ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2021 й. ПФ-6264-сон "Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.07.2021 й.

N ПФ-6264



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СТРАТЕГИК РИВОЖЛАНИШ АГЕНТЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин.


2. Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш;

мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, ҳудудлар ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

халқаро методлардан фойдаланган ҳамда мунтазам сўровлар ўтказган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш, шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг лойиҳа офиси ишини ташкил этиш;

инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, йирик стратегик муҳим ва юқори самарадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқиш, шунингдек, уларни янада қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;

ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини янада ошириш стратегияси ва сиёсатини белгилаш, эркин иқтисодий зоналардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича стратегик вазифаларни амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва экспертларни жалб қилиш;

иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилишнинг муҳим тизимли муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг самарали ҳамкорлиги учун эксперт майдончаларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасида инвестиция форумларини ўтказишни ташкиллаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, шу жумладан эксперт-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва уларни ўтказиш якунлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

қўшилган қиймат занжирларини, шу жумладан қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш асосида интеграция қилиш имкониятларини яратиш учун минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ташаббуси билан чиқиш;

ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш самарадорлигини манзилли мониторинг қилиш, уларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий муносабатлар ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

давлат органларида маъмурий тартиб-таомилларни таҳлил қилиш ва иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги стратегик ташаббусларни амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигининг Кенгаши 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Агентликнинг Кенгаши:

Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни;

Агентлик томонидан улар олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, "йўл хариталари" ва дастурларни;

харажатлар сметасини, Агентлик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек Агентлик ҳамда у томонидан ташкил этиладиган лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш манбаларини тасдиқлайди.

Белгилаб қўйилсинки, Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.


4. Қуйидагилар:

бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлигидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигининг Кенгаши тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин, уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари маблағлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда Жамғармага Агентлик харажатларини қоплаш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш ва иштирок этиш ҳамда Агентлик олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланади.


7. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бош директор томонидан бошқарилади;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, бошқа вазирлик, идоралар ва таҳлил марказлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади;

лойиҳа офислари ва эксперт гуруҳларни, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш стратегия ва дастурларини амалга ошириш бўйича ташкил этади ва улар ишини ташкиллаштиради;

маҳаллий ва хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда оммавий ахборот воситаларида, конференцияларда, давра суҳбатларида ва семинарларда стратегик ташаббусларнинг очиқ муҳокамасини ташкил этади;

инвестиция муҳитини яхшилаш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш соҳасида стратегик ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий таҳлил марказлари ва экспертлар билан ҳамкорлик қилади.


8. Агентликка:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи илмий, тадқиқот ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ҳамда экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан, маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўлаш;

хорижий давлатларнинг тегишли идоралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар билан халқаро шартномалар ва битимлар тузиш;

ўз ваколатлари доирасида маслаҳат-кенгаш органлари ва эксперт комиссияларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


9. Давлат органлари ва ташкилотларининг ресурсларини сафарбар этган ҳолда инвестициявий фаолликни ошириш соҳасидаги энг долзарб муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида Агентлик ҳузурида Стратегик ташаббуслар акселератори (кейинги ўринларда - Акселератор) ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Акселератор доирасида кўриб чиқиладиган масалалар ва муаммолар рўйхати Агентлик томонидан олиб бориладиган тадқиқотлар, оммавий ахборот воситаларидаги таҳлилий материаллар, ахборотларни ўрганиш, шунингдек, давлат органларининг таклифлари асосида шакллантирилади;

Акселератор доирасидаги масалалар ҳар бир йўналиш бўйича Агентлик бош директори ёки унинг ўринбосарлари бошчилигида Агентлик, соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни ташкил этган ҳолда ҳал қилинади;

Акселератор иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлинмалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади;

Акселератор иши якунлари бўйича шакллантирилган таклифлар Агентликнинг Кенгаши муҳокамасига бир вақтнинг ўзида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари билан бирга киритилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида Агентлик тадқиқотлари натижаларини эълон қилиш ва муҳокама қилишни ташкил этишга кўмаклашсин.


11. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади;

Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Агентлик даромадлари солиққа солиш объекти ҳисобланмайди;

Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Агентликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни, шу жумладан бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.


12. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик бош директори уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик ходимларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари, бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи миқдорлари, тиббий хизмат ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.

Агентлик бош директори Акселератор раҳбари ҳисобланади;

Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин;

Агентлик бош директори Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларига шахсий устамалар, бир марталик мукофотларни белгилаш ҳуқуқига эга.


13. Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентликни жойлаштириш чораларини кўрсин.


14. Молия вазирлиги:

Агентлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан биноларни таъмирлаш, мебель ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш учун ўрнатилган тартибда маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;

2021 йил июлдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида алоҳида модда билан Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


15. Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Агентлик Кенгашига Агентлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритсин;

икки ой муддатда Агентликнинг зарур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган, Агентликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошира оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.


16. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси, Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти билан таъминласин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июлдаги

ПФ-6264-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Стратегик

ривожланиш агентлигининг Кенгаши

ТАРКИБИ

       

1. Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси


2. С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири


4. С. Чакрабарти

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожлантириш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси


5. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси


6. Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари


7. Д.С. Касимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


8. Р.К. Давлетов

-

адлия вазири


9. Э.Т. Арипов

-

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори


10. Ш.А. Вафаев

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори


11. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


12. А.И. Икрамов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


13. А.К. Мирсоатов

-

"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси


14. Э.С. Туляков

-

"Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори


15. Б.М. Бекмуродов

-

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси


16. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


17. Лавозими бўйича

-

Стратегик ривожлантириш агентлигининг бош директори, Кенгаш масъул котиби


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июлдаги

ПФ-6264-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Стратегик

ривожланиш агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ














Кенгаш
















































































Ёрдамчи



Бош директор



Халқаро консультантлар

























































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари



Бош директор ўринбосари





































































Инновацион ва технологик ривожланишни таҳлил қилиш бошқармаси

5



Дастурлар ва ташаббусларни жорий этиш бошқармаси

5



Стратегик дастурларни амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бошқармаси

5


Рақамли технологиялар бўлими

2
















































Ташқи иқтисодий алоқаларни таҳлил қилиш бошқармаси

5



Юридик таъминлаш бўлими

3




Ташкилий-назорат бўлими

2




















Халқаро, тармоқ ва ҳудудий рейтинглар билан ишлаш бошқармаси

5













































Ҳудудлар ва тармоқларни таҳлил қилиш бошқармаси

5














Моддий-техника таъминоти бўлими

2














































































































Таржималар хизмати

2


Ходимлар ва молияни бошқариш хизмати

2














































































Матбуот хизмати

2































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 50 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июль

















































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск