожлантириш Департаменти бошлиғи, комиссия котиби 

    

Комиссия аъзолари:

  

Раҳимов С.Б.

-

Молия вазири



Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт  вазирининг ўринбосари 



   

Солиев Н.Л.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари



   

Жумагалдиев М.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари



   

Акбаров А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари  



   

Абдуллаев И.

-

Адлия вазирининг биринчи  ўринбосари  



    

Ғуломов Б.Х.

-

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи



  

Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси

     

      



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 461-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 11, 104-модда.








Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск