ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2021 й. 452-сон "Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2021 й.

N 452




НУРАФШОН ШАҲРИДА ЧИРЧИҚҲАНГАРОН

ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА БОШҚАРМАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ БИНОСИНИ ҚУРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги сув хўжалиги ташкилотларини замонавий маъмурий бино билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда - бино ва иншоотлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқарилишини;

бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағларни (сотиш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда), истисно тариқасида, Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағлар Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилишини ва Нурафшон шаҳрида белгиланган тартибда ажратилган ер майдонида бошқарманинг маъмурий биноси қурилишини молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласин.


4. Нурафшон шаҳрида Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси маъмурий биноси қурилиши бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг "Тошкентсувқурилишинвест" давлат муассасаси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер орқали аниқлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 июлдаги

452-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги

ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда

баҳоланган қийматда "E-IJRO AUKSION" электрон савдо

майдончасида электрон аукцион савдоларига

чиқариладиган бино ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкнлотлар но ми

Бино ва иншоот номи

Жойлашган манзили

Умумий ер

майдони, га

Қурилиш

ости майдони,

кв м


1

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция


Маъмурий бино ва иншоот


Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, "Янгибозор" қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 119 уй


0,47

371,58

2

"Паркент-Қорасув" ирригация тизими бошқармаси


Маъмурий бино ва иншоот (собиқ ХАТП-23 биноси)


Тошкент вилояти, Паркент тумани, Ёшлик қўрғони


0,50

1148,0

3

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали бошқармаси


Маъмурий бино ва иншоот


Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Ҳусайн Байқаро кўчаси, 117-уй


0,85

8220,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июль












































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск