ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2021 й. ПҚ-5187-сон "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тугатишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2021 й.

N ПҚ-5187



"РАҚАМЛИ ИШОНЧ" РАҚАМЛИ

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТУГАТИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлик ва идоралар фаолиятининг уларга юклатилган вазифалар ва ваколатларни амалга ошириш юзасидан самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик Жамғарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича вориси ҳисобланади.


3. "Universal Mobile Systems" масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши бўйича иштирокчи ҳуқуқи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июлдаги

ПҚ-5187-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3927-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4022-сон қарори 1-3, 5 ва 8-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4301-сон қарорига 2-илованинг 38-позицияси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4321-сон қарори 2-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4328-сон қарори 1, 4, 6 ва 7-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 31-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 августдаги "Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 721-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 октябрдаги "Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 838-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июль









































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск