ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2021 й. 458-сон "Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2021 й.

N 458




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ

АЪЗОЛАРИ, МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИ

ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТДА ЕТИШТИРИЛГАН ИНТЕНСИВ

КЎЧАТЛАР (ПАКАНА ВА ЯРИМ ПАКАНА), ХЎРАКИ,

КИШМИШБОП ВА САНОАТБОП ТОК КЎЧАТЛАРИ

ҲАМДА ПАЙВАНДТАГЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ

УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда - кўчатлар ва пайвандтаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш тартиби;

кўчатлар ва пайвандтаглар учун субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдорлари;

кўчатлар ва пайвандтаглар турлари (ток кўчатлари, уруғли ва данакли мевалар, ёнғоқ мевалари) бўйича коэффициентларни аниқлаш тартиби;

республикада кўчатлар ва пайвандтагларни экиш шартлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби;

кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш тартиби.


2. Белгилансинки:

янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;

саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;

қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларива тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 июлдаги

458-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банд "б" кичик бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда ҳар бир интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчат учун 8 000 сўм ҳамда пайвандтагнинг ҳар бир донаси учун 2 500 сўм миқдорида";

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва интенсив кўчатларни (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни харид қилиш билан боғлиқ сарфланган харажат мазкур кичик бандда белгиланган суммадан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль

































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск