ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2021 й. 458-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 июлдаги

458-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари,

мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик

субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив

кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп

ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни

сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

учун субсидия ажратиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда - кўчатлар ва пайвантаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Субсидиялар:

янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);

саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) томонидан ажратилади.

Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


интенсив боғ - интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурс тежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;


"In-vitro" лабораторияси - ўсимлик организми тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали "соғлом", вируслардан ҳоли бўлган пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория;


кўчатчилик хўжалиги - Ўзбекистон Республикасида мева кўчатларини етиштирувчи мақомга ва кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект;


қишлоқ хўжалиги бирлашмаси - фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;


лойиҳа ташаббускори - янги интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш юзасидан субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоси, мева-сабзавот кластери иштирокчиси ёки тадбиркорлик субъекти;


мева-сабзавот кластери - бир ёки бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан битим асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда уруғлик, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшилган қиймат занжири яратиш юзасидан ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган фаолият шакли;


пайвандтаг - "In-vitro" лабораториясида ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилган илдиз тизимига эга бўлган ўсимлик пояси;


плантация - қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг ёки мева-сабзавот кластерининг аъзолари томонидан туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор.


3. Субсидиялар кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади, данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар (кўчатлар) бундан мустасно.


4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

интенсив мева кўчатига - 8 000 сўм;

интенсив мева пайвандтагига - 2 500 сўм;

ток кўчатига - 5 000 сўм;

ток пайвандтагига - 5 000 сўм.

5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

          

Номланиши


Кўчат турлари бўйича коэффициентлар


ток кўчатлари


уруғли мевалар


данакли мевалар


ёнғоқ мевалар


Кўчатлар ва пайвандтаглар

       

1,00

0,50

0,75

1,00

6. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ интенсив боғ ва токзорларда кўчатларни экиш шартларига риоя қилишлари лозим.


7. Кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича қоплаб берилади.


2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТДА ЕТИШТИРИЛГАН

КЎЧАТЛАР ВА ПАЙВАНДТАГЛАРНИ СОТИБ

ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


1-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатларни сотиб

олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

8. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 ноябрга қадар плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантиради.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шакллантирилган манзилли рўйхатни ўн иш кунида Агентликка тақдим этади.


10. Агентлик тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ўн иш кунида "in-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорига етказади.

11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, миқдори, интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этилиши режалаштирилган ер майдони, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;

интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Лойиҳани молиялаштиришнинг аниқ манбалари (ўз маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция) кўрсатилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

13. Тегишлигига кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентликлар) лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

14. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

кўчат етказиб берувчи хўжалик мевали ва узум кўчати етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;

лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатлардан ташқари лойиҳа ташаббускорига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади.

17. Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.

18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади.

Ушбу кўчат нархидан чегирилган маблағлар лойиҳа ташаббускорига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.



2-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни

сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш


19. Кўчатчилик хўжалиги маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини "in-vitro" лабораториясига субсидия ҳисобига олдиндан тўловни амалга ошириш учун Агентликларга қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), субсидия олиш мақсади, миқдори, маҳаллий шароитда кўчатлар етиштириш режалаштирилган ер майдони (контур рақами), хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (пайвандтаглар академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларида етиштирилган ҳоллар бундан мустасно).

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

22. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

пайвандтаг етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги мевали ва узум кўчат етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;

лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатларда субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

25. Агентликлар "in-vitro" лабораторияга имзоланган уч томонлама шартнома асосида Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, бироқ узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш учун кўчатчилик хўжалиги номидан субсидияни ўтказади.

26. Субсидия маблағлари "in-vitro" лабораторияларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.

27. "In-vitro" лабораторияси кўчатчилик хўжаликларига етказиб берилган пайвандтаглар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағни мос равишда ҳар бир пайвандтаг нархидан чегириб қолади.

Ушбу пайвандтаг нархидан чегирилган маблағлар кўчатчилик хўжалигига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.



3-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТДА КЎЧАТЛАР

ВА ПАЙВАНДТАГЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ВА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

БЎЙИЧА МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ

28. "In-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари маҳаллий шароитда кўчатлар ҳамда пайвандтаглар етказиб беришни субсидия маблағлари ажратилгандан (молиялаштирилгандан) сўнг 24 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.

29. Шартномада кўрсатилган параметрлар ўз вақтида бажарилиши таъминлаш мақсадида Агентлик, академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида ҳар чорак якуни бўйича субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва "in-vitro" лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.

Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларга мослиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатнома Агентлик, академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакили, лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Далолатнома бир нусхадан Агентлик, кўчатчилик хўжалиги ва "in-vitro" лабораториясида сақланади.


30. Мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки "in-vitro" лабораторияси томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентликлар ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан уларга ёзма равишда талабнома юборади.

Лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки "in-vitro" лабораторияси ушбу талабномани олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.

Агар олинган маблағлар белгиланган муддатда қайтариб берилмаса, Агентликлар маблағларни қайтариш бўйича белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия қайтарилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. "In-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

32. Агентликлар ҳар чорак якуни билан ажратилаётган субсидиядан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот киритиб боради.

32-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари сони ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

33. Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

34. Маҳаллий шароитда кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглар етиштириб бериш учун субсидия олган "in-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари субсидиянинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади.

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Республикада интенсив боғларда мевали дарахт

ва узум кўчатларини экиш схемасининг шартлари

Т/р

Мева тури


Кўчат экиш

схемасининг

зичлиги (метр)


1 гектарга экиладиган

кўчатнинг энг кам

миқдори (дона)


1.

Олма ва нок


4х1 ёки 4х1,2

2 000

2.

Гилос, олча


5х3

660

3.

Шафтоли, ўрик ва олхўри


5х3

660

4.

Беҳи


5х3

660

5.

Бодом


6х3

550

6.

Ёнғоқ


7х6

240

7.

Писта


7х6

240

8.

Анор


5х5

400

9.

Анжир


6х5

330

10.

Унаби (чилон жийда)


6х6

280

11.

Хурмо


6х5

330

12.

Узум

3х2,5

1 400

13.

Зайтун


4х2,5

1 100

           





Низомга

2-ИЛОВА


Маҳаллий шароитда етиштирилган

кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш

харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

СХЕМАСИ


Босқичлар

      


      

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

      


     

Муддатлар

      











1-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари


      

Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.

      


Ҳар йили

1 ноябрга қадар



Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади.

        


10 иш кунида








2-босқич


Агентликлар


       

Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида "in-vitro" лабораториялари ва кўчатчилик ҳўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.

           


10 иш кунида











3-босқич


Лойиҳа

ташаббускори


       

1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади.

          


Ташаббус

кўрсатиш

тартибида











4-босқич


Агентликлар


       

Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.

         


15 иш кунида











5-босқич


Агентликлар


       

Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик ҳўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.

Маблағлар кўчатчилик ҳўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига ўтказилади.

          


Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда











6-босқич


Агентликлар


         

Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва "in-vitro" лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади.

Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради.

Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.

            


Ҳар чорак якуни

бўйича











7-босқич


Лойиҳа ташаббускори



         

Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

         


Талабномани

олган кундан 1

ой мобайнида




      





Низомга

3-ИЛОВА



__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги

бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот

кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик

субъектлари томонидан интенсив боғ ва токзор

барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқ хўжалиги

бирлашмаси ёки

мева-сабзавот

кластери номи


Лойиҳа

ташаббус-

корининг

СТИР рақами


Ҳудуд,

массив


Интенсив

боғ/токзор

майдони

(гектар)


Контур

рақами


Мевали дарахт


Талаб

этиладиган

кўчат сони

(минг дона)

Изоҳ


тури


нави


















































        





Низомга

4-ИЛОВА



Интенсив боғ ва токзор барпо этиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори номи: ________________ СТИР рақами: _____________


2. Ажратилган умумий майдон: _____ гектар, шундан экин майдони _____ гектар.


3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ва контур рақами:________________.


4. Мевали кўчат тури ва нави, туп сони, экиш схемаси: __________.


5. Кўчатчилик хўжалигининг номи, манзили, телефон рақами.


6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ .


7. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.


8. Лойиҳанинг умумий қиймати  ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар


Лойиҳанинг

умумий

қиймати

(млн сўм),

шундан:


Молиялаштириш манбалари, млн сўм


лойиҳа

ташаббус-

корининг

маблағлари


Боғдорчилик

ва иссиқхона

хўжалигини

ривожлантириш

жамғармаси

субсидиялари


Тижорат

банклари

кредитлари,

бошқа

манбалар

ҳисобига


1.

Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш






2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш






3.

Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш






4.

Кўчатларни экиш






5.

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш






6.

Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш






7.

Бошқа харажатлар







ЖАМИ:






Келтирилган маълумотлар ишончли (ҳаққоний) бўлиб, лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман.



Лойиҳа ташаббускори





(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль














































Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск